Edu.uz
✔
144K subscribers
39.8K photos
7.61K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​#Халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистонда Россиянинг яна бир нуфузли университети филиали ташкил этилиши кутилмоқда

Бугун, 17 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида вазир ўринбосари Узоқбой Бегимқулов Москва давлат геодезия ва картография университети ректори Надежда Каминина бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Москва давлат геодезия ва картография университетининг Ўзбекистондаги филиалларини очиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Жумладан, Россия университетининг мамлакатимизда ташкил этилиши режалаштирилаётган филиалларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, ўқув жараёнларини йўлга қўйиш, битирувчиларга бериладиган дипломларнинг юридик мақоми ҳамда битирувчи талабаларни иш билан таъминланиш ва шу каби масалаларга тўхталиб ўтилди.

Музокаралар якунида томонлар геодезия ва картография соҳаси учун ҳамкорликда кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича ишларни жадаллаштиришга келишиб олишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Талабалар театр студиялари фестивали ғолиблари тақдирланди

Олий ва ўрта махсус вазирлиги ташаббуси билан шу йилнинг 16-18 декабрь кунлари ўтказилаётган Талабалар форуми доирасида ўтказилган Талабалар театр студиялари фестивали ниҳоясига етди.

Фестивал уч босқичда ўтказилиб, дастлабки босқичда ОТМларнинг 103 та театр жамоаси қатнашди. Фестивалнинг якуний республика босқичига 6 та талабалар театр студияси етиб келди.

Якуний босқичда АнДТИ “Шифокорлар” талабалар театр студияси “Кўча болалари”, ТДИУ “Иқтисодчи” талабалар театр студияси “Озодлик”, ЖизПИ “Ибрат” талабалар театр студияси “Устоз”, ҚарДУ “Зиё” талабалари театр студияси “Нахшаб афсонаси ", ТТА Урганч филиали “Кўзмунчоқ” талабалар театр студияси “Эски шаҳар гаврошлари” ҳамда ТДСИ “Шифо” театр студияси “Нодирабегим” спектакли билан иштирок этдилар.

Икки кун давомида талабалар театр студиялари томонидан намойиш этилган спектакллар томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди. Театр ва кино соҳасининг малакали профессор-ўқитувчиларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан талабалар ижроси юқори баҳоланди.

"Талабалар театр студияси фестивали – 2019" ғолиблари:

👉 “Энг яхши спектакль” - Қарши давлат университети “Зиё” талабалар театр студиясининг “Наҳшаб афсонаси” спектакли;

👉 “Долзарб мавзунинг саҳнадаги талқини учун” - Жиззах политехника институти “Ибрат” талабалар театр студиясининг “Устоз” номли психологик драмаси;

👉 “Энг яхши эркак роли учун” - Оллоҳберди Исоқжонов, Андижон тиббиёт институтининг “Шифокорлар” талабалар театр студияси актёри;

👉 “Энг яхши аёл роли учун” - Жумабоева Асалхон, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг “Кўзмунчоқ” талабалар студияси актрисаси;

👉 “Энг яхши талабалар театр студияси раҳбари” - Хайрулла Ҳасанов, Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Иқтисодчи” талабалар театр студияси;

👉 “Миллий анъана ва қадриятлар тараннум этилган энг яхши асар” - Тошкент давлат стоматология институти “Шифо” театр студиясининг “Нодирабегим” спектакли.

Фестивалнинг ғолиб ва совриндорлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан эсдалик совғаси ва диплом билан тақдирланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Шавкат Мирзиёев Нагоя университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Японияга амалга оширган расмий ташрифи доирасида Нагоя университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов, Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурҳонов ва Тошкент давлат техника университети ректори Садриддин Туробжоновлар ҳам иштирок этди.

Тадбир якунида талабаларга Президентимиз совғалари – замонавий компьютерлар тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари ташрифи мобайнида университет президенти Сейичи Мацуо билан учрашди. Учрашувда академик алмашинувларни фаоллаштириш ҳамда ҳамкорликнинг устувор йўналишларида қўшма илмий тадқиқотларни амалга оширишга келишиб олинди.

Маълумот учун, бугунги кунда Нагоя университетида 16 мингдан зиёд талаба таҳсил олади. Шундан 2,6 минг нафари хорижий мамлакатлар, 30 нафардан ортиғи нафари Ўзбекистон ёшларидир. Ҳозирга қадар мазкур университетда 400 дан ортиқ ўзбекистонлик талаба ва тадқиқотчи таҳсил олган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Шавкат Мирзиёев Нагоя университетининг фахрий доктори унвони билан тақдирланди

Нагоя университетининг илмий кенгаши таълим соҳасини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси ҳамда илм-фан ва академик алмашинувларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани учун, шунингдек, Ўзбекистонда янги босқичда амалга оширилаётган иқтисодиётни либераллаштириш ва барқарор тараққиётга эришиш борасидаги ислоҳотлар эътирофи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга университет фахрий доктори унвонини бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Мазкур унвонни топшириш маросимида университет раҳбарияти, профессор ва ўқитувчилари, талабалари ҳамда Нобель мукофоти совриндорлари иштирок этди.

Маросимда Нагоя университети президенти Сейичи Мацуо сўзга чиқиб, Ўзбекистон раҳбари икки мамлакат ўртасида илм-фан соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётгани, ушбу қарор таълим соҳасидаги узоқ муддатли ва истиқболли ҳамкорликни янада кенгайтиришга томонларнинг интилиши ифодаси эканини таъкидлади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўз нутқида ўзбек ва япон халқларини ўхшаш миллий ва ахлоқий қадриятлар билан бирга илм-фан ва тафаккурга, камолотга доимо интилиб яшаш каби эзгу фазилатлар бирлаштириб туришини таъкидлади. Замонавий дунёда инсон капитали, интеллектуал салоҳият, инновацион ғоялар, юқори технологиялар жадал ва барқарор тараққиётнинг фундаментал асосини ташкил қилаётганини қайд этди.

Давлатимиз раҳбари, шунингдек, Ўзбекистон – Япония ҳамкорлигида улкан ишлар амалга оширилганини қайд этиб, айни вақтда бу борада ишга солинмаган имкониятлар ҳам борлигини таъкидлади ҳамда қатор таклифларни илгари сурди. Бу борадаги ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида илмий-академик алмашувлар ва технологиялар трансфери бўйича Ўзбекистон-Япония қўшма фондини ташкил қилишни таклиф этди.

Ушбу фонд илмий тадқиқотларни, икки мамлакат ёш олимларининг биргаликдаги илмий изланишларини молиялаштириш, талаба ва профессор-ўқитувчилар алмашуви бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади.

Президентимиз Ўзбекистон – Япония азалий дўстлигининг рамзи сифатида мамлакатимизда ўзбек ва япон тилларида чоп этилган бир қанча китоб ва альбомларни Нагоя университети кутубхонасига тақдим этди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Иномжон Мажидов: миллат келажаги йўлида бирлашишимиз керак

Бугун, 18 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифи доирасида Нагоя университетида халқаро илмий форум бўлиб ўтди.

Форумда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев, Тошкент давлат техника университети ректори Садриддин Туробжоновлар Япониянинг нуфузли университетларида таҳсил олаётган талабалар, илмий изланишлар билан шуғулланаётган ёш тадқиқотчилар ва олимлар билан мулоқот қилдилар.

Тадбирда Ўзбекистонда илм-фан соҳасини ривожлантириш, умуммиллий аҳамиятга эга бўлган долзарб вазифа ва муаммоларни ҳал қилиш учун илмий салоҳиятни мустаҳкамлаш билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама қилинди.

– Илм-фан соҳаси вакиллари, ёш олимлар – барчамиз миллат келажаги билан боғлиқ муҳим масалалар атрофида бирлашишимиз лозим, - деди Иномжон Мажидов. – Бу ерда таҳсил олаётган талабалар, ёш олимларимизни ўз илмий салоҳиятини Ўзбекистондаги ёшларнинг ижодий имкониятларини рўёбга чиқаришга йўналтириш, биргаликда истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга таклиф қиламиз.

Ушбу форум, шубҳасиз, мамлакатимиз олий ўқув юртларида илмий-тадқиқот соҳасини ривожлантириш, олиб борилаётган изланишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Урганч давлат университетидаги “Аграр менежмент” қўшма магистратура дастури халқаро аккредитациядан муваффақиятли ўтди

Жорий ўқув йилида Урганч давлат университетида Германиянинг Вайнштефан амалий фанлар университети билан ҳамкорликда очилган “Аграр менежмент” қўшма магистратура дастури Европанинг нуфузли халқаро аккредитация ташкилотларидан бири ACQUIN (Аккредитация, сертификация ва таълим сифатини таъминлаш институти) томонидан аккредитациядан ўтказилиб, халқаро таълим стандартларига мувофиқлиги тасдиқланди.

Халқаро аккредитация жараёнидан муваффақиятли ўтган “Аграр менежмент” магистратура мутахассислигида ўқув жараёни 1,5 + 0,5 тартиби асосида ташкил этилиб, дастлабки 3 семестридаги барча ўқув фанларни тўлиқ ўзлаштирган талабалар охирги семестрда Германияда бепул ўқиш ҳамда бир вақтни ўзида иккала университетнинг ҳам дипломларини олиш имкониятига эга бўладилар.

✅ Аккредитация давомида халқаро экспертлар УрДУдаги мазкур магистратура мутахассислигида ўқув жараёни билан боғлиқ барча жиҳатларни ўрганиб чиқишди:

👉 ҳар бир фан ва модулнинг мазмуни;
👉 моддий-техник таъминоти;
👉 маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчиларнинг компетентлик даражаси;
👉 магистрлик диссертациялар мавзуси дорлзарблиги;
👉 йирик иш берувчи корхона ва ташкилотлар билан алоқаларнинг ўрнатилгани, битирувчиларни ишга жойлашиши имкониятлари.

ACQUIN УрДУ ва Вайнштефан амалий фанлар университети билан ҳамкорликдаги “Аграр менежмент” қўшма магистратура дастурига 2023 йилгача бўлган даврда амал қилиш муддатига эга сертификат берди.

Ҳозирда Германия билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу қўшма дастурда 6 нафар магистр таҳсил олмоқда.

Маълумот учун, ACQUIN ўз навбатида EQAR (European Quality Assurance Register for Higher Education) халқаро аккредитация тармоғининг аъзоси бўлиб, ҳозирги кунгача дунёнинг 197 та олий таълим муассасаларида турли дастурларни аккредитация жараёнидан ўтказган нуфузли аккредитация агентликларидан бири ҳисобланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Талабалар турар жойидан ҳеч ким сабабсиз чиқариб юборилмайди

2019 йил 20 декабрдан 2020 йил 6 январгача олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ҳамда профессионал таълим муассасалари ўқувчилари қишки таътилга чиқишади.

Қишки таътил муддати талабаларга конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда 2019 йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига умумхалқ сайловларида иштирок этишлари учун ўзгартирилди.

Бундан кўзланган мақсад талаба-ёшлар ўзлари яшаб турган ҳудуддан туриб сайловларда иштирок этиши ҳамда узлуксиз дам олишлари учун имконият яратишдир.

Тошкент шаҳридаги талабалар турар жойларида 89 мингдан зиёд ёшлар истиқомат қилади. Муҳим сиёсий тадбирга тайёргарлик кўриш ва хавфсизлик нуқтаи назаридан 2019 йил 21 декабрь куни барча талабалар турар жойлари ёпилади.

Бунда гуруҳ раҳбарлари талабалар турар жойида истиқомат қиладиган ҳар бир талаба билан мулоқотда бўлган ҳолда уларнинг қишки таътилни мазмунли ўтказишларида кўмаклашади.

Янги йил ва сайлов муносабати билан авиа ва темир йўл чипталарига талабнинг ортиши ҳамда бошқа узрли сабабларга кўра доимий яшаш манзилига кетишга кечикадиган талабаларга шароит яратилади.

Талабалар турар жойида ҳеч ким сабабсиз чиқариб юборилмайди!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Талабалар учун Японияда бир йил таҳсил олиш бўйича грант

Япония ҳукумати мамлакатдаги нуфузли олий таълим муассасаларида бир йил давомида япон тили, ўлкашунослиги ва маданияти бўйича хорижлик талабалар билимини оширишга йўналтирилган “Япон тили ва маданияти” дастурини тасдиқлади.

Номзодлар тест синовлари ва суҳбатдан ўтадилар.

Ҳужжат топширишнинг сўнгги санаси 2020 йил 27 январь.

Батафсил:
https://www.uz.emb-japan.go.jp/itpr_ru/programMEXT.html

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Хорижий ОТМлардан ўқишни Ўзбекистонга кўчириш бўйича сохта маълумотларни тарқатиш давом этмоқда

Хорижий олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг ўқишини кўчириш борасида тарқалган ёлғон ахборотлар тўғрисида хабар берган эдик.

Айрим консалтинг фирмалар, турли хусусий ширкатлар хориждаги ватандошларимизга Ўзбекистонга ўқишни кўчириш бўйича пуллик “қонуний кафолатланган” хизматларини таклиф қилишда давом этмоқда.

Хўш, ўқишни кўчириш жараёнида қўшимча консалтинг хизматига эҳтиёж борми? Бизнингча, бунга ортиқча эҳтиёж йўқ.

Сабаби номзод ариза топшириш жараёнида атиги 3 та ҳужжат тақдим этади: ариза (жойида тўлдирилади), паспорт нусхаси ҳамда рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотномадан нусха (таҳсил олаётган ОТМдан берилади).

Хорижий ОТМдан Ўзбекистондаги ОТМга кўчириш истагида бўлган ватандошларимиздан ўқишга кириш фанлари бўйича махсус синовга тайёрланиш талаб этилади, холос. Улар ўз мутахассислиги бўйича имтиҳон (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш ёки касбий (ижодий) имтиҳон шаклида) топширадилар.

Имтиҳон жараёнлари жамоатчилик назорати остида масофавий онлайн тарзда амалга оширилади.

Қолаверса, жорий йил 28-30 август кунлари хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш бўйича мурожаат қилган номзодлар учун масофавий онлайн тест синовлари ўтказилди. 2019 йилда ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш бўйича имтиҳонлар ўтказилмайди!

Бугун, 20 декабрдан бошлаб юртимизнинг барча ҳудудларида республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (кўчириб тиклаш) бўйича аризалар қабул қилувчи Ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини бошлади.

Ҳамюртларимиздан ўқишга кўчириш борасида барча саволлар билан ҳудудий ишчи гуруҳларига мурожаат қилишлари ёки вазирликнинг расмий саҳифалари орқали керакли маълумотлар билан танишишларини сўраб қоламиз.

Вазирлик хорижий ОТМлардан талабалар ўқишини Ўзбекистонга кўчиришда хусусий сектор вакиллари, консалтинг фирмалар билан ҳамкорлик қилмайди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Муҳим_хабар

Контракт тўлаш муддати узайтирилди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 20 декабрдаги 11-сон баёни билан олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига (кундузги, сиртқи, кечки, махсус сиртқи таълим шакллари) ҳамда магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган) абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар ҳамда хорижий фуқаролар ўқиши учун тўлов-контракт маблағларининг биринчи ярмини ўтказиш ва уларни талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати этиб 2019 йил 31 декабрь (шу куни ҳам) белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Edu.uz pinned «#Муҳим_хабар Контракт тўлаш муддати узайтирилди Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 20 декабрдаги 11-сон баёни билан олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига (кундузги…»
#Муҳим_хабар

Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, топшириқлар сони ҳамда уларни баҳолаш мезонлари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 20 декабрдаги 11-сон баёни билан 2020/2021 ўқув йили қабулидан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

✅ Унга кўра, 2020/2021 ўқув йили қабулидан тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилади:

👉 Биринчи бўлимга – барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари киритилади.

Мазкур учала фандан 15 тадан жами 45 та тест топшириғи берилади. Ҳар бир тўғри жавобга 2,1 балл берилади, максимал балл – 94,5 балл.

👉 Иккинчи бўлимга – абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишларига мос иккита фан киритилади.

Ҳар бир фандан 30 тадан жами 60 та тест саволи берилади. Ҳар бир тўғри жавоб 3,1 балл билан баҳоланади. Максимал балл – 186 балл.

Кейинги ўқув йили қабулида абитуриентга 5 та фан бўйича жами 105 та тест топшириғи берилади. Тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 280,5 балл.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
2020/2021 ўқув йили қабулидаги тест синовлари учун фанлар мажмуаси, топшириқлар сони ҳамда уларни баҳолаш мезонлари.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Профессионал_таълим_янгиликлари

Халқаро ассоциация президенти Ўзбекистон коллежлари фаолияти билан танишди

WorldSkills International
ассоциацияси президенти Йос де Гой Тошкент шаҳридаги Меҳмонхона хўжалиги касб-ҳунар коллежига ташриф буюрди.

Мартабали меҳмон муассасада яратилган шароитлар, ўқув жараёнларининг ташкил этилиши, айниқса, ўқувчиларда касб компетенцияларини шакллантириш юзасидан ишларнинг олиб борилиши билан танишди.

Учрашувда коллеж ўқувчилари жаноб Йос де Гойга меҳмон кутиш қоидалари ва мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш бўйича эгаллаган билим ва кўникмаларини амалда кўрсатиб беришди.

Маълумот учун, президенти Йос де Гой шу йилнинг 16-17 декабрь кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтган ишчи касблар бўйича Ўзбекистон биринчи очиқ чемпионатида иштирок этди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Test-2020.pdf
11.4 MB
2020/2021 ўқув йили қабулида тест синови топшириладиган
ФАНЛАР МАЖМУАСИ

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 20 декабрдаги 11-сон баёни билан тасдиқланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ