Edu.uz
✔
144K subscribers
40.2K photos
7.68K videos
310 files
18.4K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​#Соҳа_ислоҳотлари

Талабалик бахтига мушарраф бўлганлар...

Сўнги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳамда гендер тенгликни таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, улар учун янги иш ўринларини яратиш ҳамда меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.

Президентимиз ташаббуси билан олий таълим муассасаларига хотин-қизларни қўшимча давлат гранти асосида қабул қилиш тартиби белгиланди. Мазкур ўқув йилида 940 нафар хотин-қиз ушбу имкониятдан фойдаланиб, талаба бўлиш бахтига сазовор бўлди.

Улардан 20 нафари Тошкент давлат юридик университетини талабаси бўлиш бахтига сазовор бўлди.

Университет ректори Раҳимжон Ҳакимов уларни талабалик бахти билан табриклаш мақсадида талабаларнинг хонадонларига ташриф буюрди. Уларни талаба бўлгани билан чин юракдан муборакбод этиб, университет жамоасининг табригини етказди.

Учрашувларда уларга зарур ўқув ва бадиий адабиётлар тақдим этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Соҳа_ислоҳотлари

Репортаж 24 | Олий таълим тизимидаги ижобий ўзгаришлар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
👍1
#Профессионал_таълим

2020 йил 5-6 октябрда юридик техникумларга кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади

Юридик техникумларига кириш учун тест синовлари 2020 йил 5-6 октябрь кунлари икки сменада (1-смена соат 09.00 дан 12.00 га қадар, 2-смена соат 14.00 дан 17.00 га қадар) ўтказилади.

✅ Абитуриентлар:

➖ тест синовларига кириш учун рухсатномаларни texnikum.dtm.uz сайтидан оладилар;

➖ тест синовларига белгиланган вақтдан бир соат олдин етиб келишлари лозим;

➖ назорат пости орқали абитуриент рухсатномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан ҳудудга киритилади;

Тест синовлари тарих ва хорижий тил фанларидан бўлиб ўтади.


🔰Тест синовларида қуйидагилар тақиқланади:

👉 тест варақасини буклаш, белгиланмаган жойларга ёзиш;.

👉 тест топшириш ҳудудига китоб, луғат, жадвал, уяли телефон, компьютер ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб кириш;

👉 тест материалларини бошқа абитуриентга узатиш, ёрдам бериш ҳамда бир-бири билан гаплашиш, тест материалларини ҳудуддан ташқарига олиб чиқиш, тест синовлари учун ажратилган вақт тугаганда тест материалларини топширишдан бош тортиш тест синовларидан четлатишга асос бўлади.

❗️Шахси тасдиқланмаган ва кечикиб келган абитуриент тест синовига қўйилмайди!

Тест синовларини ташкил қилиш билан боғлиқ қўшимча саволларга юридик техникумларнинг қабул комиссияси Call марказлари билан боғланиб, зарур маълумотларни олиш мумкин.

📍Тест синовлари ўтказиладиган жой манзиллари билан қуйидаги ҳаволада танишиш мумкин: https://bit.ly/2GjyZXA

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Соҳа_ислоҳотлари

Ректорлар хотин-қизлар учун ажратилган қўшимча квота асосида ўқишга қабул қилинган биринчи талабаларни табрикламоқдалар

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш давлат сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида белгиланган. Президент фармони билан жорий ўқув йилида хотин-қизларимизга қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосида 940 ўринли қабул квоталари ажратилди.

Шундан 31 нафар хотин-қизларимиз Самарқанд давлат чет тиллар институти талабалари бўлишди.

Шу муносабат билан институт ректори Илҳомжон Тўхтасинов грант асосида қабул қилинган ушбу талабаларга ўзининг табрикномаси ҳамда эсдалик совғалар ва бадиий адабиётлар жамланмасини хонадонларига бориб ўз қўллари билан топширди.

— Бизга яратилган бундай имкониятдан бошимиз кўкларга етди, – дейди Камила Мирсадиева, — Айниқса, ота-онамнинг қанчалар қувонишганини айтмайсизми!? Келажакда юртимиз шарафини юксакларга кўтарадиган, халқимга хизмат қиладиган муносиб фарзанд бўлишни юрагимнинг тубига тугиб қўйдим.

31 нафар талабанинг 9 нафари Самарқанд шаҳри, 3 нафари Ургут тумани, 1 нафари Тойлоқ, 3 нафари Пайариқ, 1 нафари Пастдарғом, 1 нафари Нарпай, 4 нафари Қўшработ, 2 нафари Каттақўрғон, 1 нафари Иштихон, 2 нафари Жомбой, 2 нафари Булунғур, 1 нафари Жарқўрғон,1 нафари Хива туманларида истиқомат қилишади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

ОТМларда беш йиллик иш стажи ва тегишли тавсияномага эга фуқароларни ўқишга қабул қилиш бўйича суҳбатлар ўтказилмоқда

ЎзР таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2-сон мажлис баёни қарори билан 79 та вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларига иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган ходимларини 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этиш ҳуқуқи берилган эди.

Наманган муҳандислик-қурилиш институтида Давлат комиссиясининг баёнларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида институт ректори Шариббой Эргашев раислигидаги махсус комиссия аъзолари томонидан тегишли тавсияномага эга номзодлар учун суҳбат ташкил этилди.

Етарли иш стажига эга бўлган фуқаролар суҳбат натижаларига кўра институтга тегишли таълим йўналишларига сиртқи таълим шаклига табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Соҳа_ислоҳотлари

АндДУ ректори имтиёз асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизлар билан учрашди

2020/2021 ўқув йилида хотин-қизлар учун ОТМларига берилган грант ўринларининг 4 фоизи миқдорида қўшимча давлат гранти ажратилиши мамлакатимизда хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни ҳаётда ўз ўрнини топиб кетишида катта имконият бермоқда.

Андижон вилояти учун ана шундай имтиёз асосида хотин-қизларга 85 та ўрин ажратилган бўлиб, уларнинг 36 таси Андижон давлат университетига қабул қилинди.

Бугун, 3 октябрь куни университет ректори Акрамжон Юлдашев ушбу имтиёз асосида талабалик бахтига мушарраф бўлган хотин-қизларнинг хонадонларига ташриф буюрди. Учрашувларда талабалар ва уларнинг ота-оналарини табриклаб, келгусида таҳсил олиш жараёнида катта ютуқларга эришишларини, билимли ва юксак малакали кадрлар бўлиб етишишини тилади.

Талабалар билан суҳбатда уларнинг қизиқишлари, келажакдаги режалари ҳақида суҳбатлашган ректор уларга ўз маслаҳатларини бериб, яратилган ушбу имкониятдан унумли фойдаланиш лозим эканини билдирди.

- Мен ўз кучим билан 176 балл тўпладим, бироқ, бу балл билан контракт асосида ўқишимга тўғри келарди. Ҳозир уйимизда байрам бўляпти, сабаби Президентимиз берган имтиёз билан бюджетга ўқишга қабул қилиндим, контрактга кирганимда ўқий олмаслигим аниқроқ эди. Мен энди ўз режаларимни тўлиқ амалга ошириш имкониятига эгаман, магистратура ва докторантурада ҳам ўқишни давом эттириб, филолог олима бўлиб етишишга бор кучим билан интиламан, - дея ҳаяжон билан ўз фикрларини билдирди Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили ва адабиёти йўналишига грант асосида қабул қилинган Нозимахон Дилбаржонова.

Учрашувларда талабаларга бадиий китоблар тақдим қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Соҳа_ислоҳотлари

Имкониятдан фойдаланган дастлабки талабалар тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953 сон фармонига кўра, хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олишлари учун янада кенг имкониятлар яратиш мақсадида улар учун ажратилган алоҳида 4 фоизли қўшимча қабул кўрсаткичлари мазкур йўналишдаги яна бир муҳим қадам бўлди.

Яратилган имкониятдан фойдаланган ҳолда, кириш тест синовларида ўз ҳудудида юқори балл тўплаган 8 нафар абитуриент Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.

Бугун ана шундай бахтга муяссар бўлган ёшларни қутлаш учун институт раҳбарияти Тошкент шаҳри Чилонзор туманида истиқомат қиладиган Мухлиса Усмонова, Тошкент вилояти Қибрай туманида яшайдиган Гавҳар Нурмонова ҳамда Нозанин Салимоваларнинг хонадонларига ташриф буюришди.

Институтнинг Жамоатчилик Кенгаши раиси, Ўзбекистон ҳалқ шоири Иқбол Мирзо талабалик бахтига муяссар бўлган ёшлар ва уларнинг ота-оналарига юртимизда хотин-қизларга берилаётган имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдалангани билан табриклади.

Институт жамоаси Президент ташаббуси билан берилган имкониятнинг дастлабки совриндори бўлган талабаларга эсдалик совғалари ва институт ректорининг табрикномасини тақдим этишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
📌 Ўзбекистон Республикаси Пезидентининг 2020 йил 30 сентябрдаги “Солиқ маслаҳати соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4846-сон қарорига мувофиқ:

📚 2021 йил 1 январдан Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент молия институтида "солиқлар ва солиққа тортиш" қамда "бухгалтерия ҳисоби ва аудит" йўналишлари бўйича 4-курс бакалавриатининг ўқув дастурларига "солиқ маслаҳати" фани киритилади.

#ҚонунчиликданИқтибос

➡️ @otm_info