Тошкент давлат юридик университетида АҚШ университети билан ҳамкорликда онлайн маҳорат дарс ўтказилади
2020 йил 10 апрель соат 10:00 да Тошкент давлат юридик университетида АҚШнинг Гонзага университети билан ҳамкорликда “Онлайн интерфаол дарс: АҚШ тажрибаси-ўзбек ўқитувчиси талқинида” мавзусида онлайн маҳорат дарси ўтказилади.
Тадбирда профессор-ўқитувчиларга интерактив усулларда илмий тадқиқот олиб бориш, масофавий таълим бериш усуллари ва талаба билан ўқитувчи онлайн мулоқотида зарур дастурий усуллар ҳамда масофавий дарсни ташкил этишнинг инновацион усуллари ҳақида муҳим маълумотлар берилади.
Олий таълим муассасалари ўқитувчиларининг масофавий таълимни самарали йўлга қўйишлари учун ZOOM дастуридан ҳамда бошқа замонавий дастурлардан фойдаланиш бўйича видеодарс тайёрлаш кўникмалари муҳокама этилади.
Маҳорат дарсида муҳокамаларда фаол иштирок этган профессор-ўқитувчилар маърузачи томонидан рағбатлантирилади.
Онлайн маҳорат дарси ZOOM дастури орқали ўтказилади.
❗️Маҳорат дарсида республикадаги барча ОТМларнинг қизиқувчи профессор-ўқитувчилари ва илмий тадқиқотчилари иштирок этиши мумкин.
Онлайн маҳорат дарсида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишнинг охирги муддати – 9 апрель.
Рўйхатдан ўтиш учун: +998974010122 телеграмм манзили орқали мурожаат жўнатилиши мумкин.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#vahimasizkarantin
Ўзбекистон давлат консерваторияси Хор хонандалиги таълим йўналиши 1 курс талабаси Муҳаммадхон Холматхўжаев ижодидан: уйда қолинг!

#Расмий
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти
Ижтимоий тармоқларда 2020/2021 ўқув йилида умумтаълим мактаблари ва академик лицей битирувчилари имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиниши тўғрисида тарқалган хабарлар ҳақиқатга зиддир. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бундай хабар тарқатилмаган.
Вазирлик ўқишга қабул қилиш тартибига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаганини маълум қилади. Абитуриентларни эса ёзги имтиҳон ва синовларга пухта тайёргарлик кўришга чақиради.

#Uyda_qoling
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти махсус сиртқи бўлими Мактабгача ва бошланғич таълим йўналиши 17/7 гуруҳ III -босқич талабалари барча талабаларни масофадан туриб таълим олишга чақиради.

#Abituriyentga_eslatma
2020/2021 ўқув йилидан абитуриентлар педагогика соҳасининг тегишли таълим йўналишларида касбий (ижодий) имтиҳонлар билан бирга мажбурий учта фандан тест синовларини топширади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 февралда “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4623-сонли қарорига мувофиқ:
✅ алоҳида иқтидор талаб этиладиган педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш учун касбий (ижодий) имтиҳонлар билан биргаликда мажбурий учта – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича тест синовлари топшириш тартиби жорий қилинди. Булар:
👉 5111100 - Мусиқа таълими;
👉 5110800 - Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;
👉 5112000 - Жисмоний маданият;
👉 5112300 - Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт.
Бунда, қоида тариқасида, мажбурий учта фан бўйича тест синовлари касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари эълон қилинганидан сўнг ўтказилади.
Шунингдек, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, педагогик таълим соҳасининг 6 та бакалавриат таълим йўналишида ўқиш муддати уч йил этиб белгиланган:
👉 Мусиқа таълими;
👉 Жисмоний маданият;
👉 Технологик таълим;
👉 Чақириққача ҳарбий таълим;
👉 Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;
👉 Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт.

#Брифинг
Олий ва ўрта махсус таълим вазирилиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) эпидемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан Олий таълим вазирлиги фаолиятига оид кўтарилган саволларга жавоб қайтарди.
Ўзбекистон Халқ таълим ва Олий таълим вазирлиги хабарига кўра, фақат 2020/2021 ўқув йилида академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини 2020 йилда тугатувчи ўқувчилар имтиёзли тарзда имтиҳонсиз қабул қилиниши тўғрисидаги қарор ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур масалага ойдинлик киритсангиз.
- Вазирлик ушбу нотўғри хабарга ўз муносабатини билдирди: Ижтимоий тармоқларда 2020/2021 ўқув йилида умумтаълим мактаблари ва академик лицей битирувчилари имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиниши тўғрисида тарқалган хабарлар ҳақиқатга зиддир. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бундай хабар тарқатилмаган. Вазирлик ўқишга қабул қилиш тартибига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаганини маълум қилади ва абитуриентларни ёзги имтиҳон ҳамда синовларга пухта тайёргарлик кўришга чақиради.
Карантин даврида барча ўқитувчиларга ҳақ тўланадими? Ўз ҳисобимиздан таътилга чиқишга мажбурмизми?
- Бугунги кунда ўқитувчиларга ҳақ тўланадиган меҳнат таътили берилган, бундан ташқари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ онлайн дарс ўтаётган ўқитувчилар масофавий иш режимига ўтказилади, ўз ҳисобидан таътил берилмаган ва берилмайди ҳам.

#Мурожаат
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ ҲАМДА РЕКТОРЛАР КЕНГАШИНИНГ МУРОЖААТИ
Ҳурматли ватандошлар!
Ҳозирги кунда бутун дунёнинг диққат-эътибори Covid-19 коронавирус пандемиясига қаратилган бўлиб, жаҳон илм-фани аҳли ушбу касаллик тарқалишининг олдини олиш ва тўхтатиш, инсоний талофатни кескин камайтириш ва бу хатарни илдизи билан қуритиш учун бор интеллектуал салоҳиятини сафарбар этмоқда.
Бугун Ўзбекистон ҳукумати муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев бошчилигида бу юқумли хасталикнинг аҳоли ўртасида кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш, она халқимизни бундай оғир синовдан соғ-омон олиб ўтиш учун барча зарур ва кескин чораларни амалга оширмоқда.
Муҳтарам илм аҳли, ҳурматли зиёлилар!
Ўзбекистон халқ ёзувчиси, буюк адибимиз Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбекнинг “Жаҳон тарихида мисли кўрилмаган мўъжизалар яратган улуғ халқ ҳар ишга қодир”, деган фикрлари ўзбек халқига берилган муносиб баҳодир.
Эл-юрт бошига оғир иш тушганда сафнинг олдида туриш, фидойилик ва жасорат кўрсатишдек шарафли вазифа ҳамиша сизу бизнинг, олимлар ва ўқитувчи-домлалар, илм аҳли ва зиёлилар зиммасидадир.
Биз бугунги масъулиятли синов кунларида маънавий бирлигимиз, мустаҳкам ҳаётий эътиқодимиз билан барчага ибрат бўлишимиз, намуна кўрсатишимиз зарур бўлади...
Қадрли талабалар, азиз ёшлар!
Сизларнинг барчангиз бизнинг ишонган тоғимиз, миллатимиз келажаги, янги Ўзбекистоннинг бўлажакбунёдкорисиз.
Коронавирус туфайли мамлакатимизда юзага келган бу ташвишли ҳолат Сиз, азиз фарзандларимизнинг сифатли билим олишингизга халақит бермаслиги учун мамлакатимиз раҳбаридан тортиб давлат идораларининг ходимларигача, ректорлардан тортиб устоз-мураббийларгача – барча-барча Сизларнинг шу кунлардаги фаолиятингиз ҳақида, уни мазмунли ташкил этиш борасида қайғурмоқда...
Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2043

#Соҳа_ислоҳотлари
ОТМ профессор-ўқитувчилари учун учта йўналишда масофавий курслар йўлга қўйилди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари учун “Масофавий таълимни ташкил этиш технологиялари”, “Инглиз тили (beginner)”, “Инглиз тили (intermediate)” йўналишлари бўйича масофавий курсларда ўқиш имконияти яратилди.
Масофавий курсларда ўқиш учун профессор-ўқитувчилар ўзларининг электрон портфолио тизимидаги логин ва пароллари орқали http://mk.bimm.uz/ порталига кириб, авторизациядан ўтадилар.
Масофавий курслар порталининг бош саҳифасида курслар рўйхати берилган бўлиб, тегишли мурожаат орқали профессор-ўқитувчилар ўзларига керакли курсларга ўтишлари мумкин.
Ҳар бир курснинг таркибида маърузалар матни, видео материаллар, мавзулар юзасидан топшириқлар, тестлар, фойдали манбалар ҳамда адабиётлар манзиллари келтирилган.
Профессор-ўқитувчилар ушбу курсларда ўқишлари асосида масофавий таълимни ташкил этиш бўйича педагогик дастурий воситалар ва АКТ, электрон ўқув контентларини яратиш кўникмаларига эга бўладилар. Шунингдек, инглиз тили бўйича бошланғич ёки давом эттирувчилар учун алоҳида курсларда ўзларининг тил кўникмаларини ривожлантирадилар.
Мазкур курсларда ўқиш натижалари профессор-ўқитувчиларнинг узлуксиз малака ошириш тизимининг таркибий қисми сифатида навбатдаги қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари якунида инобатга олиниши режалаштирилган.

#Vahimasizkarantin
Жалилова Гуландон, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти 1-босқич талабаси:
Уйда қолинг ва билим олинг!

Тарихий ҳужжат имзоланди
Одинахон Жамолдинова, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси:
- Давлатимиз раҳбари томонидан “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни имзоланди.
Қонунга мувофиқ 21 - октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланиши нафақат, тил ва адабиёт аҳли, олимлар, педагоглар, профессор-ўқитувчилар, балки бутун халқимиз томонидан жуда катта қувонч билан кутиб олинди.
Қонуннинг айнан ўзбек халқининг севимли адиби Абдулла Қодирий таваллуд топган кундаимзоланишида ҳам чуқур маъно бор. Зеро, ўзбек тилимизнинг софлигини сақлаган ҳолда, уни янада ривожлантириб, бойитиб бизгача етказишда буюк аждодимизнинг хизматлари беқиёс.
Мазкур қонуннинг қабул қилиниши замирида узоқни кўзлаган сиёсат, она тилимизнинг жозибадорлигини халқаро майдонда намоён қилиш билан бирга, келажакда она тилимизнинг истиқболини таъминлаш, ўзбек тилини дунё тиллари даражасига кўтаришдек улуғ мақсадлар ётибди.
Ушбу олийжаноб мақсадни амалга оширишда ҳар биримиз ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшамиз.

#ОТМ_янгиликлари
Талабалар учун илмий-амалий лойиҳалар танлови эълон қилинди
Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали томонидан талабалар ўртасида “Мен туғилиб ўсган ҳудуд: имкониятлар, ютуқлар, муаммолар” мавзусида республика миқёсида илмий-амалий лойиҳалар танлови эълон қилинди.
Танловда республикадаги барча ОТМлар талабалари иштирок этишлари мумкин. Унда талабалар ўзлари туғилиб ўсган жойнинг географик имкониятлари, иқтисодий-географик хусусиятлари, табиий захиралари, аҳолиси ва меҳнат ресурслари, шунингдек, инновацион имкониятлари, саноати ҳамда қишлоқ хўжалиги каби соҳалар бўйича кичик тадқиқот ўтказадилар.
Танлов учта йўналишда ўтказилади: ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти ва инновацион имкониятлари; ҳудуднинг тарихи ва маданий мероси, қадриятлари ҳамда ҳудуддаги олимлар, шоирлар ижод аҳли ҳақида.
Танловда ҳар бир йўналишда учтадан ўринда уч нафардан ғолиб аниқланади ва пул мукофоти билан тақдирланади.
Номзодлар 2020 йил 1 майга қадар маълумотлар (мақола, фотосурат, видеоролик, чизма ва бошқалар)ни Филиалнинг Ёшлар билан ишлаш бўлимига (rea@rea.uz) ва (94) 347-55-55 телеграм рақамига электрон шаклда юборишлари керак.
Танловда қатнашиш бепул. Ғолиблар 2020 йилнинг 25 майида аниқланиб, тақдирланадилар.
Мурожаат учун телефонлар: (71) 262-43-73; (94) 347-55-55

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Uyda_qoling
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Театр санъати факультетининг 1-босқич қозоғистонлик талабаси Сироч Толибжонов:
Уйда қолинг ва масофадан таълим олинг!

Абдулла Қодирий Хитой элида
Бугун 10 апрель маърифатпарвар ижодкор, тенги йўқ истеъдод эгаси, ўзбек романчилик мактабининг асосчиси Абдулла Қодирий таваллуд кунини юртимиз адабиёт аҳллари қутлуғ тўёна билан қаршиламоқда.
Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романи хитой тилига таржима қилиниб, 2000 нусхада Хитойда чоп этилди.
Бу ўзбек адабиёти дурдоналарини хорижий тилларга таржима қилиш орқали халқимиз маданияти ва меросини жаҳонга танитишга қаратилган фаолиятнинг муҳим бир натижаси дейиш мумкин.
Ушбу китоб таржимаси Тошкент давлат шарқшунослик институтининг доимий ҳамкори бўлган Хитойнинг Ланжоу университети чет тиллар институти доценти Ди Сяося хоним томонидан икки йиллик меҳнат самарасидир.
Ди Сяося бу машаққатли ишни Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Конфуций номидаги ўзбек-хитой институтида хитой томонидан директор лавозимида ишлаган пайтда бошлаган бўлиб, мазкур институт ва Хитой филологияси кафедраси устозлари билан ҳамкорликда амалга оширилган эди.
Ди Сяося ўз ишига ниҳоятда талабчан, таржимашунослик бўйича чуқур билимга эга мутахассис бўлиши баробарида Ўзбекистонни, ўзбекларни қаттиқ ҳурмат қилгани ҳамда бу ердаги ҳаёти давомида кузатган ва ўрганганлари қўл келиб, ушбу мураккаб ишни охирига етказди ва китобни чоп этишга муяссар бўлди.
Ушбу таржима асар Абдулла Қодирий бобомизнинг туғилган кунларида у кишининг кўп сонли мухлислари, айниқса, “Ўтган кунлар” романининг муҳиблари учун катта армуғон бўлди.

Фарғона водийси талабалари учун Фарғона ТВ телеканалида видеодарслар эфирга узатилади
Қўқон давлат педагогика институти ва Фарғона вилоят телерадиокомпанияси ҳамкорликда теледарслар йўлга қўйилмоқда.
Теледарслар 2020 йилнинг 14 апрелидан бошлаб ҳафтанинг ҳар сешанба ва пайшанба кунлари соат 11:40да эфирга узатилади.
Ушбу телевизион дарсларни Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари ҳамда қўшни Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларининг чегарадош ҳудудларида истиқомат қилувчи талабалар кузатиб бориш имкониятига эга бўлишади.

АндДУ талабаси таътил даврида янги дастур ишлаб чиқди
Андижон давлат университети Информатика ва ахборот технологиялари йўналиши 2-босқич талабаси Маъмиров Жавоҳир навбатдан ташқари таътил вақтида масофавий таълим даврида олган билимлари ва мустақил изланишлари орқали юздан таниш дастурини ишлаб чиқди.
Бу дастурдан масофавий таълимнинг онлайн синовларини сифатли ва самарали ўтказиш учун фойдаланиш мумкин. Онлайн синовларда ҳақиқатда талабанинг ўзи имтиҳон топшираётганини билиб олиш мумкин бўлади.
Келажакда аудиторияларда ушбу дастур орқали давомат олиш мумкин бўлади, профессор ўқитувчи учун давомат олишга умуман вақт сарфламайди.

#Ректор_минбари
Куч бирликда ва илмда
Қаландар Абдураҳмонов, Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ректори, академик:
- Биз - зиёлилар энг қийин вазиятларда доимо мамлакат учун, давлат учун жипслашиб, ўз билим ва салоҳиятимиз билан халқ хизматига камарбаста бўлишимиз, қатъий интизом ва фидоийлик билан миллатни эзгу мақсад йўлида бирлаштиришимиз керак.
Мамлакатимизда ташкил этилган илк хорижий олий ўқув юрти - Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали жамоаси, профессор-ўқитувчиларидан тортиб ишчи ходимларгача ҳозирги синовли кунларда фидоийлик билан хизмат қилишга шай.
Аввало, талабаларга масофадан туриб сифатли таълим бериш, қолаверса, уларда ҳозирги шароитдан келиб чиқиб ўрнатилган таъқиқларга амал қилиш, ўзаро тушуниш ва ҳурмат руҳини шакллантириш асосий вазифамиз ҳисобаланади.
Зеро, маърифатли халқ, қонунларга риоя қиладиган жамият ҳар қандай синовни енгиб ўтади. Куч – бирликда ва илмдадир.
Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2049

Жорий йил апрель ойида ОТМларда ўтказиладиган онлайн конференциялар
1️⃣ 2020 йил 20 апрель
Тошкент давлат юридик университети томонидан “Бакалавриат ва магистратура талабаларнинг илмий ишлари тўплами” халқаро масофавий илмий-амалий конференция ўтказилади.
Конференцияда тезис юбориш билан масофавий иштирок этиш мумкин. Иштирокчи фақат битта тезис юбориши мумкин. Тезисларини international.tsul@gmail.com электрон манзилига юбориш лозим.
Материалларни қабул қилиш сўнгги муддати – 2020 йил 15 апрель.
Мурожаат учун: Наргиза Рамазонова, ТДЮУ Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи, (71) 2336636, international.tsul@gmail.com
2️⃣ 2020 йил 21 апрель
Тошкент давлат шарқшунослик институти томонидан “Янги иқтисодиёт ривожланиши истиқболлари: глобал, минтақавий ва миллий хусусиятлар” мавзусида республика миқёсида онлайн илмий-амалий конференция ўтказилади.
Илмий-амалий анжуман соат 11:00 “Zoom” платформаси орқали амалга оширилади. Унда иштирок этишни истаган профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ҳамда талабалар ўз илмий изланишлари натижасида тайёрлаган илмий мақолалари ва тезисларини ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этишлари мумкин.
Мақола ва тезислар электрон шаклда 2020 йил 15 апрелгача қабул қилинади.
Боғланиш учун: Ш.Эрмаматов, (90) 9351449
3️⃣ 2020 йил 22-23 апрель
Наманган муҳандислик-қурилиш институтида “Муқобил энергия манбаларидан фойдаланишнинг жорий ҳолати ва истиқболлари” мавзусида Республика миқёсида онлайн илмий-амалий конференциябўлиб ўтади.
Иштирокчилардан 2020 йил 19 апрелгача ўзбек ёки рус тилидаги мақолалар қабул қилинади.
Ушбу конференцияда ZOOM дастури орқали онлайн равишда иштирок этиш учун 2020 йил 22 апрель куни соат 14:00 да қуйидаги ҳавола орқали ўтишингиз мумкин:
https://us04web.zoom.us/j/268872604?pwd=WVQ0K2xNYUYrNUxyTzFLYUlVTnFHUT09
Пароль: 0001
Конференция идентификатори: 268 872 604
Қўшимча маълумот учун: Ф.Ирисқулов, тел.: (0369)2341485, (93) 4004424 konferensiya.energetika@gmail.com
4️⃣ 2020 йил 24-25 апрель
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети томонидан “Филология ва хорижий тилларни ўқитишнинг долзарб масалалари” мавзусида республика илмий-амалий анжумани онлайн ўтказилади.
Мақолалар 2020 йил 20 апрелгача abishmusaev@gmail.com электрон почтаси орқали қабул қилинади.
Қўшимча маълумот учун: А.Мусаев (99 954-40-24).
5️⃣ 2020 йил 30 апрель
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети “Тил ва адабиёт: илмий ва амалий изланишлар йўлидаги илк одимлар” талабалар онлайн конференцияси.
Мақолалар 2020 йилнинг 25 апрелигача қабул қилинади.
Мақолалар njurakuziyev@navoiy-uni.uz элекртон почтаси ҳамда @KonferensiyaBot телеграм ботлари орқали қабул қилинади.
Маълумот учун: +998917801923

#Хайрия
Олий ва ўрта махсус таълим тизимида хайрия акциялари давом этади
Бухоро вилоятидаги барча олий таълим муассасалари (Бухоро давлат университети, Бухоро муҳандислик-технология институти, Бухоро давлат тиббиёт институти, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали) ҳамда Бухоро давлат университети қошидаги Қоракўл академик лицейи, Бухоро муҳандислик-технология институти таркибидаги академик лицейининг раҳбарлари ва профессор-ўқитувчилари юртимизда коронавирус пандемеясига қарши кўрилаётган чораларга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказдилар.
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг раҳбарияти бошчилигида 225 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар ва ишчи-ходимлар томонидан юртимизда коронавирус пандемеясига қарши кўрилаётган чора-тадбирларга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказдилар.

Масофавий таълим – давр талаби
Обиджон ҲАМИДОВ, Бухоро давлат университети ректори:
- Мамлакатимизда олий таълим тизимида онлайн ва масофавий ўқитиш махсус сиртқи таълим шаклида ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида қўлланилаётганлигига ҳали кўп бўлгани йўқ. Шу нуқтаи назардан бизда бу борада катта тажриба тўпланган, деб бўлмайди.
Масофавий таълим кўпчилик олий таълим муассасалари қатори университетимиз учун ҳам илк тажриба. Одатдаги шароитда бунга узоқ муддат ҳар томонлама тайёргарлик кўрилади. Бироқ ҳозир кутиб турадиган вақт эмас. Талабаларга ўқув маълумотларини етказиб бериш, уларнинг саволларига жавоб бериш, талабалар бажарган топшириқларни текшириш ва баҳолашдан ташқари уларни психологик қўллаб-қувватлаш каби масалаларни ҳам самарали ҳал қилишимиз лозим.
Онлайн ва масофали ўқитиш учун авваламбор бир қанча шартлар бажарилиши керак. Буларнинг энг биринчиси интернет алоқасининг мавжуд бўлиши ва бошқа техник шарт-шароитлар ҳисобланади. Университетда ҳозирги вақтда умумий интернет тезлиги 300 Мб/с ни ташкил қилади ҳамда бу маълумотларнинг асосий қисми олий таълим муассасидаги серверларда жойлаштирилганда ҳам нормал ахборот алмашинувини йўлга қўйиш имконини беради.
Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2052

Икки нафар талаба халқаро онлайн олимпиадада ғалаба қозонди
Айни кунларда карантин туфайли таътилга чиқарилган талабалар, бўш вақтдан унумли фойдаланган ҳолда билим олиш, ўз устида ишлаш, тил ўрганиш, илмий мақолалар ёзиш ва бошқа фойдали ишлар билан машғул бўлмоқда.
Тошкент кимё-технология институти "Ноорганик моддалар кимевий технологияси" факультети 1-курс талабаси Назокат Фарҳодова “Қуёш нури” ("Солнечный свет") халқаро педагогик порталида Россия ва МДҲ талабалари учун ташкил этилган онлайн олимпиадада кимё фанидан иштирок этиб, фахрли 1-ўринни эгаллади.
Назокат онлайн олимпиадада берилган 36 та тест топшириғидан 33 тасига тўғри жавоб бериб, ғолибликни қўлга киритди.
Яна бир иқтидорли ёшлардан - Тошкент давлат юридик университети 1-курс талабаси Дурхоним Латипова ҳам Россияда халқаро ва Бутунроссия талабалар ўртасида ўтказилган онлайн олимпиада муваффақиятли иштирок этди.
Д.Латипова "Билим вақти" халқаро ва Бутунроссия талабалар онлайн олимпиадаси доирасида "Давлат ва ҳуқуқ назарияси" фанидан ўтказилган мусобақада фахрли 1-ўринни эгаллади.