Edu.uz
✔
144K subscribers
39.8K photos
7.61K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​#Ҳамкорлик

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлашга тайёр

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов ташаббуси билан юртимиз ОТМларида гидроэнергетика йўналишида таҳсил олаётган иқтидорли талабалар учун махсус стипендия таъсис этилиб, ҳозирги кунда 20 нафардан ортиқ талаба мазкур стипендияга муносиб деб топилди.

Ушбу стипендияни қўлга киритган иқтидорли талабаларга ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдоридаги стипендия тўлаб берилмоқда.

Қолаверса, акциядорлик жамияти билан ҳамкорлик ўрнатган олий таълим муассасаларининг 10 нафардан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларига тўлов-контракт шартномаси тўлаб берилган.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ нафақат талабаларни, балки гидроэнергетика йўналишида кадрлар тайёрлашда муносиб иштирок этаётган малакали профессор-ўқитувчиларни ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр.

Иш берувчилар ва ОТМларнинг яқиндан ҳамкорлиги натижасида малакали кадрларни тайёрлаш мумкин. Ўз соҳаси бўйича зарур билим ва кўникмага эга бўлган малакали кадрлар эса соҳани ривожлантирувчи асосий куч ҳисобланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қонунчилик_янгиликлари

Тошкент давлат аграр университети ҳузурида инновацион корхона ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Қарорда юртимизда лимончилик тармоғини янада ривожлантириш билан боғлиқ чора-тадбирлар белгилаб берилган.

Жумладан, Тошкент давлат аграр университети ҳузурида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида цитрус, субтропик ва тропик ўсимликларни етиштириш бўйича кичик инновацион корхона ташкил этилади.

Корхонанинг асосий вазифаси “фан – таълим – ишлаб чиқариш”нинг узвий интеграциясини таъминлаш, дарс машғулотларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолда амалга ошириш ва талабаларда амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилади.

Шунингдек, ТДАУнинг 3-босқич талабалари орасидан саралаб олинган талабалардан иборат цитрус, субтропик ва тропик ўсимликларни етиштириш технологиялари бўйича зарурий билим ва малакага эга бўлган мутахассислар тайёрловчи махсус гуруҳлар ташкил этилади.

Қарорга мувофиқ Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда лимончилик бўйича 2020-2024 йилларга мўлжалланган фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион илмий-техник лойиҳаларни шакллантиради ҳамда уларнинг грант танловлари асосида амалга оширилишини таъминлайди.

Бунда лимон кўчатларининг иссиқхона ва очиқ майдонда парвариш қилинадиган янги навларини яратиш, оналик кўчатзорларни ташкил этиш, зараркунанда ҳамда касалликларга қарши курашиш, инновацион технологияларни жорий қилишга алоҳида эътибор қаратилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент давлат иқтисодиёт университетидан талабалар учун навбатдаги танлов

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Урал давлат иқтисодиёт университети ҳамкорлигида талабалар ўртасида танлов ўтказилмоқда.

Эътиборлиси, "StartUp СМОП-2020" лойиҳасида нафақат ТДИУ, балки республика ОТМларида таҳсил олаётган барча талаба-ёшлар иштирок этиши мумкин.

Танлов шартига кўра, инновацион ғоя ёки бизнес режасига эга бўлган талаба ўз лойиҳаси ҳақида ўзбек, рус ёки инглиз тилларидан бирида тақдимот тайёрлайди ва www.tsue-jiep.uz сайтига юборади.

Лойиҳалар 2020 йил 5 мартга қадар қабул қилинади.

Танловда уч нафар энг яхши лойиҳа ғолиб деб топилиб, муаллифлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади ҳамда уларга лойиҳасини амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг декабрь ойида РФнинг Челябинск шаҳрида ўтказилган «Сенинг лойиҳанг – сенинг оламинг» халқаро чемпионатида ТДИУ ва УРДИУ ҳамкорлигидаги Халқаро қўшма таълим дастури талабалари фахрли 1-ўринни қўлга киритган эди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Янги лойиҳа: ижодкори - талабалар, истеъмолчиси - халқ

2020 йил 20 февралда Tалабалар медиа ижтимоий ва маданият масканида "Ёшлар аудиторияси" лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Юсуф Aбсоатов иштирок этди ва лойиҳа бўйича ёшлар билан дўстона суҳбат ўтказди.

Tалаба "Ёшлар аудиторияси" лойиҳаси ҳаётда амалий аҳамияти юқори бўлган кўникмалар - биринчи тиббий ёрдам, кийиниш маданияти, овқатланиш одоби, турли давларда ўзини тутиш, сузиш техникаси каби қатор мавзуларда анимацион ёки саҳналаштирилган роликларни тайёрлашни кўзда тутади.

Ҳар бир масала бўйича роликларни тўплам ҳолига келтириш ва таълим муассасаларини таъминлаш - лойиҳанинг бош мақсади.

Лойиҳада иштирок этиш истагидагилар Tалабалар медиа ижтимоий ва маданият маскани "Ёшлар аудиторияси" хонасига ташриф буюриб, бепул интернет, компютер хизматлари, фотокамералар, овоз ёзиш студияси, таржимонлар ва бошқа мутахассислар ёрдамидан бемалол фойдаланишлари мумкин.

Лойиҳа турли йўналишдаги талабаларни бирга ишлашга жалб қилади. Tаржима ҳамда шахсий ижодий ишлар, дубляж, монтаж, анимация усталари бир жойда жамланади.

Лойиҳа талабларига мос ролик муаллифлари Битирув малакавий иши (Бакалавр диплом иши) дан озод қилиниши ва бошқа усулларда рағбатлантирилиши кўзда тутилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

Ҳаёт саҳнасида ўйнамоқ – санъат

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Эстрада актёрлиги санъати” таълим йўналиши 3-курс талабалари томонидан профессор Темур Рашидов раҳбарлигида таниқли италиялик ёзувчи Карло Гоцци асари асосида “Турандот” спектакли намойиш этилди.

Инсон қисмати ва ундаги бахтли, аммо аянчли, бетакрор, аммо бемаврид, ёрқин, аммо шафқатсиз, ғаройиб ва беқиёс, сирли ва синовли лаҳзаларни мужассамлаштирган мумтоз “Турандот” спектакль-фантазияси замонавий талқинда тақдим этилди.

Курс талабалари Нигора Очилова, Дилмурод Худойбердиев, Аълохон Содиқова, Тоҳиржон Чориев, Шоҳзод Болтабоев, Акрамжон Қўчқоров, Хуршид Наврўзов, Жалолиддин Юлдашев, Дилшоджон Рамазонов ва бошқалар ўзига хос ролларни ижро этишди.

Асарни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, доцент Исоқтой Жуманов таржима қилган. Спектакл Шавкат Расулов, Нарзиддин Шерматов, Махсума Ходжиматова, Шерзод Пирматов, Эркин Раҳимов, Сардор Маннонов, Феруза Жалилова, Самандар Турсунов ва бошқа мутахассислар ёрдамида саҳналаштирилди.

“Турандот” томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди. Мазкур театр томошаси институт ректори Иброҳим Юлдашев бошчилигида 2020 йилда ўтказиладиган халқаро фестивалларда иштирок этиши кўзда тутилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

Лондон ва Тошкент шаҳридаги халқаро вестминстер университетлари ректорлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 18 февраль куни Лондон шаҳрида Вестминстер университети ректори Питер Бонфилд ва Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университети ректори Комилжон Каримов ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Музокаралар натижасида томонлар ўртасида юқори таълим сифатини таъминлаган ҳолда кадрларни тайёрлаш бўйича стратегик ҳамкорлик бўйича келишув имзоланди.

Келишувга биноан, Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университетида молия технологиялари, бизнес менежмент ва маркетинг йўналишлари бўйича бакалавр, инсон ресурсларини бошқариш ва маълумотлар анализи йўналишлари бўйича магистрлик дастурларини жорий қилиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, томонлар ўртасида давлат хизматчилари, тадбиркор ва жисмоний шахслар учун мўлжалланган қисқа муддатли малака ошириш курс ва тренингларини ташкиллаштиришга келишиб олинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

ТТА ректори талабалар билан очиқ мулоқот ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 27 декабрь куни ёшлар билан учрашувида барча бўғиндаги раҳбарларга ёшлар билан мунтазам мулоқотда бўлиши, уларнинг фикрларини тинглаш вазифаси қўйилган эди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири, вазир ўринбосарлари бошчилигидаги тизимдаги барча раҳбар-ходимларнинг талаба-ёшлар билан учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Тўйчиев талабалар билан очиқ мулоқотда бир ой мобайнида “Ректорга саволим бор” лойиҳаси доирасида талабалардан келиб тушган саволларга жавоб берди.

Талабалар томонидан ишга жойлашиш, ўқишини бошқа ОТМга кўчириш, хорижий олий таълим муассасалари билан талабалар алмашинуви, илмий грант лойиҳаларида иштирок этиш, нуфузли илмий журналларда мақолалар чоп этиш, фанлар бўйича танловлар ташкил этиш ва бошқа масалаларда саволлар берилди.

ТТА ректори талабаларнинг ўқиш вақтларида ишлашларига (амалиёт билан шуғулланишга) имкониятлар яратиш, стипендия ва мураббийлик масалалари бўйича фикр-мулоҳазалари билан қизиқди ҳамда уларни биргаликда босқичма-босқич амалга оширишга келишиб олди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
#Ўқишни_кўчириш

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
ОГОҲЛАНТИРАДИ!

Қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчириш бўйича мурожаат қилаётган фуқаролар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

Вазирликнинг Ҳудудий ишчи гуруҳларига фуқаролар томонидан қалбаки (сохта, ясама) ҳужжатлар топширилаётганлиги аниқланмоқда.

Ўқишини қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан кўчириш тўғрисида ариза топширган фуқароларнинг ҳужжатлари тўлиқ текширилади ва қалбаки ҳужжатлар аниқланган тақдирда талабаликка қабул қилинмайди ҳамда ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Сизга қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан бирида ўқиганлик тўғрисидаги қалбаки ҳужжат қилиб беришни таклиф этаётган таъмагир ва фирибгарларнинг таклифларидан эҳтиёт бўлинг.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

ҚарДУда ўтказилган “Карьера куни”да 40 фоиз битирувчи шартнома имзолади

Қарши давлат университетида ёш мутахассисларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Карьера куни” тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги, халқ таълими, мактабгача таълим, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вилоят бошқармалари вакиллари, Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти вилоят филиали, вилоят санитария эпидемиология назорати маркази, “Шўртангазкимё” мажмуаси ҳамда бошқа корхона ва ташкилотлар бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Жорий ўқув йилида университетнинг бакалавриат босқичини 1772 нафар, магистратура босқичини эса 78 нафар талаба тамомлайди.

- Қарши давлат университети вилоятдаги давлат ташкилотлари ҳамда турли мулкчилик шаклидаги иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари корхоналари билан ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатган, - деди университет ректори Б.Шоимқулов. - Мақсад кадрларга буюртма берган иш берувчи корхона ва ташкилотлар билан битирувчилар ўртасида аниқ интеграцион ва ишга жойлаштириш бўйича тўғридан-тўғри узоқ муддатга мўлжалланган алоқалар ўрнатишдан иборат.

“Карьера куни”да бўш иш ўринлари билан иштирок этаётган буюртмачи ташкилотларга битирувчи талабалар тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.

Шу ернинг ўзида тадбирда қатнашган ташкилотлар билан битирувчиларнинг 40 фоизи шартномалар тузди. Мазкур тадбирлар ўқув йили охиригача давом этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Эътироф

Ўзбекистонлик ректор Озарбайжон Фанлар академиясининг фахрий доктори бўлди

Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида Алишер Навоий адабий ва илмий меросини ўрганишга бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди.

Низомий номидаги Озарбайжон Фанлар академияси Адабиёт институтида ўтган халқаро анжуманда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Шуҳрат Сирожиддиновга мазкур нуфузли институтнинг фахрий доктори унвони берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​ҚҚДУда вазир ўринбосари томонидан вебинар дарс ташкиллаштирилди

Бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида ОТМларда ёшларга оид давлат сиёсати, маънавий-маърифий, тарбиявий ва спорт-соғломлаштириш, ҳар томонлама баркамол шахсни тарбиялаш йўналишини ривожлантириш ҳамда бу борада олиб борилаётган ишлар бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикасидаги барча олий таълим муассасаларининг маънавий-маърифий, ёшлар масалалари ва тарбиявий ишлар бўйича барча раҳбар ва масъул ходимлари қатнашди.

Тадбирни ҚҚДУ ректори А.Реймов бошқариб борди. Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Ю.Абсоатов, вазирликнинг маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи О.Базаровлар қатнашди.

Жорий йил 31 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев олимлар, ёш тадқиқотчилар, ишлаб чиқариш вакиллари ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари билан учрашган эди.

Мазкур учрашувда Ю.Абсоатов давлатимиз раҳбарига ОТМлар ва мактабларни ўзаро электрон тарзда улаб, онлайн дарслар ташкил этиш ғоясини илгари сурган эди.

Мазкур ташаббус Президентимиз томонидан қўллаб-қувватланиб, ҚҚДУда вазир ўринбосари бошчилигида кимё дарси бўйича тест режимида биринчи вебинар дарс ташкиллаштирилди.

Вебинарга Қорақалпоғистон Республикасидаги мактабларнинг кимё фани ўқитувчилари иштирок этишди. Шунингдек, ушбу вебинар дарсни онлайн тарзда ЎзМУ, СамДУ, БухДУ, УрДУнинг тегишли фан ўқитувчилари кузатиб боришди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​«Йил талабаси-2019»: тақдирлаш маросими Қорақалпоғистонда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан иқтидорли талабаларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилган “Йил талабаси-2019” республика танловининг ғолиблари аниқлангани ҳақида маълумот берган эдик.

Жорий йилги танлов ғолибларини тақдирлаш маросими вазирлик томонидан 23-24-февраль кунлари мамлакатимизнинг энг чекка тумани ҳисобланган Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида ўтказилмоқда.

Куни кеча танлов ғолиблари Нукус шаҳрига келди ва шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилишди. Республиканинг 17 та олий таълим муассасасидан келган талабалар дунёга машҳур И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи билан танишдилар.

Бугун Мўйноқда «Йил талабаси-2019» танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

АндДУ ўқитувчилари мактаб ўқувчиларига тасвирий санъатни ўргатувчи бепул тўгарак ўтиш ташаббуси билан чиқишди

Андижон давлат университети Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси мудири Бахтиёр Ҳақбердиев 5 та муҳим ташаббус доирасида кафедра аъзолари биргаликда барча ёш тоифасидаги санъатга қизиққан ёшларига тасвирий санъат сирларини бепул ўргатишга тайёрлигини маълум қилишди.

Бу ҳақда университет Санъатшунослик факултети талабаларининг ижод намуналари кўргазмасида маълум қилинди. Кўргазмада Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси ҳамда Рангтасвир йўналиши талабалари Мухаммаджон Олимов ва Жумабой Пўлатовларнинг рассомчиликни турли хил йўналишларига оид 200 дан зиёд ишлари тақдим этилди.

Университетнинг Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси ўқитувчилари ҳамда иқтидорли талабалари санъатга қизиққан мактаб ўқувчиларига дарсдан ташқари бўш пайтда кўнгилли равишда рассомчилик ва кулолчиликни ўргатишмоқчи.

Ҳозирда кафедра ўқитувчилари томонидан ушбу тўгаракларга қизиқиш билдираётган ўқувчилар гуруҳи шакллантирмоқда. Ўқувчилар сонига қараб машғулотлар жадвали тузилади. Ушбу бепул тўгаракларга андижонлик ўқувчилар иштирок этишлари мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Чемпион_талабалар

ТДПУ талабаси - чемпион

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 3-курс талабаси Камрон СОБИТОВ БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилган ИРОНМАН мусобақасида бронза медали соҳиби бўлди.

ИРОНМАН - Бутунжаҳон Триатлон Корпорацияси (WТC) томонидан ўтказиладиган мусобақалар серияси бўлиб, спортчилар сузиш, велосипед пойгаси ҳамда марафон йўналишларида ғолиблик учун беллашадилар.

Мазкур мусобақа 55 та давлатда ўз ваколатхонасига эга ва ҳар йили дунё бўйича 235 та халқаро спорт тадбирларини уюштириш орқали дунёдаги энг катта спорт брендларидан бирига айланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Онлайн

“Йил талабаси-2019” ғолиблари Мўйноққа етиб келди

Бугун эрталабдан «Йил талабаси-2019» республика танловининг ғолиблари Нукус шаҳридан йўлга чиқиб, Мўйноқ туманига етиб келишди.

Меҳмонларни туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Мўйноқ тумани Кенгаши вакиллари ҳамда бир гуруҳ фаол ёшлари нон-туз билан кутиб олишди.

Дастлаб, барча тадбир иштирокчилари Мўйноқ шаҳри Маданият саройи олди ва марказий кўча бўйига манзарали дарахт кўчатларини экишди.

- Оролни, Қорақалпоғистонни ўз кўзим билан кўришга қизиқардим. Тақдирлаш маросимининг айнан Мўйноқда ташкил этилгани эса мен каби ижодкор талабаларни янада руҳлантиради,-дейди тадбир иштирокчиси, ФарДУ талабаси М.Қурбонова.

Тадбирлар давом этмоқда...

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Чемпион_талабалар

СамДУ талабалари дзюдо бўйича Дьюселлдорф Катта дубулға турнирида ғолиб бўлишди

21–23 февраль кунлари Германиянинг Дьюсселдорф шаҳрида дзюдо бўйича Катта дубулға туркумига кирувчи халқаро турнир ўтказилди.

Мусобақанинг 3-кунида -90 ва -100 кг вазн тоифаларида татамига чиққан Самарқанд давлат университети талабалари Давлат Бобонов ва Муҳаммадкарим Хуррамовлар олтин медални қўлга киритиб, Токио олимпиадаси учун муҳим бўлган очколарни қўлга киритишди.

Қайд этиш лозим, -90 кг вазн тоифасидаги полвонлар ўртасида бўлиб ўтган ҳал қилувчи баҳсда Бобонов украиналик Набали Кеджауни мағлубиятга учратган бўлса, -100 кг вазнда Хуррамов озарбайжонлик Элмар Гасимовга ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​“Йил талабаси-2019” ғолиблари муносиб тақдирланди

Олдин хабар берганимиздек, бугун Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида “Йил талабаси-2019” кўрик-танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Ю.Абсоатов очиб берди:

- Тақдирлаш маросимининг Мўйноқ туманида ўтказилишининг катта маъноси бор. Чунки, муҳтарам Президентимизнинг “Маданият Мўйноқдан бошланади”, деган фикрлари ҳам бежиз эмас, албатта. Йўл бўйи Қорақалпоғистон халқининг миллий мерослари, ёдгорликлари ва маданияти бўйича кўплаб маълумотларга эга бўлдим. Айниқса, менда қорақалпоқ халқ қўшиғи “Айдынлар” ўзгача таассурот қолдирди,-дейди вазир ўринбосари.

Танловнинг барча ғолибларига “Йил талабаси-2019” статуэткаси, диплом ва қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.

- Вақти келиб шу фестиваллар Mўйноқда ўтказилади. Бу ернинг ҳеч кимникига ўхшамаган атласи, қалпоқлари бор. Бугун юртимизда ҳамма Tошкентга оқяпти. Вақти келиб ҳамма Mўйноқда ишлашни, Mўйноқда яшашни истаб қолади. Mен яқин келажакни шундай тасаввур қиляпман. Энди бу тасаввур эмас, ҳатто ишоняпман десам ҳам бўлади. Aна шундай масканда турганимдан хурсандман. Сизларга ҳам “Хуш келибсиз!”, дейман.

Бугун “Йил талабаси” танлови финалини ўтказиш учун келдик. Бунда рамзий маъно бор. Бугун Mўйноққа ажойиб илм аҳли келди. Зиё, нур келди. Зиё келган жойга, сув ҳам келади. Яқин келажакда “Йил талабаси“ танловини кемада ўтказамиз, Худо хоҳласа
, - дея қайд этди вазир ўринбосари.

Тақдирлаш маросимида вазирликнинг маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи О.Базаров, вазирликнинг маънавият ва маърифат маркази директори О.Худайназаров, туман ҳокимлиги раҳбарлари, Қорақалпоғистондаги барча ОТМ ректорлари иштирок этди. ОТМ ректорлари томонидан Мўйноқ тумани мактаб ўқувчилари учун китоблар совға қилинди.

Сўнгра тадбир иштирокчилари тумандаги “Future Muynak” IT марказига ташриф буюриб, Марказда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Куннинг иккинчи ярмида “Кемалар қабристони” ва туманнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

Урганч давлат университети жамоаси ҳам экологик акцияда иштирок этди

Шу йилнинг 20-21 февраль кунлари Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари Қорақалпоғистонга сафар уюштириб, республика ОТМлари бошлаб берган экологик акцияда қатнашди.

Университет делегацияси биринчи куни Нукус шаҳри бўйлаб саёҳат қилишди. Ўзининг нодир асарлари ва тарихий буюмларидан иборат бой экспонатлари билан жаҳонга машҳур бўлган И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи билан танишдилар.

Сафарнинг иккинчи куни университет жамоаси Мўйноққа ташриф буюриб, ҳунармандлар маркази, Экология музейи, Орол денгизи тарихи музейларига боришди. Маҳаллий аҳоли томонидан “Кемалар қабристони” деб номланган ҳудудда талабалар бир пайтлар мавж уриб турган денгизнинг қанчалар чекингани, фожианинг кўламини яққол ҳис қилишди.

Шундан сўнг Мўйноқ шаҳридаги экотуристик объект сифатида ташкил этилган Балиқчилар уй музейи билан танишдилар. Университет делегацияси музей ҳовлисига арча кўчатларини ўтқаздилар ҳамда ҳудуд экотизимини яхшилаш йўлида ОТМлар томонидан бошланган ўзига хос “Яшил эстафета”да қатнашдилар.

Эслатиб ўтамиз, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан республика ОТМлар профессор-ўқитувчилар ҳамда фаол талабалари иштирокида Оролбўйи минтақаси экотизимини яхшилашга ҳисса қўшиш мақсадида ҳудудга кўчат экиш акцияси уюштирилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Халқаро_ҳамкорлик

Вазирлик делегацияси Бокуда халқаро конференцияда иштирок этмоқда

2020 йил 25-26 февраль куни Озарбайжоннинг Боку шаҳридаги Хазар университетида Европа Иттифоқининг Erasmus+ дастури доирасида амалга оширилган PAWER лойиҳаси якунларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда PAWER (Paving the way to interregional mobility and ensuring relevance, quality and equity of access – Минтақалараро мобилликни йўлга қўйиш ҳамда унинг долзарблиги, сифати ва тенглигини таъминлаш) лойиҳаси доирасида бажарилган ишларнинг умумий ҳисоботи ва ҳар бир ҳамкор университетнинг лойиҳа ишига қўшган ҳиссаси баҳоланади.

Жумладан, лойиҳаси доирасида минтақалараро мобилликни таъминлаш учун ажратилган фанлар бўйича қайта тайёрланган ўқув-услубий материаллар, баҳолаш мезонлари бўйича муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.

– Сўнгги вақтларда мамлакатимиз олий таълим тизимида амалга оширилаётган ўзгаришлар халқаро ҳамкорларда катта қизиқиш уйғотмоқда, — деди вазирлик бошқарма бошлиғи Мақсуджон Ҳамраев. – Конференцияда минтақалараро мобилликни ривожлантириш бўйича нафақат қўшни давлатлар, балки Европа давлатларининг нуфузли университетлари билан ҳам ҳамкорликни ўрнатиш бўйича конструктив мулоқотлар бўлиб ўтмоқда.

Бакуда бўлиб ўтаётган конференцияда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутахассислари, Термиз давлат университети, Самарқанд ветеринария медицинаси институти ва Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали вакилларидан иборат делегация иштирок этмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Тиббиёт коллежлари ўрнида Ибн Сино мактаблари ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 февраль куни соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича галдаги муҳим вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йил январь ойида Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида соҳадаги ислоҳотларни давом эттириб, тиббий хизмат сифатини ошириш, хусусий тиббиётни ривожлантириш, адолат ва рақобатни таъминлаш бўйича ўз мулоҳазаларини баён этган эди.

Бугунги йиғилишда ушбу вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Эскича услубда қолиб кетган тиббиёт коллежлари ўрнида Ибн Сино мактаблари ташкил этиб, дарс ва амалиётни замон талаблари асосида ўтиш зарурлиги таъкидланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ