Edu.uz
✔
143K subscribers
40.1K photos
7.67K videos
310 files
18.4K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​#Қабул2020

Вазир Хоразм вилоятида ўтказилаётган тест синовлари жараёни билан танишди

Бугун, 4 сентябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ўтказилаётган тест синовлари жараёнлари билан танишиш мақсадида Хоразм вилоятига ташриф буюрди

Иномжон Мажидов Урганч давлат университети ректори Б.Aбдуллаев ҳамда ТАТУ Урганч филлиали директори М.Байжановлар билан биргаликда Хоразм вилоятининг тест синовлари ўтказилаётган секторларида бўлиб, абитуриентлар билан суҳбатлашди, имтихонлар шаффофлиги ва улар учун яратилган шароитлар борасидаги фикрлари билан қизиқди.

Шунингдек, вазир вилоятда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга тўлиқ амал қилинаётгани, тест синовларининг адолатли ва шаффоф ўтказилаётгани билан танишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Қабул2020: Ижодий имтиҳонлар қизғин давом этмоқда

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг “Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт” ва “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналишларида 15005 нафар абитуриент касбий (ижодий) имтиҳон топширади.

Касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган аудиторияларга камералар ўрнатилган ва имтиҳон жараёнлари тўлиқ ёзиб борилмоқда. Шунингдек, имтиҳон жараёнларни кузатиш учун, ОАВлари ходимлари, депутатлар ва фаол ёшлар таклиф қилинган.

Бу йилги касбий (ижодий) имтиҳонлар 18 сентябрга қадар ҳудудлар кесимида ўтказилади.

Урганч давлат университетида Мусиқа таълими, Жисмоний маданият, Тасвирий санъат, Спорт фаолияти хотин-қизлар йўналишларига ижодий имтиҳонлар давом этмоқда.

Абитуриентларнинг билими, салоҳияти ҳамда иқтидорларини аниқлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Миллий рассомчилик дизайни, Нукус давлат педагогика институтидан тажрибали мутахассислар имтиҳон комиссияси таркибига киритилган.

Кириш синовларининг очиқ ва шаффофлигини таъминлаш қолаверса, абитуриентларнинг ота-оналари имтиҳон жараёнларига гувоҳ бўлишлари учун бевосита http://cam.urdu.uz/ сайти орқали кузатиб бориш йўлга қўйилди.

Ижодий имтиҳонлар шу йилнинг 16 сентябрга қадар давом этади.

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида 2020-2021 ўқув йили учун касбий (ижодий) имтиҳонлар 4 та жойда ўтказилмоқда.

Имтиҳонларга кириш жойлари дезинфекцион туннель, тана ҳароратини ўлчаш учун пирометрлар билан жиҳозланган бўлиб, махсус тиббиёт ходимлари ҳар бир абитуриентнинг ҳароратини ўлчаб, уларга тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплар бепул тарқатилмоқда.

Имтиҳонларнинг шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида Бухоро давлат университетидан малакали профессор-ўқитувчилар жалб этилди.

Касбий (ижодий) имтиҳонлар 14 кун давомида ўтказилиши режалаштирилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ijodiy_imtihon

Янгиликлар 24 ǀ Андижон давлат университетида ўтказилаётган касбий (ижодий) имтиҳонлар жараёнидан.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
⚠️ Сурхондарёлик ёшлар учун яна бир имконият:

👉 Термиз давлат университетининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️

#DoubleDegree
#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️ ДИҚҚАТ, МАГИСТРАТУРА АБИТУРИЕНТЛАРИ УЧУН МУҲИМ ХАБАР!

Магистратурага кириш имтиҳонларида қатнашиш учун рухсатнома олиш имконияти яратилди.

✅2020/2021 ўқув йили қабулида республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун "Рухсатнома"ни http://magistr.edu.uz va http://ruxsatnoma.edu.uz/ манзили орқали юклаб олиш имконияти яратилди.

✅Ушбу хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги шахсий маълумотлар киритилиши лозим.

1️⃣ паспорт серияси;
2️⃣ паспорт рақами;
3️⃣ туғилган сана

❗️Эслатиб ўтамиз: Онлайн тест синовлари жорий йилнинг 8-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ijodiy_imtihon

Янгиликлар 24 | Навоий вилоятидаги ОТМларда ўтказилаётган касбий (ижодий) имтиҳон жараёнларидан лавҳалар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Ijodiy_imtihon

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида ижодий имтиҳонлар давом этмоқда

Бугун, 4 сентябрь куни Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш ижодий имтиҳонлари ўтказилди.

Енгил саноат технологияси ва дизайн факультетининг костюм дизайни ва пойабзал, аксессуарлар дизайни йўналишларига 50 ўрин учун 576 нафар талабгор ҳужжат топширган.

Ижодий имтиҳоннинг иккинчи кунида 186 нафар абитуриент келиши белгилаб қўйилган эди. Уларнинг 37 нафари имтиҳонларга келмаган. Касаллиги ёки бошқа узрли сабабларга кўра имтиҳонга келолмаган абитуриентларга синовлар тўлиқ якунлангач, қайта имтиҳон ўтказилади.

Институтдаги синовлар ўтказилаётган 7 та аудиторияга камералар ўрнатилиб, жараёнлар институт сайти орқали тўғридан-тўғри кўрсатилмоқда.

Ижодий имтиҳонлар шу йилнинг 9 сентябрь кунига қадар давом этади.

Маълумот учун, 2020-2021 ўқув йилида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига кундузги ва сиртқи таълим шаклларида 12 та бакалавриат таълим йўналишига 1250 нафар талаба қабул қилинади. Қабул кўрсаткичлари сўнгги уч йил ичида уч баробарга ортган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Edu.uz pinned «⚡️⚡️⚡️ ДИҚҚАТ, МАГИСТРАТУРА АБИТУРИЕНТЛАРИ УЧУН МУҲИМ ХАБАР! Магистратурага кириш имтиҳонларида қатнашиш учун рухсатнома олиш имконияти яратилди. ✅2020/2021 ўқув йили қабулида республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок…»
Forwarded from Edu.uz
⚡️Хорижий олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш юзасидан ариза топширган фуқаролар диққатига:

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 3-сон мажлис баёни қарорига мувофиқ:

🔰 хорижий олий таълим муассасалари ва республикадаги нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш истагини билдирган фуқаролар республика олий таълим муассасаларида таълим оладиган ўқитиш тили, муайян бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш фанлари бўйича махсус (онлайн) тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳонлар) 2020 йил 5 сентябрдан бошлаб график асосида адолатли ва шаффоф ўтказилиши ташкил этилади. Бунда:

👉 махсус (онлайн) тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳонлар) 2020/2021 ўқув йили учун белгиланган тартибда тасдиқланган республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари фанлар мажмуаси (кириш имтиҳони дастурлари) ҳамда баҳолаш мезонларига мувофиқ ўтказилади;

👉алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига талабалар ўқишини кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун ариза топширган фуқаролар тегишли олий таълим муассасасига мурожаат қилади;

👉хорижий олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун махсус (онлайн) тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳонлар) адолатли ва шаффоф ўтказилиши ҳамда уларнинг натижалари бўйича ўтиш балини белгилаш юзасидан шахсий масъулият тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбари зиммасига юкланади.

❗️Давлат комиссияси баёни қарори билан:
хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқароларнинг паспортларида муайян хорижий олий таълим муассасаси жойлашган давлатга ўқиш даврига мос муддатда кириш-чиқиш белгилари бўлмаган тақдирда уларнинг ўқишини кўчиришга рухсат берилмаслиги белгилаб қўйилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Аввал хабар берганимиздек, 2020 йил 5-6 сентябрь кунлари 2020/2021 ўқув йилига хорижий давлатлардаги ОТМлар ҳамда республикадаги хорижий ва нодавлат ОТМлардан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган фуқаролар учун онлайн тест синовлари бўлиб ўтади.

Номзодлар иштирокидаги онлайн тест синовлари республиканинг 13 та ҳудудидаги 18 та олий таълим муассасасида ўтказилади.

Урганч давлат университетида ҳам хорижий олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш юзасидан ариза топширган абитуриентлар учун онлайн тест синовлари бошланди.

Имтиҳонлар 5-6 сентябрь кунлари уч сменада, яъни соат 08:00, 12:00 ва 16:00 да Жисмоний маданият факультетининг 150 ўринга мўлжалланган спорт залларида бўлиб ўтади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Ўқишни_кўчириш

Бугун, 5 сентябрь куни эрталаб соат 8:00 да ХОРИЖИЙ ва НОДАВЛАТ олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси ОТМларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган фуқаролар учун онлайн тест синовлари бошланди. Имтиҳон жараёнлари республика бўйлаб 13 та ҳудуддаги 18 та ОТМда бўлиб ўтмоқда.

Шулардан бири Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳудудидаги 200 ўринга мослашган спорт залида ўтказилмоқда.

Номзодлар имтиҳон жараёнларига санитария-гигиена қоидаларига мос равишда масофадан туриб тана ҳарорати ўлчаниб, дезинфекцион туннеллар орқали имтиҳонга киритилмоқда.

✅ Онлайн тест синовлари таълим йўналишига мос 2 та фандан ўтказилиб, қуйидагича баҳоланмоқда:

👉1-блок фанларда ҳар бир тўғри жавобга – 3,2 балл;
👉2-блок фанларда ҳар бир тўғри жавобга – 3,1 балл.

Номзодлар тест синовларини якунлаб бўлгач, ўзлари ишлаган компьютердан ўз натижаларини билиб олишмоқда.

Тест синовларининг адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида имтиҳон жараёнлари Самарқанд давлат чет тиллар институтининг расмий веб-сайти орқали онлайн намойиш этилмоқда.

📹 Имтиҳон жараёнларини онлайн кузатиш

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
👍1