Edu.uz
✔
143K subscribers
40.1K photos
7.67K videos
310 files
18.4K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
#Ҳамкорлар

⚡️IELTS мутахассислари билан жонли дебат

🔝 Мамлакатимиз ёшлари орасида инглиз тили даражасини ошириш келажак учун мустахкам пойдевор бўлиб хизмат қилади. Уларнинг билим ва салоҳиятини ошириш мақсадида Ўзбекистонда илк бор IELTS мутахассислари билан онлайн дебат ўтказилмоқда.

💁‍♂️ Ушбу вебинар Ёшлар агентлиги va Edu-Master ҳамкорлигида ташкил этилиб, экспертлар қуйидаги мавзуда сўз юритадилар:

⁉️ Ўқувчининг IELTS даражасини 0 дан 6.0 га олиб чиқиш учун 1 йил етарлими?

📆Сана: 28 август
🕑Вақт: 14:00-16:00
🔴 YouTube`да жонли эфирни ўтказиб юборманг!

Батафсил: 👉🏻@yoshlar_agentligi_rasmiy

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
#Қабул2020 #АбитуриентгаЭслатма

Республикада амалдаги қонунчилик бўйича ўрнатилган тартибда ташкил этилган нодавлат олий таълим муассасалари рўйхати*:

🔰 2018 йилда фаолиятини бошлаган:
1. Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти;

🔰 2019 йилда фаолиятини бошлаган:
2.Акфа университети;
3.Қўқон университети;
4.Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети;

🔰 2020/2021 ўқув йилида илк бор фаолиятини бошлаши режалаштирилмоқда:

5. «Tashkent International University» халқаро университети;
6. TEAM университети;
7. Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университети;
8. «Tashkent International University of Education» халқаро университети.

✅ Эслатма: мазкур рўйхатда хорижий олий таълим муассасаларининг республикамиздаги ўрнатилган тартибда ташкил этилган филиаллари келтирилмаган.

❗️Юқоридаги рўйхатда келтирилмаган, бироқ "биз нодавлат олий таълим муассасасасимиз" деб ўзининг олий таълим бўйича дастурларини тақдим этаётган ташкилотлар таклифларига алданиб қолманг, ОГОҲ бўлинг!

@otm_info
👍1
📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган тиббиёт соҳаси ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

👏 Мукофотланганлар орасида тиббиёт олий таълим муассасалари вакиллари ҳам бор.

🔺«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Ризаев Камол Саидакбарович
- Тошкент давлат фармацевтика институти ректори

🔺«Соғлом турмуш» медали билан

Исматова Раъно Аҳадовна
- Бухоро давлат тиббиёт институти академик лицейи директори
Ярмуҳамедова Наргиза Анваровна - Самарқанд давлат тиббиёт институти юқумли касалликлар, эпидемиология ва тери-таносил касалликлари кафедраси мудири

🔺II даражали «Саломатлик» ордени билан
Шарипов Равшан Оллаёрович
- Тошкент тиббиёт академиясининг анестезиология ва реаниматология кафедраси катта ўқитувчиси

🔺«Дўстлик» ордени билан
Аграновский Марк Лейзерович
- Андижон давлат тиббиёт институти психиатрия ва наркология кафедраси мудири

🔺«Шуҳрат» медали билан
Худойқулова Гулнора Каримовна
- Тошкент тиббиёт академиясининг болалар юқумли касалликлари кафедраси доценти

🔺«Келажак бунёдкори» медали билан
Сафарова Камола Ҳамроевна
- Тошкент давлат стоматология институти талабаси (волонтёр)

➡️ @otm_info ⬅️
👍1
Forwarded from Talimxabarlari.uz
#эътироф

Бир гуруҳ олий таълим тизими фидойилари мукофотландилар

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва ОАВ соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони эълон қилинди.

Фармонга кўра, олий таълим тизимида фаолият юритаётган 30 нафар раҳбар ходим ва профессор-ўқитувчилар ҳам давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медаллари билан тақдирландилар.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” фахрий унвони билан

Абдикамалов Бахтиёр Абдиразақович
- Қорақалпоқ давлат университети физика кафедраси профессори

Каримов Баҳодир Нурметович - Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети адабиёт назарияси ва замонавий адабий жараён кафедраси мудири

Раҳмонов Содиқжон Мўминович - Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти маҳобатли рангтасвир кафедраси доценти, рассом

“Эл-юрт ҳурмати” ордени билан

Муҳиддинов Муслиҳиддин Қутбиддинович
- Самарқанд давлат университетининг мумтоз адабиёт тарихи кафедраси профессори

“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан

Абдураҳмонов Қаҳҳор Фаттоҳович
- Тошкент ахборот технологиялари университети физика кафедраси профессори

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

Бафоев Мустафо -
Ўзбекистон давлат консерваторияси бастакорлик ва чолғулаштириш кафедраси профессори

Исломов Дилмурод Мухутович - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти чолғу ижрочилиги кафедраси профессори

Раззоқова Муяссар Қодировна - Ўзбекистон давлат консерваторияси академик хонандалик ва опера тайёрлови кафедраси мудири

Сагдуллаев Анатолий Сагдуллаевич - Ўзбекистон Миллий университети профессори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги

Рўзимбоев Сапарбой - Урганч давлат университети ўзбек тили ва адабиёти кафедраси профессори, Хоразм вилояти

Умиров Сайди - Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети аудиовизуал журналистика кафедраси доценти

Ҳасанов Аҳаджон Аҳмеджонович - Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ислом тарихи ва манбашунослиги кафедраси профессори

“Дўстлик” ордени билан

Абдураҳмонов Қаландар
- Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт универститетининг Тошкент шаҳридаги филиали директори

Баҳодирхонов Муҳамед Кабир - Тошкент давлат техника университети профессори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги

Бородина Марина Ростиславовна - Тошкент архитектура қурилиш институти интерьер ва ландшафт дизайни кафедраси профессори

Дадаев Аҳмаджон Шокаримович - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг миллий қўшиқчилик кафедраси доценти

Қаюмов Козим Обидович - Ўзбекистон давлат консерваториясининг мусиқий театр-студияси олий тоифали саҳна устаси

Надирова Елена Фаритовна - Тошкент давлат хореография академияси хореография коллежи махсус фан ўқитувчиси

Надирова Айгуль Базарбаевна - Нукус давлат педагогика институти мусиқий таълим кафедраси катта ўқитувчиси

Собиров Равшан Зоирович - Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти директори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги

Сафаров Орол Абдуманнонович - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти миллий қўшиқчилик кафедраси доценти

Холиқулова Гўзал Эркиновна - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори

Ҳасанов Ҳамидулла - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти овоз режиссёрлиги ва операторлик маҳорати кафедраси ўқитувчиси

Чилин Владимир Иванович - Ўзбекистон Миллий университети алгебра ва функционал анализ кафедраси профессори

Эргашева Юлдуз Алимовна - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти Ўзбекистон тарихи кафедраси мудири

Югай Лев Павлович - Миллий тадқиқот технология университетининг Олмалиқ филиали математика ва умумий касбий фанлар кафедраси мудири

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Forwarded from Talimxabarlari.uz
“Соғлом турмуш” медали билан

Шамшиддинов Исроилжон Турғунович
- Наманган муҳандислик-қурилиш институти кимёвий ва озиқ-овқат технологиялари кафедраси профессори

“Шуҳрат” медали билан

Асроров Ўткир Қудратович - Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳайкалтарошлик кафедраси ўқитувчиси

Муродова Нозима Фахриддиновна - Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори

Худойбердиев Аброр Ҳакимович - Ўзбекистон Миллий универститетининг алгебра ва функционал анализ кафедраси профессори

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Forwarded from Talimxabarlari.uz
#Эътироф

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августдаги ПҚ-4814-сонли қарори билан 12 нафар талаба ва таянч докторанти "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирланди.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
👍1
#Қонунчилик_янгиликлари

ОТМлар профессор-ўқитувчилари ва ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби белгиланди

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 517-сонли қарори билан республика олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва бошқа тоифадаги ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Унга, ОТМларнинг профессор-ўқитувчиларини ва бошқа тоифадаги ходимларини моддий рағбатлантириш пул мукофотлари кўринишида ОТМ бюджетидан ташқари маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

Пул мукофотлари ҳар бир ходимнинг меҳнат фаолиятида юқори ижодий ва ишлаб чиқаришдаги эришган ютуқлари, ОТМ фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини оширишга қўшган шахсий ҳиссаси учун ОТМ раҳбарияти томонидан асосий иш ҳақига устама ва қўшимча ҳақлар белгилаш орқали берилади.

Моддий рағбатлантириш нафақат бир ходим учун, балки ОТМ раҳбарияти ёки бошқа бошқарув органлари томонидан жамоатчилик ишларини бажарган бутун бир жамоа, кафедра, факультет, илмий лаборатория ва бошқа бўлинмалар ходимларига ҳам берилиши мумкин.

Профессор-ўқитувчиларга иш ҳақи учун устама ҳақ ва қўшимча ҳақлар Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 5 июлдаги 236-сон қарори 6-бандига мувофиқ бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бир ойлик маошгача бўлган миқдорда табақаланган ҳолда белгиланади.

ОТМнинг бошқа тоифадаги ходимларига эса - ОТМ касаба уюшмаси ташкилотининг тавсиясига кўра олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан белгиланадиган микдорларда тўланади.

Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчи ва ходимларга устамалар ҳамда моддий рағбатлантириш турлари ва миқдорлари молиявий имкониятдан келиб чиқиб, мустақил белгиланади.

Устама ҳақларини қатъий мезонларга мувофиқ белгилаш ва тўлаш учун жавобгарлик ОТМ раҳбари зиммасига юкланади.

ОТМ раҳбариятига бажарилган ишлар ва эришилган натижалар тўғрисида нотўғри маълумот тақдим этган ходимлар моддий рағбатлантирилмайди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
⚠️ Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️

#DoubleDegree
#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эътироф

Ахборот 24 | Кимё ва биология фанларидан халқаро олимпиада ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Юсуф АБСОАТОВ олимпиадада ғолиб бўлган ўқувчиларнинг устозларига мукофотларни топширди.

📹 HD форматда вазирликнинг Youtube каналида кўриш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Forwarded from Talimxabarlari.uz
​​#Қабул2020

Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиалига ҳужжатлар қабули давом этмоқда

2020/2021 ўқув йили учун Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиалига кундузги таълим шаклида қуйидаги йўналишлар бўйича талабалар ўқишга қабул қилинади:

👉 Сув биоресурслари ва аквакультура – 75 та;

👉 Экология ва табиатдан фойдаланиш (экология) – 75 та;

👉 Озиқ-овқат технологияси – 75та;

👉 Иқтисодиёт (Корхона ва ташкилотлар иқтисодиёти) - 75 та.

❗️Ҳужжатлар 2020 йил 10 сентябргача (шу куни ҳам) Филиалнинг astu.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади.

✅ Абитуриентлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

1. Ариза.

2. Умумий ўрта таълимни (11-синф негизида) тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат ва унинг иловаси нусхалари рус тилига нотариал тасдиқланган таржимаси билан.

3. Паспорт (16 ёшга тўлмаганлар учун туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома) нусхаси, рус тилига нотариал тасдиқланган таржимаси билан (jpg ёки pdf форматида).

4. 3х4 см ўлчамдаги фотосурат (jpg формат, оқ фонда).

Қўшимча маълумот учун: (99) 542-17-34, (90) 330-46-24, С.Нарзуллаев http://www.astu.uz/, kpriymnaya.astu@mail.ru

Маълумот учун: ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлдаги 608-сонли қарори билан Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиали ташкил этилган.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
otm_info (2-oliytalim).pdf
501.7 KB
❗️2020/2021 ўқув йили қабули учун давлат олий таълим муассасаларига
сиртқи таълим шаклида иккинчи олий таълим олиш бўйича белгиланган
ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ РЎЙХАТИНИ эътиборингизга ҳавола этамиз ⬆️

👉 Иккинчи олий таълимга қабул учун аризаларни рўйхатдан ўтказиш ikkinchitalim.edu.uz – веб-платформаси орқали онлайн амалга оширилмоқда.

👉 2020/2021 ўқув йилига республика олий таълим муассасаларига иккинчи олий таълимни олиш учун абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиш муддати 2020 йил 31 августгача (31 август куни ҳам).
——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
#Қонунчилик_янгиликлари

2020/2021 ўқув йилидан ОТМларда илмий-адабий маслаҳатчи лавозими жорий этилади

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 502-сонли қарори билан 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ОТМларда илмий-адабий маслаҳатчи лавозими жорий этилади.

✅ ОТМнинг илмий-адабий маслаҳатчиси:

👉 Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг тавсияси билан жалб этилади ҳамда ОТМда жамоатчилик асосида фаолият юритади;

👉 ОТМларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан рағбатлантирилади;

👉 ОТМга бириктирилган атоқли адибнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш;

👉 ОТМлари ўзларига бириктирилган атоқли адибларнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш бўйича ўқитувчи ва талабалардан ташкил топган ижодий ryруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш билан шуғулланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Қозоғистондаги бир қатор ОТМлар лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб қўйилди

❌ Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги бир неча университетларнинг ўқув фаолияти учун лицензиясини тўхтатилгани ҳақида хабар берди.

⚠️Бунинг сабаби бир қатор университетларни қайта текширишда таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши аниқланган.

"Олмаота" университети, "Кайнар" Академияси, Олмаота иқтисодиёт ва статистика академияси, А.Қуатбеков номидаги Халқлар дўстлиги университети ❗️, “Silkway” Халқаро университети ❗️ томонидан ўтказилган такрорий текширув натижалари бўйича яна таълим соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган.

Шу муносабат билан Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги Таълим ва фан соҳасида сифатни таъминлаш қўмитаси томонидан "Олмаота" университети, "Кайнар" Академияси, Олмаота иқтисодиёт ва статистика академияси, А.Қуатбеков номидаги Халқлар дўстлиги университети лицензияси аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатилган.

Шунингдек, "Кайнар" Академияси ва “Silkway” халқаро университетининг текшириш натижалари устидан шикоят бўлганлиги сабаб, текшириш натижалари судда кўриб чиқилаётгани айтилган. Суд жараёнлари якунлангач, тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинган.

Бундан ташқари, М.Х.Дулати номидаги Тараз ҳудудий университетида "ҳуқуқ" (бакалавр) йўналиши бўйича лицензия иловаси амал қилиши тўхтатилган.

‼️ Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги абитуриентларга қонунчиликка мувофиқ таълим фаолияти учун лицензия амал қилиши тўхтатилган тақдирда, ОТМ 2020/2021 ўқув йили учун қабулни амалга ошира олмаслигига эътибор қаратишни сўраган.

Манба:

Ҳурматли ўқувчилар, хулоса чиқаринг ва ОГОҲ БЎЛИНГ!

➡️
@otm_info ⬅️
#Танлов

Олий таълим муассасалари учун замонавий ўқув адабиётларини нашр этиш бўйича танловда қатнашишга таклиф қилинади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ этиш маркази Республика олий таълим муассасалари учун замонавий ўқув адабиётларини нашр этиш бўйича танловда қатнашишга таклиф қилади.

Танлов мазмуни:
Республика олий таълим муассасалари учун замонавий ўқув адабиётларини нашр этиш.

✅ Молиявий манбаларнинг бошланғич қиймати:

👉 7043417-сонли 1-лот бўйича 373 397 500,00 (Уч юз етмиш уч миллион уч юз тўқсон етти минг беш юз) сўм;

👉 7043421- сонли 2-лот бўйича 375 110 00,00 (Уч юз етмиш беш миллион бир юз ўн минг) сўм;

👉 7043424- сонли 3-лот бўйича 378 011 500,00 (Уч юз етмиш саккиз миллион ўн бир минг беш юз ) сўм;

👉 7043429- сонли 4-лот бўйича 384 014 000,00 (Уч юз саксон тўрт миллион ўн тўрт минг) сўм;

👉 7043430- сонли 5-лот бўйича 377 841 000,00 (Уч юз етмиш етти миллион саккиз юз қирқ бир минг ) сўм;

👉 7043432- сонли 6-лот бўйича 384 373 900,00 (Уч юз саксон тўрт миллион уч юз етмиш уч минг тўққиз юз ) сўм;

👉 7043433- сонли 7-лот бўйича 379 923 400,00 (Уч юз етмиш тўққиз миллион тўққиз юз йигирма уч минг тўрт юз ) сўм.

❗️Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2242

☎️ Боғланиш учун: (71) 207-03-34, (71) 246-52-79.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ректор_минбари

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш учун тайёргарлик қай ҳолатда?

Институт ректори Байрам Отемуратов маҳаллий «Қарақалпақстан» телеканали «Хабар» ахборот дастурига интервью берди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Forwarded from Talimxabarlari.uz
​​#Қабул2020

Абитуриентлар диққатига!

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Россия университети билан ҳамкорликдаги магистратура бўйича халқаро қўшма дастурга ҳужжатлар қабули давом этади

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва “МИФИ” Миллий ядровий тадқиқот университети (РФ) ўртасидаги ҳамкорлик асосида “Иқтисодий хавфсизлик” мутахассислиги бўйича “1+1” қўшма магистратура дастурига ҳужжатлар қабули давом этади.

👉 Кириш имтиҳонлари ZOOM орқали юзма-юз суҳбат асосида ташкил этилади.

❗️Ҳужжатлар 2020 йил 10 сентябргача https://org.mephi.ru/register/pupil ҳаволаси орқали қабул қилинади.

✅ Дастур ҳақида:

🔹 битирувчиларга иккита бир хил кучга эга бўлган халқаро (МИФИ МЯТУ) ва Ўзбекистон (ТДИУ) дипломлари берилади;

🔹 ўқитиш 2020/2021 ўқув йилида ТДИУда (тўлов-контракт асосида), 2021/2022 ўқув йилида МИФИ МЯТУда (грант асосида) ташкил этилади;

🔹 кириш имтиҳонлари ва таълим жараёнлари рус тилида олиб борилади;

🔹 ҳужжатлар расмий таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган фуқаролик паспорти ва бакалавр дипломидан (иловалари билан) иборат.

Батафсил: (91) 553 00 77.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
​​#Қабул2020

Ректорлар абитуриентларга хабарномалар юбормоқда

Республикадаги барча олий таълим муассасалари ректорлари томонидан ўзлари раҳбарлик қилаётган олий ўқув юртига ҳужжат топширган барча абитуриентларга хабарномалар юборилмоқда.

Олий таълим муассасалари вакиллари тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларида бевосита иштирок этмайди. Шундай бўлса-да, ректорлар ўзи раҳбарлик қилаётган ОТМни танлаган абитуриентларга мурожаат йўллаб, улар билан мулоқотни йўлга қўймоқда.

Абитуриент рўйхатдан ўтишда кўрсатган телефон рақамига СМС-хабарномалари жўнатилиб, ректор мурожаати манзили кўрсатилади. Эътиборли жиҳати, абитуриент ҳавола орқали кириб, ўзининг паспорт серияси ва рақами ёки рўйхатдан ўтишда қайд этилган телефон рақамини киритса, ректорнинг шахсан абитуриент номига йўлланган мурожаати очилади.

Мурожаатда имтиҳонлар бошланиш куни, ўзи топширган йўналишга рўйхатдан ўтган талабалар сони, абитуриент рухсатномасини олиш бўйича кўрсатма, университетга тааллуқли қабул янгиликларини олиш мумкин бўлган интернет манзиллари ҳамда саволлар туғилганда мурожаат қилиш мумкин бўлган телефон рақамлари ва бот манзиллари киритилган.

- Ҳозирда 57 399 нафар абитуриентнинг телефон рақамларига СМС хабарнома орқали мурожаатимни ўқиш мумкин бўлган ҳаволани юбордик. Бундан ташқари интернет сифати паст бўлган ҳудудлар аниқланиб, шу ҳудудда яшовчи абитуриентларга телефон орқали керакли маълумотлар бериб борамиз. Умуман олганда, биронта ҳам абитуриент ушбу маълумотлардан бехабар қолиб кетмаслигини таъминлаймиз, - деди Андижон давлат университети ректори Акрамжон Юлдашев.

АнДУ Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили йўналишига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган Мансуржон Қобилов университет расмий бот манзилига олган хабарномаси бўйича ўз фикрларини қолдирган:

“Очиғи шахсан ректор номидан “Ҳурматли, Қобилов Мансуржон Маъруфжон ўғли” сўзлари билан бошланган мурожаатнома юборилиши мени жуда хурсанд қилди. Ҳозир турли телеграм каналлари орқали бир-бирига тўғри келмайдиган маълумотлар келаётганди, ректорнинг мурожаатномаси орқали ҳақиқий маълумотларни олдим. Мурожаатда маълумотлардан ташқари ректорнинг руҳлантирувчи фикрлари ва тилаклари мени янада тўлқинлантирди. Мен албатта ўқишга кираман ва энг намунали талаба бўламан!”

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
​​#Ректор_минбари

Қисқа иш кунига ўтилиб, инсоннинг ўзига сарфлайдиган вақти кўпайиши лозим

Баҳодир Шоимқулов
, Қарши давлат университети ректори, Абдураҳим Эркаев, университет профессори, сенатор:

- Инновацион тафаккур ўз-ўзидан шаклланиб, рақамли иқтисодиёт ўз-ўзидан қарор топиб қолмайди. Бу кадрлар тайёрлаш ва таълим тизимини замон талабларига мос ислоҳ қилиб боришни тақозо этади. Шундагина кадрларимиз ҳам, иқтисодиётимиз ҳам рақобатбардош бўлади.

Пандемия ва синовли кунлар ташвишлари билан юрт тараққиётида жуда муҳим ўзгаришлар, келажак ютуқларимизга пойдевор бўлиб хизмат қиладиган таълим соҳасидаги ислоҳотлар моҳиятини барчамиз ҳам тўла англаб етаётганимиз йўқ. Жорий йилнинг 7 май куни қабул қилинган Президентнинг “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ана шундай пойдевор бўлувчи ҳуқуқий асослардан биридир.

Энди бўлажак мутахассисга базавий билим ва кўникма бериб, унга ўз устида ишлашни, фан-техника ютуқларини, янгиликларини мустақил ўзлаштиришни ўргатишимиз керак.

Бу олий ва ўрта махсус таълимни кредит-модуль тизимига ўтказишни тақозо этади. Яқин 10 йилда ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бошқаришни дастурлаш, автоматлаштиришга талаб кескин ўсади.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2243

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_yangiliklari

Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали Ўсимликлар ҳимояси ва агрокимё факультети талабаси Гулҳаё Ҳайиталиева таътил кунларидан унумли фодаланиб, ғўзалар орасида соянинг “Ойжамол” навини етиштирди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
ЎзМУ Жиззах филиали талабаси «МДҲнинг энг яхши талабаси-2020» танлови ғолиби бўлди

Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ Жиззах филиалининг 1- босқич талабаси Дилмурод Раҳматов Нур-Султон шаҳрида ўтказилган «МДҲнинг энг яхши талабаси-2020» халқаро танловида фахрли I ўринни эгаллади.

Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади МДҲ давлатларидаги илм-фан, техника ривожланишига ҳисса қўшаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.

Танлов натижаларига кўра, Дилмурод Раҳматовнинг илмий ишлари, қўлга киритган натижалари ҳисобга олинган ҳолда I ўринга муносиб деб топилди.

Дилмурод «МДҲнинг энг яхши талабаси-2020» ёзуви туширилган кўкрак нишони ва I даражали диплом билан тақдирланди.

Дилмурод шу кунга қадар “Вилоят ҳокими“ стипендияси соҳиби ҳамда халқаро ва республика танловлари совриндори бўлган.

Маълумот учун, мазкур танловда Қорақалпоқ давлат университети битирувчиси Наргиза Балтабаева ҳам I ўринни эгаллаган.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw