Edu.uz
✔
144K subscribers
39.9K photos
7.61K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
Янги рукн - "Профессор минбари"

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон қарори ижроси доирасида вазирликнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида “Профессор минбари” рукни ташкил этилди.

Мазкур рукнда ОТМда таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлашга қаратилган таҳлилий материаллар эълон қилиб борилади.

ОТМ профессор-ўқитувчилари ўзларининг давлат ва жамият ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар ҳамда соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг мазмуни ва моҳиятини очиб берувчи чиқишлари, янги қабул қилинган меъёрий ҳужжатларга шарҳлари ва соҳанинг долзарб муаммоларига бағилашган таҳлилий-танқидий материаллари билан иштирок этадилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#professor_minbari

«Қониқмаслик синдроми» тўғрисида қониқмаслик ёки «олий таълимга ҳожат борми?»

Филология фанлари доктори, профессор Самихон АШИРБОЕВ шу номли мақоласида бугунги кунда компетентли кадрлар тайёрлаш ва иш берувчилар тизимидаги мавжуд долзарб муаммоларни таҳлил қилган.

Мақоладан парчалар:

...Ўзбекистон Республикасида таълим тизими ишлаяпти. Ҳа, ишлаяпти! Агар айрим олифталар таъкидлаганидек, таълим тизими ишламаётган бўлса, ўз корхоналаримиз, бизнес ва муассасаларимизни бир четга суриб қўйсак-да, АҚШ, Россия, Хитой, Жанубий Корея ва Европанинг қатор давлатларида юксак технологияларда фаолият кўрсатадиган корхона ва муассасаларида, бизнес соҳасида бизнинг кадрларимизнинг муваффақият билан ишлашаётганлигини «синдромчи»лар билмаслиги мумкин эмас.

....Энди нега яхши мутахассислар кетиб қолмоқда, деган саволга жавоб бериш вақти етди. Жавоб аниқ. Бизда яхши мутахассис ҳам, ўртамиёна мутахассис ҳам меҳнат вазирлиги ўрнатган меъёрлар асосида бир хилда маош олади.

.....Афсуски, «ҳар соҳада бир қусур» деганларидек, таълим сифати ва кадрлар рақобатбардошлиги «душмани» ҳам бор. Улар таълим муассасаларига тасодифан кириб, («ўзбекчилик», «талабчанликнинг бўшашиши»туфайли) аранг битирганлардир. Кадрлар сифати мана шу жойда оқсайди.

Мақоланинг тўлиқ матни: http://edu.uz/uz/news/view/1315

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Диққат, танлов! Магистрлар учун Германияда стажировка ўташ бўйича дастур

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси Германиянинг қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳасида фаолият юритувчи компанияларида 6 ой муддатда стажировка ўташга мўлжалланган дастур учун танлов эълон қилади.

Танловда ЎзР ОТМлари магистратурасида таҳсил олаётган ЎзР фуқаролари (камида 22 ёш) иштирок этишлари мумкин.

Номзодлардан инглиз ёки немис тилида эркин сўзлаша олиш талаб этилади.

Танлов 4 та босқичда ўтказилади:

👉 2019 йил 25 апрелдан 20 майгача (1-босқич) "LOGO" ННТнинг сайти - https://logoev.de/fachpraktika-de/bewerbungen.html. да аризалар онлайн қабул қилинади.

👉 2019 йил 25 - 30 май кунлари (2-босқич)да номзодлар “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва “LOGO” ННТ вакилари томонидан тест синови ва суҳбатдан ўтказилади.

👉 2019 йилнинг июнь ойи охиригача (3-босқич) синовлардан муваффақиятли ўтган номзодларнинг ҳужжатлари Германия компанияларига тақдим қилинади.

👉 2019 йилнинг 31 июлига қадар (4-босқич) танловнинг якуний натижалари бўйича номзодлар Германия компанияларига жойлаштирилади.

Танловда иштирок этиш шартлари ва номзодларга қўйиладиган талаблар билан йўриқнома орқали танишиш мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#OTM_янгиликлари

СамДЧТИ талабалари халқаро олимпиада ғолиби

Шу йлнинг 25-26 апрель кунлари Қозоғистоннинг Караганда давлат университетида хорижий тиллар бўйича талабалар халқаро олимпиадаси бўлиб ўтди.

Унда Германия, Туркия, Хитой, Россия, Қирғизистон ва Қозоғистондан жами 200 нафар талаба иштирок этди.

Мазкур олимпиадада қатнашган Самарқанд давлат чет тиллари институти талабалари хитой тили бўйича биринчи, немис тилидан иккинчи, француз ва инглиз тиллари бўйича учинчи ўринларни қўлга киритишди.

СамДЧТИнинг қуйидаги талабалари совриндорлар қаторидан жой олишди:

👉 Чарос Ҳамдамова – биринчи ўрин (хитой тили);
👉 Виктор Сундеев - иккинчи ўрин (немис тили);
👉 Шахзода Аслиева - учинчи ўрин (инглиз тили);
👉 Александра Куртова – учинчи ўрин (француз тили).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#Соҳа_ислоҳотлари

2018/2019 ўқув йилининг ўтган даврида жами 204 нафар хорижлик мутахассис ОТМ раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларида ўқув машғулотларини олиб борди.

Жумладан:

👉 АҚШдан - 16 нафар;
👉 Европадан - 59 нафар;
👉 Осиё давлатларидан - 63 нафар;
👉 МДҲ давлатларидан - 66 нафар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#OTM_янгиликлари

АнДУ талабаси халқаро хотира турнири совриндори

Шу йилнинг 16-21 апрeль кунлари Қозоғистон шашка фeдeрацияси томонидан Бак Иманилаевнинг хотирасига бағишлаб халқаро хотира турнири ўтказилди.

Унда Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон, Туркманистондан ташриф буюрган спортчилар иштирок этишди.

Андижон давлат унивeрситeти Физика-матeматика факультeти 2-босқич талабаси Муҳаммад Юсуф Тоштeмиров турнирнинг 64 катакли шашка мусобақаларида иккинчи ўринни қўлга киритди.

Маълумот учун, Муҳаммад Юсуф Тоштeмиров шашка бўйича Ўзбeкистон ҳамда Осиё чeмпиони. 2017 йилда 64 катакли шашка бўйича Ўзбeкистон чeмпионлигини қўлга киритиб, имтиёзли равишда талабаликка қабул қилинган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Ўзбекистонлик академик лицей ўқувчилари халқаро олимпиада совриндори бўлишди

Шу йилнинг 20-27 апрель кунлари Санкт-Петербург шаҳрида кимё фанидан 53-Халқаро Менделеев олимпиадаси бўлиб ўтди. Олимпиадада 29 та давлатдан 170 нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этди.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти ваТошкент давлат аграр университети академик лицейининг ўқувчиларидан иборат юртимиз жамоаси нуфузли олимпиадада муносиб иштирок этиб, 1 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза - жами 5 та медални қўлга киритишди.

ТПТИнинг академик лицейи 3-босқич ўқувчиси Ислом Каримов икки босқичда ўтказилган танловда 156,42 балл тўплаб, олимпиаданинг энг яхши кўрсаткичларидан бирини қайд этди. У келажакда кимё соҳасида Ўзбекистонга Нобель мукофотини совға қилмоқчи, бу йўлда тинимсиз ўқиб, изланаман, дейди.

Халқаро олимпиадада қуйидаги иқтидорли ўқувчилар муваффақиятли иштирок этди:

👉 Исломжон Каримов, ТПТИ академик лицейи ўқувчиси – олтин;
👉 Улуғбек Бойирбеков, ТПТИ академик лицейи ўқувчиси – кумуш;
👉 Диёр Хайитов, ТДАУ академик лицейи ўқувчиси – кумуш;
👉 Мирумид Миракбаров, ТПТИ академик лицейи ўқувчиси – кумуш;
👉 Моҳира Болтаева, ТПТИ академик лицейи ўқувчиси – бронза.

Маълумот учун, ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида»ги 226-сонли қарорига биноан халқаро олимпиада совриндорлари ОТМга тест синовлари ҳамда қўшимча имтиҳонларсиз талабаликка қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#ахборотхати

2019 йил 16-17 май кунлари Самарқанд давлат тиббиёт институтида “Шифокорлар ва тренерлар: келажакка биргаликда қадам” мавзусида хорижий экспертлар иштирокида республика илмий-амалий конференция ўтказилади.

Конференция иши ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

Илмий-амалий анжуман материаллари "Биология ва тиббиёт муаммолари" халқаро журнали (ЎзР ОАКнинг илмий нашрлари рўйхатига киритилган)да чоп этилади.

Илмий-амалий конференция материаллари тўпламида чоп этиш учун мақолалар 2019 йил 5 майга samtib@umail.uz электрон манзилига юборилиши керак.

Мақола нашри бепул. Ҳар бир муаллиф конференция мавзусидан келиб чиқиб иккитадан кўп бўлмаган тезисларини тақдим этиши мумкин.

Қўшимча маълумот учун: Институт масъул ходими Зилола МАВЛЯНОВА, телефон: (91) 522-93-91, (90) 193 -53-43 (телеграм)

Қуйида 2019 йилда юртимизда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманларнинг тўлиқ рўйхати билан танишишингиз мумкин:

👉 халқаро;
👉 республика.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#Қонунчилик_янгиликлари

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (360-сон, 27.04.2019 й.)

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, турк тилини чет тили сифатида ўқиган абитуриентлар ҳам мазкур тилдан кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топширадилар.

Эндиликда ОТМларга ҳужжат топширишда 086-У-шакл бўйича тиббий маълумотнома талаб қилинмайди.

Cиртқи таълимга
ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Кириш имтиҳонлари 16 августдан 25 августгача камида 3 та фандан ўтказилади.

Ёзма имтиҳонлар шифрланган ҳолда текширилади.

Имтиҳонлар бакалавриат таълим йўналишларига мувофиқ келувчи 3 та фандан тўпланиши керак бўлган максимал 189,0 баллдан, ҳар бир фаннинг ўрнига қараб унинг учун ажратилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиқда баҳоланади.

Натижалар имтиҳондан кейин 1-3 кунда таълим муассасасининг расмий сайтида эълон қилинади.

Ўқишини баҳорги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш ҳар йили 15 январдан 25 январгача давом этади. Илгари 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар эди

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1327

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#Қонунчилик_янгиликлари

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (360-сон, 27.04.2019 й.)

Киритилган ўзгартиришларга кўра қуйидагилар ОТМларга қўшимча давлат грантлари асосида имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинувчилар қаторига киритилди:

👉 Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослашган мактаб-интернатни аъло баҳоларга битирган битирувчилар бакалавриатнинг хорижий тил ва адабиёт, филология ва тилларни ўқитиш йўналишларига;

👉 ҳар бир ҳарбий қисмдан биттадан ёш ҳарбий хизматчи, қисм қўмондонлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига асосан.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1327

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#Қонунчилик_янгиликлари

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (360-сон, 27.04.2019 й.)

Янги тартибга мувофиқ, магистратурага киришда қуйидагилар бекор қилинди:

- магистратурага кирувчиларнинг илмий ва илмий-педагогик ишларга қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлаш мақсадида танланган мутахассисликка мос саволлар асосида суҳбат;

- “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича синов;

- Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани бўйича синов.

Магистратурага ҳужжат топширганларнинг TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл бўлганида улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди. Илгари бу натижалар TOEFL бўйича камида 58 ва IELTS бўйича камида 5 балл бўлиши керак эди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#Қонунчилик_янгиликлари

Мақсадли қабул тартиби белгиланди

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори билан Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, ОТМлар учун бегиланган қабул квоталари таркибида ҳудудлар кесимида мақсадли қабул квоталари тасдиқланган таълим йўналишларига қабул қуйидаги тоифа абитуриентлар ҳисобидан амалга оширилади:

👉 муайян ҳудудда доимий яшайдиган (паспортдаги маълумоти бўйича);

👉 умумий ўрта (10-11-синфлар негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти тўғрисидаги тегишли ҳужжатга эга бўлган;

👉 кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)дан муваффақиятли ўтган.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1327

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга бўлган фуқаролар ОТМга алоҳида квота бўйича қабул қилинади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “ЎзР Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни ОТМларга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра ЎзР Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган фуқаролар учун республика ОТМларнинг бакалавриатига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари доирасида алоҳида қабул квоталари ажратилади.

Низомга биноан кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган балл тўплаган ЎзР Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда, ажратилган алоҳида квоталар доирасида талабаликка тавсия этилади.

Лойиҳада ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган фуқаролар улар учун ажратилган алоҳида квоталар доирасида, танлаган биринчи ОТМ бўйича танловда иштирок этиши белгиланган.

Алоҳида квота ҳар бир ОТМнинг бакалавриатига (ҳар бир таълим шакли бўйича) ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларининг беш фоизи миқдорида белгиланиши кўрсатилган.

Низомга мувофиқ, алоҳида квоталарнинг ОТМлар кесимидаги тақсимоти ҳар йили ЎзР Президентининг ОТМларга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисидаги тегишли қарори қабул қилинганидан сўнг икки ҳафта муддатда ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Иномжон Мажидов Термиз давлат университети жамоаси билан учрашди

Шу кунларда Сурхондарёда хизмат сафарида бўлиб турган Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов вилоятдаги ОТМлар қаторида Термиз давлат университетига ҳам ташриф буюриб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Дастлаб, вазир қурилиши бошланган 6-сон талабалар турар жойининг лойиҳасини кўздан кечирди, бунёд этилиши режалаштирилаётган спорт иншоотлари объектларига бориб, лойиҳа ва объектлар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Иномжон Мажидов университетда Президентимиз томонидан таклиф этилган бешта муҳим ташаббус бўйича олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги режалар билан ҳам танишиб, ўз тавсияларини берди.

Университетнинг талабалар турар жойларида яратилган шароитлар, ОТМ ҳудудида амалга оширилган ишларни кўздан кечирар экан, вазир талаба-ёшларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши, ўзлари қизиққан машғулотлар билан шуғулланишлари учун шароит яратишга эътибор қаратиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1333

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#ОТМ_янгиликлари

Жиззах политехника институти ректори Алишер Усманқулов Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимидаги рационазаторлик, ихтирочилик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш ҳамда ҳарбий соҳада илғор ғоялар ва технологияларни тадбиқ этиш ишларидаги фаоллиги учун Мудофаа вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ижтимоий тармоқлардаги турли норасмий манбаларда олий таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш бошланганлиги ҳақидаги хабарларни расман рад этади.

Республика олий таълим муассасаларига 2019/2020-ўқув йили учун қабул жараёни Ўзбекистон Республикаси Президентининг қабул тўғрисидаги қарори асосида қабул режалари тасдиқланган кундан бошланади.

Олий таълим тизимига оид энг сўнгги ва расмий ахборотлар билан бевосита вазирликнинг расмий веб-сайти ва ижтмоий тармоқлардаги саҳифалари орқали танишиш мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA