#Эълон
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-2909-сон қарори ижросига бағишланган матбуот анжумани ўтказилмоқда.
Матбуот анжуманида вазир ўринбосарлари, бошқарма ва бўлим бошлиқлари иштирок этиб, мавзу юзасидан амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими ҳақида ОАВ вакилларига батафсил маълумот берилади.
Тадбир бугун соат 15:00да Миллий матбуот марказида бўлиб ўтади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA

“Bepress” компанияси бош директори МДҲ давлатлари ичида биринчи Ўзбекистонга ташриф буюрди.
2019 йил 23 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги QS халқаро рейтинг агентлиги ҳамда Нидерландиянинг “Elsevier” компанияси билан ОТМларнинг халқаро рейтингга киришини қўллаб-қувватлаш мақсадида стратегик битимлар тузган эди.
Мазкур битим асосида “Bepress” компаниясининг Бош директори Ирэн Камотскининг МДҲ давлатлари орасида биринчи бўлиб юртимизга ташрифи амалга оширилди.
Ирэн Камотски ОТМлар илмий журналларини Scopus илмий-техник маълумотлари базасида индексация қилишга тайёрлаш бўйича ёрдам кўрсатади.
Маълумот учун, "Elsevier" компанияси репсубликадаги ОТМларнинг 41 та илмий журналларини бирлаштирган ноёб платформа яратмоқда.
Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1335

Олий таълим тизимини ривожлантириш бўйича ислоҳотлар изчил давом этади
Бугун, 2 май куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди.
Матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов, вазирликнинг бошқарма ва бўлим бошлиқлари иштирок этди.
Тадбирда ЎзР Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-2909-сон қарорининг ижроси бўйича батафсил маълумот берилди.
Хусусан, Қарорга мувофиқ 22 та ОТМда махсус сиртқи таълим, 51 тасида сиртқи , 9 тасида кечки таълим шакли жорий этилди. Иккинчи олий маълумот олишнинг сиртқи таълим шакли жорий этилди.
Қолаверса, иш берувчилар таклифлари асосида олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига янги 66 та таълим йўналиши ва 48 та магистратура мутахассислиги киритилди.
Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1339

#Соҳа_ислоҳотлари
2016-2018 йилларда ОТМлар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
👉 26 та ОТМ 136 та замонавий ўқув лаборатория ускуналари билан;
👉 33 та ОТМ 6030 та компьютер техникаси, 168 та электрон доска ва 300 дан ортиқ проекторлар билан жиҳозланди.
Жаҳон банки томонидан 42,2 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит жалб этилди. Мазкур инвестиция лойиҳаси доирасида 114 та ўқув ва 7 та илмий лабораторияларни жиҳозлаш, университетларга илмий тадқиқотлар учун грант маблағлари ажратиш режалаштирилган.
Ҳозирги кунда 27 та ОТМга илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун қиймати 4 млн. АҚШ долларига тенг маблағ ажратилди.
ОТМлар қиймати 17,0 млн. АҚШ долларига тенг миқдордаги маблағга 83 та ўқув лабораториялар ҳамда 25,5 млрд.сўмлик АКТ воситалари билан жиҳозлаш кўзда тутилган.
Инвестиция дастурига кўра, 2018 йилда жами 7 та ОТМнинг 9 та объектларида қурилиш-тиклаш ишлари амалга оширилди. Ушбу мақсадларга 104,8 млрд.сўм миқдордаги маблағ сарфланди.

#ОТМ_ижодхонаси
ХХ АСР. ШАВКАТ РАҲМОН
Худонинг кўзида турибди ҳар иш –
Мумкинмас бир он ҳам риёга чалғиш.
“Онажон Ватан!” деб, Ватандан олқиш
Кутиб ўсганлардан шоир чиқмагай.
Гарчи Навоийни чандон ўқиган...
Талтайиб суянар Ернинг ўқига.
“Онажон халқим!” деб, халқнинг юкига
Елка қисганлардан шоир чиқмагай.
Туркий ҳусну кўрки тилим-тилимдир –
Қамиш шимган каби тилим тилинди.
“Онажон тилим!” деб, она тилимни
Атай кесганлардан шоир чиқмагай.
Акалар! Укалар! Мен-ку энди йўқ.
Аммо бу Ватан ва халқнинг тенги йўқ!
Айтиши керак-ку кимдир – менми-йўқ...
Ғафлат босганлардан шоир чиқмагай.
© Носиржон Жўраев

#OTM_янгиликлари
Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ёш ўқитувчиси “Best IP-2018” танлови ғолиби бўлди
Пойтахтимизда Халқаро интеллектуал мулк куни муносабати билан Энг яхши интеллектуал мулк объектлари — “Best IP-2018” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Танловда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ёш ўқитувчиси Бахтиёр Ёқубов “Ёшлар ўртасидаги энг яхши ЭҲМ дастурловчиси” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди.
Бахтиёр Ёқубовнинг «Блокчейн тизими орқали талабалар билимини баҳолаш» дастури ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди ва ДГУ 05898-рақамли гувоҳнома берилди.

Термиз давлат университети жамоасининг 65 йиллик орзуси ушалди
ТерДУда биринчи марта Кимё ва техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) даражасини берувчи 28.12.2018.К. 02.05 рақамли илмий кенгаш иш бошлади.
Университетнинг 65 йиллик тарихида илк маротаба очилган илмий кенгашда ноорганик моддалар ва улар асосида материаллар технологияси, органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисосликлари бўйича илмий даража берилади.
Кенгашнинг дастлабки йиғилишида республиканинг кўзга кўринган 15 нафардан иборат кимё ва техника фанлари олимлари иштирок этди.
Кенгаш йиғилишининг дастлабки кунида кимё фанлари доктори, профессор Хайит Тўраев раҳбарлигида иш олиб борган Панжи Тожиевнинг “Маҳаллий хомашёлар асосида юқори даражада тўлдирилган полиолефинлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги диссертация иши ҳимояси бўлиб ўтди.
02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материллар технологияси ихтисослиги бўйича техника фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тавсия этилган тадқиқот иши муваффақиятли ҳимоя қилинди.

Халқаро компания Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети талабаларини ўқитади
Сингапурдаги Sovereign Wallet акциядорлик компанияси бош ижрочи директори Сеокгу Юн бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига ташриф буюрди.
Ташриф доирасида Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ва SovereignWallet network Pte.Ltd., ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Меморандумга мувофиқ Sovereign Wallet университетнинг ахборот технологиялари ва саноатда автоматлаштирилган бошқарув тизимлари йўналишида таҳсил олаётган талабаларига Blockchain тадқиқот дастури бўйича таълим беради.
Маълумот учун, Sovereign Wallet тармоғи банкларга қарам бўлмаган ўзини-ўзи мустақил молиялаштирувчи мижозлар учун мобиль қурилмаларда содда, хавфсиз, Ethereum blockchain платформасига асосланган менежмент ва коммуникацион ечимларни тақдим этувчи йирик компания ҳисобланади.

Тошкентдаги ОТМда Германиянинг Фольксваген фонди кўмагида Халқаро ёзги мактаб ташкил этилди
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Германиянинг Лейбниц қишлоқ хўжалигини ландшафтлари илмий-тадқиқот маркази (ZALF) билан ҳамкорликда шу йилнинг 5 майига қадар Халқаро ёзги мактаб фаолият кўрсатади.
Бир ҳафталик ўқувларда Европа давлатлари, Канада, Колумбия, Ҳиндистон, Эфиопия, Афғонистон ва Марказий осиёлик ёш тадқиқотчилар «Суғорма деҳқончилик учун сув – энергия – озиқ-овқат хавфсизлиги барқарорлигини баҳолаш: Марказий Осиё бўйича фанлараро ёндашувлар» мавзусида таҳсил олишади.
Халқаро ёзги мактабнинг мақсади: сув – энергия – озиқ-овқат хавфсизлигининг барқарорлигини баҳолаш бўйича билим ва кўникмаларни докторантлар, ўқитувчилар ва ёш олимларга етказиш ва уларнинг бу борадаги билимларини мустаҳкамлашдан иборат.
Машғулотлар сув ва энергия ресурсларини бошқариш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги таниқлик германиялик ва маҳаллий профессорлар томонидан олиб борилади.

#professor_minbari
Онани алмаштириб бўладими?..
Филология фанлари доктори, профессор Абдулҳай Собиров ўз мақоласида шу кунларда бир гуруҳ фаоллар томонидан рус тилига расмий тил мақоми берилиши тўғрисидаги мурожааатномасига муносабат билдирар экан, бу ошкоралик, демократия ниқоби остида халқ қалбидаги энг теран риштани “чертиш”, у билан ҳазиллашиш эмасми бу?!, дейди.
Мақоладан парчалар:
...Тил ҳақида гап кетганда, уни Онага менгзаш одат тусига кириб қолган. Бундай ёндашув жаҳон тилларининг ҳаммасида деярли бир хил: ОНА ТИЛИ.
...“Мурожатнома” битган инсонларнинг бошқа иши йўқми?! Ахир улар шу халқ берган неъмат туфайли ялтир-юлтур кийимларни кийиб, қимматбаҳо машиналарни миниб, ўзбек тилида ёзилган мукофотларни олиб юришибди-ку!?Ўзларининг соҳаларида сийқаси чиққан қўшиқлар, бир пулга қиммат кинофильмлар тақдирини ўйлашса яхши бўларди.
...Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши бу – Яратганнинг иродаси. Унга қарши бориш халқпарварликдан, фидойиликдан эмас. 18 та дарғанинг гапи билан ўн саккиз минг олам ичида ягона бўлган ўзбек миллати ва ўзбек халқининг иродаси букилиб, улар айтган ҳавойи сўзларга учиб қолмайди.
Мақоланинг тўлиқ матни: http://edu.uz/uz/news/view/1351

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жамоаси – ЧЕМПИОН!!!
Ўзбекистон Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташаббуси билан вазирлик ва идоралар марказий аппарати ходимлари ўртасида ташкил этилган спорт мусобақаларининг мини футбол баҳсларида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Мусобақа финалида Маданият вазирлиги жамоасига қарши бўлиб ўтган ўйинда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган вазирлик жамоаси мусобақа чемпиони бўлди.
Шунингдек, "Мусобақанинг энг яхши дарвозабони” номинациясида вазирлик девонхонаси иш юритувчиси Фарруҳ Қодиров тақдирланди.
Стол тенниси баҳсларида Илмий фаолиятни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Баҳром Исмоилов фахрли учинчи ўринга сазовор бўлди.
Мини футбол баҳсларида 2- ўринни Маданият вазирлиги жамоаси қўлга киритган бўлса, 3-ўрин Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамоасига насиб қилди.
Аёллар ўртасида бўлиб ўтган бадминтон мусобақасида Мактабгача таълим вазирлиги вакиллари барча совринли ўринларни қўлга киритди.

Янгиерда Тошкент кимё-технология институтининг филиали ташкил этилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзкимёсаноат” АЖ, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Сирдарё вилояти ҳокимлигининг Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида ТКТИнинг Янгиер филиалини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Қарор лойиҳасида Филиалнинг асосий вазифалари этиб кимёвий технологияларнинг тегишли йўналишлари бўйича малакали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, корхоналарнинг муаммоларини ечишга қаратилган инновацион тадқиқотларни фаол ривожлантириш ва бошқалар белгиланган.
Лойиҳага кўра, Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалига 2019/2020 ўқув йилида бакалавриат таълим йўналишлари учун 175 та қабул квотаси ажратилган:
👉 5320400, Кимёвий технология (ноорганик моддалар кимёвий технологияси) – 25;
👉 5320400, Кимёвий технология (асосий органик синтез технологияси) – 25;
👉 5320400, Кимёвий технология (қурилиш материаллар технологияси) – 25;
👉 5320300, Технологик машина ва жиҳозлар (кимё саноати) – 25;
👉 5311000, Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқарув (тармоқлар бўйича)- 25;
👉 5321000, Озиқ-овқат технологияси (гўшт-сут ва консерва маҳсулотлари) – 25;
👉 5321000, Озиқ-овқат технологияси (нон, макарон ва қандолат маҳсулотлари) – 25.
Ҳужжатда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Филиал учун республиканинг етакчи олий таълим муассасаларида тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича мақсадли қабул квоталари ажратилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, Филиални юқори малакали, илмий ва илмий педагогик кадрлар билан таъминлаш мақсадида таянч докторантурага Филиал учун 2020 йилдан бошлаб белгиланган тартибда квоталар ажратилишини таъминлаш белгиланган.

«Темурбеклар мактаби» битирувчилари олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилинади
Батафсил: www.edu.uz/uz/news/view/1353
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Батафсил: www.edu.uz/uz/news/view/1353
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#Соҳа_ислоҳотлари
2018/2019 ўқув йилининг ўтган даври мобайнида АҚШ, Германия, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония, Австралия, Австрия, Португалия, Испания, Италия, ва бошқа давлатлардан жами 832 нафар хорижлик мутахассислар таълим жараёнларига жалб этилган.
2018/2019-ўқув йилида етакчи хорижий ОТМларга:
👉 164 нафар талабгор магистратурага;
👉 78 нафар талабгор докторантурага юборилди.
Профессор-ўқитувчилар, докторант ва тадқиқотчилар орасида:
👉 546 нафари стажировкага;
👉 755 нафари малака оширишга жўнатилди.
Жорий ўқув йилида 32 та қўшма дарсликлар, 570 та дарслик ва ўқув қўлланмалар чоп этилди.
“Импакт-фактор”га эга бўлган илмий журналларда 2236 та, ОАК рўйхатидаги журналларда 5802 та илмий мақолалар чоп этилди.

Самарқанд давлат чет тиллари институтида испан университети билан ҳамкорликда тил маркази очилди
Самарқанд давлат чет тиллари институтига Испаниянинг Кастилья Ла-Манча университети делегацияси ташриф буюрди.
Университетнинг халқаро алоқалар бўйича проректори Фатима Гомез бошчилигидаги делегация вакиллари билан испан тили ўқитувчилари ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, ўқув адабиётлари билан таъминлаш, илмий тадқиқот соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, институтнинг Роман-герман тиллари факультети қошида талабаларни испан тилини ўрганишга рағбатлантириш, уларга қўшимча шароит яратиш ҳамда ёшларнинг билимини янада ошириш мақсадида испан тили маркази очилди.
Ташриф якунида Кастилья Ла-Манча университети ва Самарқанд давлат чет тиллар институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.