Edu.uz
✔
144K subscribers
39.8K photos
7.61K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
#Онлайн

Мен март ойида малака ошириш курсига ўқишга борган эдим, 16 мартдан ўқишларимиз масофавий шаклга ўтказилди. Масофавий курсни тугатганман. Энди чиқиш тестлари ва аттестация жараёнлари қачон ва қандай шаклда бўлади?

Иномжон МАЖИДОВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

- Қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказлари томонидан 1,2,4,5 май кунлари онлайн тест ҳамда 6,7,8,9 май кунлари аттестация жараёнлари ўтказилиши белгиланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Олий таълим муассасаси битирувчи курс талабаларига контракт пулларини тўлаш керак демоқда. Агар тўланмаса, талаба якуний назоратларга киритилмайди ва унга битирганлик тўғрисидаги диплом берилмайди деб эшитдим. Шу тўғрими?

Иномжон МАЖИДОВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

- Олдин ҳам айтганимиздек, карантин даврида ўқув йили учун тўлов-контракт пулларини тўлиқ тўлашга улгурмаган талабалар ўқишдан четлатилмайди. Бу битирувчи курс талабаларига ҳам тааллуқли.

Ҳар бир олий таълим муассасаси ўзининг молиявий имкониятидан келиб чиқиб, контрaкт тўлови муддатини мустақил узайтириш ваколатига эга.

Юқоридагилардан келиб чиқиб тўловларни тўлиқ амалга оширмаган битирувчи курс талабалари шартли равишда истисно тариқасида якуний назоратларга киритилиши мумкин, лекин уларга ўқув йили учун белгиланган тўловни тўлиқ амалга оширганларидан сўнг олий таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисидаги тегишли диплом берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Мутахассис_минбари

Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни қандай ўзгаришлар кутмоқда

Нодир САЛАЕВ,
Тошкент давлат юридик университети проректори, юридик фанлар доктори:

Президентимиз томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомилаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Фармони барча соҳалар каби илмий ишлар ва инновациялар йўналиши бўйича ҳам университетимиз фаолиятини янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Фармон билан юриспруденцияда янги ахборот технолгиялари ва тизимларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш мақсадида Legal Tech лабораториясини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш вазифаси белгиланмоқда.

Legal Tech технологияси Ўзбекистон учун мутлақо янги тизим бўлиб, у орқали давлат ва ҳуқуқ соҳасида илмий ва инновацион тадқиқотларни ўтказилиши белгиланади.

Ўзбекистонда юристлар, шу жумладан, адвокатларнинг етишмаслиги шароитида Legal Tech дастурларини яратиш ва амалиётга жорий этиш келажакда адвокатларнинг Legal Tech ёрдамида кўплаб фуқароларга қисқа фурсатларда юридик хизмат кўрсатиш имкониятини оширади.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2092

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Biz_birgamiz

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакиллари Сирдарёда

Сирдарёда вилоятида рўй берган фавқулодда вазият сабабли ҳукумат комиссияси ташкил этилиб, офат оқибатларини бартараф этиш, аҳолига ҳар томонлама ёрдам бериш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

2020 йил 1 май куни вилоятга ташриф буюрган Президент Шавкат Мирзиёев биронта хонадон, биронта одам эътибордан четда қолмаслигини таъкидлаган эди.

Бугун, 2 май куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов бошчилигида Тошкент шаҳридаги барча олий таълим муассасалари ректорлари ва проректорларидан иборат гуруҳ Сирдарё вилоятига етиб борди.

Айни дамда олий ва ўрта махсус таълим тизими вакиллари Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши натижасида юзага келган сув тошқинларидан талафот кўрган аҳоли вакиллари билан учрашиб, уларнинг ҳолидан хабар олишмоқда, зарур ёрдам кўрсатилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​ЎзА “Бир қути саховат!” акциясини эълон қилади

Хабарингиз бор, Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, юзлаб юртдошларимиз бошпанасиз қолди. Улар бугун ёрдамга муҳтож. Ҳар биримиз алоҳида муаммоларни еча олмаслигимиз мумкин, лекин биз бирлашсак катта кучга айланамиз!

Биз билан бирга “Бир қути саховат!” акциясига қўшилинг!
Эсингизда, авваллари минг-минглар сарфлаб, Рамазонда ифторликлар қилардик, бугун шу ифторлик маблағини ёрдамга, саховатга ажратиш имкони бор!

Бунинг учун ЎзА — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда Сирдарёдаги офат жабрдийдаларига ёрдам акциясига қўшилиб, юртошларингиз дастурхонига озиқ-овқатлар (ширинликлар, гуруч, ёғ, ун, тухум кабилар), гигиеник воситалар (саломатлик ва кир ювиш воситалари, болалар учун керакли буюмлар ва ҳ.к.), кийим-кечаклар, болалар учун ўйинчоқлар юборишингиз мумкин.

Туҳфаларингизни олиб келиш имконингиз бўлмаса, ўзимиз бориб, оламиз.

Пул ўтказиш орқали ёрдам бермоқчи бўлсангиз қуйидаги пластик карта рақамига маблағ ўтказишингиз мумкин:
8600 0202 7926 1981
(Карта акцияда кўнгилли сифатида иштирок этаётган Рўзибоева Муаттарга тегишли.)
Чет элда ёрдам қилмоқчи бўлганлар учун UnionPay 6262470096849588
(Карта акцияда иштирок этаётган мухбиримиз Нозима Тошпўлатовага тегишли)

Шунингдек, ёрдамга муҳтож жабрдийдалар ҳам биз билан боғланишлари мумкин.

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Буюк Турон кўчаси 42.

Мухбирларимиз сизнинг қўнғироғингизга жавоб беришади
☎️Телефонлар:
(91) 137 30 82,
(90) 959 76 62,
(90) 320 46 10,
(93) 571 72 35,
(93) 577 05 82,
(90) 333-90-96

Саволлар учун — телеграм манзил @UzA_pochta, uzauz@yandex.ru почта манзили ҳам ишлаб турибди.

Сизнинг “Саховат қутингиз” ўз эгаларига етиб бориши кафолатланган! Ҳисоботлар uza.uz сайти ва сайтнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали мунтазам бериб борилади!
Шунингдек, алоҳида очилган @uzayordam каналида жараённи тўлиқ кузатиб борасиз.

Бизни кузатиб боринг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
​​#ОТМ_янгиликлари

ТошДЎТAУ жамоаси яна бир хайрия ишига қўл урди

Ҳукуматимизнинг 213-сонли фармойиши билан “Саховат ва кўмак“ жамғармаси ташкил этилган бўлиб, ушбу хайрия иши президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таклифи билан илгари сурилган эди.

Хусусан, Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти жамоаси томонидан ҳам университет ректори Ш.Сирожиддинов бошчилигида яна бир саховатга қўл урилди.

Университет томонидан махсус ҳисоб рақами очилиб, унга профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ҳисобидан хайрия маблағлари йиғилиши режалаштирилди.Тўпланган жамғарма эса университетда таҳсил олаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларга кўмак тариқасида тақдим этилиши кўзда тутилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Biz_birgamiz

Олий ва ўрта махсус таълим тизими вакилларининг сардобаликларга хайрия акцияси

Сирдарё вилоятида рўй берган фалокат натижасида жабрланган аҳолига ёрдам беришга шошилган ҳамюртларимизнинг ҳаракатлари халқимизнинг бирдамлигини, унинг саховати, раҳм-шафқати, ёрдамга доимо тайёрлигини яққол намоён этмоқда.

Кўнгиллиларнинг ташаббусини қўллаган ҳолда, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Сардоба сув омборида рўй берган тўғон ёрилиши натижасида талафот кўрганлар учун марказлашган инсонпарварлик ёрдамини тўплашни режалаштирди.

4️⃣ май куни соат 7️⃣ : 3️⃣0️⃣ дан бошлаб саховат ва кўмак ишларини ташкил қилиш истаги бор ҳар бир олий таълим муассасаси (ёки унинг вакиллари) кийим-кечак, буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотларини вазирлик ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази ёнидаги автотураргоҳга (мўлжал – “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳокимлиги) келтириши мумкин.

Барча йиғилган нарсалар марказлашган ҳолда 🚚транспорт воситаларида 🇺🇿Сирдарёга етказилади.

Биз биргамиз!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Edu.uz pinned «#Biz_birgamiz Олий ва ўрта махсус таълим тизими вакилларининг сардобаликларга хайрия акцияси Сирдарё вилоятида рўй берган фалокат натижасида жабрланган аҳолига ёрдам беришга шошилган ҳамюртларимизнинг ҳаракатлари халқимизнинг бирдамлигини, унинг саховати…»
​​#Biz_birgamiz

Тошкент давлат иқтисодиёт университети жамоаси сардобаликларга ёрдам кўрсатмоқда

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 май куни Сардоба сув омборидаги техноген ҳодиса оқибатида мазкур ҳудудда истиқомат қилган фуқаролар Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг турли аҳоли яшаш пунктларига эвакуация қилиниб, уларга зарур шарт-шароитларни яратиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Табиий офатдан жабр кўрганларга ҳар томонлама кўмак бериш жараёнида Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Қўнғиротбой Шарипов бошчилигидаги кўнгиллилардан иборат ишчи гуруҳи ҳам фаол иштирок этмоқда.

2020 йилнинг 2 май куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори, проректорлари, психолог мутахассиси ва педагог-ходимлар жамоаси Гулистон шаҳри 1-сон мактабга вақтинча жойлаштирилган 150 нафардан ортиқ аҳоли билан суҳбатлар ўтказди, уларни руҳий кайфиятини кўтариш мақсадида психологик ёрдам кўрсатди.

Уларга дори-дармонлар ва кийим кечаклар шаклида хайриялар қилинди. Ҳозирги кунда бу каби хайрия тадбирларини янада кенгроқ шаклда амалга ошириш учун университетнинг кўнгилли ходимлари томонидан фаолият олиб борилмоқда.

Энг муҳими табиий офатдан жабр кўрганлар гарчи ўз уйлари, мол-мулкларидан қисман ажралган бўлса-да, муҳтарам Президентимиз шахсан ўзи бошчилигида табиий офат зарарларини бартараф этиш ва жабрларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилаётганлигидан мамнун ва келажакка ишончи юқоридир.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#ОТМ_янгиликлари

Қорақалпоқ давлат университети талабаси «Алла-2020» республика онлайн танловининг ғолиби бўлди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги ташаббуси билан Тошкент давлат педагогика университети томонидан шу йилнинг 25-30 апрель кунлари талаба-қизлар ўртасида «Алла-2020» республика онлайн танлови эълон қилинган эди.

Танлов натижаси кўра, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Вокал ижрочилиги мутахассислиги 1-курс талабаси Гулбану Рейпназарова қорақалпоқ алласини моҳирона ижро этиб, 1-ўринга сазовор бўлди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Ташаббус

Тошкент давлат юридик университети жамоаси “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан синовли кунларда эҳтиёжманд ва муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати олий ва ўрта махсус тизимидаги таълим муассасалари жамоалари орасида кенг қулоч ёзмоқда.

Навбатдаги ташаббусни Тошкент давлат юридик университети жамоаси ректор Рахимжон Хакимов бошчилигида кўрсатди.

Университет жамоаси ушбу хайрия акциясида иштирок этиб, эҳтиёжманд фуқароларимизга кўмак бериш мақсадида ўзларининг беш кунлик ойлик маошларини беғараз ёрдам тариқасида “Саховат ва кўмак” жамғармасига ўтказиб бердилар.

Бу синовли кунлар ўткинчидир, халқимиз ўзининг метин иродаси ва бирдамлиги билан бу синовни албатта енгиб ўтади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Biz_birgamiz

ЎзМУнинг ёрдам карвони Сардобага етиб келди

Бугун эрталаб Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети жамоаси ташаббуси билан сардобаликларга кундалик эҳтиёж учун керак бўлган хўжалик моллари, кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари, санитария- гигиена воситалари ортилган биринчи карвон манзилга етиб борди.

Куннинг иккинчи ярмида университетидаги психология, социология ва педагогика йўналишидаги профессор-ўқитувчилар, ташаббускор ёшлар гуруҳи сардобаликлар ёнига етиб боришди.

Улар жабр кўрган ҳамюртларимиз билан суҳбатлар ўтказишмоқда. Сардобаликларни кўнгилларини кўтариш, яхши ва ёруғ кунларга ишонч уйғотиш мақсадида психологик кўмак бериб, уларни руҳан қўллаб — қувватлашмоқда.

Университет фаоллари ташаббуси билан очилган ҳисоб рақамига профессор-ўқитувчиларимиз, ходимлар ва талабаларимиз томонидан маблағлар келиб тушди. Жумладан, болалар кийимлари -864 дона, аёллар кийимлари — 1094 дона, эркаклар кийими — 593 дона, оёқ кийимлар — 102 жуфт, хўжалик моллари ва санитария-гигиена воситалари — 20 та коробка, пул кўринишидаги моддий ёрдам — 30 млн 644 минг сўмни ташкил этди.

ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов воқеа жойида бўлиб турибди. Инсонпарварлик ёрдами доирасида ўтказилаётган бу акция давом этмоқда. Навбатдаги карвон эрталаб йўлга тушади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Biz_birgamiz

Зиёлиларнинг «Меҳр-саховат ва мурувват» карвони Сирдарёга йўлга чиқди

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти жамоаси
ҳам Сардоба сув омборида содир бўлган техноген ҳодиса оқибатида жабрланган юртдошларимизга меҳр ва мурувват улашишга чорланди.

Шундай даврда бир биримизни қўллаб-қувватлаш, турмуш шароити вақтинчалик оғирлашган сидарёликларга кўмаклашиш, ўзаро ёрдам бериш, ҳамжиҳатлик муқаддас динимиз томонидан бизга берилган олий неъматдир.

Бугун эрта тонгданоқ институт жамоаси томонидан ёрдамга муҳтож сардобаликларни қўллаб-қувватлаш мақсадида гиламлар, буюмлар, чойшаблар, тўшаклар, аёллар, эркаклар, ёш болалар ва қизлар кийимлари, пойабзаллар, кундалик ишлатиладиган хўжалик воситалари ва моллари, болалар ўйинчоқлари, озиқ-овқат маҳсулотлари жамланган иккита юк машинаси Сирдарё вилоятига жўнатилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Biz_birgamiz

БухМТИ жамоаси Олот туманида табий офатдан талафот кўрган оилаларга таъмирлаш-тиклаш ишларида кўмаклашмоқда

Табиатнинг ҳеч ким кутмаган синови — Бухоро вилоятининг Қоракўл ва Олот туманларидаги табиий офат, кучли ёққан ёмғир натижасида бирқанча талофатлар бўлиб, одамларни бесаранжом қилди.

Бухоро муҳандислик-технология институти раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва 150 нафар кўнгилли ёшлар жамоаси ҳам Олот туманида 27 апрель куни кузатилган кучли шамол ва ёғингарчиликдан талафот кўрган 583 та хонадонда таъмирлаш-тиклаш ишларида фаол иштирок этишмоқда.

Муборак ойда савобли ишга қўл уриш, қийин шароитда қолган яқинларини, ҳамюртларини қўллаб-қувватлаш, дардига шерик бўлиш эса халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган эзгу фазилат ҳисобланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Biz_birgamiz

Навбатдаги инсонпарварлик ёрдам карвони Сардобада

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти
жамоасининг саъй-ҳаракатлари билан табиий офатдан жабр кўрган сардобаликларга кундалик эҳтиёжлари учун керак бўлган хўжалик моллари, кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари, санитария-гигиена воситалари ҳамда ортилган инсонпарварлик меҳр-мурувват карвони манзилга етиб борди.

Шунингдек, рўй берган фавқулодда вазият сабабли сув тошқинидан азият чеккан юртдошларимизни ижтимоий-маънавий ва психологик кайфиятини кўтариш мақсадида жорий йил 2 май куни етиб борган институт раҳбарияти ва профессор-ўқитувчиларидан иборат жамоа Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманидаги фаолиятидан сўнг Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманига ташриф буюришди.

Бу ерда институт жамоаси Сардоба туманинг турли маҳаллаларидан кўчириб келинган аҳоли билан учрашиб, уларнинг турмуш шароити билан танишиб, мулоқотлар олиб бормоқдалар, руҳий далда бермоқдалар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Biz_birgamiz

Тошкент кимё-технология институти жамоаси ҳам синовли кунларда сардобаликлар орасида

Айни дамда Сирдарё вилоятида Ҳукумат комиссияси ташкил этилиб, аҳолини хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш ва уларга ҳар томонлама ёрдам бериш бўйича барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Барча жараёнлар давлатимиз раҳбарининг назорати остида.

Ушбу вазиятда азият чеккан юртдошларимиз билан бирга бўлиш, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент кимё-технология институти ректори Ботир Усмонов, проректор Тоир Сафаровлар бошчилигида институт жамоаси Сирдарё вилоятига етиб боришди. Уларга ТКТИ Янгиер филиали директори Толмас Олимов ҳамроҳлик қилмоқдалар.

Учрашувлар давомида жами 75 нафар еки 54 та оила билан суҳбат ўтказилди ва уларга руҳий далда берилди. Сўровнома асосида ижтимоий портрет тузилди.

Аҳоли билан мулоқотда ТКТИ жамоаси, аввало, уларга руҳан далда бўлмоқдалар. Қолаверса, юртдошларимизнинг дард-у ташвишини ўрганиб, яшаш шароитларини яхшилаш бўйича яқиндан кўмак бермоқдалар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Grantlar

Германияда бакалавриат ва магистратурада таҳсил олиш учун 177 та грант

Германиянинг Маннҳайм университети – University of Mannheim бакалавриат ва магистратура босқичида ўқишни хоҳловчилар учун Deutschland Scholarship грант дастурини эълон қилди.

Дастур иқтидорли талабаларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

Қўшимча саволлар билан studium@uni-mannheim.de электрон манзилига мурожаат қилиш мумкин.

Батафсил: @uzbbenelux

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ