Edu.uz
✔
145K subscribers
39.7K photos
7.58K videos
310 files
18.2K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​#Халқаро_ҳамкорлик

Афғонистон Ислом Республикаси билан олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик давом этади.

Жорий йил 14 ноябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов Афғонистон Ислом Республикаси Молия вазири Муҳаммад Хумоюн Қаюмий ҳамда Афғонистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Аҳмад Холид Элмийларни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 911-сон Қарори ижроси таъминлаш билан боғлиқ жорий масалалар муҳокама қилинди.

Жумладан, мазкур Қарор асосида ташкил этилган марказга АИР томонидан Афғонистон ёшларининг янги бир гуруҳини юбориш, улар таҳсил оладиган таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари масалаларида келишилиб олинди.

Шу билан бирга Муҳаммад Қаюмий Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида жойлашган марказда Афғонистон ёшлари учун яратилган барча шарт-шароитлар учун миннатдорчилик билдирди.

Жорий йилда ушбу марказни ўзбек тили ва адабиёти йўналишида 96 нафар афғонистонлик ёшлар муваффақиятли тамомлаб, бугунги кунда мамлакат равнақи йўлида меҳнат қилаётганлиги мамнуният билан қайд этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Коррупция - таназзул, охири берк кўча, давоси йўқ дард

Шукуржон КЕНЖАБОЕВ,
Наманган муҳандислик-қурилиш институти ректори:

Бугун ҳар бир соҳада жумладан, таълим соҳасида ҳам тизимни коррупциясиз йўлга солиш учун ҳаракат қилмоқдамиз. Ўқитувчи ва талаба ўртасидаги муносабатни шакллантиришда коррупцияга йўл қўймаслик, ҳар икки тарафни қонун олдида бундай қабиҳлик учун жавоб беражаги муқаррарлигини тушунтирмоқдамиз.

Ҳалол ва тўғри йўлдан адашмаслик учун мавжуд қонунлар ва уларнинг олдида жавобгарлик ҳисси борлигини унутмаслик керак. Коррупция - таназзул, охири берк кўча, давоси йўқ дард. Унинг домига илинганлар ўз келажагини поймол қилади.

Касбимизга, вазифамизга ва албатта халқимизга муносиб бўлайлик.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1771

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Талабаларга кечиктирилган стипендия тўлаб берилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида талабаларга стипендия берилмаётганлиги тўғрисидаги хабар тарқатилди.

Мазкур ҳолат вазирлик томонидан тезкор равишда ўрганиб чиқилди. Маълумки, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб талабаларга тўловларни амалга оширишда қулайлик яратиш, аҳолининг кенг қатлами учун олий таълимнинг ҳаммабоплигини таъминлаш мақсадида тўлов-контракт қиймати миқдорлари икки хил кўринишда – “стипендияли” ва “стипендиясиз” этиб белгиланди.

Университетда тўлов-шартнома асосида ўқийдиган талабаларга стипендия тайинлаш ва беришдаги кечикишлар ўз навбатида талабалар томонидан тўловларни турли миқдорда ва вақтда амалга оширилиши билан боғлиқ.

Ҳозирда барча ташкилий масалалар якунига етказилди ва тўлов-шартнома асосида ўқийдиган талабаларнинг пластик карталарига стипендия ўтказиб берилган. Стипендиянинг нақд пул қисми эса, 18 ноябрь – душанба кунидан тарқатилиши маълум қилинди.

Ҳурматли талабалар, Сиз таҳсил оладиган олий таълим муассасасида ҳам стипендия тайинлаш ва тўлаш билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса, марҳамат, изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Вазирлик талабалар, уларнинг ота-оналари ва кенг жамоатчилик вакиллари – барча билан мулоқот қилишга доим тайёр.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ахборот хизмати

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

Божхона соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш

Божхона институтида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа ҳамкор вазирлик ва идоралар иштирокида илмий-амалий давра суҳбати ўтказилди.

“Олий таълим тизимида юқори малакали кадрларни тайёрлашда таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини таъминлаш масалалари” мавзусидаги учрашувда ЎзМУ, ТДИУ, ТДЮУ, ТДПУ, ТМИ, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Давра суҳбатида божхона соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлашда таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини таъминлаш масалалари муҳокама қилиниб, кадрлар тайёрлашда ишлаб чиқариш билан интеграциялашуви ҳамда таълимни самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Ўзбекистонда Буюк Британиянинг фармацевтика соҳасидаги нуфузли олий таълим даргоҳи филиали ташкил қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни фармацевтика тармоғини ривожлантириш ҳамда аҳолини дори воситалари билан таъминлаш борасидаги ишлар таҳлили ва галдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида Буюк Британиянинг нуфузли олий таълим даргоҳи филиали ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

Бунда яқин беш йилда маҳаллий оригинал дори воситалари сонини камида 100 тага етказиш, саноат усулида ишлаб чиқариш, шу мақсадда корхоналар ва илмий текшириш институтлари ҳамкорлигида Қибрай туманида замонавий технопарк ҳамда Буюк Британиянинг нуфузли олий таълим даргоҳи филиалини ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Замон талабига мос кадрлар тайёрлаш, соҳа мутахассисларининг хорижда малака оширишини ташкил этиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Диққат, эълон!

Умумтаълим мактабларининг 9-11-синф ўқувчилари ўртасида “ММФИ” Халқаро физика-математика олимпиадаси ўтказилади.

Ғолибларга Тошкент шаҳридаги МТЯУ “ММФИ” филиали ҳамда Москва шаҳридаги НИЯУ “ММФИ”да грант асосида ўқиш имтиёзи берилади.

Олимпиада “ММФИ” Миллий тадқиқот ядро университети томонидан 2019 йил 24 ноябрь куни Тошкент ва Бухоро шаҳарларида ўтказилади:

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Университет 4 кўчаси, ЎзМУ, Физика факультети.
Манзил: Бухоро шаҳри, Муҳаммад Иқбол кўчаси 11-уй.

👉 Математика бўйича олимпиада соат 10:00 - 13:00да бўлиб ўтади.
👉 Физика бўйича олимпиада соат 14:00 - 17:00да бўлиб ўтади.

✅ Хорижий фуқаролар орасидан олимпиадада ғолиб бўлган совриндорларга Тошкент шаҳридаги МТЯУ “ММФИ” филиалига ўқишга киришига имтиёзлар ҳамда Москва шаҳридаги НИЯУ “ММФИ” га ўқув квотаси буйича Россия гранти асосида ўқиш имконияти берилади.

Олимпиада саралаш босқичида иштирок этиш учун 2019 йил 21 ноябрга қадар онлайн рўйхатдан ўтиш лозим.

--------------------------------------------------------------

Национальный исследовательский ядерный университет «МИФИ» приглашает принять участие учеников 9-11 классов в Международной физико-математической олимпиаде для школьников «МИФИ» (отборочный этап Отраслевой физико-математической олимпиады «Росатом» и Инженерной олимпиады по физике) в г. Ташкент Физический факультет Национального университета Узбекистана (г. Ташкент, Алмазарский р-н, ул. Университетская, 4, корпус Физического факультета НУУз) и в г. Бухара (Бухарский государственный университет (г. Бухара, ул. Мухаммад Икбол, д. 11) 24 ноября 2019 г.:

👉 с 10.00 до 13.00 (местн. вр.) - олимпиада по математике;
👉 с 14.00 до 17.00 (местн. вр.) - олимпиада по физике.

✅ Победителям
и призёрам олимпиад из числа иностранных граждан предоставляются льготы на поступление в Ташкентский филиал НИЯУ МИФИ, а также на Московскую площадку НИЯУ МИФИ, в том числе в рамках квоты на обучение в РФ на бюджетной основе.

Для участия в отборочном туре олимпиады необходимо до 21 ноября включительно пройти регистрацию по ссылке: регистрация для участников олимпиад НИЯУ МИФИ.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Байроғим – ғурурим, шаъним!

Жорий йил 17 ноябрь куни соат 14:00да Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Талабалар медиа ижтимоий ва маданият масканида “Байроғим-ғурурим, шаъним!” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилади.

Тадбирда таниқли ёзувчи ва шоирлар, жамоат арбоблари, машҳур спортчилар, ёшларнинг севимли санъаткорлари иштирок этади.

Тадбирда барча қизиқувчи талабалар иштирок этиши мумкин.

Манзил: Талабалар шаҳарчаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистон-Германия: Ҳамкорликнинг янги босқичи бошланмоқда

Бугун, 19 ноябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Германиянинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельд бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида немис тилини ўқитиш самарадорлигини ошириш йўлидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди.

Музокараларда Тошкент шаҳрида мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари учун зарур бўлган таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш мақсадида Германиянинг нуфузли олийгоҳлари филиали (таълим маркази)ни ташкил қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.

– Малакали кадрлар тайёрлаш борасида Германия тажрибаси бутун дунё миқёсида эътироф этилади, - деди Ином Мажидов учрашувда. – Германия олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда авиация ва космик технологиялар бўйича, хусусан, ҳаво кемаларидан техник фойдаланиш, амалий космик технологиялар, радиоэлектрон қурилмалар ва тизимлар (саноат/авиация), ҳаводаги ҳаракатни бошқариш ва учувчисиз авиация мажмуаларидан техник ва технологик фойдаланиш каби тор доирадаги мутахассисликларни тайёрлашни тўла қўллаб-қувватлаймиз.

Бундан ташқари жорий ўқув йилидан бошлаб юртимиздаги ОТМларда кредит-модул тизимига ўтила бошланиши муносабати билан ўқув режа ва дастурларни такомиллаштиришда Германия тажрибасидан фойдаланиш, ҳамкорликда ўқув адабиётларини, жумладан дарсликлар, ўқув қўлланмалар, соҳавий атамалар луғатлари ҳамда мултимедиа иловалар (аудио-видео материаллар)ни яратиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида томонлар олий таълим соҳасида ўзаро стратегик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Қисқа сатрларда: Олий таълим соҳасида Ўзбекистон-Германия ҳамкорлиги

👉 Бугунги кунда юртимизда 19 мингдан зиёд талаба немис тилини ўрганмоқда. 800 нафардан ортиқ ўзбекистонлик талаба ва илмий тадқиқотчи Германия олий таълим муассасаларида таҳсил олмоқда.

👉 Биргина 2019 йилнинг 10 ойи давомида:

- 89 нафар профессор-ўқитувчилар Германияда малака ошириш ва стажировкада бўлишди;

- 22 нафар талаба магистратура ва 5 нафар изланувчилар докторантура дастурлари бўйича таҳсил олиш учун Германияга юборилди.

👉 2019 йилнинг ўзида Германиядан 81 нафар профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар талабаларга ўқув машғулотлари ҳамда “Маҳорат дарслари”ни ўтиб бериш учун ташриф буюрди.

👉 ЎзДЖТУнинг Роман-герман факультетида Ўзбекистон немис тили ўқитувчилари ассоциацияси мавжуд бўлиб, янги иш бошлаган ёшларга методик ёрдам кўрсатиб келмоқда.

👉 УрДУ битирувчиларидан 12 нафари Германиянинг Вайенштефан-Триздорф университети “Агро менежмент” магистратура мутахассислигини тамомлади.

👉 Жорий йил ўқув йилида УрДУда Вайенштефан-Триздорф амалий фанлар университети билан ҳамкорликда “Агро менежмент” мутахассислиги бўйича қўшма таълим дастурига 5 нафар талаба қабул қилинди.

👉 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб ТДТУнинг Авиакосмик технологиялар факультетида “Амалий коинот технологиялари” бакалавриат таълим йўналиши ҳамда “Амалий космик технологиялар” магистратура мутахассисликларига талабалар қабул қилинди. Уларнинг ўқув режалари Берлин техника университети мутахассислари билан келишилган ҳолда шакллантирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Грантлар

Венгрияда магистратура ва докторантурада ўқиш учун грантлар

Венгрия Ҳукумати талабалар, магистрлар, докторантлар ва ОТМ маъмурияти ходимлар учун грант дастурини эълон қилди.

Грант маблағлари 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ажратилади ҳамда унга ўқиш ва яшаш учун тўловлар, ойлик стипендия ва тиббий суғурта киради.

Ҳужжатларни онлайн қабул қилиш 2019 йил 15 ноябрдан бошланди. Сўнгги муддати: 2020 йил 15 январь

Батафсил маълумот учун
: http://www.stipendiumhungaricum.hu

Мазкур грант дастури орқали ўқишга юборилган номзодлар ўқишни тамомлагач муайян муддат ўқишга юборган ОТМда ишлаб бериши талаб этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
“Дўстлик спартакиадаси”нинг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан жорий йилда илк маротаба олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ўртасида ташкил этилган “Дўстлик спартакиадаси”нинг республика босқичи якунига етди.

Спартакиаданинг якуний республика босқичи Бухоро, Самарқанд ва Урганч шаҳарларида бўлиб ўтди. Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари Самарқандда спортнинг волейбол туридан, Бухорода эса стол тенниси, шахмат ва бадминтон туридан ўзаро беллашдилар.

2019 йил 18-20 ноябрь кунлари Урганч шаҳрида олий таълим муассасалари ўқитувчиларидан иборат мини-футбол жамоалари ўзаро куч синашадилар. “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида ўтказилган “Дўстлик спартакиадаси”нинг мини-футбол баҳсларида республиканинг барча ҳудудидан жамоалар иштирок этди.

Қизғин курашларга бой бўлган учрашувларда Тошкент шаҳри олий таълим муассасалари профессор-ўқитувичларидан иборат терма жамоа фахрли биринчи ўринни эгаллади. Тошкент вилояти ОТМлари терма жамоаси иккинчи, Хоразм вилояти олийгоҳлари терма жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

Спартакиада ғолиблари вазирликнинг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан, мусобақа иштирокчилари эса сертификат билан тақдирланади.

Президент томонидан илгари сурилган беш ташаббус доирасида ташкил этилган “Дўстлик спартакиадаси” илк маротаба ўтказилишига қарамасдан иштирокчилар учун чинакам дўстлик ва ҳамжиҳатлик байрамига айланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

Андижон давлат тиббиёт институти Германия университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади

АнДТИ ректори Мадамин Мадазимов бошчилигидаги институт делегацияси Росток университетининг 600 йиллик юбилей тадбирларида иштирок этиш, мазкур нуфузли университет билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан келишувларга эришиш мақсадида Германияга ташриф буюрди.

Ўтказилган музокаралар натижасида Андижон давлат тиббиёт институти ва Германиянинг Росток университети ўртасида магистратуранинг Тиббий биотехнология мутахассислиги бўйича қўшма таълим дастурини очиш тўғрисида меморандум имзоланди.

Росток университетининг 600 йиллик юбилейи муносабати билан илмий-амалий маросимлар билан бирга кўнгилочар тадбирлар ҳам ўтказилди. Оммавий байрамга айланиб келган ана шундай тадбирлардан бир – миллий таомлар тайёрлаш маросимида Андижон давлат тиббиёт институти делегацияси ташаббуси билан Германияда 15 килограмм гуручга “анжанча” палов дамланди.

АнДТИ делегацияси ташриф давомида Росток университетининг Тиббий биоинжинеринг институти билан яқиндан танишди, “CENTOGENE” компанияси лабораториясига ташриф буюрди. Бу ердаги инсон геномини аниқлаш ва биохимик таҳлиллар ўтказиш борасидаги юқори технологик жараёнлар билан танишилди. Келгусида ушбу компания билан ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш ҳақида келишиб олинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​БухДУ тaлaбaси бокс бўйичa Осиё чемпиони

2019 йилнинг 10-17 ноябрь кунлари Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда қитъамизнинг 16 мамлакатидан 180 нафар боксчи иштирок этди.

Бухоро давлат университети “Жисмоний маданият“ факултети 1-босқич талабаси Суҳроб Қаюмов 75 кг вазн тоифасида иштирок этиб, барча рақибларни енгди ва олтин медалга сазовор бўлди.

Суҳроб Қаюмов чемпионатда 4 нафар Осиёнинг енг кучли чармқўлқоп усталарини енгиб ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. У дастлаб мезбон мамлакат вакили Гантулга Батбаярни 3:2 ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалда хитойлик тенгдоши Aйидуоси Ентемакага ҳеч қандай имконият қолдирмасдан 5:0 ҳисобда мағлубиятга учратди.

Ярим финалда қирғизистонлик Исломбек Турғуновни 5:0 ҳисобда, мусобақа финалида қозоғистонлик боксчи Бекташни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, 75 кг вазн тоифасида ёшлар ўртасида Осиё чемпионига айланди.

Бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси жами 14 та – 2 та олтин, 5 та кумуш ва 7 та бронза медални қўлга киритди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Ўзбекистонда яна бир янги хорижий институт ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида Беларусь – Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳрида Беларусь – Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти 2020/2021 ўқув йилидан таълим фаолиятини бошлайди.

Институтнинг асосий фаолият йўналишлари ва вазифалари этиб юқори малакали муҳандис-техник кадрларни бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича тайёрлаш ва бошқалар белгиланди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Институтнинг таъсисчиси, Беларусь миллий техника университети ва Республика касб-ҳунар таълими институти (Беларусь Республикаси) Институт фаолиятини ташкил этиш иштирокчилари ҳисобланади.

Институт Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлиб, юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси шаклидаги олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Институт олий малакали мутахассислар ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланади.

Битирувчиларга таълим якунлари бўйича Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Беларусь миллий техника университетининг олий таълим тўғрисида белгиланган намунадаги дипломи топширилади.

Қабул параметрлари ва қўшма таълим дастурлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда таъсисчи ва иштирокчиларнинг асосланган таклифларига биноан манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжлари асосида Васийлик кенгаши қарори билан тасдиқланади.

Институтда тўлов-контракт асосида таълим учун тўловлар миқдори Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таъсисчи томонидан, Беларусь Республикаси ҳудудида – Беларусь миллий техника университети томонидан белгиланади.

Давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасалари ва ташкилотларида камида уч йил ишлаб бериш шарти билан ишга тақсимланади.

2021 йилда Навоий шаҳрида Институтнинг саноатнинг устувор йўналишлари, инжиниринг, технологиялар ва IT-дастурлаш бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлашга ихтисослашган филиали ташкил этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

ТАТУ Нагоя университети билан ҳамкорлик ўрнатди

Айни вақтда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ректори Тўлқин Тешабаев бошчилигидаги делегация ишчи ташриф билан Японияда бўлиб турибди.

ТАТУ вакиллари кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида Япониянинг бир қатор етакчи университетлар билан музокаралар олиб бормоқда.

Ўтказилган музокаралар натижасида университет делегацияси Нагоя университети билан АКТ соҳасида Sandwich program қўшма магистратура дастурини ташкил этиш бўйича келишувга эришди.

Келишувга кўра, ТАТУда Нагоя университети билан биргаликда компьютер инжиниринг, дастурий инжиниринг ва ахборот хавфсизлиги мутахассисликларида кадрлар тайёрланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ