Юсуф Абсоатов иқтидорли талабалар ташаббусини қўллаб-қувватлади
2020 йилнинг 10 ноябрь куни Қарши давлат университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг Ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Юсуф Абсоатов вилоят олий таълим муассасаларининг бир гуруҳ иқтидорли талабалари билан учрашди.
Мулоқот давомида Ю.Абсоатов талабаларнинг физика, математика, кимё, биология фанлари доирасида «Фан ва ҳаёт» мавзусида ўқув қўлланма яратиш бўйича фикр-мулоҳазаларини тинглади. Айтиш жоизки, бу ғоя илк бор вазир ўринбосарининг Бухоро давлат университети талабалари билан учрашуви чоғида муҳокама қилинган, ёш олимлар томонидан илиқ қарши олинган эди. Қашқадарёда уни қўллаб-қувватловчилар сонида янада кўпайганига гувоҳ бўлиш мумкин.
Тадбир давомида вазир ўринбосари вилоятнинг чекка ҳудудларида жойлашган мактабларда физика, математика, кимё, биология фанлари ҳамда ахборот технологиялари соҳасида олийгоҳда ўрганаётган билимларини мактаб ўқувчилари билан бўлишиш истагида бўлган талабаларнинг ташаббусларини тўла қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.
Учрашув якунида иқтидорли ёшлар билан доимий мулоқотни таъминлаш, уларнинг таклиф, истак ва муаммоларидан бохабар бўлиш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида алоҳида гуруҳ очишга келишиб олинди. Табиийки, ушбу мулоқот ёш вазир ўринбосарининг муваффақиятлари асносида иқтидорли ёшларни мақсад сари одимлаш учун янада руҳлантирди.
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g

#Qonunchilik_yangiliklari
Олий маълумотга эга бўлмаган мактаб ўқитувчиларига сиртқи таълимда алоҳида мақсадли қабул параметрлари ажратилади
2021/2022-ўқув йилидан бошлаб умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган ва олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун бакалавриатнинг сиртқи таълим шакли бўйича алоҳида мақсадли қабул параметрлари ажратилади.
Бу бўйича вазифа Президентнинг 2020 йил 6 ноябрда қабул қилган “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сон фармонида белгиланган.

ЕИнинг Марказий Осиёдаги олий таълим бўйича лойиҳалари самаралари муҳокама қилинади
Жорий йилнинг 19-20 ноябрь кунлари Европа Комиссиясининг Таълим, аудиовизуал воситалари ва маданият Ижроия агентлиги (EACEA) томонидан Марказий Осиёда CBHE лойиҳаларининг таъсири мавзусидаги минтақавий кластер учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.
Тадбир EACEA, Таълим ва маданият Бош бошқармаси ҳамда Марказий Осиёнинг 5 та давлати – Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондаги Erasmus+ миллий офислари томонидан ташкил этилмоқда. Тадбир Ўзбекистондаги Erasmus+ миллий офиси томонидан мувофиқлаштирилади.
Тадбирда CBHE лойиҳаларининг олий таълимда сифатни таъминлаш, ўқув дастурларини ислоҳ қилиш, университетларнинг халқаро илм-фан билан интеграциялашуви, ОТМлар ва бизнес ҳамкорлигига таъсири каби мавзулар муҳокама қилинади.
Учрашув Марказий Осиёда халқаро лойиҳаларни амалга оширишдаги муаммоларни аниқлаш учун имконият яратади ҳамда минтақада Европа Иттифоқининг келажакдаги таълим дастурини ривожлантиришга ҳисса қўшади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_янгиликлари
Андижон давлат университетида маънавий-маърифий йўналишдаги тарғибот ўқув курслари ўтказилмоқда.
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Андижон давлат университетида маънавий-маърифий йўналишдаги тарғибот ўқув курслари ўтказилмоқда.
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Профессионал_таълим
Педагогик инновациялар институти педагоглар малакасини оширишда Россия ва Беларусь ОТМлари билан ҳамкорликни йўлга қўйди
2020 йил 11 ноябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида малака ошириш тизимида инновацион ғояларни амалга оширишга бағишланган халқаро илмий-амалий конференция онлайн ўтказилди.
Халқаро онлайн конференцияда мамлакатимизда фаолият юритаётган халқаро ташкилотлар – GIZ, DVV, UNISEF, UNESCO етакчи мутахассислари ҳамда Россия халқлар дўстлиги университети, Беларуснинг Профессионал таълим республика институти вакиллари иштирок этди.
– Жамиятимизда эҳтиёж мавжуд бўлган соҳалар учун малакали кадрлар тайёрлаш– олдимизда турган энг асосий вазифаlир, - деди вазир Иномжон Мажидов. – Профессионал таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш учун, аввало, педагог-кадрлар салоҳиятини ошириш лозим. Шу маънода, бугунги халқаро конференция ва унда хорижлик ҳамкорлар билан бўлиб ўтадиган муҳокамалар, имзоланадиган шартномалар соҳа ривожи учун хизмат қилади деб ўйлаймиз.
Конференция доирасида Беларусь давлатининг Профессионал таълим республика институти (РИПО) билан профессионал таълим тизими таълим жараёни сифатини ошириш, миллий малака тизимини жорий этиш ва WorldSkills стандартлари асосида кадрлар тайёрлаш йўналишларини қамраб олган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Шу билан бирга, давлатимиз раҳбарининг хорижий мигрантларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича белгилаб берган вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН) билан ҳамкорликда мигрантларга рус тилида мулоқот қилиш ва рус тилида касб ўргатишни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
📍Lotin alifbosida o‘qing

Чирчиқда тарғибот тадбирлари давом этмоқда…
Юртимиз бўйлаб ўтказилаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бугун Чирчиқ давлат педагогика институти фаоллар залида ҳам ташкил этилди.
Тарғибот тадбирларида Чирчиқ шаҳридаги “Амир Темур” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси иштирок этди. Маҳалла аҳолиси учун халқ ҳунармандчилиги буюмлари, амалий санъат ишланмалари, ёш рассомлар ижодиий ишлари кўргазмаси, инновацион ишланмалар намойиш этилди.
Тарғибот лойиҳасининг бош мақсади, халқимиз аҳолиси орасида ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси билан яшаш туйғуларини мустаҳкамлашдан иборатдир.
Тадбир давомида “Янгиланаётган Ўзбекистон” лойиҳаси доирасида тайёрланган бадиий дастур намойиш этилди.

#Тавсия
Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти, бутун мамлакат бўйлаб ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, таниқли сиёсатчилар ҳамда адабиёт вакиллари билан учрашувлар, машҳур санъаткорларнинг чиқишлари ҳақида — @yangiuzbekiston_uz телеграм каналида кузатиб боришингиз мумкин.

Талабалар ўртасида илғор мобиль иловалар яратиш бўйича ўтказилган «mGovAward» танлови ғолиблари аниқланди
Бугун, 11 ноябрь куни талабалар ўртасида “mGovAward” давлат хизматлари мобил иловаларини яратиш бўйича танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими онлайн тарзда ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Aраб Aмирликлари ҳамкорлигида ўтказилган мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ долларига тенг бўлган танловда талабалар 5 та йўналишда ўзлари ишлаб чиққан мобил иловалар билан иштирок этди.
Танлов якунларига кўра, масофавий таълимга мўлжаллаган “Roboteach” андроид иловасини яратган жамоа фахрли биринчи ўринни эгаллади.
“Roboteach” масофавий таълимга оид андроид илова бўлиб, унда инглиз тилини ўрганиш учун видео дастур ва тестлар юкланган. Иловада инглиз тилининг бошланғич босиқчдаги дарслари ўзбек тилида тушунтирилган бўлиб, мавзулар мураккаблашгани сари дарслар инглиз тилида тушунтирилади.
ТАТУ Қарши филиали, Қарши давлат университети, Тошкент давлат юридик университети ва Тошкент транспорт университети талабларидан ташкил топган жамоа 50 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.
ТАТУ ўқитувчи ва талабалари томонидан иборат жамоа томонидан имконияти чекланган инсонлар ҳаётини енгиллаштириш йўлида ишлаб чиқилган “Sahiya” иловаси 3-ўринга сазовор бўлди. Дастурчилар 20 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот билан тақдирланади.
“Sahiya” – ногирон кишиларга, шунингдек, соғлом одамларга ҳаётининг турли жабҳаларида ёрдам беришга мўлжалланган универсал тизим. У кўп қирралилиги, созлаш осонлиги учун ҳам ёш ва кекса одамларга мос келади.

«Энг фаол санъатшунос» талабалар тақдирланди
Kамолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида «ХХI асрда фан ва бадиий таълим интеграциясининг ривожланиш истиқболлари» мавзусида Республика илмий-амалий онлайн конференция бўлиб ўтди.
Конференция доирасида талаба-ёшлар ўртасида ташкил этилган «Энг фаол санъатшунос» танлови ғолиблари аниқланиб, институт ректори Нодирбек Сайфуллаев томонидан диплом ва пул мукофотлари билан тақдирлади.
Шу билан бирга “Беш ташаббус – беш имконият”, “Мустаҳкам оила – юрт таянчи" танловлари ғолиб ва совриндорларининг ижодий ишлари жамланган «Ёш ижодкорлар» номли каталог тақдимоти ҳам ўтказилди.
Конференцияда юртимиздаги санъат йўналишидаги ОТМлар билан бирга ЎзР Фанлар академияси Санъатшунослик институти, Хоразм Маъмун академияси, Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳамда Қорақалпоқ давлат тарихи ва маданияти музейининг профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари қатнашди.

Олий таълим тизимида «комплаенс-назорат» тизимини жорий қилишда хорижий экспертлар билан ҳамкорлик қилинмоқда
Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сон Фармонига мувофиқ, 2019 йил 1 августдан бошлаб олий таълим соҳасида эксперимент тариқасида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси амалга ошириб келинмоқда.
БMT тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси асосида жорий йилнинг май ойидан KPMG халқаро аудиторлик компанияси (Италия) экспертлари билан ҳамкорликда олий ва ўрта махсус таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш “комплаенс назорат” тизимини босқичма-босқич жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Лойиҳанинг ҳар бир босқичи якунида халқаро аудиторлик компанияси экспертлари томонидан амалга оширилган ишлар соҳа вакиллари иштирокида муҳокама қилинади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ўтказилган навбатдаги учрашувда вазирлик масъуллари ва KPMG компанияси экспертлари “комплаенс назорат” тизимини жорий этишнинг биринчи босқич якунлари муҳокама қилинди.
Муҳокамалар давомида халқаро экспертлар томонидан методик тавсиялар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилиши лозим бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича таклифлар билдирилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_янгиликлари
Тошкент молия институти профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган “Кредитга лаёқатлилик таҳлилининг скоринг модели” инновацион дастурий махсулоти амалиётга жорий этилди.
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Тошкент молия институти профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган “Кредитга лаёқатлилик таҳлилининг скоринг модели” инновацион дастурий махсулоти амалиётга жорий этилди.
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
📌Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 7-сон баёни қарорига мувофиқ:
кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда олий таълим муассасалари ректорларининг мурожаатларини инобатга олиб, олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ҳамда хорижий фуқаро сифатида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йилнинг 1 декабри этиб белгиланди.
📍Lotin alifbosida o‘qing
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда олий таълим муассасалари ректорларининг мурожаатларини инобатга олиб, олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ҳамда хорижий фуқаро сифатида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йилнинг 1 декабри этиб белгиланди.
📍Lotin alifbosida o‘qing
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 7-сон баёни қарорига мувофиқ:
❗️“SOS-Ўзбекистон болалар маҳаллалари” уюшмаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази, вазирлик ва идораларнинг мурожаатлари ҳамда “Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етим 101 нафар абитуриентларнинг ёзма аризаларига мувофиқ ота-онаси йўқ, чин етим болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш мақсадида, улар “Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун давлат гранти асосида ажратилган қабул параметрларида тўлдирилмаган ўринлар ҳисобидан олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинди.