Edu.uz
✔
144K subscribers
40.2K photos
7.68K videos
310 files
18.4K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
#ОТМ_янгиликлари

ТДЮУда Ғафур Ғулом номидаги махсус стипендия ҳамда кўкрак нишонини таъсис этди

Бунга Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги “Атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз ижодий меросини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда Адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асос бўлган.

Қарорда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, университетда Ғафур Ғулом ижодини кенг тарғиб қилиш йўлга қўйилмоқда. Шу мақсадда мутасадди раҳбарлар ҳамда профессор-ўқитувчилардан иборат ижодий гуруҳ тузилди. Тегишли мазмундаги ўқув-маърифий тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Университетда йил давомида Ғафур Ғулом ижоди билан боғлиқ китоб ярмаркалари, янги асарлар тақдимотлари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиши, турли танловлар, фестиваллар, викториналар ўтказиш, адиб яшаган манзилларга илмий-маърифий экспедициялар уюштириш режалаштирилган.

Жорий ўқув йилидан Тошкент давлат юридик университетида таълим олаётган ёки ишлаётган бадиий ҳаваскор ёшлар танлов асосида “Илҳом” мукофотига ҳам тавсия этилади.

Ғафур Ғулом номидаги махсус стипендияга эса ҳар бир факультетдан бир нафардан талаба сазовор бўлиши мумкин. Номзодлар ўқиш ва ижодда фаол, китобхонлик тарғиботига муносиб ҳисса қўшаётган ёш қаламкашлар орасидан танлаб олинади. Стипендияни қўлга киритиш учун улар тест синовидан ўтиши керак.

Ғафур Ғулом номидаги кўкрак нишони билан нафақат ижодкор талабалар, балки илму маърифатга ошно ўқитувчиларни ҳам тақдирлаш кўзда тутилган. Бу ҳолда ғолибларга бир марталик пул мукофоти тақдим этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қабул2020

Абитуриентлар диққатига!

Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтига ҳужжатлар қабули бошланди

✅ Абитуриентлар қуйидаги таълим йўналишларига ўз ҳужжатларини онлайн топширишлари мумкин:

👉 Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришлари ускуналари ва уларни автоматлаштириш – 75 та;

👉 Тракторсозлик – 50 та;

👉 Пайвандлаш ишлаб чиқариши ускуна ва технологиялари – 50 та;

👉 Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти – 50 та;

👉 Саноат корхоналарининг инновацион лойиҳаларини бошқариш – 50 та;

👉 Бино ва иншоотларнинг иссиқлик-газ таъминоти ва вентиляцияси – 25 та.

❗️Абитуриентлар танлов асосида саралаб олингандан сўнг, талабалар грант ва тўлов-контракт асосида Ўзбекистонда таълим олишади ва битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Беларусь миллий техника университетининг олий таълим тўғрисида белгиланган намунадаги дипломи берилади.

⏰ Ҳужжатлар 2020 йилнинг 10 сентябрга қадар (шу куни ҳам) http://bumiptk.edu.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади

🔹 Қўшимча маълумотлар учун: https://t.me/miptk
🔹 Боғланиш учун: (95) 1448801, (95) 1448802, (95) 1448803.

——————————————————-

Вниманию абитуриентов!

Совместный Белорусско-Узбекский межотраслевой институт прикладных технических квалификаций в городе Ташкенте объявляет о начале приема документов

❗️Документы принимаются онлайн до 10 сентября 2020 года (до 10 сентября включительно) по следующему адресу в интернет: http://bumiptk.edu.uz.

Дополнительную информацию можно получить с помощью телеграм канала https://t.me/miptk.

Также информацию можно получить по следующим номерам телефонов: +998951448801, +998951448802, +998951448803

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Магистратура

2020/2021 ўқув йили учун магистратурага имтиҳонлар бошланди

Бугун, 8 сентябр кунидан бошлаб 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонлари бошланди.

Имтиҳонлар республикамизнинг 13 та ҳудудида 19 та махсус ҳозирланган биноларда карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда бошланди.

Андижон вилоятида ҳам имтиҳон учун Андижон давлат университетининг Чет тиллар факультети биносида маxcуc жой ҳозирланиб, бир вақтнинг ўзида 200 нафар талабгор имтиҳон топшириши мумкин.

Имтиҳонлар 8-20 сентябрь кунлари уч сменада, яъни соат 08:00, 12:00, 16:00 да ўтказилади.

Имтиҳон ўтказиладиган ҳудудга киришда дастлаб абитуриентларнинг тана ҳарорати ўлчаниб, антисептик воситалар билан дезинфекция қилинмоқда. Шунингдек, имтиҳон жараёнлари тўлиқ кузатув камералари назорати остида бўлиб, периметр бўйича 14 та камера ўрнатилган.

Бугун уч сменада қатнашиши лозим бўлган 600 нафар талабгордан 60 нафари тест синовларига қатнашмади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
⬆️ Магистратурага қабул бўйича онлайн тест синовининг 1-кунида иштирок этган абитуриентлар сони тўғрисида маълумот

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Халқаро_рейтинг

“QS Global Education News” журналида Ўзбекистон олий таълим муассасаси тўғрисида мақола чоп этилди

Quacquarelli Symonds
(QS) халқаро рейтинг агентлигининг Англияда чоп этиладиган QS Global Education News хабарномасида “TIIAME only Uzbek institution represented in QS EECA rankings (ТИҚХММИ - QS EECA рейтингидан жой олган Ўзбекистоннинг ягона институти)” сарлавҳали Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳақида мақола чоп этилди.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 2019 йилда QS халқаро рейтинг агентлигининг Ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё давлатлари рейтингида 301-350 ўринда қайд этилиши ўзбек ОТМлари тарихида эришилган юқори натижа бўлди. Мазкур натижа QS нинг 2020 йилги йиллик ҳисоботи (Yearbook) да акс этган.

Мақолада ТИҚХММИнинг QS EECA рейтингда 301-350 ўринда қайд этилиши, институтда глобал стандартлар асосида юқори сифатли таълим, илмий ҳамда академик ишлар олиб бориш учун ёшларга яратилган шароитлар тўғрисида гап кетар экан, институт ректори, Республика Олий таълим кенгашининг раиси Ўктам Умурзаковнинг “пандемия шароитида таълим беришни бир дақиқага ҳам тўхтатмадик” деган сўзлари келтириб ўтилган.

Айтиш жоизки, QS-GEN (Global Education News) хабарномаси, шу кунгача чоп этилиб келинаётган QS WOWNEWS журналининг мантиқий давоми бўлиб, август ойида ўзининг биринчи сонини нашрдан чиқарди.

Хабарнома ўз ичига дунё ОТМлар янгиликлари, шу жумладан, талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг ютуқлари, дастур ишланмалари, илмий ютуқлар, инновациялар, халқаро ҳамкорлик ва ҳамкорлик доирасида тузилган шартномалар, талабалар шаҳарчаси ва ОТМ ҳузуридаги илмий марказ ҳамда лабораторияларнинг очилиши каби муҳим ютуқларни тарғиб қилиб боради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
👍1
#Магистратура

ТошДЎТAУда магистратура имтиҳонлари старт олди

2020 йил 8 сентябрдан бошлаб магистратура йўналишига ҳужжат топширган абитуриентлар учун кириш имтиҳонлари бошланди. Aбитуриентлар республика бўйлаб, жами 13 та ҳудуддаги 19 та бинода онлайн тест топширмоқдалар.

Aлишер Навоий номидаги Тошкаент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ҳам турли магистратура йўналишлари бўйича имтиҳонлар бошланди. Барча карантин талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда, жараёнларнинг тартибли ва адолатли ўтиши таъминланмоқда.

Бугуннинг ўзида 3 сменада 300га яқин ёшлар имтиҳон топширишди. Университет томонидан улар учун барча шароитлар яратилган. Шунингдек,жараёнлар Олий ва ўрта махсус вазирлиги томонидан онлайн кузатиб борилмоқда.

Магистратура абитуриентлари тест синовларига фақат фуқаролик паспорти ва имтиҳонда қатнашиш учун махсус рухсатнома билан киритилмоқда. Рухсатномани http://magistr.edu.uz ва http://ruxsatnoma.edu.uz/ манзили орқали юклаб олиш имконияти яратилган.

Магистратура имтиҳонлари яна 12 кун, яъни сентябр ойининг 20 санасига қадар давом этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ijodiy_imtihonlar

Янгиликлар 24 | Қарши давлат университетида ўтказилаётган ижодий имтиҳонлар жараёнларидан.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Академик_лицей

Академик лицейларга имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда

20020/2021 ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактабларининг 50 000 нафарга яқин битирувчиларини академик лицейларга қабул қилиш бўйича саралаш имтиҳонлари бошланди.

2020 йил 7-15 сентябрь кунлари 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари ҳузуридаги мавжуд 65 та академик лицейларда белгиланган график асосида, бир сменада эрталаб 8:00 дан 10:00 га қадар таълим муассасаси ҳудудида жойлашган спорт майдон(плац)ларда, барча санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда саралаш имтиҳонлари ўтказилиши белгиланган.

Бугунги кунда Навоий вилоятида ҳам саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда Навоий давлат педагогика институти ҳузуридаги академик лицей ҳудудида жойлашган майдонда 350 нафар талабгор ҳамда Навоий давлат кончилик институти ҳузуридаги академик лицей ҳудудида жойлашган майдонда 400 нафар талабгор бир вақтнинг ўзида имтиҳон топширишлари учун жойлар ҳозирланган.

Саралаш имтиҳонлари ўтказиладиган ҳудудга киришда дастлаб талабгорларнинг тана ҳарорати ўлчаниб, антисептик воситалар билан дезинфекция қилинмоқда. Шунингдек, имтиҳон жараёнлари тўлиқ овозли видео кузатув камералари назорати остида бўлиб, периметр бўйича Навоий давлат педагогика институти ҳузуридаги академик лицей ҳудудида 6 та, Навоий давлат кончилик институти ҳузуридаги академик лицей ҳудудида жойлашган майдонда 6 та камера ўрнатилган бўлиб, имтиҳон жараёнларини тўлиқ ёзиб олинмоқда.

Бугун Навоий вилояти бўйича академик лицейларга ўқишга кириш учун саралаш имтиҳонларида қатнашиши лозим бўлган 750 нафар талабгордан 59 нафари саралаш имтиҳонларида қатнашмади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Ijodiy_imtihon

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида касбий (ижодий) имтиҳонлар давом этмоқда

2019/2020 ўқув йилида институтда таҳсил олиш истагида ҳужжат топширган абитуриентлар сони 1526 нафарни ташкил этган бўлса, 2020/2021 ўқув йили учун 50,4 фоизга ошиб, 3013 нафарни ташкил этмоқда. Шулардан 2489 нафар абитуриент касбий (ижодий) имтиҳонларда иштирок этади.

Институтда касбий (ижодий) имтиҳонлар ҳудудлар кесимида ўтказилмоқда. Белгиланган режа-графигик асосида ўша ҳудуддан ҳужжат топширган абитуриентлар учун учун касбий (ижодий) итиҳонлар бўлиб ўтди.

Институт ректори Нодирбек Сайфуллаев ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси Бош илмий котиби Феруза Aбиджановалар имтиҳон жараёнлари кузатиб боришмоқда.

Абитуриентларнинг бинога киришидан то имтиҳонларни тугатиб доимий яшаш манзилига йўл олгунга қадар бўлган барча жараёнлар карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда, ташкил этилмоқда.

Ўтган йили битта аудиторияда 20-22 нафар абатуриент имтиҳон топширган бўлса, жорий йилда 8-9 нафар абитуриент икки метрлик масофада жойлаштирилган ҳолда имтиҳон топширмоқда.

Касбий (ижодий) имтиҳон жараёнларини институтнинг расмий сайти орқали онлайн тарзда кузатиб бориш мумкин – https://www.online.mrdi.uz/.

Имтиҳон натижалари эса шу куннинг ўзида институт сайтида эълон қилиб келинмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​Қабул2020: ТДПУда имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналишида ўтказилган ижодий имтиҳонлар ниҳоясига етди.

Мазкур ижодий имтиҳонлар кундузги ва сиртқи таълим турлари учун ўтказилди.

Касбий ижодий имтиҳонларнинг натижалари ҳар бир абитуриентнинг шахсий телефон рақамига SMS хабарнома шаклида етказилди, шунингдек, имтиҳон натижалари www.tdpu.uz/kasbiy/ веб-сайтига жойлаштириб борилди.

Университетнинг Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналиши кундузги таълим шаклида 300 та ариза тушган бўлса, имтиҳонларда 31 нафар абитуриент қатнашмади. Энг юқори балл 164 баллни ташкил этди. Ушбу таълим йўналишининг сиртқи таълим шаклида эса 256 та ариза тушган, 38 нафар абитуриент имтиҳонларда қатнашмаган. Энг юқори балл 161 баллни ташкил этди.

Бугун, шунингдек, университети академик лицейига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган ўқувчилар учун ҳам тест синовлари ўтказилди.

Талабгорнинг тана ҳарорати ўлчаниб, антисептик воситалар билан дезинфекция қилинмоқда. Шунингдек, университет академик лицейи ҳудудида 5 та камера ўрнатилган бўлиб, имтиҳон жараёнларини тўлиқ ёзиб олинмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Магистратура2020

Жиззахда магистратурага кириш имтиҳонлари карантин қоидалари асосида ўтказилмоқда

Аввал хабар қилганимиздек, 8 -20 сентябрь кунлари республикамизда 2020-2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул учун кириш имтиҳонлари ўтказилади.

Жиззах политехника институти спорт зали ва ахборот ресурс марказида 2020-2021 ўқув йили учун Жиззах вилояти олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.

Онлайн тест синовларида иштирок этадиган абитуриентлар магистратура имтиҳонларида иштирок этиш учун паспорт ва рухсатнома билан киритиляпти. Имтиҳон қатнашчиларининг ижтимоий масофа сақлаган ҳолда ҳаракатланиши таъминланмоқда. Уларнинг тана ҳарорати ўлчаниб, бир марталик тиббий ниқоб, қўлқоп, ручка ва ичимлик сув билан таъминланяпти.

Имтиҳон ўтказишга тайёрланган институт спорт зали ва Ахборот ресурс маркази бир вақтнинг ўзида 150 нафар абитуриентнинг онлайн имтиҳон топширишига мослаштирилган. Онлайн имтиҳонлар уч сменада: соат 10: 00 да ва 14:00 да 18:00 ўтказилмоқда.

Магистратурага кириш имтиҳонлари шаффофликни таъминлаш мақсадида тўлиқ видеокузатув камералари назорати остида ўтказилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қабул2020 #Магистратура #АбитуриентгаТавсия #Иқтибос
❓Биласизми?

🔹Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сон қарорига мувофиқ "2019/2020 ўқув йилидан бошлаб: олий таълим муассасалари магистратурасига ҚЎШИМЧА ҚАБУЛ олий таълим муассасаларининг мавжуд қувватлари, моддий-техник базаси ҳамда профессор-ўқитувчилари таркибидан келиб чиқиб, бўйсунувига кўра вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда олий таълим муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланадиган магистратура мутахассисликларига базавий тўлов-контракт бўйича ҚЎШИМЧА ҚАБУЛ параметрлари асосида амалга оширилади.".

⚠️Юқоридаги иқтибосни соддароқ тушунтирамиз.

✅Бакалавриатга қўшимча қабул борми?
Бор. Фақат, тўлов-контракт миқдори тўпланган баллга кўра табақалаштирилган даражада («допконтракт», «суперконтракт») ҳисобланади. Масалан: базавий контрактга нисбатан 1,5 баробар, 2 баробар, ...., 10 баробар ва ҳоказо.

✅Магистратурага қўшимча қабул борми?
Бор. Тўлови - оддий, базавий контракт миқдорида. Ҳеч қандай оширилган миқдор йўқ. 👍

--------------------------------------------------------------
🧐“Магистратурага ўқишга ҳужжат топширсам-у, мабодо, контрактга ҳам кира олмасам-чи.. Ундан кўра, бу йил топширмай қўя қолсаммикан”, - деб ўйланиб турган танишларингизга хабар беринг. 👉
Олий таълим бўйича фойдали маълумотлар ва тавсияларни биздан олинг.
t.me/otm_info
​​#Академик_лицей

НамМҚИ академик лицейига кириш имтиҳонлари бошланди

Наманган муҳандислик-қурилиш институти
академик лицейига кириш имтиҳонлари академик лицейи ўйингоҳида бўлиб ўтмоқда. 2020-2021 ўқув йили учун ушбу академик лицейда таҳсил олиш истагини билдириб, жами 687 та абитуриентдан ҳужжат қабул қилинган.

2020 йил 9 сентябрь, имтиҳоннинг биринчи кунида 323 нафар абитуриент иштирок этиши кўзда тутилган бўлиб, унда 240 нафар абитуриент қатнашди.

Абитуриентларга имтиҳон жараёнларига масъуллар томонидан пандемия талабларига доир барча санитария-эпидемиология талаблари даражасида шарт-шароитлар яратилган.

Имтиҳонгача қатнашчилар ҳар бирининг тана ҳарорати ўлчанди, тиббий ниқоб, қўлқоп, қадоқланган сув, ручка билан таъминландилар, дизенфекция қилиндилар. Назоратчилар томонидан рухсатномалар текширилгандан кейин имтиҳонга йўналтирилдилар.

Имтиҳон жараёнлари кузатув камералари назоратида ўтмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўқишни_кўчириш

Янгиликлар 24 | Хорижий ва нодавлат ОТМларидан ўқишни республика ОТМларига кўчириш бўйича имтиҳонлар 7 сентябрь куни ҳам бўлиб ўтди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g