davletovuz
78.4K subscribers
9.82K photos
2.51K videos
195 files
12.4K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Тадбиркорлар молиявий хизматларга онлайн ариза топшириши мумкин

20 октябрь куни Тошкентдаги InterContinental меҳмонхонасида ўтказилган «TRK BIZNES-FORUM 2026»да «Тадбиркор» ахборот тизимининг веб-портали ва мобил иловаси тақдим этилди.

Ривожлантириш институти сифатида фаолиятини кенгайтираётган «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ молиявий хизматларидан фойдаланиш жараёнини рақамлаштирмоқда. Энди тадбиркорлар керакли хизматни танлаш, ариза юбориш ва шартнома имзолашгача бўлган босқичларни ягона тизим орқали масофадан амалга ошириши мумкин.

Тизим орқали хизматлар ипотекаси, мақсадли қарз ва капиталга улуш киритиш бўйича Компанияга бевосита ариза юборилади. Кафолат ва компенсация бўйича мурожаатлар эса банк иштирокида кўриб чиқилади.

Тадбиркор шахсий кабинети орқали ариза ҳолатини кузатиб боради ва ариза маъқуллангач, шартномани электрон рақамли имзо билан онлайн имзолайди. Бу Компанияга бориш ёки телефон орқали маълумот олиш заруратини камайтиради.

Мобил илова Android ва iOS учун мавжуд.

Портал: tadbirkor.trk.uz

Реклама
Шакар импорти квотаси яна тикланади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб шакар импортига йиллик 300 минг тонна квота жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Spot нашри Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июлдаги қарорига таяниб хабар берди. Қарор матни lex.uz’да йўқ.

Квота ичимликлар, қандолатчилик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ўртасида ҳар бирига 100 минг тоннадан тақсимланиши кўзда тутилган. Квота ҳажми ҳар йили ноябрь ойида белгиланади.

Шунингдек, маҳаллий шакар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланган.

2027 йил 1 январдан давлат ташкилотлари ва корхоналарининг шакарга бўлган эҳтиёжи давлат харидлари доирасида биринчи навбатда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳисобидан таъминланиши керак.

Шу билан бирга, шакар заводларининг барча маҳсулотлари товар-хомашё биржаси орқали сотилиши, корхоналарнинг молиявий ҳолати ва кредит қарзлари устидан назорат кучайтирилиши назарда тутилган.
Қандай қилиб маркетплейсда даромад олишни бошласа бўлади — Ozon мутахассисларидан эшитамиз

3 ноябр куни Тошкентда Come On Forum бепул бизнес форуми бўлиб ўтади. Агарда ўз бизнесингизни бошламоқчи ёки кенгайтирмоқчи бўлсангиз, бундай тадбирни ўтказиб юбормаслигингиз керак.

Дастур давомида мувафаққиятли савдолар учун зарур барчаси айтиб ўтилади: дўконни йўлга қўйиш бўйича қадамма-қадам режа, фойдали ҳамкорлик шартлари ҳамда Ozon’нинг мамлакатимиздаги ривожланиш режалари.

Форумда Ozon МДҲ раҳбари ва маркетплейснинг топ менежерлари нутқ сўзлайдилар. Шунингдек, фуршет ва қимматбаҳо совғалар танлови ҳам кўзда тутилган: 4 та MacBook ва умумий 60 000 000 бонус (1 бонус=1 сўм).

3 ноябрь ● 11:00 UZT ● Hilton Tashkent City

Нетворкингда иштирок этиш учун ташриф буюринг. Келишнинг иложиси бўлмаса, онлайн эфирни томоша қилинг — трансляция давомида ҳам совғалар танлови бўлади.

→Рўйхатдан ўтиш | Реклама
Кинематография агентлиги тугатилиб, кино соҳасидаги давлат сиёсати Маданият вазирлигига ўтказилади.

Вазирликда Кино санъати департаменти ташкил этилади. Унинг раҳбари мақоми вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Click’да ўтказмалар учун комиссия 0%

Карталарингиздан пулни бошқа фойдаланувчиларнинг ҳамёнларига ўтказиш мутлақо
бепул. Ҳамёндан ҳамёнга ўтказиш мутлақо бепул.

Комиссия йўқ! Click Koshelyok!

Ҳа, айтганча, ҳамёндан иловада худди оддий картадан тўлагандек бемалол тўлов қилишингиз мумкин.

Сизда аллақачон ⭐️Click Koshelyok’ингиз бор — Click’нинг бош саҳифасида.

Комиссия йўқ! Click Koshelyok!

Instagram | LinkedIn | Telegram

Реклама
Ўзбекистон фуқароларининг Мисрга киришига оид янги қоидаларни жорий этиш муддати 2027 йил 1 мартга қадар кечиктирилди.

Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси томонидан Миср томони билан олиб борилган тўғридан-тўғри музокаралар натижасида аввал қабул қилинган қарорни қайта кўриб чиқиш бўйича келишувга эришилди, дейилади хабарда.

Бу муддатгача сайёҳлар Шарм-ал-Шайх ва Синай яриморолига виза олмасдан, амалдаги тартибда саёҳат қилишда давом эта олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1 ноябрдан Ўзбекистон фуқаролари Синай яримороли, жумладан, Шарм-ал-Шайхга (Миср) олдиндан виза олмасдан кира олмаслиги хабар қилинганди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тажриба авлодларни бирлаштиради

“Уч авлод учрашуви”да банк соҳасида кўп йиллар меҳнат қилган фахрийлар, тажрибали мутахассислар ва ёш ходимлар жам бўлди.

Устозлар касбий фаолиятидаги қизиқарли воқеалар, қийинчиликлар ва улардан олган сабоқлари билан ўртоқлашди. Ёшлар эса ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Учрашув авлодлар ўртасида тажриба алмашиш ва устоз-шогирд анъаналарини давом эттиришга хизмат қилди.

Instagram | Facebook | YouTube

Реклама
Бугундан Google Pay, Apple Pay тўлов тизимларига Ўзбекистон пластик карталарини ҳам улаш мумкин бўлибди.
iPhone 18 - Ucell офисларида сотувда!

Ucell офисларидан смартфон харид қилинг ва бир йил давомида чексиз 5G-интернетга эга бўлинг.

Шунингдек, сизни қуйидагилар кутмоқда:

— Рўйхатдан ўтказилган IMEI-кодлар,
— 1 йиллик кафолат,
— Қулай муддатли тўлов,
— Смартфон учун ҳамёнбоп нарх.

*Таклиф чекланган ва маҳсулотлар тугагунига қадар амал қилади. Нарх iPhone 18 Pro 256 GB модели учун 24 ойгача бўлган муддатли тўловда кўрсатилган.

Батафсил | Реклама
davletovuz
Бугундан Google Pay, Apple Pay тўлов тизимларига Ўзбекистон пластик карталарини ҳам улаш мумкин бўлибди.
Ҳозирча Google Wallet’ни қўллаб-қувватлайдиган банклар:

➖AVO Bank
➖Octobank
➖Uzum Bank
➖TBC Bank
➖Aloqabank
➖Kapitalbank
➖Ипак Йўли банки
➖Ўзмиллийбанк
➖Orient Finans Bank

Ҳозирча Apple Wallet’ни қўллаб-қувватлайдиган банклар:

➖Uzum Bank
➖Orient Finans Bank
➖Ўзмиллийбанк
➖Kapitalbank
➖Ҳамкорбанк
➖Ипак Йўли банки
➖TBC Bank
➖Octobank

Манба
Энди телефонингиз Ipak Yuli Bank картангиз.

Ipak Yuli Bank ўз мижозлари учун Apple Pay хизматини ишга туширганини маълум қилди.

Apple Pay iPhone ёки Apple Watch орқали осон ва контактсиз харидларни амалга ошириш имконини беради.

Ipak Yuli Bank картасини Apple Pay’га қандай қўшиш мумкин?

1-усул: Ipak Yuli Mobile иловасида «Карталар ва ҳамён» бўлимига ўтинг ва Ipak Yuli Bank Visa ёки Mastercard картангизни танланг. «Apple Pay’га қўшиш» тугмасини босинг ва экрандаги кўрсатмаларга амал қилинг.

2-усул: iPhone’да Wallet иловасини очинг, «+» тугмасини босинг ва Ipak Yuli Bank’нинг кредит ёки дебет картасини қўшиш бўйича кўрсатмаларга амал қилинг.

Карта iPhone, Apple Watch, iPad ёки Mac қурилмасига қўшилгач, мижоз дарҳол Apple Pay’дан фойдаланишни бошлаши мумкин. Шу билан бирга, Ipak Yuli Bank карталари орқали тақдим этиладиган барча бонуслар ва бошқа имтиёзлар сақланиб қолади.

Батафсил маълумот ipakyulibank.uz сайтида.

Реклама
Тошкент метрополитени ҳар гал ижтимоий тармоқда бирор шикоят чиқса, доимо битта плёнкани айлантиради. Йўловчи кўпайди, бу йил бунча ҳаракат таркиби сотиб олинди, “тудем-судем…”

Модомики метро ҳар куни 1 млндан ортиқ одам ташиётган экан, шаҳар ҳокимияти, ҳукумат метрога приоритет даражада муносабатини ўзгартириши керак.

Қаердадир млрд-млрд сарфлаб самарасига, зарурлигига саволлар тиқилиб ётган кўприк ёки бошқа иншоот қурмасдан, аллақачон метро поездларини тўлақонли янгилаб, иши тутумини бутунлай ўзгартириш мумкин эди. Метро қолдиқ принципида молиялаштирилиши ёки бошқарилиши керак эмас.

Ваҳоланки, борган сари метрога тушиш, ундан фойдаланиш ёқимсиз юмушга, ноиложлик чорасига айланяпти.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
V “Zakovat Gambit”нинг ярим финал ва финал баҳсларига оз қолди

19–24 октябрь кунлари барча ҳудудларни ҳамда онлайн иштирок этувчиларни қамраб олган В “Zakovat-Gambit” саралаш ўйинлари якунланди ва ярим финалнинг дастлабки иштирокчилари маълум бўлди.

Мусобақанинг муҳим рақамлари:

• 5 831 нафар — рўйхатдан ўтган жами шахматчилар (турнир тарихидаги рекорд);
• 633 нафар — рўйхатдан ўтган хотин-қизлар (аёллар ўртасида янги рекорд);
• 620 млн сўм — умумий мукофот жамғармаси;
• 50 млн сўм — ҳар бир гуруҳда (A,B,C,D,E) 1-ўрин соҳибига бериладиган мукофот.

Олдинда 28 октябрь кунги ярим финал ҳамда 29–30 октябрь кунлари Тошкентда ўтадиган финал баҳслари кутмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент ҳавосининг ифлосланиш сабаблари ўрганилмоқда

Тошкент шаҳрининг барча туманларида ҳаводан махсус фильтрлар ёрдамида намуналар олиниб, лабораторияда таҳлил қилинмоқда.

Ихтисослаштирилган атмосфера лабораторияси маркази мутахассислари ҳавони ифлослантирувчи моддалар манбалари ва уларнинг ҳаво сифатига таъсирини ўрганяпти.

Тадқиқотларда об-ҳаво шароитларининг таъсири ҳам ҳисобга олиняпти. Бу ишлар ифлосланиш сабабларини аниқлаш ва муаммони камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишга хизмат қилиши таъкидланмоқда.
Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни қайта тиклаши мумкин

Таиланд Ўзбекистон, Колумбия ва Мексика фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режим жорий этишни мўлжалламоқда. Тегишли таклиф 9 ноябрь куни Виза сиёсати қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилиши режалаштирилган.

“Ўзбекистонлик сайёҳлар Таиланд визасини олишда мураккаб электрон виза тартибига дуч келган, бунда аризалар фақат Таиланднинг Россиядаги элчихонаси орқали кўриб чиқилган. Мураккаб жараён маҳаллий турфирмаларни Таиландга саёҳат пакетларини бекор қилиб, уларнинг ўрнига Вьетнам каби муқобил йўналишларни таклиф этишга мажбур қилган”, дейилади хабарда.
🏦InfinBANK Volkswagen автомобилларини йиллик 0% дан бошланувчи ставкада бўлиб тўлаш имкониятини таклиф этмоқда

Дастур доирасида бошланғич тўлов 25 фоиздан белгиланади. Автомобиль учун тўлов муддати 60 ойгача, йиллик ставка эса 0 % дан 15,5 фоизгача.

Шартлар Volkswagen’нинг танланган модели ва комплектациясига, шунингдек, бошланғич тўлов миқдорига қараб ҳисобланади.

📞 +998 71 207 03 03 / Volkswagen
📞 InfinBANK: 1214

🌐 volkswagen.uz

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда бойлар кўпроқ солиқ тўлаши кераклиги таклиф қилинди

Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда бойларнинг даромадига яраша солиққа тортиш, яъни йирик даромад манбаига эга шахслар оширилган ставка бўйича солиқ тўлайдиган вақт келганини таъкидлади.

“Гап ҳар бир фуқаронинг мамлакатимиз ривожига мутаносиб ва ҳалол ҳисса қўшиши ҳақида бормоқда. Гап адолат ҳақида бормоқда”, деди у халққа мурожаатида.

Тўқаев мурожаатномасида мамлакатни яқин истиқболда ривожлантириш стратегиясини баён қилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Мунозара майдони»да алиментдан қочаётган оталар масаласи муҳокама қилинди

ХДПнинг «Мунозара майдони»да алимент тўлашдан бўйин товлаш ва даромадни яшириш ҳолатлари муҳокама қилинди. Суҳбатда айрим оталар алимент миқдорини камайтириш учун иш жойини ўзгартириши ёки маошининг бир қисмини норасмий олиши қайд этилди. МИБ вакили расмий даромад асосида алимент ҳисобланишини, норасмий тушумларни аниқлашда эса қонуний механизмлар етишмаслигини тушунтирди.

Муҳокама давомида даромадларни назорат қилиш ва алимент тўлашдан қочишга қарши чораларни кучайтириш таклиф қилинди. Алимент —боланинг кундалик эҳтиёжлари ва таъминоти учун муҳим манба. ХДПнинг бу йўналишда янги қонунчилик таклифларини илгари сураётгани эса болаларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга туртки бериши мумкин.
Президент томонидан “Док-1 Макс” ва “Амбронол” дори воситалари истеъмоли натижасида жабрланган оилаларга етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлиқ қоплаб бериш ишларини тезлаштириш бўйича тегишли топшириқ берилди.

Шунга асосан давлат бюджетидан 65,2 миллиард сўм ажратилди. Шу тариқа бугунга қадар 88 нафар жабрланувчига жами 80 миллиард сўм, шу жумладан, вафот этган 72 нафар бола оилаларига 72,2 миллиард сўм, даволанган ва даволанаётган 16 нафар бола оилаларига эса 7,8 миллиард сўм тўланди.

Банк карталари билан боғлиқ техник масалалар ҳал этилгандан сўнг 2 нафар бола оила азоларига ҳам қолган 2 миллиард сўм тўлиқ тўлаб берилади.

Бюджетдан ажратилган 65,2 миллиард сўм маблағ айбдор шахсларнинг мол-мулкини сотишдан тушган ва улардан ундирилган маблағ ҳисобидан республика бюджетига қайтарилади.