Edu.uz
✔
145K subscribers
40.3K photos
7.74K videos
311 files
18.4K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
⚠️ Биласизми?

❌Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ магистратурага мутахассислик бўйича махсус фандан кириш синови учун белгиланган максимал баллнинг 55 фоизи ва ундан кам балл тўплаганлар магистратурага қабул қилинмайди.

✅ 2020/2021 ўқув йили қабули бўйича илмий-педагогик лаёқат бўйича тест натижалари ҳам мутахассислик фани баллига қўшиб ҳисобланади.

#ҚонунчиликданИқтибос
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
#Ахборот_хати

2020 йил 8 октябрь куни академик кредит соатлари тизими бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади.

2020 йил 8 октябр куни
Тошкентдаги Вебстер университети томонидан "21 асрнинг олий таълим тизими: академик кредит тизими сифат ва мобилликнинг асоси" халқаро конференцияси ўтказилади.

👉 Конференция доирасида "Aмерика кредит тизими: умумий таҳлил" ва "Aкадемик кредит тизимининг глобал мобиллиги ва долзарблиги: Ўзбекистон мисолида" мавзусидаги семинарлар бўлиб ўтади. Унда кредит тизимининг механизмлари, амалий қўлланилиши, имтиёзлари ва ушбу соҳадаги хорижий тажриба муҳокама қилинади.

✅ Конференция учта тилда - инглиз, ўзбек ва рус тилларида ўтказилади. Тадбирда Aмерика университетларини рўйхатдан ўтказувчилар ассоциацияси мутахассислари ва қабул бўйича масъуллари иштирок этади.

Конференция 2020 йил 8 октябр куни соат 9:00 дан 12:00гача Zoom платформасида ўтказилади.

☎️ Маълумот учун: (99) 000 88 17

Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://webster-edu.zoom.us/meeting/register/tJYkfuqgrzssGdR7668TXVnUkgiYP_LA1fT4

-----------------------

8 октября состоится международная конференция на тему системы кредитных часов

Университет Вебстер
в Ташкенте организует международную конференцию «Высшее образование двадцать-первого века: академический зачётный час как основа качества и мобильности» 8 октября 2020 г., с 9:00 до 12:00 на платформе Zoom.

👉 В рамках конференции пройдут семинары «Американский зачётный час: обзор» и «Глобальная мобильность и актуальность академического кредита: пример Узбекистана», где будут обсуждаться механизмы действия кредитной системы, практическое применение, польза и зарубежный опыт в данной сфере.

✅ Конференция будет проходить на трёх языках – английском, узбекском, и русском. Спикерами мероприятия выступят эксперты из Американской ассоциации университетских регистраторов и сотрудников приемной комиссии.

☎️ Телефон для справок: (99) 000 88 17

Регистрация: https://webster-edu.zoom.us/meeting/register/tJYkfuqgrzssGdR7668TXVnUkgiYP_LA1fT4

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Edu.uz pinned «⚡️⚡️⚡️ Республика олий таълим муассасалари магистратурасига кириш имтиҳонларини топширган абитуриентлар ДИҚҚАТИГА: 🖥 2020/2021 ўқув йилига республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонлари натижалари тегишли олий таълим…»
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хотинқизларга_эътибор

ОТМларга хотин-қизларни қўшимча давлат гранти асосида қабул қилиш доирасида танловда иштирок этган Фарғона вилояти Бувайда тумани Жилва қишлоғида истиқомат қилувчи Намуна Маҳаммаджонова Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали талабасига айланди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали директори Шамсиддин Усмонов ва филиал ўқитувчилари имтиёз асосида ўқишга қабул қилинган талабанинг уйига ташриф буюришди. Филиал жамоаси талаба қизни ва унинг оила аъзоларини самимий қутлашди ҳамда эсдалик совғалари топширишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Профессионал_таълим

Коллеж ва техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш муддати узайтирилди

Кўп сонли ота-оналар, ёшлар, хусусан жорий йилда ОТМларга ўқишга кириш учун етарли балл тўплай олмаган абитуриентларнинг коллеж ва техникумларда таълим олиш имкониятини яратиш мақсадида абитуриентлар ҳужжатларини онлайн қабул қилиш муддати 2020 йил 20 октябрга (20 октябрь куни ҳам) қадар узайтирилди.

❗️Абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш онлайн тарзда коллежларга www.kollej.edu.uz ва техникумларга www.texnikum.edu.uz электрон платформалари орқали амалга оширилди.

✅ Коллеж ва техникумларга электрон платформа орқали қўйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

1️⃣ Электрон ариза;

2️⃣ Паспорт (электрон) нусхаси

3️⃣ Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;

4️⃣3x4 фотосурат.


Изоҳ: Юридик техникумлар бундан мустасно.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Хотинқизларга_эътибор

Бухоро давлат тиббиёт институтида имтиёз асосида талабаликка қабул қилинган қизлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Янги ўқув йилида 13 нафар хотин-қиз Президент ташаббуси билан жорий этилган имтиёз асосида қўшимча квота бўйича давлат гранти асосида институтга қабул қилинди.

Институт ректори Шуҳрат Тешаев Президент ташаббуси билан берилган имкониятга сазовор бўлиб институт талабаси деган номга эришган қизларга эсдалик совғалар ҳамда табрикнома топширди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хотинқизларга_эътибор

Наманган давлат университети ректори вилоят туманларига бориб имтиёз билан олийгоҳга кирган қизларга сертификат ва эсдалик совғаларини топширди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Magistratura

Факт 24 | 2020/2021 ўқув йили учун ОТМларнинг магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Tabaqalashtirilgan.pdf
105.3 KB
#Муҳим_хабар

2020/2021 ўқув йили учун табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йилдаги 5-сон баёни билан бакалавриат таълим йўналишлари бўйича табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланди.

Мазкур миқдорлар жорий йил кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига 4 балдан ортиқ етмаган ва Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал балл (56,7 балл)дан кам бўлмаган ҳолда қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларга биринчи ўқув йили учун қўлланилади.

Бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шакли бўйича табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ушбу таълим шакли учун белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига 10 фоизли чегирма қўлланган ҳолда ҳисобланади.

Вазирлик каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
⚠️ Биласизми?

❌Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ магистратурага мутахассислик бўйича махсус фандан кириш синови учун белгиланган максимал баллнинг 55 фоизи ва ундан кам балл тўплаганлар магистратурага қабул қилинмайди.

✅ 2020/2021 ўқув йили қабули бўйича илмий-педагогик лаёқат бўйича тест натижалари ҳам мутахассислик фани баллига қўшиб ҳисобланади.

#ҚонунчиликданИқтибос
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️ Магистратура абитуриентлари диққатига:

❗️Абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари магистратурасига кириш имтиҳонлари натижалари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги веб-сайтида ҳам эълон қилинмоқда (натижалар ОТМлар сайтларида эълон қилинган).
➡️ https://edu.uz/uz/news/view/2283

Айни вақтда маълумотларни тўлдириш давом этмоқда..
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони билан тасдиқланган “Рақамли Ўзбекистон – 2030” cтратегиясининг мақсадли кўрсаткичларига кўра:

💽 Ахборот технологиялари соҳасида кадрларни тайёрлаш бўйича олий таълим ва ўрта махсус таълим муассасаларига қабул квоталари сони 2022 йилда 12 минг нафарга, 2025 йилда 15 минг нафарга ҳамда 2030 йилга қадар 20 минг нафарга етказилади (мазкур кўрсаткич жорий йилда 7 минг нафарга тенг бўлган).

#РақамлиЎзбекистон
#ҚонунчиликданИқтибос
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хотинқизларга_эътибор

Янгиликлар 24 | ТТА Урганч филиали директори Рашид Рўзибаев имтиёз асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларга рамзий гувоҳнома ва рейтинг дафтарчасини топширди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
ERASMUS+ week in Uzbekistan

2020 йил 12-17 октябрь
кунлари Ўзбекистонда ERASMUS+ ҳафталиги бўлиб ўтади.

❗️Ҳафталик давомида таниқли экспертлар томонидан Европадаги ҳамкор университетларда қисқа муддатли таълим олиш имкониятлари, Эрасмус Мундус қўшма магистрлик дастурлари стипендиялар, Европа университетларида профессор-ўқитувчилар учун ўқитиш ва тадқиқот олиб бориш имкониятлари ва бошқа фойдали маълуомтлар берилади.

Ҳафталик доирасида барча тадбирлар онлайн ташкил этилади.

✅ Бугун, 8 октябрь куни соат 14:30дан 15:30 гача Zoom платформасида Erasmus+ ҳафталигига бағишланган онлайн матбуот анжумани ўтказилади.

👉 Онлайн матбуот анжуманида иштирок этиш : https://us02web.zoom.us/j/81487556751

Meeting ID: 814 8755 6751
Passcode: erasmus

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
👍1
#Хотинқизларга_эътибор

Қиз бола учун билим ва ҳунар доимо асқотади

Мамлакатимизда хотин-қизларни жамиятдаги мавқеини ошириш ва иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йил республика бўйича олий таълим муассасаларга кириш учун қўшимча 4 фоизли қабул квоталари ажратилди.

Республикамизнинг турли ҳудудларида яшовчи 46 нафар хотин-қиз ушбу имтиёз сабаб, Фарғона давлат университети талабаси (грант асосида) бўлишдек бахтга сазовор бўлди.

Университет ректори Равшанбек Мақсудов имтиёзли ўқишга қабул қилинган бир неча талабаларнинг хонадонида бўлиб, уларни қутлади.

Президентимиз ташаббуси билан берилган имкониятнинг илк совриндорлари бўлган бу қизларга эсдалик совғалари топширилди. Имтиёз асосида давлат грантига Фарғона давлат университетига қабул қилинган барча қизларга ректор табрикномаси етказилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#ОТМ_янгиликлари

ОТМларда беш йиллик иш стажига эга ходимларни ўқишга қабул қилиш бўйича суҳбатлар ўтказилмоқда

2020 йилнинг 6 октябридан Aндижон машинасозлик институтида иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни 2020/2021 ўқув йилида институтнинг сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш бошланди.

Олий таълим муассасаларига тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг тавсияномаларига эга бўлган абитуриентлар суҳбатдан ўтказилмоқда.

2020/2021 ўқув йилида ушбу тавсиянома асосида Aндижон машинасозлик институти талабалигига талабгор фуқаролар сони жами 86 нафарни ташкил этди. Икки кун давомида 45 нафар номзод жами 8 та таълим йўналиши бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан суҳбатдан ўтказилди.

Институтда талабгорларни суҳбатдан ўтказиш жараёнлари жорий йилнинг 9 октябрига қадар давом этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Хотинқизларга_эътибор

Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори имтиёз асосида ўқишга қабул қилинган хотин-қизларни табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2-мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ, 2020 йилнинг ўзида Республикамиз бўйича 940 нафар қўшимча квота бўйича давлат гранти асосида хотин-қизлар талаба бўлишдек бахтга эришишди.

Aна шундай имкониятдан фойдаланган қизларнинг 16 нафари давлат гранти асосида Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси бахтига муяссар бўлишди.

Университет ректори Гулчеҳра Рихсиева ва профессор ўқитувчилар билан биргаликда ушбу имтиёз орқали талабалик мақомига эришган қизларни табриклаш мақсадида Тошкент шаҳрида истиқомат қиладиган бир гуруҳ талабалар хонадонига ташриф буюрди.

Ташриф давомида талаба бўлган қизларга университетда нашр этилган китоблар жамланмаси ҳамда махсус табрикнома топширилди ва самимий муборакбод этилди. Уларнинг келгуси ўқиш ва ишларига улкан зафарлар тилашди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
❓Каналимиз ўқувчилари электрон почта орқали сўрашяпти.

САВОЛ:
Магистратурага мен топширган мутахассисликда грант бўйича 10 та квота бор эди. Мен тест синови натижасига кўра қайдномада баллар кетма-кетлиги бўйича 10-ўринда турибман. Лекин, 8 киши грантга тавсия этилган. Нима учун мен ўқишга киролмаяпман?

ЖАВОБ:
Аввал хабар берган эдик: Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ:
Республика олий таълим муассасаларининг илмий-педагог ҳамда ҳудудларнинг тиббиёт соҳаси бўйича кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида 2020/2021 ўқув йилида магистратура бўйича давлат буюртмаси параметрларидан ДАВЛАТ ГРАНТИ АСОСИДАГИ ҚАБУЛ КЎРСАТКИЧЛАРИ ДОИРАСИДА мақсадли қабул параметрлари олий таълим муассасалари ва магистратура мутахассисликлари кесимида тасдиқланган эди.

❗️Эътибор беринг - ДАВЛАТ ГРАНТИ АСОСИДАГИ ҚАБУЛ КЎРСАТКИЧЛАРИ ДОИРАСИДА!
Демак, юқоридаги ҳолат бўйича 10 грант квотасининг 2 таси мақсадли қабул учун тегишли олий таълим муассасаларига ажратилган.

🔸2020/2021 ўқув йилида магистратура бўйича давлат буюртмаси параметрларидан давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида илмий-педагог кадрларга эҳтиёжи мавжуд бўлган олий таълим муассасалари учун мақсадли қабул параметрлари ТАҚСИМОТИ бу ерда:
https://t.me/otm_info/302
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хотинқизларга_эътибор

Янгиликлар 24 | Имтиёз асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларга рамзий гувоҳнома ва рейтинг дафтарчаси топширилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​“Таълимни бошқаришнинг ахборот тизимини яратиш” лойиҳаси якунларига бағишланган видеоконференция ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 октябрдаги ПФ-5848-сон Фармонига мувофиқ 2019-2020 йилларда донорлар билан ишлаб чиқиладиган устувор ташқи беғараз кўмак лойиҳалари, жумладан Эксимбанк (Жанубий Корея) томонидан ривожланаётган давлатлар учун ажратиладиган техник кўмак маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонда профессионал таълим тизимида “Таълимни бошқариш ахборот тизимини яратиш (EMIS-Education Management Information System)” консалтинг лойиҳаси амалга оширилди.

Бугун, 8 октябрь куни мазкур лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан тайёрланган якуний ҳисобот муҳокама этилди. Мазкур онлайн учрашувда кореялик мутахассислар ва вазирликнинг масъул ходимлари иштирок этди.

Ҳисоботда Ўзбекистонда меҳнат бозори таҳлили, Корея тажрибасидан келиб чиққан ҳолда таълим тизимини рақамлаштириш, битирувчилар бандлиги ва уларга бўлган талабни ўрганиш, мавжуд бошқа ахборот тизимлари билан интеграциялаш, ягона платформа орқали статистик ва бошқа маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш, қисқа ва ўрта муддатга мўлжалланган тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилди.

Мазкур лойиҳа, профессионал таълим тизимини рақамлаштириш, АКТни жорий этиш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, таълим сифатини назорат қилиш ва таъминлашда катта аҳамият касб этади.

Лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган таклифлар ва тавсиялар профессионал таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g