Edu.uz
✔
144K subscribers
39.9K photos
7.62K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​Ислом тараққиёти банки билан ҳамкорликда ОТМларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича янги лойиҳа амалга оширилади.

Олий таълим тизимида Ислом тараққиёт банки инвестиция маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган “Олий таълим муассасаларини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш” лойиҳаси иш фаолиятини бошлади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 60,5 млн. АҚШ доллари миқдорида бўлиб, бунда Ислом тараққиёт банки маблағлари 47,72 млн. АҚШ доллари ва Ўзбекистон Республикаси улуши 12,81 млн. АҚШ долларини ташкил қилади.

Лойиҳанинг асосий мақсади республика миқёсида 50 та ОТМни замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари билан таъминлашдан иборат.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#ОТМ_янгиликлари

Россия мусиқа академияси профессори Елена Бабичевадан “маҳорат дарслари”

Ўзбекистон давлат консерваторияси
раҳбарияти талабалари учун Россия мусиқа академияси “Опера тайёрлови” кафедраси профессори Елена Викторовна Бабичева консерваторияга таклиф этди.

Елена Бабичева Ўзбекистон давлат консерваториясида талаба-ёшлар ва Мусиқали театр студияси ходимлари учун маҳорат дарслари ўтказдиди.

Машғулотлар давомида В.А.Моцартнинг "Фигаронинг уйланиши", П.И.Чайковскийнинг "Евгений Онегин" операларидан лавҳалар ижро этилиб, ёш ижрочиларга шахсий тажрибасига асосланган тавсиялар берилди.

Россиялик профессор иштирокида романслар ва ариялар ижросига бағишланган маҳорат дарсларининг иккинчи қисмида ҳам талаба-ёшлар катта қизиқиш билан иштирок этишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#ОТМ_янгиликлари

АнДУ талабалари инновацион лойиҳалари учун 140 минг АҚШ долларига тенг грант ютиб олди

Андижон давлат унивeрситeти
талабалари ўз устозлари билан бирга “Қайта тикланадиган энeргия манбалари физикаси ва атроф-муҳит барқарорлиги бўйича магистрлик дастурини такомиллаштириш орқали талабаларнинг ижодий ва инновацион фаолиятини рағбатлантириш” лойиҳаси учун 140 минг АҚШ доллари ютиб олди.

Лойиҳа Акадeмик инновациялар фонди томонидан эълон қилинган инновацион лойиҳалар танлови доирасида Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Лойиҳа мамлакатимизда қайта тикланадиган энергия яратиш бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлашга ёрдам беради.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1275

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#ОТМ_янгиликлари

"Бундай катта ҳудудда ташкил этилган санъат муассасаси Ўрта Осиёда ягона бўлса керак."

Бугун Т.К.Жургенов номидаги Қозоғистон миллий санъат академияси ректори, филология фанлари доктори Асхат Маемиров Республикамизда ўтказилаётган Қозоғистон кунлари доирасида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига келди.

Меҳмон дастлаб институт ҳудуди, спорт ва ўқув бинолари билан яқиндан танишди. Дарс жараёнлари ҳамда талабаларнинг амалиёт машғулотларини кузатган А.Маемиров ЎзДСМИда ёшлар учун яратилган шароитлар ҳамда уларнинг индивидуал маҳоратини эътироф этди.

Ташриф давомида ЎзДСМИ ректори Иброҳим Юлдашев ҳамда Асхат Маемиров томонидан ўзаро келишув шартномаси ҳам имзоланди.

Унга кўра ҳар иккала таълим даргоҳида келажакда қўшма кафедралар ташкил этиш, кадрлар алмашинуви ҳамда талабаларнинг икки томонлама ўқитиш тизимини ташкил этиш кўзда тутилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#ОТМ_янгиликлари

Қозоғистонлик жарроҳ Бухоро давлат тиббиёт институти талабалари билан амалиёт машғулотларини олиб борди

Қозоғистон Республикаси Қарағанда Шошилинч Тиббиёт ёрдами касалхонаси профессори, жарроҳ Дмитрий Николаевич Матюшкин академик мобиллик дастури асосида 2019 йил 7 апрелдан Бухоро давлат тиббиёт институтига ташриф буюрди.

Дмитрий Матюшкин БухДТИнинг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида жойлашган “Хирургик касалликлар ва реанимация кафедраси”да бўлиб, талабалар учун маърузалар ўқиди.

Шунингдек, қозоғистонлик жарроҳ марказ шифокорлари билан биргаликда беморлар кўригида ва шифокорлар консилиумида иштирок этди. Д.Матюшкиннинг жорий 18 апрелга қадар БухДТИда бўлиши режалаштирилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#ОТМ_янгиликлари

Зафар Ҳошимов талабаларга “маҳорат дарси” ўтди

Таниқли ўзбек тадбиркори, Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи раҳбари Зафар Ҳошимов Тошкент давлат итқтисодиёт университети талабалари билан “Корпоратив бошқарув — бизнесни ривожлантиришнинг устувор омили” мавзусини муҳокама қилди.

Дарс машғулотида Зафар Ҳошимов ўз тажрибаси, ҳаётий кузатувларидан келиб чиқиб бизнесни ташкил этиш, унда корпоратив бошқарувнинг аҳамияти ҳақида талабаларга гапириб берди. Бу жараёнда назарий билимларнинг амалиёт билан ҳамоҳанглигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.

Талабалар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан Зафар Ҳошимовга мурожаат қилишиб, асосланган аниқ жавобларга эга бўлдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Бухоро давлат университети, Бухоро давлат тиббиёт ва Тошкент давлат стоматология институтларида халқаро ҳамкорлик бўйича проректор лавозими жорий этилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг тегишли буйруғи билан БухДУ, БухДТИ ва ТДСИлари тузилмасига халқаро ҳамкорлик бўйича проректор лавозими киритилди.

Халқаро ҳамкорлик бўйича проректорлар фаолияти ОТМларда халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича хорижий давлатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ривожлантириш мақсадида йўлга қўйилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент молия институтида инновацион суғурта маркази ташкил этилди

Тошкент молия институти ва «Капитал Суғурта» АЖ суғурта компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандумига кўра институтда инновацион суғурта маркази ташкил этилди.

Ушбу марказда институтнинг «Суғурта иши» йўналишида таълим олаётган талабаларга амалиётдан малакали кадрлар жалб этилиб, дарс машғулотлари, мастер-класслар, семинар-тренинглар олиб борилади.

Қолаверса, инновацион суғурта марказида талабаларни касбга йўналтириш, танишув, ишлаб-чиқариш, битирув олди амалиётларни компаниянинг турли филиал ва бўлинмаларида ўташ ташкиллаштирилади.

Ўқув йили якунида битирувчи талабалар ўртасида «Энг яхши битирув лойиҳа иши» номинациясида совриндорлар аниқланиб, тақдирланади ҳамда компания томонидан иш билан таъминланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#ОТМ_янгиликлари

“Муҳаммад Юсуф тимсоли тасвирий санъат асарларида” танлов-кўргазмаси ғолиблари тақдирланди

Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 65 йиллиги муносабати билан ёш ижодкорлар ўртасида ташкил этилган “Муҳаммад Юсуф тимсоли тасвирий санъат асарларида” деб номланган танлов-кўргазмаси бўлиб ўтди.

Танлов икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқич 5 мартда, иккинчи босқич апрель ойининг биринчи ўн кунлигида бўлиб ўтди.

Танловга келиб тушган ишлар, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессор-ўқитувчилари, “Муҳаммад Юсуф” номидаги жамоат фонди вакиллари томонидан баҳоланиб, тўртта йўналишда ғолиблар аниқланди.

Муҳаммад Юсуф сиймосини яратиш йўналиши бўйича:

1-ўрин – Жумаев Зиёдулло;
2-ўрин – Улуғбек Мамарурдиев, Жавоҳир Ниязов;
3-ўрин – Назарова Зилола, Тўраев Илҳом.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1282

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#ОТМ_kitobchallenge

Академиклар Наманган давлат университети талабаларига китоб совға қилишди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси, академик Акмал Саидов, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали директори, академик Қаландар Абдурахмонов ҳамда Қонунчилик палатаси депутати Иброҳим Хожиевлар НамДУ талабалар билан учрашишди.

Академиклар Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусининг мазмун-моҳиятига тўхталиб, ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари ва улар учун яратилган шароитлардан унумли фойдаланиш зурурлиги тўғрисида сўз юритдилар.

Учрашув сўнгида А.Саидов ва Қ.Абдурахмоновлар шахсий кутубхонасидан 100 дан ортиқ ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара асарлари ҳамда ўзларининг рус, инглиз, француз, испан, корейс тилларида нашр этилган илмий адабиётларини университет кутубхонасига тақдим этишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#ОТМ_янгиликлари

ТАТУда Microsoft, Cisco, Oracle каби халқаро сертификатлар олиш мумкин бўлади

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг катта ўқитувчиси Тоштемир Хўжақулов Москва шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро «Oracle Academy Day» конференциясида қатнашди.

Конференция доирасида ТАТУ вакили Россия ҳамда Ўрта Осиё Oracle компанияси директори О.Жуков билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорлик қилишга келишилди.

Шунингдек, дастурлаш тиллари ҳамда Microsoft, Cisco, Oracle ва бошқа компанияларнинг сертификатини олиш учун сертификатлаш маркази билан ҳам ҳамкорлик шартномаси тузилди.

Маълумот учун, «Oracle Academy» — АҚШнинг дастурий таъминот ишлаб чиқариш бўйича «Microsoft»дан кейинги 2-ўринда турадиган йирик компанияси бўлиб, компания курсларида дунёнинг 120 мамлакатида 3,5 миллион нафардан ортиқ талаба таълим олади. Бугунги кунда ТАТУда «Oracle Academy» лабараторияси фаолият кўрсатади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#ахборотхати

2019 йил 17 майда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида “Ҳарбий хизматнинг маънавий баркамол авлодни тарбиялашдаги ўрни ва роли” мавзусида республика илмий-амалий конференция ўтказилади.

Конференция иши қорақалпоқ, ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.

Илмий-амалий конференция материаллари тўпламида чоп этиш учун мақолалар 2019 йил 30 апрелига қадар karsu_info@edu.uz электрон манзилига юборилиши керак.

Мақола нашри бепул. Конференция доирасида илмий мақолалар танлови ҳам ўтказилиб, ўз маърузаси билан конференцияда фаол қатнашган иштирокчилар сертификат билан тақдирланади.

Қўшимча маълумот учун: ҚҚДУ масъул ходими Расул ОТЕНИЯЗОВ, телефон: (61) 223-59-54, (93) 920-03-63

Қуйида 2019 йилда юртимизда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманларнинг тўлиқ рўйхати билан танишишингиз мумкин:

👉 халқаро;
👉 республика.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Фуқаро мурожаати – доимий эътиборда

2019 йилнинг 1-чорагида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига жисмоний ва юридик шахслардан жами 1224 та мурожаат келиб тушган.

Уларнинг 268 таси (21,9%) ёзма, 93 таси (7,6%) электрон, 98 таси (8%) оғзаки, 765 таси (62,5%) Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган.

Фуқаролардан келиб тушган ҳар бир мурожаат қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқилиб, уларнинг ижроси вазирлик раҳбариятининг доимий назоратига олинган.

Мурожаатларнинг:

👉 943 таси вазирлик аппаратида кўриб чиқилган;
👉 181 таси ҳудудий идораларга юборилган;
👉 100 таси тегишлилиги бўйича идора ва ҳокимиятларга юборилган.

Мурожаатларда энг кўп ўқишга кириш, ўқишни кўчириш, ўқишни тиклаш, тўлов-контракт масалалари кўтарилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#OTM_янгиликлари

Эксперимент кутилган натижани берди

Навоий давлат кончилик институти доценти Муборак Норматова бир неча йиллардан буён “Чуқур карьерларда баланд поғоналарни портлатишда чанг-газ ҳосил бўлиш тартиботини бошқариш усулларини ишлаб чиқиш” мавзусида олиб бораётган илмий изланишлари тажрибаси муваффақиятли ўтди.

Ўтказилган изланишлар натижасида чангни бостириш самарадорлигини ошириш ва портловчи модда таъсирининг фойдали коэффициентини ошириш усуллари ишлаб чиқилди.

Портлатиш жойи устида чангни чўктириш жараёни карьер атрофидаги ҳудуднинг ифлосланишини камайтиради. Бу эса, кон ишларида ишлаб чиқариш ҳудудининг экологик мувозанатини таъминлайди.

2019 йилнинг 12 апрель куни Муборак Норматова Мурунтов конида иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари иштирокида тажриба-синов ўтказди.

Ўтказилган экспериментдан сўнг, соҳа ходимлари томонидан атмосфера таркибидаги чанг ва газ миқдори махсус аппаратлар ёрдамида текширилганда, атмосферадаги чанг ва газ миқдори меъёрда эканлиги аниқланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#OTM_янгиликлари

Шимкент университети делегацияси Самақарқандга ташриф буюрди

Жорий йилнинг 17 апрелида Самарқанд давлат чет тиллар институтига Қозоғистоннинг Шимкент университети раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ва талабаларидан иборат делегация ташриф буюрди.

Институт ректори Илҳомжон Тўхтасинов меҳмонларни юртимиз олий таълим тизимидаги ислоҳотлар, хусусан Самарқанд давлат чет тиллари институтида олиб борилган ишлар, қолаверса, қўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри ҳақидаги маълумотлар билан таништирди.

Музокараларда Ўзбекистонда Қозоғистон йили ўтказилиши муносабати билан фан ва таълим, илмий тадқиқот соҳаларида ҳам ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш, билим ва тажриба алмашиш учун кенг имкониятлар очилаётгани эътироф этилди.

Учрашувдан сўнг Самарқанд давлат чет тиллар институти ва Шимкент университети ҳамкорлигида концерт дастури ташкил қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Подключение к телеграммному каналу Министерства высшего и среднего специального образования 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#OTM_янгиликлари

Наманган муҳандислик-технология институтининг лойиҳаси Жаҳон банки томонидан молиялаштирилади

Жаҳон банки
томонидан Ўзбекистонда “Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш” лойиҳаси учун маблағ ажратилди.

Ушбу лойиҳа доирасида НамМТИнинг “Тўқимачилик саноатида юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун инновацион ўқув марказини яратиш” лойиҳаси муваффақиятли иштирок этиб, Жаҳон банки томонидан 80 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ билан молиялаштирилди.

2019-2020 йилларда бажарилиши режалаштирилган бу лойиҳанинг илк босқичида дунёнинг энг яхши мингталик рейтингига кирувчи техник ОТМнинг меъёрий ҳужжатлари ва ўқув базасини ўрганиш асосида ўқитишнинг иннновацион усулларини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрланади.

Лойиҳа доирасида Швейцариянинг “Rieter” тўқимачилик машинасозлиги компаниясининг етакчи мутахассислари томонидан мамлакатимиздаги тўқимачилик корхоналарига ўрнатилаётган замонавий техника ва технологиядан унумли фойдаланиш бўйича профессор-ўқитувчиларни ўқитиш ишлари амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Корея Республикаси Президенти Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташриф буюрди

Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида бўлиб, Ўзбекистон – Корея ҳамкорлигида амалга оширилиши режалаштирилган телемедицина лойиҳаси тақдимоти билан танишди.

Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликнинг ёрқин рамзи бўлган Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 2014 йили ташкил этилган бўлиб, асосий фаолияти мамлакатимизда IT технологияларини ривожлантириш, Корея Республикасининг бу соҳадаги етакчи салоҳиятини юртимизда татбиқ этишдан иборат.

Бугунги кунда бу ерда компьютер ва дастурий инжениринг ҳамда логистика йўналишлари бўйича 1 минг 300 нафардан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. 2018 йили университетни тугатган биринчи 100 нафар битирувчининг аксарияти мамлакатимиздаги нуфузли компания ва ташкилотларда фаолият юритмоқда. Қолган қисми Жанубий Корея ва бошқа давлатларнинг етакчи университетларида магистратурада ўқишни давом эттирмоқда.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1292

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#OTM_янгиликлари

Австриялик олим Халқаро ислом академиясида маъруза ўқиди

Австрия фанлар академияси Эроншунослик институти катта илмий ходими др.Паоло Сартори Халқаро ислом академиясида профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва талабалар учун маъруза ўқиди.

Паоло Сартори Марказий Осиё халқлари антропологияси, хусусан ҳозирги Ўзбекистон халқлари, минтақадаги ислом дини тарихи бўйича дунёга машҳур олимлардан бири ҳисобланади.

Шунингдек, у Голландияда чоп этилувчи «Journal of Economic and Social History of the Orient (Brill)» номли юқори рейтингга эга академик журналнинг бош муҳаррири ҳам ҳисобланади.

Доктор Сартори айни пайтда Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида “XVIII-XX асрларда Ўрта Осиёда ёзишмалар маданияти ва интеллектуал жараёнлар” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA