Edu.uz
✔
143K subscribers
40.6K photos
7.79K videos
311 files
18.5K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
Олий таълим янгиликлари: Беларусь ОТМлари билан ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида биргаликдаги шартнома ва меморандумлар имзолаш жараёни давом этмоқда

📌 Беларус Республикаси таълим вазири Игорь Карпенко ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори Иномжон Мажидов бошчилигида ўтказилган музокаралар натижасида Беларусь Миллий техника университети ҳамда Республика касб-ҳунар таълими институти билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, янги ўқув йилидан ЎзМУда “Лазер физикаси”, “Материалшунослик ва материаллар технологияси” (тармоқлар бўйича) ҳамда “Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит физикаси” йўналишларда 2+2 қўшма таълим дастурига талабалар қабул қилинади.

📌 Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев ҳамда Беларусь Республикасининг Янка Купала номидаги Гродно давлат университети ўқув ишлари бўйича проректори Юрий Белых ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув якунида икки олий таълим муассасаси ўртасида ҳамкорликда кадрлар тайёрлашга қаратилган меморандум имзоланди.

📌 Навоий давлат педагогика институтида Полоцк давлат университети вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда илмий тадқиқот йўналишида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар режаси тузилди. Жорий ўқув йилида институтда “Амалий психология”, “Рус тили чет тили сифатида” каби йўналишларда қўшма таълим (2+2) дастури йўлга қўйилган.

📌 Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг “Тасвирий санъат” кафедраси қошида “Бадиий кулолчилик” тўгараги очилди. Талаба-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган тўгаракда талабалар кулолчилик дастгоҳи ёрдамида лойдан турли хил буюмлар, яъни, товоқ, гулдон, лаган, пиёла ва бошқа буюмларни ясашмоқда.

📌 И. М. Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети Тошкент шаҳридаги филиали талабалари учун “Шўртан газ кимё мажмуаси”да сайёр машғулотлар ўтказилмоқда. “Ўзбекнефтгаз”AЖ бўлинмаларида ишлаб чиқариш шароитида ўтказилаётган сайёр ўқув машғулотларида амалиёт ўташ, соҳа корхоналарида профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда биргаликда илмий-тадқиқот ишлари ва инновацион фаолиятни ошириш режалаштирилган.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 5 мартдаги буйруғи билан Фаррух Атхамович Мирбабаев Қарши давлат университетининг молия-иқтисод ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди.

Фаррух Мирбабаев 1978 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
​​#Қонунчилик_янгиликлари

Хотин-қизлар учун олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони 2 мингтага етказилади, муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни маҳалий ҳокимият органлари ва давлат ОТМлари ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилади

“Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори эълон қилинди.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилган эди.

Қарорга мувофиқ, эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизлар учун олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони икки бараварга ошириш орқали икки мингтага етказилади.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб базавий тўлов-контракт асосида давлат ОТМларига қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат олий таълим муассасалари ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилади.

✅ Бунда, ўқиш учун тўлов пуллари:

👉 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 100 нафардан хотин-қизлар учун ҳар йили маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан;

👉 молиявий барқарор давлат ОТМлари томонидан уларнинг Кенгаши қарорига асосан 50 нафаргача хотин-қизлар учун давлат ОТМларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Қарорга кўра, бир ой муддатда бакалавриат босқичини муваффақиятли тамомлаб, хорижий мамлакатларнинг нуфузли таълим, илмий ёки бошқа муассасаларига “Эл-юрт умиди” жамғармасининг стипендиялари асосида ўқишга юбориладиган стипендиатлар орасида хотин-қизлар улушини камида 20 фоизга кўпайтирилади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
​​​​#Танлов

“Илҳом” мукофоти танловига ҳужжат қабул қилиш бошланди

Шоир ва ёзувчилар ҳаёти ва ижоди ҳақида билим ва имкониятларингизга ишонасизми?Танловда иштирок этиб, ўзингизни синаб кўринг!

“Илҳом” мукофоти шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда ижодини ўрганиш, уларнинг асарларини таржима қилиш, шу асосда тадқиқотлар ўтказиш, кино ва саҳна асарлари яратиш каби маънавий-маърифий, илмий-ижодий жараёнларда энг юқори натижаларга эришган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда фаолият юритаётган ёшларга берилади.

❇️ Танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланади:

1️⃣-ўрин – “Spark” автомобили;
2️⃣-ўрин – 30 млн. сўм пул мукофоти;
3️⃣-ўрин – 15 млн. сўм пул мукофоти.

⚠️ Ғолиблар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тақдирланади.

✅ Танлов 2 босқичда ўтказилади:

👉 1-босқич – ҳар йили 20 мартга қадар олий таълим муассасаси миқёсида саралаш босқичи;

👉 2-босқич – ҳар йили 10 майга қадар асосий танлов босқичи ҳисобланади.

❗️“Илҳом” мукофоти билан тақдирлаш ҳар йили Адиблар хиёбони очилган кун – 20 майда “Катта адабиёт байрами” ҳафталиги доирасида амалга оширилади.

⏳ Шошилинг, 15 мартга қадар ОТМнинг ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича масъулларига ариза билан мурожаат қилинг!

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Video-dars tayyorlash texnologiyasi" namunaviy o'quv qo'llanmasining video taqdimoti.

Vazirlik kanaliga ulanish:
👉https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
💐 Азиз аёллар, талаба қизлар!

Барчангизни 8 март — "Халқаро хотин-қизлар куни" байрами билан самимий муборакбод этамиз.

Ҳеч қачон юзингиздан табассум, лабингиздан кулгу, қалбингиздан эзгулик, хонадонингиздан файзу-барака аримасин.

🤲 Умрингиз узоқ, истиқболингиз зиёда бўлсин!

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
​​Вазирлик логотипи учун танлов давом этади. Унда профессионал дизайнерлар ҳам қатнашиши мумкин.

❗️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг логотипини яратиш бўйича танлов муддати шу йилнинг 25 мартига қадар узайтирилгани тўғрисида хабар берган эдик.

‼️ Танловда талаба-ёшлар билан бирга ОТМларнинг профессор-ўқитувчилари, профессионал дизайнерлар ва соҳа мутахассислари ҳам иштирок этишлари мумкин.

⏰ Танловга ижодий ишланмалар logo@edu.uz электрон почта манзилида 2021 йил 25 март соат 23:59 га қадар қабул қилинади.

⚠️ Танлов шартига кўра, тақдим этилган лойиҳада вазирликнинг фаолияти ва аҳамияти фалсафий ифода этилиши, бетакрор бадиий ечим ва креатив ёндашувга эга бўлиши ҳамда замонавий, ўзига хос, осон таниб олинадиган ва ноанъанавий шаклга эга бўлиши лозим.

🏆 Ғолиб Apple iPhone 12 Pro Max смартфони билан тақдирланади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Жорий йилда халқаро ва республика миқёсида жами 654 та анжуман ўтказилади

❗️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 мартдаги 78-ф-сонли фармойиши билан 2021 йилда мамлакатимизда ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги илмий ҳамда илмий-техник анжуманлар режаси тасдиқланди.

✅ Унга кўра, 2021 йилда:

👉 278 та халқаро;
👉 376 та республика миқёсида;
👉 жами 654 та илмий ва илмий-техник тадбир ўтказилади.

🔰Анжуманлар 8 та йўналишда ташкил этилади:

➖ иқтисодиёт, давлат ва жамият қурилиши;

➖ нефть ва газ, энергетика, энергия ва ресурс тежамкорлиги;

➖ ахборот ва ахборот-коммуникациялар технологиялари;

➖ қишлоқ ва сув хўжалиги;

➖ тиббиёт, фармакология ва спорт;

➖ саноат, ишлаб чиқиш, транспорт ва логистика;

➖ геология-минерология, сейсмология ва сейсмик барқарорлик, қурилиш ва архитектура;

➖ фан ва таълим.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Республика анжуманлар - 2021.pdf
17.8 MB
2021 йилда РЕСПУБЛИКА миқёсида ўтказиладиган 376 та илмий ва илмий-техник тадбир рўйхати.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Халқаро анжуманлар - 2021.pdf
3.2 MB
2021 йилда ХАЛҚАРО миқёсида ўтказиладиган 278 та илмий ва илмий-техник тадбир рўйхати.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 9 мартдаги буйруғи билан Мухиддин Бахритдинович Калонов Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази директори – Тошкент давлат иқтисодиёт университети проректори лавозимига тайинланди.

Мухиддин Калонов 1977 йил Навоий вилоятида туғилган. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институти (2000 йил), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси (2006 йил) ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети (2012 йил)ни тамомлаган.

Иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.

👉Шу кунга қадар Тошкент давлат иқтисодиёт университети бизнес бошқаруви ва логистика кафедраси мудири лавозимида ишлаб келган.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
👍1
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 10 мартдаги буйруғи билан Ўрал Чориевич Ахмедов Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиали директори лавозимига тайинланди.

Ўрал Ахмедов 1978 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Термиз давлат университети (2000 йил) ва Ўзбекистон Миллий университети (2002 йил)ни тамомлаган.

Кимё фанлари номзоди, доцент.

👉Шу кунга қадар Термиз давлат университетининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаб келган.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube