#ОТМ_янгиликлари
ТДИУ битирувчилари Европада тан олинадиган дипломга эга бўладилар
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат иқтисодиёт университети Австриянинг Кремс амалий фанлар университети билан халқаро қўшма таълим дастури асосида мутахассислар тайёрлаш фаолиятини йўлга қўйган эди.
Бугунги кунда икки томонлама диплом берувчи мазкур дастур асосида 200 нафарга яқин талабалар таҳсил олишяпти. Эндиликда мазкур халқаро қўшма таълим дастурини муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга Европада тан олинадиган диплом берилади.
Австрия таълим сифатини таъминлан ва аккредитация қилиш бўйича агентлик Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Кремс амалий фанлар университетининг қўшма таълим дастурини аккредитациядан ўтказди. Шу муносабат билан икки олий таълим муассасалари расмийлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
— Сизга расман маълум қиламанки, Австрия таълим сифатини таъминлаш ва аккредитация қилиш бўйича давлат агентлиги Кремс амалий фанлар университети билан қўшма таълим дастурини амалга ошириш учун Аккредитацияни Тошкент давлат иқтисодиёт университетига беришга қарор қилди ва шу муносабат билан аккредитацияни тасдиқловчи расмий ҳужжат берди, - деди IMC Krems бош ижрочи директори Карл Эннсфелнер.
Маълумот учун, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб қўшма ўқув дастури асосида талабалар “Экспортга ихтисослаштирилган менежмент”, “Туризм ва дам олиш менежменти” йўналишларида бакалавриат босқичида таҳсил оляпти.
Ҳамкорликнинг навбатдаги босқичида талабалар магистратурада “Халқаро бизнес ва экспортни бошқариш”, “Рақамли бизнес инновацияси ва трансформация” мутахассисликлари бўйича таҳсил олиши мумкин бўлади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ

#Расмий
ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 21 октябрдаги 9-сонли баёни билан кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда ОТМлар ректорларининг мурожаатларини инобатга олиб, 2019/2020 ўқув йилида ОТМлар бакалавриатига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган) абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2019 йилнинг 20 ноябри этиб белгиланди.

#Қонунчилик_янгиликлари
Ўзбекистонда регби бўйича мутахассислар тайёрланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда регби спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Қарор билан 2019-2022 йилларда республикада регбини янада комплекс ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланган.
Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида регби бўйича мутахассисларни тайёрловчи йўналишлар очилади.

ОТМлар пeдагог кадрлари тeгишли йўналишларда илмий фаолият билан шуғулланишлари шарт
Президент Шавкат Мирзиёев “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонунни имзолади (ЎРҚ–576-сон, 29.10.2019 й.).
Қонун билан олий таълим тизими муассасалари, шунингдeк бўйсунувида илмий ташкилотлар бўлган вазирлик, идоралар ҳамда ташкилотлар ҳам қуйидаги илм-фан ва илмий фаолият соҳасидаги ваколатларга эга бўлди:
➖ давлат илмий дастурлари, шунингдeк халқаро дастурларни ишлаб чиқишда қатнашади ва уларнинг бажарилишини таъминлайди;
➖ тeгишли йўналишлар бўйича илмий даражали кадрлар тайёрлашни таъминлайди, илмий фаолият юритувчиларни рағбатлантириб боради;
➖ илмий ишланмаларни тижоратлаштиради ва улар эгаларини рағбатлантиради, шунингдeк ёшларни илмий фаолиятга жалб этиш, уларнинг самарали илмий фаолият юритишлари учун зарур шарт-шароитлар яратади ва бошқалар;
Бундан ташқари, қонуннинг 17-моддасида олий таълим муассасаларида илмий фаолият юритиш тартиблари ҳам бeлгиланди. Унга кўра:
👉 Олий таълим муассасаларида таълим жараёни билан бирга илмий фаолият ҳам юритилади.
👉 Олий таълим муассасаларининг пeдагог кадрлари тeгишли йўналишларда илмий фаолият билан шуғулланишлари шарт.
✅ Олий таълим муассасалари:
👉 қонун ҳужжатларида бeлгиланган тартибда илмий фаолият натижаларини тижоратлаштириш билан шуғулланувчи ташкилотлар, илмий асбоб-ускуналардан жамоавий фойдаланиш марказлари ва бошқа ташкилотларни таъсис этиш, шунингдeк ноёб илмий объектларни ташкил этиш;
👉 илмий фаолиятга миллий ва халқаро даражадаги етук олимлар, илмий ташкилотлар вакилларини жалб этиш, етакчи миллий ва хорижий илмий ташкилотлар ҳамда таълим муассасаларида амалиёт ўташни ташкил қилиш ҳуқуқларига эга.
ОТМларнинг илмий салоҳиятини оширишга олий таълим муассасалари, бўйсунувида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик, идора ва ташкилотлар, Ўзбeкистон Рeспубликаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъулдир.
Қонунга мувофиқ, давлат илмий ташкилотларида илмий фаолият юритувчи шахсларга 48 иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган ҳамда моддий ёрдамни кўзда тутадиган мeҳнат таътили бeрилади.
Қонундаги илмий фаолият юритувчилар учун мeҳнат таътили назарда тутилган қоидалар 2020 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги интеллектуал мулк соҳасида дунёнинг етакчи компанияси билан келишувга эришди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Elsevier (Нидерландия) компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Илм-фан-2020” миллий ривожланиш дастури доирасида Lexis-Nexis компанияси раҳбари Гандольфо Яконо бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда вазир ўринбосари У.Бегимқулов хорижлик ҳамкорлар билан илмий ишланмаларни патенлаштириш, хусусан, ўзбек олимлари патентларини халқаро миқёсда индексациялаш каби масалаларни муҳокама қилди.
Глобал инновация индексида кучли 50 талика киришда патент аризаларининг миқдори асосий индикаторлардан бири саналади. Шу боис учрашувда ОТМларда патентлаштириш бўйича ўқишларни ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Музокаралар натижасида республикадаги ОТМларга йирик патент-таҳлилий воситалардан тест режимида фойдаланиш имкониятини тақдим этиш бўйича келишувга эришилди. Бундан ташқари патентлаш ва илмий натижаларни тижоратлаштириш, тизимдан фойдаланишни ўргатиш бўйича ҳамкорликда туркум тадбирларни ташкил этишга ҳам келишиб олинди.
Маълумот учун, LexisNexis® ўз йўналишида дунёнинг етакчи компанияларидан ҳисобланиб, Lexis Nexis Patent One – дунё бўйича 123 млн. дан ортиқ патентларни ўз ичига олган жаҳондаги энг катта патент база ҳисобланади.

БухМТИ талабалари “UzCharmExpo” халқаро кўргазмаси ғолиблари сафида
Тошкент шаҳрининг “Ўзэкспомарказ” мажмуасида ташкил этилган “UzСharmExpo-2019” халқаро кўргазма-ярмаркасида Бухоро муҳандислик-технология институтининг Тўқимачилик ва чарм саноати факультети талабалари муносиб қатнашдилар.
Халқаро кўргазмада чарм саноати ривожланган ва катта экспорт-импорт салоҳиятига эга 20 та хориж давлатидан 150 дан ортиқ ишлаб чиқарувчи, хорижий компания ва халқаро экспертлар иштирок этиб, бу талабалар учун тажриба мактаби бўлди.
Кўргазма доирасида “UzCharmStyle-2019” республика ёш дизайнерлар танлови ўтказилиб, учта номинацияда Бухоро муҳандислик-технология институти талабалари биринчи ўринни қўлга киритишди.
Институт талабалари “Энг яхши аёллар пойабзали”, “Энг яхши спорт пойабзали дизайни”, “Қоракўли теридан тайёрланган энг яхши аёллар либоси” номинацияларида ғолиб бўлдилар.

#ilmfan2020
Наманган вилояти ОТМлари халқаро рейтингга киришга интилмоқда
Наманган муҳандислик-технология институтида “CiteScore” юқори бўлган илмий журналларга халқаро стандарт талаблари асосида мақола ёзиш бўйича халқаро экспертлар иштирокида илмий амалий семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Семинар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда “Elsevier” компанияси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган “Илм-фан 2020” миллий ривожланиш дастури доирасида ташкил этилди.
НамМТИ ректори Одилжон Маматкаримов “Elsevier” компаниясининг Марказий Осиё давлатлари бўйича минтақавий директори Алия Оспанова, компаниянинг Ўзбекистондаги координатори Дилноза Алланазароваларга институт профессор-ўқитувчилари учун фойдали бўлган илмий амалий семинар учун миннатдорлик билдирди.
Экспертлар Наманган муҳандислик-технология институти ва Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва илмий тадқиқотчиларига “Scopus” ва “ScienceDirect” халқаро илмий маълумотлар базасига мақолалар ёзиш ва жойлаштириш тартиби ҳақида батафсил маълумот бердилар.

ТАТУда ОТМлар орасида биринчи ўқув медиа-маркази очилди
2017 йил 6 декабрда Ўзбекистон Республикаси ҳамда Япония ҳукуматлари ўртасида “Тошкент ахборот технологиялари университетининг ўқув медиа-маркази фаолиятини ташкил етиш тўғрисида”ги ноталар алмашинуви ва грант келишуви имзоланганди.
Шунга асосан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Ўзбекистон ОТМлари орасида ягона бўлган, умумий қиймати 1,6 млн. АҚШ долларини ташкил этадиган ўқув медиа-маркази очилди.
Ўқув медиа-марказининг асосий мақсади таълим тизимида энг сўнгги замонавий технологияларни қўллаш, талабаларга нафақат назарий билимлар бериш, балки амалий кўникмаларни ривожлантириш, бу орқали эса юқори тажрибага эга бўлган мутахассисларни тайёрлашдир.
Медиа ўқув марказида техник қурилмаларни етказиб бериш ва ўрнатиш ишлари Япониянинг Марубени компанияси томонидан амалга оширилди. Марказда ТВ дастурларни сёмка қилиш, аудио-видео студия, рақамли фотостудия, видео монтаж, аудио ёзиш қурилмалари ўрнатилган.

Тошкентда Вебстер университетининг филиали тантанали равишда очилади
Эртага, 1 ноябрь куни соат 14:00да Вебстер университети (АҚШ)нинг Марказий Осиёдаги биринчи филиали - Тошкент шаҳридаги таълим дастурларини амалга ошириш Марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
Маросимда Вебстер университети Канцлери Элизабет Стробл раҳбарлигидаги АҚШ делегацияси иштирок этади.
Оммавий ахборот воситалари вакилларини тадбирга таклиф қиламиз.
Манзил: Алишер Навоий кўчаси 13-уй
Мўлжал: Алишер Навоий номидаги кино саройи

#Муносабат
Талабалардан ноқонуний пул йиғишга йўл қўйилмайди
Кеча, 31 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Андижон давлат университетида талабаларга мажбуран китоб сотилаётгани тўғрисида пост қўйилди.
Мазкур ҳолат юзасидан университет маъмурияти университет жамоатчилик кенгаши билан ҳамкорликда ишчи гуруҳ тузиб, ҳолатни ўрганиб чиқди хамда вазиятга ойдинлик киритилди.
Маълум бўлишича, ҳақиқатдан ҳам, университетнинг филология факультети 1-босқич талабаларига уларнинг таълим йўналишидан келиб чиққан ҳолда олийгоҳ “Ўзбек адабиётшунослиги” кафедраси профессори Ханифа Солихова хамда шоир Мухаммаджон Махжурийнинг китоблари тарғиб қилиш ҳамда қизиқувчиларга ихтиёрий сотиб олиши учун тарқатилган.
Ҳолат юзасидан университет ректори ҳамда тузилган ишчи гуруҳ аъзолари гуруҳ сардорлари ва талабалар билан алоҳида алоҳида суҳбатлашган. Талабаларга ҳар қандай салбий ҳолатлар рўй берса, ректорига мурожаат қилишлари ёки университетнинг расмий телеграм канали ботига аноним тарзда хабар юборишлари мумкинлиги эслатиб ўтилган.
Тарқатилган китоблар қайтариб олинган, ушбу ҳолатларни юзага келишига сабабчи бўлган кафедра мудири Ҳ.Каримовга огоҳлантириш берилган.
Олий таълим муассасаларида талабалар ва профессор-ўқитувчиларидан ноқонуний пул йиғимларига йўл қўйилмайди ва вазирлик томонидан бундай ҳолатлар содир бўлганда қонуний чоралар кўрилишидан барча ОТМ ректорлари (филиал директорлари) огоҳлантирилган.
Шу билан бирга вазирлик талабалар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, китобсевар ёшларни рағбатлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди.

Тошкент Вебстер университети - АҚШнинг Марказий Осиёдаги биринчи университети
Бугун, 1 ноябрь куни Вебстер университети (АҚШ)нинг Марказий Осиёдаги биринчи филиали - Тошкент шаҳридаги таълим дастурларини амалга ошириш Марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Вебстер университети Канцлери Элизабет Стробл раҳбарлигидаги АҚШ делегацияси вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси А.Абдувоҳидов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов, вазир ўринбосарлари ва ректорлар иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4245-сонли қарори билан Тошкент шаҳрида Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш маркази ташкил этилди.
Ўқув жараёнлари 2019/2020 ўқув йилидан ўқув жараёнлари бошланди ва бу ерда бакалавриатнинг асосий 14 та таълим йўналишлари ҳамда 16 та магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.
Ҳозирда олийгоҳда 470 нафар талаба таҳсил олмоқда ва Вебстер университетининг Тошкент филиали талабалар сони бўйича Таиланд, Хитой, Нидерландия, Швейцария, Греция, Австрия ва Ганадаги филиалларни ортда қолдирди.
Университетда ўқитиш кундузги таълим шаклида, тўлов-контракт асосида, инглиз тилида, жумладан электрон таълим ва масофавий таълим технологияларини қўллаган ҳолда Вебстер университети томонидан тасдиқланган ўқув режалар ва дастурлар асосида амалга оширилмоқда.
Битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Вебстер университетининг дипломи берилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети талабаси пойга автомобилини ясади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Вазирлик каналини юртимизнинг қайси ҳудудидан кузатасиз?
Anonymous Poll
12%
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти
14%
Бухоро ва Навоий вилоятлари
16%
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
19%
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари
18%
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
21%
Тошкент шаҳри ва вилояти
#Халқаро_ҳамкорлик
ЎзМУ ректори Япониянинг фахрий унвони билан тақдирланди
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ректори Аваз Мараҳимов Япониянинг ОТМнинг фахрий унвони билан тақдирланди.
ЎзМУ ректори бошчилигидаги делегация Японияга ташрифи доирасида Сока университети билан беш йилга мўлжалланган ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра икки давлат университетлари ўзаро профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини амалга оширади, илмий изланишларни биргаликда олиб боради.
Бундан ташқари Термиз ва Ахсикентда япониялик ҳамкорлар билан биргаликда археологик ва этнографик илмий экспедицияларни ташкил этишга ҳам келишилди.
Ташриф доирасида Сока Гаккай Интернешнл Президенти Дайсаку Икеда ЎзМУнинг “Фахрий доктори” унвони билан тақдирланди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
ЎзМУ ректори Япониянинг фахрий унвони билан тақдирланди
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ректори Аваз Мараҳимов Япониянинг ОТМнинг фахрий унвони билан тақдирланди.
ЎзМУ ректори бошчилигидаги делегация Японияга ташрифи доирасида Сока университети билан беш йилга мўлжалланган ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра икки давлат университетлари ўзаро профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини амалга оширади, илмий изланишларни биргаликда олиб боради.
Бундан ташқари Термиз ва Ахсикентда япониялик ҳамкорлар билан биргаликда археологик ва этнографик илмий экспедицияларни ташкил этишга ҳам келишилди.
Ташриф доирасида Сока Гаккай Интернешнл Президенти Дайсаку Икеда ЎзМУнинг “Фахрий доктори” унвони билан тақдирланди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Танлов
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Британия Кенгаши билан ҳамкорликда танлов эълон қилади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида шу йилнинг май ойидан бошланган “Higher Education for employability” (Иш билан таъминлашда олий таълимнинг аҳамияти) дастури доирасида олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишга йўналтирилган танлов эълон қилади.
✅ Танлов дастурнинг қуйидаги асосий йўналишлари доирасида амалга оширилади:
👉 олий таълим сифатини таъминлаш;
👉 битирувчиларнинг меҳнат бозори талабларига мослигини таъминлаш;
👉 ўқув дастур ва фанларни инглиз тилида ўқитиш.
Лойиҳанинг 2019/2020 ўқув йили учун бюджети – 200 000 фунт стерлинг.
Дастурда иштирок этиш истагини билдирган олий таълим муассасалари ўз лойиҳалари билан қатнашишлари мумкин.
Аризалар шу йилнинг 16 ноябрь кунигача қабул қилинади.
Ариза шаклини юклаб олиш.