Edu.uz
✔
143K subscribers
40.1K photos
7.67K videos
310 files
18.4K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
Forwarded from Talimxabarlari.uz
#Double_degree

Абитуриентлар диққатига!

Наманган муҳандислик-технология институтида қўшма таълим дастурига ҳужжатлар қабули давом этмоқда

Ҳужжатлар жорий йил 20 сентябрга қадар nammti.uz сайти ёки https://goo.su/1th4 ҳаволаси орқали онлайн тарзда қабул қилинади.

🇺🇿🇧🇾 Беларусь миллий техника университети билан ҳамкорликда (Беларусь):

Бакалавриатура:

🔹 Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (тармоқлар бўйича) - 25 та;

🔹 Дизайн: Саноат дизайни - 25 та;

❗️Изоҳ: талабалар таълим йўналишларида 2 йил НамМТИ, 2 йил Минск шаҳридаги Беларусь миллий техника университетида таҳсил олишади.

🇺🇿🇷🇺 Гагарин номидаги Саратов давлат техника университети билан ҳамкорликда (Россия):

Бакалавриатура:

🔹 Технологик машина ва жиҳозлар (озиқ-овқат саноати) - 20 та;

🔹 Кимёвий технология (пластмассаларни қайта ишлаш) - 20 та.

❗️Изоҳ: ўқиш 2 йил НамМТИда, 2 йил Саратов давлат техника университетида амалга оширилади .

➡️ Қўшма таълим дастури битирувчиларига Ўзбекистон ва ҳамкор давлатда тан олинадиган 2 та диплом берилади.

➡️ Барча таълим йўналишлари шакли: кундузги (тўлов шартнома асосида).

➡️ Барча таълим йўналишларида ўқитиш тили: рус тили.

✅ Абитуриентлардан талаб этиладиган ҳужжатлар:

- паспорт нусхаси (асли ўқишга киргандан сўнг кўрсатилади);

- ўрта ёки ўрта махсус таълими дипломи/шаҳодатномаси;

- 3х4 ўлчамдаги фото-сурат.

⚡️Имтиҳон куни, жараёнлари ва имтиҳон фанлари тўғрисида қўшимча хабар берилади.

☎️ Қўшимча маълумот учун телефонлар: (99) 011 99 49, (90) 223 32 33, (93) 916 09 14

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
​​#Қабул2020

Ректорлар абитуриентларга мурожаат йўлламоқда

Уч йиллик абитуриентлик тажрибам давомида ҳеч қачон ректордан мурожаат хати олмаган эдим

👉 Илҳом ТЎХТАСИНОВ,
Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори:

- Муҳтарам, Абитуриен! Имтиҳон куни белгиланган манзилга карантин қоидаларига риоя қилиб, хавфсизлигингизни таъминлаб, яхши кайфиятда ва ўз вақтида етиб келишингизни сўраймиз. Ота-оналарингиз ва яқинларингиздан имтиҳон кунлари уйда қолиб, имтиҳон жараёнларини онлайн кузатиб боришларини сўраймиз.

Кириш имтиҳонларининг ўтиш муддати, жадвали ва натижалари ҳамда ўзингизни қизиқтирган барча саволларга жавобларни www.samdchti.uz расмий веб-сайтимиз, @samdchtijamoasi телеграм каналимиздан олишингиз, шунингдек, qabul2020@samdchti.uz электрон манзили ёки +998662382934; +998662382935; +998662382954 телефон рақамларига мурожаат этишингиз мумкин.

Унутманг, фақат пухта тайёргарлик ва кучли билим билангина талаба бўлиш бахтига муяссар бўлишингиз мумкин. Шундай экан, бир дақиқа ҳам билим олиш ва ўз устингизда ишлашдан тўхтатманг. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўқишга киритиб қўяман дейдиган фирибгарларга алданиб қолманг. Омад ёр бўлсин!

👉 Мадина ҚУРБОНОВА, абитуриент:

- Аввало, институт маъмуриятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Имтиҳон олди ҳаяжонимизни енгишда яхши мотивация бўлди. Айтишим мумкинки, уч йиллик абитуриентлик тажрибам давомида ҳали ҳеч бир институт ректорининг шахсан абитуриентларга мурожаатига дуч келмаганман. Албатта, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, ўз вақтида имтиҳон ўтказиладиган жойга етиб бораман. Ушбу олий таълим даргоҳи талабаси бўлиш менга ҳам насиб этсин.

👉 Обиджон САЙФУЛЛАЕВ, абитуриент:

- Мен бу институтни танлаганимдан жуда мамнунман. Бугунги кунда институтнинг ютуқлари кўпайиб бормоқда, жумладан, қабул квоталари ва грантлар сони сезиларли даражада ошди. Насиб бўлса, бу даргоҳнинг талабаси бўлсам, албатта ўз ўқишим билан институт ривожига ҳисса қўшаман.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Табрик

Энг улуғ, энг азиз байрам – давлатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муборак бўлсин!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Президент

“Сўнгги тўрт йилда мамлакатимизда 43 та янги олий таълим муассасаси ташкил этилиб, уларнинг сони 121 тага етди. Бу йил олий ўқув юртларига кириш учун бир ярим миллионга яқин ёшларимиз ҳужжат топширди. Бу рақам ўтган йилга нисбатан 40 фоиз кўп демакдир.

Ушбу кўрсаткичлар, аввало, фарзандларимиз ва уларнинг ота-оналари қалбидаги эртанги кунимизга, келажакка бўлган катта орзу-умид ва ишончдан дарак беради.”

Шавкат МИРЗИЁЕВ,
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
#Табрик

Энг улуғ, энг азиз байрам – давлатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муборак бўлсин!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
⚡️⚡️⚡️2020/2021 ўқув йилига хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган фуқаролар ДИҚҚАТИГА:

🔹2020/2021 ўқув йилига хорижий давлатлардаги олий таълим муассасалари ҳамда республикадаги хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган фуқаролар учун онлайн тест синовлари жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилади.

🔹Фуқаролар рўйхатдан ўтишда белгилаган ўзларининг доимий яшаш манзили бўйича онлайн тест синовларида иштирок этадилар.

🔹Тест синовларида фуқаролар белгиланган жойда иштирок этишлари шарт.

🔹Тест синовларида иштирок этувчи фуқаролардан онлайн тест синовларида иштирок этиш учун белгиланган жойларга ўз вақтида келишлари талаб этилади.

🔹Таълим йўналишларига мос фанлардан тўғри жавобларга бериладиган баллар қуйидагича тақсимланади:
1-блок фанларига – ҳар бир тўғри жавобга – 3,2 балл;
2-блок фанларига – ҳар бир тўғри жавобга – 3,1 балл.

⏰Тест синовларини топшириш учун 3 соат вақт берилади. Талабгорларга тегишли таълим йўналишларига мос 2 та фандан 30 тадан, жами 60 та савол берилади.

❗️Ўтказиладиган тест синовлари натижаларига кўра фуқароларнинг хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш бўйича қарор ДАВЛАТ КОМИССИЯСИ ТОМОНИДАН қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇

2020/2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчириш ва тиклаш бўйича ўтказиладиган онлайн тест синовлари ГРАФИГИ

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Edu.uz pinned «⚡️⚡️⚡️2020/2021 ўқув йилига хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган фуқаролар ДИҚҚАТИГА: 🔹2020/2021 ўқув йилига хорижий давлатлардаги олий таълим муассасалари…»
❗️Республика олий таълим муассасалари талабалари диққатига:

✅Ҳурматли талабалар, бугун, 2 сентябрдан бошлаб 2020/2021 ўқув йили расман бошланди.

🖥Аввал хабар қилинганидек, республика олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёни тасдиқланган ўқув режалари асосида масофавий шаклда онлайн тарзда йўлга қўйилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Forwarded from Raqamli ta'lim markazi
#ruxsatnoma

2020/2021 oʻquv yiliga xorijiy va nodavlat oliy taʼlim muassasalaridan Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalariga oʻqishini koʻchirish uchun roʻyxatdan oʻtgan fuqarolar DIQQATIGA:

🔖O'qishni ko'chirish va tiklash uchun onlayn ariza topshirgan fuqarolar onlayn test sinovlarida ishtirok etish uchun "Ruxsatnoma"ni joriy yilning 2 sentyabrdan boshlab http://transfer.edu.uz platformasidagi shaxsiy kabinet orqali olishlari mumkin.

✅ Mazkur ruxsatnoma onlayn test sinovlarida ishtirok etadigan fuqarolarga beriladi.

Eslatib o'tamiz: Onlayn test sinovlari joriy yilning 5-6 sentyabr kunlari bo'lib o'tadi.

kanalga ulanish 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFLFypj1KkaGQU14Dg
⚡️Магистратура абитуриентлари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 3-сон мажлиси баёни қарорига мувофиқ:

👉 2020/2021 ўқув йили қабулида республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонлари карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда 2020 йил 8-20 сентябрь кунлари ўтказилади.

Имтиҳонлар тест синови тарзида компьютерда онлайн олинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
⚡️2020/2021 ўкув йили қабулида республика олий таълим муассасаларининг алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари 2020 йил 2 сентябрь кунидан бошланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
⚡️Хорижий олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш юзасидан ариза топширган фуқаролар диққатига:

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 3-сон мажлис баёни қарорига мувофиқ:

🔰 хорижий олий таълим муассасалари ва республикадаги нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш истагини билдирган фуқаролар республика олий таълим муассасаларида таълим оладиган ўқитиш тили, муайян бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш фанлари бўйича махсус (онлайн) тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳонлар) 2020 йил 5 сентябрдан бошлаб график асосида адолатли ва шаффоф ўтказилиши ташкил этилади. Бунда:

👉 махсус (онлайн) тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳонлар) 2020/2021 ўқув йили учун белгиланган тартибда тасдиқланган республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари фанлар мажмуаси (кириш имтиҳони дастурлари) ҳамда баҳолаш мезонларига мувофиқ ўтказилади;

👉алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига талабалар ўқишини кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун ариза топширган фуқаролар тегишли олий таълим муассасасига мурожаат қилади;

👉хорижий олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун махсус (онлайн) тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳонлар) адолатли ва шаффоф ўтказилиши ҳамда уларнинг натижалари бўйича ўтиш балини белгилаш юзасидан шахсий масъулият тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбари зиммасига юкланади.

❗️Давлат комиссияси баёни қарори билан:
хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқароларнинг паспортларида муайян хорижий олий таълим муассасаси жойлашган давлатга ўқиш даврига мос муддатда кириш-чиқиш белгилари бўлмаган тақдирда уларнинг ўқишини кўчиришга рухсат берилмаслиги белгилаб қўйилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
👍1
❗️МУҲИМ ХАБАР!

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 3-сон мажлис баёни қарорига мувофиқ:

⚠️манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек, фуқароларнинг кўплаб мурожаатларини инобатга олиб, иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни республика олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш бўйича онлайн рўйхатдан ўтказиш муддати истисно тариқасида 2020 йилнинг 15 сентябрига қадар (15 сентябрь куни ҳам) узайтирилди.

Олий таълим бўйича
@eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw