Davlat Test Markazi
49.2K subscribers
2.51K photos
891 videos
607 files
6.06K links
🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/6

🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!

Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!

💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari
Download Telegram
😨 Биология ва кимё фани тестлари ҳам кириш имтиҳонлари бошланмасдан аввалроқ тарқалганлиги айтилмоқда.

Афтидан, тиббиёт олийгоҳларида ҳам бюджетни охири 189 балл бўладиган кўринади. Биология ва кимё фанидан тайёрланган абитуриентларга сабр тилаймиз...

Биолог ва кимёгар абитуриентларга тарқатинг. Ростан ҳам шу тестлар тушибдимикин?

👉 ИЗОҲ ҚОЛДИРИШ

Каналга уланиш:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Davlat Test Markazi
Photo
​​Бу саволлар базада бор-йўқлиги текширилмоқда

ДТМ ТДЮУ тестлари сотилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент давлат юридик университети учун кириш имтиҳонларида битта фандан тест саволлари 2 минг АҚШ доллари, 2та фандан эса 4 минг долларидан сотилгани, шунинг учун университетга ҳужжат топширган 400 нафар абитуриент бирданига 189 балл тўплагани ҳақида хабарлар ва тест саволларининг суратлари тарқалди. Kun.uz мухбири Давлат тест маркази ахборот хизматидан мазкур ҳолат юзасидан изоҳ олди.

ДТМ ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоев ташкилот ҳозирда бу масала бўйича шуғулланаётганини маълум қилган.

«Саволлар ДТМ базасида бор ёки йўқлиги ва ҳолатга тегишли барча жиҳатлар ўрганилади», деди у.

Ташкилот ахборот хизмати ходими Жамшидбек Одиловнинг қўшимча изоҳ беришич, кириш имтиҳонларида тушадиган саволлар университетлар кесимида тасдиқланмайди. Яъни фақатгина Тошкент давлат юридик университетига тушадиган саволлар базаси алоҳида шакллантирилмайди. Саволлар фақат фанлар кесимида: инглиз тили, физика, тарих сифатида шакллантирилади. Шунинг учун фақат ТДЮУ учун тест саволлари тарқалиб кетгани ҳақидаги хабарлар мантиққа тўғри келмайди.

«Бундан ташқари, мандат эълон қилинишига ҳали бор. Бу борадаги ишлар ҳозир амалга оширилмоқда. 24 сентябргача ҳамма натижалар умумлаштирилиб, эълон қилиниши айтилган. Шунинг учун ҳамма нарса танлов тўлиқ эълон қилингандан кейин маълум бўлади», деди у.

Каналга уланиш:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистоннинг ОШМУ университетида тўполон. Сабаб перевод муаммолари

Хабарингиз бор, 15 мартга қадар хужжатларини топширган талабалар хеч қандай имтихонсиз синовларсиз ўқиши кўчирилган ва карантин сабаб асосий хужжатлар у ерда қолиб кетган.

Хозир чегаралар очилгач хужжатларни олиб келиш айтилмоқда ва хамма талабалар қўшни давлатларга отланган. Қирғизистон Республикаси хужжатларни осонликча беришни хохламай талабаларни сарсон қилмоқда.

Айтишларича, барча хужжатларни тўлиқ олиш учун 1 хафта вақт кетар экан.

Ушбу видеода бир ўзбекистонлик талаба кизнинг калтак еганини кўриш мумкин. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ушбу талабаларга амалий ёрдам берилишини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Тўлов-шартнома асосида ўқийдиган талабаларга бериладиган 10 фоизлик чегирма барча давлат олий таълим муассасаларида амал қилади

Аввалроқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан янги ўқув йилида амалдаги базавий тўлов-контракт миқдори учун 10 фоиз чегирма берилиши ҳақидаги баёнот эълон қилинган эди.

Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан маъқулланди ва барча давлат олий таълим муассасаларига вазифа сифатида юборилди.

📉 Янги 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасида кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган БАРЧА талабаларга шартнома шартларини бажаришда амалдаги базавий тўлов-контракт (стипендиясиз қисмидан) миқдорига 10 фоиз чегирма берилади.

Ушбу масала юзасидан тушунмовчиликлар юзага келса, аниқ фактларни кўрсатган ҳолда телеграмдаги @otvmurojaat_bot боти орқали мурожаат қилиш мумкинлиги маълум қилинди.

Каналга уланиш:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡️МАНДАТ: Давлат божхона қўмитасининг божхона институти мандати билан танишинг:

Рекорд балл – 237.6 балл

5 нафар абитуриент 189 балл тўплашган.

🔥 Тез орада божхона институтининг тўлиқ мандатини PDF форматда тақдим этамиз.

Каналга уланиш:
👉 @davlattestmarkazi 👈
BOJXONA ISHI ( O'ZBEK ).pdf
9.3 MB
БОЖХОНА ИНСТИТУТИ МАНДАТИ

Йўналиш:
Божхона иши

Давлат божхона қўмитасининг божхона институти 2020-2021 ўқув йили учун тест натижалари тўлиқ формати билан танишинг

Эслатиб ўтамиз, mandat.dtm.uz сайти ҳамон ишламаяпти. Кўпи билан 18-сентябрда чиқишига ваъда беришган ДТМ расмийлари ҳам бу борада тайинли маълумот тақдим этишмаяпти.

VPN орқали сайтга кириш мумкин, лекин ичида ҳечқандай баллар келтирилмаган

Каналга уланиш:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
mandat.dtm.uz сайти деярли тайёр!

Балларни киритиб чиқиш қолган ҳолос. Синаб кўринг. X-VPN орқали mandat.dtm.uz сайтига киринг.

Барча абитуриентларга тарқатинг, синаб кўришсин!

Каналга уланиб олинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Кўп VPN дастурларини юклаб кўрдик, лекин X-VPN нисбатан яхшироқ бўлиб чиқди.

Версияси: 142 (1526)
Охирги янгиланиш: 11.09.20
Ҳажми: 36 МБ

👉 ЮКЛАБ ОЛИШ

Эслатиб ўтамиз, mandat.dtm.uz сайтида фақатгина абитуриентларнинг исм фамилиялари жойлашган. Тўплаган баллари кўрсатилмаган. Умид қиламизки, тез орада баллар ҳам жойлаштирилади.

Каналга уланиб олинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Барча синфлар учун дарсликларнинг электрон шакли тақдим этилди!

Марҳамат, ўзингизга керакли синф дарсликларини юклаб олинг:

📖 1-sinflar uchun
📖 2-sinflar uchun
📖 3-sinflar uchun
📖 4-sinflar uchun
📖 5-sinflar uchun
📖 6-sinflar uchun
📖 7-sinflar uchun
📖 8-sinflar uchun
📖 9-sinflar uchun
📖 10-sinflar uchun
📖 11-sinflar uchun

Каналга уланиб олинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АППЕЛЯЦИЯ ТАРТИБИ

Тест натижалари бўйича апелляция шикоятларини кўриб чиқиш тартиби қандай?

Адлия вазирлигининг Телеграмдаги Ҳуқуқий аҳборот канали тест синовларидан норози абитуриентлар учун аппеляция тартиби ҳақида ролик тайёрлабди.

Каналга уланиб олинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#юмор

Дадамга ўқишга киролмаганимни айтганимда фавқулотдаги ҳолат

Тез кунда Ўзбекистонда! 😂🤕

Каналга уланиб олинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​❗️ТУШУНТИРИШ: Mandat.dtm.uz сайтидаги абитуриентларнинг жойлашган кетма-кетлиги уларнинг тест синовларида тўплаган балларига умуман алоқаси йўқ

Айни вақтда mandat.dtm.uz сайтида абитуриентлар жойлашган кетма-кетлик улар тест синовларида тўплаган балларига эмас. Айтишларича, буни Давлат тест маркази расмийлари тасдиқлаган.

Таъкидланишича, mandat.dtm.uz сайтида 24-август ҳолатига кўра, барча абитуриентларнинг тест топшириш санаси, ҳудуди, хуллас, барча маълумотлари шаклланиб бўлган.

Изоҳ: Агар сиз ёки фарзандингиз ҳозирги ҳолатда mandat.dtm.uz сайтидаги рўйхатда пастроқда турган бўлса, тушкунликка тушиш керак эмас. Ёки аксинча, юқори ўринда турган бўлса, бундан хурсанд ҳам бўлиш керак эмас. Чунки бу рўйхат абитуриентларнинг тест синовида тўплаган баллари бўйича тартибланмаган.

ҚАЧОН ТАРТИБЛАНИШИ ЭСА НОМАЪЛУМ!

Каналга уланиб олинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
😳 Максимал балл – 233.4 балл

Ушбу расмда 2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техника институтига кириш тест синовлари натижалари бўйича ўтиш ва максимал баллари келтирилган.

Каналга уланиб олинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Магистратура имтиҳонларида узрли сабабларга кўра иштирок эта олмаган абитуриентлар 22 сентябрь куни онлайн тест топширишади !

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар беришича, Республика олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган (ариза берган) аммо узрли сабабларга кўра онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган абитуриентларнинг мурожаатларига асосан (ариза билан мурожаат қилган ҳамда аризалари асосли деб топилган) улар учун 2020 йил 22 сентябрь куни соат 10:00 да онлайн тест синовлари ўтказилади.

👉 Мазкур онлайн тест синовларида иштирок этишга рухсат этилган (ариза билан мурожаат қилган ҳамда аризалари асосли деб топилган) абитуриентлар 2020 йил 21 сентябрь куни соат 10:00 дан бошлаб ўзларининг шахсий кабинетларидан логин ва пароли орқали онлайн тест синовларида иштирок этиш рухсатномасини олишлари мумкин.

Ушбу тоифадаги абитуриентлардан рухсатномаларида белгиланган манзилларга (ҳудуд, бино) фуқаролик паспорти ҳамда тестда иштирок этиш рухсатномаси билан 22 сентябрь куни соат 09:30 га қадар етиб келишлари талаб этилади.

Белгиланган муддатдан кеч келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди!

Каналга уланиб
олинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
КОЛЛЕЖ ВА ТЕХНИКУМЛАРГА ОНЛАЙН ҲУЖЖАТ ТОПШИРИШ 25 СЕНТЯБРГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ

Касб ва мутахассисликларни эгаллаш истагида бўлган шахслар шу жумладан 11-синф битирувчилари 2020/2021 ўқув йили учун вазирлик ва идоралар тизимида бўлган коллеж ва техникумларга 2020 йил 25 августдан 25 сентябрга қадар (25 сентябрь куни ҳам) ўқиш учун ҳужжатларини онлайн топширишлари мумкин.

2020/2021 ўқув йили учун коллежларга жами 77 мингдан ортиқ (шундан давлат гранти асосида 12 762 нафар), техникумларга эса жами бўлиб 68 мингдан ортиқ (шундан 9199 нафари давлат гранти асосида) ўқувчиларни қабул қилиш режалаштирилган.

👉 Вазирликлар ва идоралар тизимидаги коллежларга www.kollej.edu.uz электрон платформасида орқали абитуриентларни 171 тадан ортиқ касблар ва мутахассисликлар бўйича;

👉 Техникумларга www.texnikum.edu.uz электрон платформаси орқали абитуриентларни 103 тадан ортиқ касб ва мутахассисликлар бўйича ҳужжатлар қабул қилиш ташкил этилади.

Коллеж ва техникумларга электрон платформа орқали қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

1️⃣ Электрон ариза;
2️⃣ Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;
3️⃣ 3x4 фотосурат.

Профессионал таълим муассасаларига қабул жараёнлари бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида 71-246-11-92 “Колл марказ” ташкил этилган.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈