#OTM_янгиликлари
Россия Давлат думаси Фан ва таълим қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ТТА фахрий профессори бўлди
Бугун, 21 декабрь куни Тошкент тиббиёт академиясига Россия Давлат думаси Фан ва таълим қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Россия Федерацияси фанлар академияси академиги Геннадий Григорьевич Онищенко ташриф буюрди.
Ташриф доирасида россиялик академик Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчиларига “Замонавий шароитда биохавфсизликни таъминлаш” мавзусида маъруза қилди.
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги тиббий таълим ва илм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун Геннадий Онищенкога Тошкент тиббиёт академиясининг фахрий профессори унвони берилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ

ТДИУ мактаб ўқувчилари учун бепул “Winter school” лойиҳасини йўлга қўймоқда
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида мактаб ўқувчилари учун “Winter school” лойиҳаси ташкил этилади. У қуйидаги дастурларни ўз ичига олади:
❄️ Start UP лойиҳаларини бошқариш
❄️ Робототехника
❄️ 1С Бухгалтерия
Шунингдек, “Мен ўқитувчи бўлсам”, “Маҳсулотни бренд қилиш”, “Стол серверовкаси ва мижозларга хизмат кўрсатиш” ҳамда “Тайм менежмент” каби мавзуларда қизиқарли маҳорат дарслари ҳам ташкил қилинади.
Лойиҳанинг фаол иштирокчилари махсус сертификат билан тақдирланади.
Лойиҳада иштирок этиш бепул, унда Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактбаларининг ўқувчилари қатнашишлари мумкин.
Рўйхатдан ўтиш 2019 йил 30 декабрь санасигача амалга оширилади.
“Winter school” лойиҳаси машғулотлари 2020 йил 6-10 январь кунлари бўлиб ўтади.
Мурожаат учун: @Xasanov_Xayrulla (97) 778-82-07, (90) 972-88-80
Манзил: Тошкент шаҳар, Ислом Каримов кўчаси 49-уй.

Талабалар ўқишини кўчириш (кўчириб тиклаш) бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди
2019 йил 20 декабрдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (кўчириб тиклаш) тўғрисидаги аризалар қабул қилувчи Ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини бошлади.
Аризалар ҳудудий Ишчи гуруҳлар томонидан келгуси йилнинг 20 январига қадар ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача (якшанба – дам олиш куни; шанба – соат 9:00 дан 15:00 гача) қабул қилинади.
✅ Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
1️⃣ Ариза (ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан берилади, жойида тўлдирилади);
2️⃣ Паспорт нусхаси;
3️⃣ Рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотномадан нусха.
Талабалар ўқишини баҳорги семестрда ўқув машғулотлари бошланишидан олдин кўчиришда узрли сабаблар инобатга олинади.
Жумладан, республиканинг бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш учун ёки турмушга чиқиш муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган (паспорт бўйича доимий рўйхатдан ўтган) ҳудудга кўчиб ўтганда, турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда, ёхуд ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтганда ўқишни кўчириш ( кўчириб тиклаш)га рухсат берилиши мумкин.
Ўқишни кўчириш бўйича келиб тушган аризалар 2020 йил 25 январдан 15 февралга қадар кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади.

#Чемпион_талабалар
ЎзДЖТСУ талабалари Осиё чемпионлигини қўлга киритишди
Шу йилнинг 18-22 декабрь кунлари Тайланднинг Паттайя шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича Осиё Кубоги бўлиб ўтди.
Қитъа мусобақасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг биринчи курс талабалари Евгений Агафонов ва Давржон Давронов ғолибликни қўлга киритди.
Евгений Агафонов 1 та олтин, 1 та бронза медалини қўлга киритган бўлса, Давржон Давронов 3 та олтин медалини эгаллади.

#Ректор_минбари
Муаммоларга илм-фан тили билан ечим топишимиз керак
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Марказий Осиёда ушбу соҳа бўйича юридик мақомга эга ягона олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Юртбошимиз бу олий ўқув юртини ташкил этишга қарор қилганида, озиқ- овқат хавфсизлиги масаласи Ер юзи аҳолиси учун глобал муаммога айланиб бораётганини, унинг ечимини ўзимизнинг табиий захираларимиз, имкониятларимиздан излашимиз лозимлигини теран англаган.
Нима учун бизда гўшт етиштириш оқсаяпти? Аҳолининг гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган талабини қайси манбалар ҳисобига қоплашимиз мумкин? Асрлар давомида устазода деҳқон ва чорвадорлар яшаган заминда бугун соҳа ривожига тўсиқ бўлаётган омиллар нималардан иборат?
Самарқанд ветеринария медицинаси институти ректори, биология фанлари доктори, профессор Худайназар ЮНУСОВ билан суҳбат.
Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1844

#Коррупциясиз_соҳа
Олий таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш ишларини ташкил этишга масъул тренерлар тайёрланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 27 майдаги Фармонига мувофиқ, 2019 йил 1 августдан бошлаб эксперимент тариқасида олий таълим тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан мазкур лойиҳа доирасида тизимда коррупциянинг ҳар қандай кўриниши бартараф этишга қаратилган тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Навбатдаги ташаббус – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик марказ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси ҳамкорлигида ОТМлар бошқарув ходимлари ва профессор-ўқитувчилари учун касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, манфаатлар тўқнашувини бартараф қилиш ва коррупцияга қарши курашишнинг бошқа йўналишлари бўйича қисқа муддатли тренерлар тайёрлаш курслари ташкил этилди.
Жорий йилнинг 17-21 декабрь кунлари бўлиб ўтган ушбу курсларда 90 та олий таълим муассасаcидан жами 121 нафар тренерлар тайёрланди.
Тренерларга малакали мутахассислар томонидан олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашишни такомиллаштириш ва “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг мазмун –моҳияти, олий таълим соҳасида коррупция хавф-хатарларини аниқлаш ва баҳолаш масалаларига бағишланган маърузалар ташкил этилди.
Курс якунида тингловчиларга электрон шаклдаги ўқув-услубий материаллар тўплами ҳамда сертификатлар тақдим этилди.
Мазкур тренерлар жойларда олий таълим муассасалари бошқарув ходимлари ва профессор-ўқитувчилари учун даврий равишда касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, манфаатлар тўқнашувини бартараф қилиш ва коррупцияга қарши курашишнинг бошқа йўналишлари бўйича қисқа муддатли курслар ташкил этиб боришлари кўзда тутилган.

Беати Шорайт хонимга ГулДУнинг фахрий профессори унвони берилди
Германиянинг Халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ) Ўзбекистондаги бўлими Гулистон давлат университетининг Экспериментал биология лабораторияси билан уч йилдан буён ҳамкорлик олиб бормоқда.
Ҳамкорлик асносида Сирдарё вилояти шароитида боғдорчилик, хусусан анорчиликни ривожлантириш, сув, тупроқ ва ўсимлик маҳсулотлари таркибини таҳлил қилиш бўйича илмий-амалий фаолият йўлга қўйилди.
Ўтган давр ичида ГИЗ халқаро ташкилоти томонидан Экспериментал биология лабораториясига сув, тупроқ ва ўсимлик маҳсулотларини таҳлил қилиш бўйича 30 минг евро қийматидаги лаборатория ускуналари, реактивлар тақдим қилиниб, олиб борилаётган тадқиқот фаолияти халқаро даражада йўлга қўйилди.
Таҳлил натижаларини халқаро SMART дастури базасига киритиш асосида ишлаб чиқаришга таклифлар тайёрлаш амалга оширилмоқда. Бу қишлоқ хўжалигини рақамли технологиялар тизимга ўтказишда йўлга қўйилаётган дастлабки қадамлардан биридир.
Халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ҳамда таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Германиянинг Халқаро ҳамкорлик жамиятининг Ўзбекистондаги раҳбари Беати Шорайт хонимга Гулистон давлат университетининг фахрий профессори унвони берилди.

Ижод мактабларида ватанпарвар ёшлар камолга етади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ва музейни бориб кўрди.
– Абдулла Қодирий ижод мактабида ўқиётган бу болалар янги Ўзбекистоннинг келажаги бунёдкорларидир. Барча умумтаълим мактаблари ушбу ўқув даргоҳидан маънавиятни, маърифатни ўрганиши лозим. Чунки бу ерда таҳсил олаётган болалар нафақат маънавиятли, балки ўз ватанини юракдан севувчи истеъдод эгалари. Биз ижод мактабларида ватанпарвар ёшларни тарбиялашни мақсад қилганмиз, – деди Президент.
Давлатимиз раҳбари олий ўқув юртларининг олимлари бу ерда дарс ўтиши, таниқли ёзувчи ва шоирлар маҳорат сабоқларини йўлга қўйиши, дарслар замонавий методикалар асосида олиб борилиши зарурлигини таъкидлади.

Oliy ta`lim deputatlar (2019).pdf
286.1 KB
2019 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига бўлиб ўтган сайловда 125 та сайлов округида олий таълим тизимидан 9 нафар номзод депутатликка сайланди.
❗️2020 йилнинг 5 январь куни 25 та округда бўлиб ўтадиган сайловларнинг 2-турида олий таълимдан 5 нафар номзод депутатлик ўрни учун курашади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
❗️2020 йилнинг 5 январь куни 25 та округда бўлиб ўтадиган сайловларнинг 2-турида олий таълимдан 5 нафар номзод депутатлик ўрни учун курашади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Соҳа_ислоҳотлари
Олий таълим муассасаларининг ўзини ўзи молиялаштиришга ўтиши таълим бозорида соғлом рақобатни юзага келтиради
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрдаги 967-сонли Қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан юртимиздаги 10 та олий таълим муассасаси: Тошкент давлат иқтисодиёт, Тошкент давлат юридик, Урганч давлат ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетлари, Самарқанд давлат чет тиллар, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис, Тошкент молия, Тошкент давлат шарқшунослик, Тошкент фармацевтика ва Тошкент темир йўл муҳандислари институтлари тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтади.
Мустақил молиялаштириш тизимига ўтадиган олий таълим муассасаларида давлат гранти ва табақалаштирилган тўлов-контракт асосида кадрлар тайёрлаш давом этади. Бу эса қабул квоталарини нафақат сақлаб қолиш, балки уларни ошириш имконини беради.
Ўзини-ўзи молиялаштириш олий таълим муассасаларининг тўлиғича хусусий секторга ўтиб кетишини англатмайди, балки уларга мустақил ривожланиш, таълим сифатини ошириш учун мавжуд ресурслардан фойдаланишда эркинлик берилади.
Янги тизимга ўтаётган олий таълим муассасаларида тўлов-контракт нархларининг кескин ошиб кетиши, қўшимча маблағ топиш мақсадида мавжуд имкониятларга зид равишда ортиқча қабулнинг амалга оширилиши, энг муҳими соҳада коррупцияга йўл қўймаслик учун мазкур 10 та олий таълим муассасасидаги ўқув жараёнлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда қатъий назорат қилиб борилади.
Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1847

Олий таълимга “Ягона миллий меҳнат тизими” татбиқ этилмоқда
Бугун, 27 декабрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилишга оид вазифаларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрдаги ПҚ-4502-сон қарорига мувофиқ 2020 йил 1 январдан бошлаб иш берувчилар ва ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатларини, шу жумладан меҳнат шартномаларини тузиш, меҳнат шартномаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, уларни тугатиш тартиб-таомилларини электрон рўйхатдан ўтказишни амалга ошириш белгиланди.
Видеоселектор шаклида ўтказилган семинарда мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича олий ва профессионал таълим тизими олдида турган долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Унда республика олий таълим муассасалари, касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари ҳамда вазирлик ҳузуридаги ташкилотларнинг кадрлар бўлими бошлиқлари, ахборот технологиялари маркази раҳбарлари, шунингдек, вазирликнинг масъул ходимлари иштирок этди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Б.Қодиров, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бўлим бошлиғи Ш.Қодиров, бош мутахассис О.Юнусов меҳнатга оид муносабатлар, меҳнат шартномаси ва меҳнат дафтарчаларини электрон шаклда юритиш тартибига оид масалалар юзасидан ахборотлар беришди.

Ўзбекистонда ўқитиб Буюк Британия дипломини беришни ваъда қилаётган ташкилотлар бўйича ахборот
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси “BRITISH FOUNDATION TASHKENT”, “LONDON GRADUATE SCHOOL OF BUSINESS” ва “INTERNATIONAL SCHOOL OF FINANCE AND TECHNOLOGY” ISFT ташкилотлари томонидан берилган дипломларнинг Ўзбекистонда тан олиниши масаласига ойдинлик киритди.
“BRITISH FOUNDATION TASHKENT” нодавлат таълим муассасаси (СТИР 305849046) Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Ирригатор кўчаси, 3-уй манзилида “Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш” таълим тури бўйича 2019 йил 16 майда KMO 0345 рақамли лицензия олган бўлиб, ушбу лицензияга кўра, математика, иқтисодиёт, бизнес, инглиз тили таълим йўналишларида таълим хизматларини кўрсатиши мумкин. Мазкур лицензия олий таълим тури бўйича таълим хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини бермайди.
“LONDON GRADUATE SCHOOL OF BUSINESS” ташкилоти олий таълим тури бўйича таълим хизматлари кўрсатиш учун Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан лицензия олмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг “Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида” 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарорига мувофиқ, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолият лицензияланиши шарт бўлган фаолият тури ҳисобланиб, ҳар қандай таълим тури бўйича нодавлат таълим ташкилотлари томонидан таълим хизматларини лицензиясиз кўрсатилиши ноқонуний ҳисобланади.
“INTERNATIONAL SCHOOL OF FINANCE AND TECHNOLOGY” ISFT нодавлат таълим муассасасига Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Чилонзор даҳаси, 9а-мавзе, 18а-уй, 13-хонадон манзилида “Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш” таълим тури бўйича 2019 йил 16 майда KMO 0256 рақамли лицензия расмийлаштирилган. Ушбу лицензияга кўра, муассаса бошланғич бухгалтерия ҳисоби малака ошириш курси, физика, кимё, математика, она тили ва адабиёт, рус тили, тарих, ACCA-халқаро бухгалтерия ҳисоби ва аудит, IELTS, инглиз тили таълим йўналишларида таълим хизматлари кўрсатиши мумкин.
Шуни ёдда тутиш муҳимки, тегишли лицензияга эга бўлмаган ёки белгиланган тартибда аккредитациядан ўтмаган таълим ташкилотлари томонидан берилган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар нафақат Ўзбекистон Республикасида балки бошқа давлатлар томонидан ҳам тан олинмайди.

Республика олий таълим кенгашининг фаолият йўналишлари, функциялари ва таркиби белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 декабрда “Республика олий таълим кенгашини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1037-сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорда кенгашнинг фаолият йўналиши, таркиби, функцияси ва ҳуқуқ-мажбуриятлари белгилаб берилган.
✅ Қарорда Кенгашнинг фаолият йўналишлари белгиланди:
👉 профессор-ўқитувчилар, талабалар ўртасида сўровлар ўтказиш, жамоатчилик ва иш берувчиларнинг фикрини ўрганиш ҳамда илғор хорижий тажриба таҳлили асосида олий таълим сифатини ошириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш ва замонавий педагогик технологияларни жорий этиш юзасидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;
👉 олий таълим муассасаларининг фаолиятида шаффофлик ва холислик тамойиллари тўлақонли амал қилишини, коррупцияга шароит яратувчи омилларнинг барвақт олдини олиш ҳамда бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ва амалга ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Бундан ташқари, Кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қатор функцияларни амалга оширади:
👉 Республика, шунингдек, чет эллик, ватандош олимлар, мутахассислар ва экспертларни маслаҳат учун жалб этади;
👉 олий таълим муассасалари фаолиятини жойида ўрганади, таҳлил қилади, ўрганиш натижалари бўйича хулоса ва таклифларни олий таълим муассасаси, вазирлик ва идоралар, Вазирлар Маҳкамаси, ижро этувчи ҳокимият органларига киритади;
Таркиби 22 кишидан иборат мазкур кенгашга Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори Ўктам Умурзаков раислик қилади.

Олий таълим 2019 йилда: Тизимга замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши
✅ Республика миқёсида талабалар ҳақида маълумотлар жамланган https://talaba.edu.uz ахборот тизими ишлаб чиқилди ва идоралараро маълумот алмашинуви тармоғи орқали тизимдаги талабалар маълумотларини хаққонийлигин таъминлаш мақсадида ички ишлар вазирлиги ва давлат персоналлаштириш марказининг маълумотлар базасига уланди;
✅ «Elsevier» (Нидерландия) компанияси билан Digital Commons (Bepress) платформаси негизида "Ўзбекастон илмий журналлари" биринчи рецензияланадиган портали яратилди. Унга ОТМларнинг 41 та илмий журнали жойлаштирилди;
✅ «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга ошириш доирасида олий таълим муассасаларида аноним-сўровнома ўтказиш мақсадида ахборот тизими ишлаб чиқилди;
✅ 78 та олий таълим муассасаси замонавий сервер қурулмалари, вазирлик ҳузуридаги Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш маркази эса маълумотлар маркази (Дата-центр) билан жиҳозланди;
✅ Марказлашган маблағлар ҳисобидан 35 та олий таълим муассасалари 18,5 млрд. сўмлик ахборот-коммуникация жиҳозлари жумладан, 1859 та компьютер, 1345 та проектор, 12 та сервер ва 657 та симсиз тармоқ қурилмалари (Wi-Fi) билан жиҳозланди;
✅ Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими (HEMIS) ни жорий этиш мақсадида лойиҳанинг техник топшириғи ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳага кўра, олий таълим муассасаларидаги маъмурий, ўқув, илмий ва молиявий жараёнлар тўлиқ автоматлаштириш кўзда тутилган. Ахборот тизими 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ишга туширилиши белгиланган;
✅ Таълим жараёнига рақамли технологиларни жорий этиш мақсадида 9 та олий таълим муассасасида «E-MINBAR» қурилмалари ўрнатилди.

2019 йилги ишлар сарҳисоб қилинди ва янги йилдаги вазифалар белгилаб олинди
Бугун, 30 декабрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида 2019 йил якунлари ва 2020 йилдаги вазифаларга бағишланган навбатдаги видеоселектор шаклидаги Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Йиғилиш кун тартибида асосий масала сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 27 декабрдаги фаол ёшлар вакиллари билан учрашувида белгиланган вазифалар ижросини олий таълим муассасаларида таъминлаш масаласи атрофлича муҳокама қилинди ва ректорлар зиммасига аниқ вазифалар юкланди.
– Талаба-ёшлар билан бирга амалга ошираётган ишларимизни танқидий кўриб чиқишимиз керак, – деди Иномжон Мажидов. – Мендан тортиб тизимдаги барча раҳбар: ректор бўладими, проректор ёки декан - ҳаммамиз ёшлар билан кўпроқ очиқ мулоқот қилишимиз, уларни ўйлантираётган масалаларга ҳамфикрликда ечим топишимиз керак.
Талабалар учун қилаётган ҳар бир ишимизни ўз фарзандимизга бўлгани каби муносабатда қилмас эканмиз, биз ёшларнинг ишончини қозонолмаймиз. Талабалар – олий таълимнинг энг муҳим бўғини, барчамиз уларни руҳлантириш, истеъдодини рўёбга чиқаришга ёрдам беришимиз керак, деб таъкидлади вазир.
Тизимда коррупцияга қарши кураш доирасида бакалавриат ва магистратура талабалари иштирокида ўтказилган социологик сўровномалар натижалари танқидий кўриб чиқилиб, афсуски, таълим муассасаларида коррупция иллати сақланиб қолинаётганлиги қайд этилди.
Ректорнинг шахсан раҳбарлигида тизимли иш олиб борлимас экан, бу иллатдан қутулиб бўлмаслиги, таълим жараёнида дарслар ва синовлар шаклларини такомиллаштириш зарурлиги, айрим фанлар мазмунидан келиб чиқиб, синовларга зарурат бор-йўқлигини кўриб чиқиш зарурлиги қайд этилди.
Шунингдек, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида 2020 йил учун докторантурага қабул натижалари, олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчиларнинг нашр этиш фаоллиги ва улар томонидан ҳалқаро илмий-техник маълумотлар базаси ва аналитик тизимлардан фойдаланиш натижадорлиги ҳам танқидий муҳокама қилинди.
Таянч докторантлар ўртасида 2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари соҳиблари ҳам аниқланганлиги қайд этилиб, улар рўйхати эълон қилинди.

Таянч докторантлар ўртасида 2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари соҳиблари аниқланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон Қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, 2020 йил учун таянч докторантлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари соҳиблари аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2019 йил 30 декабрь куни бўлиб ўтган Ҳайъат йиғилишида Республика таянч докторантлари ўртасида 2020 йил учун қуйидаги номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари соҳиби деб топилди:
Ижтимоий-гуманитар фанлар, иқтисодиёт ва ҳуқуқ йўналиши
Каримов Нодир Рахмонқулович – Тошкент давлат шарқшунослик институти таянч докторанти.
Қишлоқ ва сув хўжалиги йўналиши
Эшматов Сирожиддин Келдиярович – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти таянч докторанти
Энергетика, ресурслар, саноат йўналиши
Салижонова Шахнозахон Дилмуродовна – Тошкент кимё-технология институти таянч докторанти
Соғлиқни сақлаш, спорт ва экология йўналиши
Ниязова Зебинисо Анваровна – Тошкент педиатрия тиббиёт институти таянч докторанти
Табиий фанлар, ахборот технологиялари ва бошқарув йўналиши
Атамуратова Мухайё Шавкатовна – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти таянч докторанти

#Президент_стипендиати2020
Каримов Нодир Рахмонқулович, Тошкент давлат шарқшунослик институти таянч докторанти. 2020 йил учун ижтимоий-гуманитар фанлар, иқтисодиёт ва ҳуқуқ йўналишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиби.
Нодир Каримов «Ал-Ҳаким ат-Термизий ва Абу Исо ат-Термизий илмий меросининг хорижда ўрганилиши (XX асрнинг иккинчи ярми XXI аср бошлари)» мавзусида илмий-тадқиқот олиб бормоқда.
Жами 47 та илмий иш, жумладан – 1 та ўқув қўлланма, 4 та монография, 18 та илмий мақола ва 22 та тезислар муаллифи.

Салижонова Шахнозахон Дилмуродовна – Тошкент кимё-технология институти таянч докторанти. 2020 йил учун энергетика, ресурслар, саноат йўналишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ғолиби.
Шахнозахон Салижонова Беруний номли Давлат стипендияси ғолиби (2012 йил), «Янги турдаги маргарин маҳсулотларини олиш технологиясини такомиллаштириш» мавзусида илмий-тадқиқот олиб бормоқда.
Жами 12 та илмий иш, жумладан – 3 та илмий мақола ва 9 та тезислар муаллифи.