Edu.uz
✔
143K subscribers
40.6K photos
7.8K videos
311 files
18.6K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
✍️ Болажонлар байрамига муносиб туҳфа

“Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан Яшнобод туманида жойлашган “Беш бола” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кутубхона фойдаланишга топширилди”, дея хабар берди университет Ахборот хизмати. Ушбу кутубхона маҳалла ёшлари учун
“1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” байрамига муносиб совға бўлди.

Кутубхона бир вақтнинг ўзида
12 нафар китобхонга хизмат қилади. Ушбу маърифат масканининг базаси университет факультетлари, бўлимлари, ходимлари ва профессор-ўқитувчилари томонидан туҳфа қилинган 281 номдаги 512 та китоб билан бойитилди.

Тадбирда сўз олганлар томонидан мазкур кутутбхона маҳалла аҳолиси ва ёшларининг илм ўрганиши, маънавиятини бойитиши, дунёқарашини кенгайтиришида муносиб ёрдамчи бўлиши таъкидлаб ўтилди.

👉 Батафсил

Бизни кузатишда давом этинг:
👉https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

⚡️⚡️ Ўзбекистон миллий матбуот марказида “2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик ҳолати” мавзусидаги матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Давлат тест маркази вакиллари иштирок этмокдалар.

🔰Ижодий имтиҳонлар топшириладиган йўналишлар тўғрисида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўлим бошлиғи А.Маманазаров маълумот берди.

— Ижодий имтиҳонлар ОТМда ўтказилади, бунда имтиҳонларни онлайн кузатиб бориш учун видеокузатув мосламалари ўрнатилади;

— Журналистика йўналишларида фақат ижодий имтиҳон назарда тутилмаган, яъни 2 та таълим йўналишига хос ва 3 та мажбурий фанлардан тест имтиҳонлари ташкил этилади;

— Фақат педагогик таълим йўналишларига ижодий (касбий) имтиҳонлари билан биргаликда 3 та мажбурий фандан имтиҳон ўтказилиши белгиланган;

— Баҳолаш мезонларига кўра барча шаклдаги имтиҳонларда энг юқори балл 280,5 этиб белгиланган.

https://t.me/c/1446333903/414
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида бўлди

✔️Учрашув аввалида, вазир А.Тошқулов марказ талабалари билан кўришиб, улар билан самимий суҳбат қурди. Учрашув давомида афғонистонлик талаба-ёшлар мамлакатимизда таҳсил олишлари учун яратилган шарт-шароитлардан мамнун эканликлари ва келгусида ушбу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда етук мутахассислар бўлиб, ўз ватанлари Афғонистоннинг истиқболи учун хизмат қилишдек бурчни мақсад қилганликларини таъкидладилар.

✔️Вазир талабаларни яратилаётган барча имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда қунт билан замонавий билимлар олишга чақириб, ўзининг тавсияларини берди.

⏩ Учрашув давомида вазир марказнинг ўқув-услубий ва моддий-техник базасини янада ривожлантириш, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

Шунингдек, А.Тошқулов афғон ёшлари учун ўқув йили давомида республика миқёсида муқаддас қадамжоларга саёҳатлар уюштириш, модуль тизими асосида дарсларни ва ўқишдан ажралмаган ҳолда амалиёт ўташларини ташкил этиш лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Бизни кузатишда давом этинг:
👉https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан юртимиз болажонларини табриклайди!

Болалар – умримизнинг мазмуни, кўзларимиз қувончи ва келажагимиз эгалари. Бинобарин, уларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол инсон қилиб вояга етказиш ҳар биримизнинг шарафли ва муқаддас бурчимиздир.

Сизларга гўзал тарбия, олижаноб хулқ-атвор ва муносиб таълим бериш – барчамизнинг мақсадимиздир.

Болажонларимизнинг замонавий билим ва кўникмалар олиши, спорт ва санъатга қизиқишлари учун керакли шароитлар яратиб бериш – бизнинг энг катта вазифамиздир.

Келажагимиз бунёдкорлари, барча даврларнинг қаҳрамонлари Сиз жажжи кичкинтойларни байрамингиз билан чин дилдан муборакбод этамиз!

Бизни кузатишда давом этинг:
👉https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
​​Сурхондарё: Бош вазир ўринбосари Б.Мусаев бошчилигида таълим соҳасидаги масалалар муҳокама қилинди

🔰Бош вазир ўринбосари Б.Мусаев Термиз давлат университетида Сурхондарё вилоятидаги олий таълим муассасалари раҳбарлари билан учрашди.

▪️Учрашувда, шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов, Халқ таълими вазири Ш.Шерматов, Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари И.Сапаровлар иштирок этишди.

✔️Бош вазир ўринбосари Б.Мусаев вилоятдаги ҳар бир олий таълим муассасаси раҳбарларининг бугунги кунда соҳада мавжуд муаммолар ва камчиликлар, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ва истиқболда амалга ошириш лозим бўлган ишлар тўғрисидаги фикрлари билан танишди. Хусусан, таълим муассасаларидаги асосий ўқув бинолари ва талабалар турар-жойлари ҳамда кадрлар етишмаслиги, моддий-техник базани ривожлантириш каби масалалар кун марказида бўлди.

✔️Педагогик соҳада кадрлар тайёрлаш борасида услубий ҳамкорликни ривожлантириш, янги ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриш лозимлиги ва юқоридаги масалалар юзасидан топшириқлар берилди.

Учрашув сўнгида Термиз давлат университети ўқув бинолари, талабалар турар жойлари, ахборот ресурс маркази, уларда талабалар учун яратилган шароитлар ва янги барпо этилаётган ўқув биносининг қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишилиб, таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Бизни кузатишда давом этинг:
👉https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
ЯШАШГА ХАҚЛИСАН, БОЛАЖОН!

▪️Андижон давлат тиббиёт институтининг бир гуруҳ талаба-ёшлари “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га ҳеч кимнинг хаёлига келмаган умидимиз юлдузлари, кўзмунчоқларимизга шодлик улашмоқ истагида биласизми, нима совға қилдилар?!

Адашдингиз, ўйинчоқ эмас, рангли қоғоз ҳам эмас, улар болажонларга – ҳаёт улашдилар!

👉 Улар олижаноб ишга қўл урдилар ва шифохоналарда ётган, ҳаётдан умидини узолмай курашаётган болажонлар учун Вилоят қон қуйиш марказида донорлик акциясини ташкил қилдилар.

👏 Раҳмат сизга ёшлар, Сиз олдингизга қўйган вазифангизни, олижаноб мақсадингизни шараф ва ғурур ҳамда фахр билан уддаладингиз, жон-томиримиз бўлган азиз болажонларга ҳаёт улашдингиз!, дея хабар беради Андижон давлат тиббиёт институти Ахборот хизмати ўз расмий сайтида.

Бизни кузатишда давом этинг:
👉 https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j