Edu.uz
✔
144K subscribers
39.9K photos
7.62K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​#ОТМ_янгиликлари

Қорақалпоғистонлик профессор-ўқитувчилар томонидан мўйноқлик ёшлар учун бепул репетиторлик курслари ўтказилмоқда

Қорақалпоқ давлат университети
, Нукус давлат педагогика институти ҳамда ТАТУ Нукус филиали профессор-ўқитувчилари мўйноқлик 251 нафар ёшларга ўзбек тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, математика, физика, химия, биология, география ва тарих фанларидан бепул репититорлик курсларини ўтишмоқда.

Учта ОТМдан малакали педагоглар шу йилнинг январидан Мўйноқ туманига хизмат сафарига юборилиб, олий таълим олиш истагидаги иқтидорли ёшларни ОТМга кириш тест синовларига тайёрламоқдалар.

Тайёрлов курслари шу йилнинг август ойига қадар давом этади, курсларнинг сифатли олиб борилиши бўйича абитуриентлар фикри ўрганиб борилиб, зарур ҳолларда ўқитувчилар алмаштирилади.

Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилнинг ноябрида Қорақалпоғистонга ташрифи давомида берилган топшириқлари ижроси доирасида Мўйноқ туманидан 50 нафар ёшлар давлат гранти асосида Нукус ДПИ (25 нафар) ва ТПТИ Нукус филиали (25 нафар)га қабул қилинган эди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#ОТМ_янгиликлари

Россиялик малакали мутахассислар қўшма дастур доирасида машғулотлар ўтиш учун НамДУга ташриф буюрди

А.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети
нинг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари ҳамкорликда амалга оширилаётган қўшма дастур доирасида Наманган давлат университетига ташриф буюрди.

Университет ректори билан бўлиб ўтган учрашувда ҳамкорликдаги қўшма дастурда кўзда тутилган тадбирларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар натижасида қўшма дастурга жалб этилган маҳаллий педагог-экспертларни Россия давлат педагогика университетида малака ошириш ва стажировкаларини ташкил этишга келишилди.

Дмитрий Темнов (физика), Татьяна Павлова (информатика) ва Евгения Двинова (рус тили) лар бир ҳафта давомида қўшма дастур асосида таҳсил олаётган талабаларга тегишли фанлар бўйича дарс беришади ҳамда ўқитувчилар учун семинарлар ўтказишади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Forwarded from Sport vazirligi
​​“Баркамол авлод” ва “Универсиада” мусобақаларининг республика босқичи ҳар йили спорт турлари бўйича навбатма-навбат барча ҳудудларда ўтказилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида “Баркамол авлод-2019” ва “Универсиада-2019” спорт мусобақалари Республика финал босқичини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш масалаларига бағишланган Ташкилий қўмита йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш вазирлик идора ва ташкилотлар, ҳокимликлар иштирокида видоселектор тарзида ташкил этилди.

Йиғилишда кун тартибига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 октябрдаги “Ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида ўтказиладиган республика спорт мусобақалари тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 864-сонли қарорида белгилаб берилган вазифалар ижроси таҳлил қилиниб, “Баркамол авлод-2019” ва “Универсиада-2019” спорт мусобақаларини Республика финал босқичини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Йиғилишни Ташкилий қўмита раиси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Маджидов олиб борди.

Батафсил

Спорт вазирлиги расмий канали 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE1SOAxGoWjQkviAlQ
​​Ўзбекистонда яна битта хорижий университет очилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ олий маълумотли юқори малакали кадрлар тайёрлашни ташкил мақсадида юртимизда Шарда университети ташкил этилди.

Университетда ўқув жараёнлари Шарда университети (Ҳиндистон) ўқув дастурлари асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандартлари талабларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича олиб борилади.

Ўқув жараёни 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.

Университетда қуйидаги ва талаб юқори бўлган таълимнинг бошқа йўналишларида юқори малакали мутахассислар халқаро стандартлар даражасида тайёрланади:

👉 электр муҳандислиги;
👉 ахборот технологиялари ва кибер хавфсизлик;
👉 компьютер тизимларига хизмат кўрсатиш;
👉 электроника;
👉 коммуникация муҳандислиги;
👉 бизнес-менежмент.

Университет битирувчиларига Ўзбекистон ва Ҳиндистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.

Шарда университети Андижон вилоятида жойлашади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#ОТМ_янгиликлари

Нукус ДПИ талабаси Халқаро бахшичилик фестивалида 3-ўринни эгаллади

Термиз шаҳрида бўлиб ўтган Биринчи Халқаро бахшичилик фестивалида олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабалари ҳам иштирок этди.

Халқаро бахшичилик фестивалида иштирок этган Ажиниёз номидаги Нукус ДПИ педагогика факультети мусиқий таълим йўналиши талабаси Муҳаммед Торебеков очиқ овозда достон куйлаш йўналиши бўйича 3-ўринни қўлга киритди.

Ғолиб талаба диплом ва 3 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#ОТМ_янгиликлари

Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг жорий йилги 1093 нафар битирувчиси иш билан тўлиқ таъминланди

Тошкент темир йўл муҳандислари институти
да “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 60 дан ортиқ ишлаб чиқариш субъектлари, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ, “Навоий кон-метуллургия комбинати” ДК каби йирик ишлаб чиқарувчилар ва бошқа ташкилот вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда иш берувчи ташкилот вакиллари институтни жорий йилда битирувчи 1093 нафар бакалавр ва магистр талабалари билан индивидуал суҳбатлашдилар.

Битирувчиларни ишга тақсимлаш жараёнида институт томонидан улардан қаерда ишлашни хоҳлаши тўғрисидаги олинган сўровнома асос қилиб олинди.

Суҳбат жараёнида иш берувчи талабаларни таклиф қилинаётган иш жойи, меҳнат ва маиший шароитлари, лавозими, иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ҳамда мутахассисга қўйиладиган асосий касбий талаблар билан таништирди.

Иш берувчилар ўзига муносиб кадрни танлаганда, таклиф этилаётган шароитлар талабани ҳам қаноатлантирса, икки томоннинг ташаббуси билан шу ернинг ўзида меҳнат шартномаси имзоланди.

Энг муҳими институт ва иш берувчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги натижасида 1093 нафар бакалавр ва магистрлар ўзи хоҳлаган иш билан таъминланди, ташкилотлар эса малакали ёш мутахассисга эга бўлди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#ОТМ_янгиликлари

Таниқли профессорнинг шахсий кутубхона фонди университетга совға қилинди

Бугун, 11 апрель куни атоқли тилшунос олим, профессор Отақўзи Азизовнинг шахсий кутубхона фонди Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига совға қилинди.

Таниқли олимнинг 3000 дан ортиқ турли тиллардаги бадиий, илмий, оммабоп ва қомусий китоблари талабалар учун чинакам хазина деб айтиш мумкин.

Университетда олим номи билан аталувчи рус тили ва адабиёти ўқув хонаси ҳам ташкил этилди.

Маълумот учун, Отақўзи Азизов Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, филология фанлари доктори, профессор, Россия Федерацияси Таълим академиясининг чет эл мухбир аъзоси.

Олим умрини ўзбек тилшунослиги, лексикографияси, рус ва ўзбек тилларининг қиёсий ўрганиш масалаларига бағишлаган, дарсликлар, русча-ўзбекча ва бошқа луғатлар тузган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#ОТМ_янгиликлари

2019 йил 13 апрель куни соат 14.30да Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида анъанавий II Шарқ ёшлари фестивали бўлиб ўтади.

Фестивалда ўзбек, корейс, қозоқ, эрон, турк, араб халқларининг маданияти намойиш этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#ОТМ_янгиликлари

Қирғизистонлик талабалар академик алмашинув дастури доирасида Тошкентга ташриф буюрди

Тошкент фармацевтика институти
ва Ўш давлат университети ўртасидаги ҳамкорлик мемарандумга мувофиқ қирғизистонлик 6 нафар талаба Тошкентга келди.

Ўш давлат университети Фармация факультетининг 6 нафар 2-босқич талабалари 10 кун давомида Тошкент фармацевтика институтида ўқув жараёнларида иштирок этишади.

Меҳмон-талабалар ўзбекистонлик тенгдошлари билан бирга ОТМ ҳаётидаги маданий-маърифий тадбирларида қатнашадилар, пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойлари билан танишадилар.

Академик алмашинув якунида Ўш давлат университети талабаларига Ўзбекистонда билим даражаларини оширганликлари ҳақида сертификат берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#ОТМ_янгиликлари

Малайзия исломий фанлар университети доценти самарқандлик талабаларга замонавий архитектура муаммолари бўйича маъруза ўқиди

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
ва Малайзия Исломий фанлар университети ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномасига кўра малайзиялик мутахассис Элина Бинти Моҳд Ҳусини Самарқандга ташриф буюрди.

Малайзиялик олима СамДАҚИ “Интерьер лойиҳалаш, архитектуравий графика ва компьютер моделлаш”, “Ландшафт дизайни” ва бошқа таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликлари талабаларига 18 соат дарс машғулотларини олиб борди.

Элина Бинти Моҳд Ҳусини институтнинг профессор- ўқитувчилари ва магистрлари билан замонавий архитектурадаги янги йўналиш ва услубларни муҳокама қилди ҳамда фанни ўқитишнинг илғор технологиялари бўйича семинар-тренинглар ўтказди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Тошкент давлат аграр университети талабалари халқаро турнир ғолиби

ТДАУ
талабалари ака-ука Худоёрхон ва Камолиддин Анорқуловлар шу йилнинг 10-11 апрель кунлари Тайландда талабалар ўртасида спортнинг жиу-житсу туридан ўтказилган жаҳон кубогида ғолибликни қўлга киритишди.

Камолиддин Анорқулов 84 кг вазн тоифасида Fighting, Ne-Waza ва Duo-System йўналишларида 1-,2- ва 3-ўринларни эгаллаб, мусобоқа шоҳсупасига кўтарилди.

Унинг акаси Худоёрхон Анорқулов 69 кг вазн тоифасида 2- ва 3-ўринни қўлга киритди.

ТДАУ талабалари 12 та давлат вакиллари қатнашган мусобақада ишончли иштирок этиб, терма жамоа муваффақиятига муносиб ҳисса қўшдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент давлат педагогика университети пойтахтлик мактаб битирувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” ўтказмоқда

Низомий номидаги ТДПУ ташаббуси билан мактаб битирувчилари ўртасида педагог касбига қизиқиш уйғотиш, келгусида педагогика соҳасида таълим олишлари учун йўналиш бериш мақсадида Тошкент шаҳридаги мактабларнинг 11-синф ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилмоқда.

Тадбир 2019 йилнинг 10 апрель куни ТДПУда старт олиб, унда педагогика йўналишида таҳсил олиш истагини билдирган 400 нафардан ортиқ битирувчилар қамраб олинди.

Ўқувчилар университетдаги таълим йўналишлари, мавжуд шарт-шароитлар ва нуфузли хорижий ОТМлар билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма факультетлар билан таништирилди.

“Очиқ эшиклар куни” 11-12 апрель кунлари Тошкент шаҳрининг 11 та туманида давом этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент молия институти талабаларнинг энг яхши start-up лойиҳалари хусусий компания томонидан молиялаштирилади

2019 йил 10 апрел куни Тошкент молия институтида “Энг яхши инновацион лойиҳа” танлови ўтказилди. Танловда институт талабалари ўзларининг 20 дан ортиқ start-up лойиҳалари билан қатнашди.

Талабаларнинг инновацион start-up лойиҳалари Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва дастурлари парки ҳамда “FinExtra Group” молиявий технологиялар компанияси вакиллари томонидан баҳоланди.

Хусусан, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва дастурлари парки консултанти, хорижий эксперт Ж.Партсартси талабаларнинг “Паррандаларни парваришловчи сунъий инкубатор” инновацион лойиҳасини алоҳида эътироф этди.

Танлов якунида “FinExtra Group” молиявий технологиялар компанияси директори Н.Дўсматова энг яхши деб топилган инновацион ишланмаларни компания маблағлари ҳисобидан молиялаштириш ташаббусини билдирди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Москва давлат университети ректори “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Ўзбекистон ва Россия ўртасида илм-фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларининг ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун Москва давлат университети ректори Виктор Садовничий Ўзбекистон Республикасининг “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

Мукофотни Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Рустам Қосимов топширди.

Мамлакатимизнинг Москвадаги элчихонасида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ўзаро дўстлик, ишонч ва стратегик шериклик руҳида ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Айниқса, олий таълим соҳасида ҳамкорлик алоқалари стратегик аҳамияти билан янги босқичга кўтарилиб, икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро манфаатли лойиҳалар кўлами кенгайиб бораётгани қайд этилди.

Тошкент шаҳрида Москва давлат университети филиали очилишида В.Садовничийнинг ҳиссаси катта бўлди.

Маълумот учун, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали 2006 йилдан буён фаолият кўрсатиб, ҳозирда филиалда 427 нафар талаба психология, амалий математика ва информатика йўналишларида таҳсил олмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#ОТМ_янгиликлари

Андижон давлат тиббиёт институти талабалари жорий йилда иккинчи маротаба халқаро олимпиада ғолиби бўлишди

2019 йил
нинг 6 апрелида Россия Федерацияси Ставрополь давлат тиббиёт институтида 12 та жамоа иштирокида нормал физиология фанидан бўлиб ўтган халқаро олимпиадада Андижон давлат тиббиёт институтининг “Шарқ юраги” жамоаси иккинчи ўрини қўлга киритди.

Мазкур олимпиадада биринчи маротаба иштирок этишига қарамасдан, институт талабалари икки босқичда ўтказилган синовларда хорижлик тенгдошлари билан муносиб беллашдилар.

М.Усмонов, Г.Солижонова, К.Нажмиддинова, Э.Тўраев ва М.Мирзаҳановалардан иборат доцент А.Худаярова бошчилик қилган жамоа мусобақалар якунига кўра фахрли 2-ўринни эгаллади ҳамда 2-даражали диплом ва сертификат билан тақдирланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#ОТМ_янгиликлари

БМТИ талабалари энди ўқув машғулотларини бевосита ишлаб чиқариш жараёнида олиб боришади

Бухоро муҳандислик-технология институти
ректори Нусрат Баракаев бошчилигида бир гуруҳ талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун Ғиждувон туманидаги “Ҳумо” АЖ текстил компаниясига ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишиш мақсадида экскурсия ташкил этилди.

Талабалар ишлаб чиқариш корхонасида хом ашёга ишлов беришдан бошлаб, тайёр маҳсулотгача бўлган жараён билан танишишди. Профессор-ўқитувчилар ип-калава ишлаб чиқариш жараёнига янги инновацион технологияларни жорий қилиниши ҳақида шу ернинг ўзида жонли мисоллар билан тушунтириб беришди.

Ташриф давомида институт ва текстил компанияси ўқув машғулотларининг бир қисмини бевосита ишлаб чиқариш жараёнида ўтказиш, талабаларнинг малакавий битирув амалиётларини олиб боришни ташкил этиш бўйича келишувга эришди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#ОТМ_янгиликлари

Қозоғистонлик магистрлар Тошкентда илмий стажировка ўташди

Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти
да М.Тинишбаев номидаги Қозоғистон транспорт ва коммуникациялар академиясининг 13 нафар магистрантининг илмий стажировкаси якунига етди.

Икки давлат ёш мутахассисларининг бу галги илмий мулоқоти темир йўллари соҳасида ахборот технологиялари, маркетинг ва рақамли транспорт хизматларини жорий қилишдаги интеграцион жараёнларга қаратилди.

Хорижлик талабалар ТТЙТМИ илмий лабораторияларда бўлиб, ёш олимларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан танишди. Меҳмонлар томонидан етакчи профессорлар кўмагида магистрлик диссертациялари мавзулари бўйича маълумотлар тўплаш, саралаш ва таҳлил қилишга асосий эътибор қаратилди.

Қозоғистонлик магистрантларга самарали илмий ҳамкорлик учун малака сертификатлари топширилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA