GulDU.uz | Rasmiy kanal
7.61K subscribers
41K photos
3.52K videos
469 files
7.36K links
Guliston davlat universiteti rasmiy kanali

Manzil: Guliston şahri, 4-mavze
Jamoat transporti: 2-4-mavze yönalişdagi avtobus, universitet bekati
Web-site: www.guldu.uz
Email: glsu_info@edu.uz
Telefon: +998672254042
Faks: +998672254275
Download Telegram
Forwarded from Xushnudbek.uz
Талабалар стипендияси бўйича айрим тушунтиришлар

Шу кунларда кўпчилик талабалардан стипендиялар тайинланишига оид саволлар келиб тушмоқда. Яъни семестрни қайси баҳога ёпиши талабанинг стипендиясига таъсир қиладими ёки йўқми?

Шу бўйича айрим тушунтиришлар бериб ўтмоқчи эдим.

1️⃣ Давлат грантида ўқийдиганлар учун:

👉 умумий қоидага кўра, давлат грантида ўқийдиганларнинг барчаси базавий 428 минг сўм стипендия олади;

👉 агар давлат грантида ўқийдиган талаба семестр якунида барча фанлардан «аъло» (5) баҳо (рейтинг кўрсаткичи 86 балл ва ундан юқори) олса, унда унга стипендиянинг базавий миқдори 20%га оширилган ҳолда, яъни ҳозирда 513 минг 600 сўм миқдорида стипендия тайинланади;

👉 агар давлат грантида ўқийдиган талаба 30% ва ундан ортиқ фанлардан «қониқарли» (3) баҳо (рейтинг кўрсаткичи — 71 баллдан кам) олса кейинги семестр давомида стипендия тўланмайди. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи ҳамда 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар бундан мустасно, яъни улар 30% дан кўп фанлардан 3 баҳо олса ҳам, кафолатланган стипендияни олишади;

👉 агар давлат грантида ўқийдиган талаба барча фанларни тўлиқ 5 баҳога ёпмаган ёки 30%дан кўпроғида 3 баҳога олмаган бўлса, унда унга базавий стипендия – 428 минг сўм тайинланади.

2️⃣ Тўлов-контракт бўйича:

👉 умумий қоидага кўра, агар талаба стипендияли контракт тўлаган бўлса, унда ҳар ой базавий 428 минг сўм стипендия олади, агар стипендиясиз тўлаган бўлса, унда олмайди;

👉 агар тўлов-контрактда ўқиётган талаба семестрда барча фанларни “5” баҳога ёпса, унда қуйидагича стипендия олади:

➖ контрактни стипендияли тўлаганлар - 513 минг 600 сўм;

➖ контрактни стипендиясиз тўлаганлар - 85 минг 600 сўм.

❗️Демак, ҳаттоки стипендиясиз контрактда ўқиётган талабалар ҳам барча фанлардан “5” баҳо олса, унда уларга ОТМнинг махсус жамғармасидан стипендия тайинланади. Стипендияли контрактда ўқиётганларники эса 20%га ошади;

👉 тўлов-контрактни стипендияли тўлаган талабалар сессияни 3 ёки 4 баҳога ёпишидан қатъи назар, уларга кафолатланган ҳар ойлик 428 минг сўм стипендия берилади.

Барча жавоблар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги 59-сон қарори асосида тайёрланган.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Talimxabarlari.uz
#Қонунчилик_янгиликлари

Тошкент шаҳрида Япония рақамли университети ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрда “Тошкент шаҳрида Япония рақамли университетини ташкил этиш тўғрисида”ги 762-сон қарори қабул қилинди.

АКТ, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича олий маълумотли рақобатбардош кадрларни тайёрлаш ҳамда бошқалар университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳридаги Япония рақамли университети нодавлат олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Университетда ўқитиш Япониянинг Отемае университети, Токио онлайн университети ва бошқа нуфузли ОТМ ҳамда ЎзР давлат таълим стандартлари талаблари инобатга олинган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган ўқув режалари ва фан дастурларига мувофиқ ЯПОН ва ЎЗБЕК тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Университетда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кундузги ва масофавий таълим шаклларида кадрлар тайёрланади.

2020/2021 ўқув йили ҳамда кейинги ўқув йилларида университетга қабул қилиш параметрлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

“Муҳандис-дастурчи” бакалавриат таълим йўналиши бўйича университетга талабаларни қабул қилиш 2020/2021 ўқув йилидан, “Компьютер графикаси ва дизайн” бакалавриат таълим йўналиши бўйича – кейинги ўқув йилидан бошлаб амалга оширилади.

Ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари танлов асосида бепул (университет гранти асосида) 10 нафардан кам бўлмаган абитуриентлар ўқишга қабул қилинади.

Битирувчиларга олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Япония университетлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг белгиланган намунадаги дипломлари берилади.

Университет Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Кичик халқа йўли кўчаси 21-а уй манзилидаги 3-ўқув биносининг биринчи қаватига жойлаштирилади.

Kаналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Forwarded from Talaba.uz | Ta'lim portali
OTMda o‘qiganlik uchun ma’lumotnomani onlayn olish mumkin

▪️Buning uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (my.gov.uz) avtorizatsiyadan o‘tish va xizmatdan foydalanish bo‘yicha so‘rovnomani to‘ldirish kerak bo‘ladi.

Xizmat bepul va ma’lumotnoma 5 ish kuni ichida elektron ko‘rinishda fuqaroning portaldagi shaxsiy kabinetiga yuboriladi.

➡️ Talabalarga ulashing 👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZa_lmXyNXkWg
Sog‘lik uchun 5000 qadam!
Jismoniy madaniyat fakulteti jamoasi Sirdaryo viloyati Boyovut tumanida o'tkazilgan "Sog'lik uchun 5000 qadam" sport marofonida ishtirok etdi. G'oliblar esdalik sovg'alari bilan taqdirlanishdi!
1-dekabr - "Xalqaro OITSga qarshi kurash kuni"
2020-yil 1-dekabr kuni universitetda 1-dekabr - "Xalqaro OITSga qarshi kurash kuni"ga bag’ishlangan “OIV-OITS kasalliklarini keltirib chiqaruvchi sabablar” mavzusida davra suhbati o’tkazildi.

Tadbirda Yoshlar bilan ishlash, ma’naviyat va ma’rifat bo’limi boshlig’i Sh.Abdurasulov, O’zbekiston "Milliy tiklanish" demokratik partiyasi Sirdaryo Kengashi raisi Norbobo Soatov, Guliston shahar ko’p tarmoqli oilaviy poliklinika vrachi M.Yunusova, hamshiralar N.G’anisherova, Sh.Tursunqulova, dekan o’rinbosarlari Z.Maxamadiev, A.Axrorov va talabalar qatnashdi.
Forwarded from Edu.uz
​​#Қонунчилик_янгиликлари

2021/2022 ўқув йилидан академик лицейларга қабул ДТМ томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади

“Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори эълон қилинди.

Қарорга мувофиқ, иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларни академик лицейларга саралаб олиш, чуқурлаштирилган таълим дастурлари асосида ўқитишга алоҳида эътибор қаратилади.

Академик лицей ўқувчиларининг камида битта хорижий тилни пухта ўзлаштириб чиқиши учун дарс машғулотларига юқори малакали педагоглар жалб қилинади зарурий шароитлар яратилади.

Шунингдек, академик лциейларда умумтаълим фанлар соати ҳисобига чуқурлаштирилган фанлар соати оширилади ҳамда уларнингн улуши камида 50 фоизга етказилади.

Таълим босқичлари узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ОТМларнинг турдош таълим йўналишларида такроран ўқитиладиган фанларн академик лицейлар ўқув дастуридаги тегишли фанлар билан унификация қилинади.

Академик лицейларда ўқиш даврида унификация қилинган фанларни ўзлаштирган, олий таълим муассасаларида талабаликка қабул қилинган таълим олувчилар учун ушбу фанларни ўзлаштириш ихтиёрий ҳисобланади.

2021/2022 ўқув йилида
н бошлаб, академик лицейларга ҳужжат топширувчиларни рўйхатдан ўтказиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.

Келгуси ўқув йилидан бошлаб академик лицейларга иқтидорли ёшларни саралаб олишда Давлат тест маркази томонидан танланган йўналишга мос 2 та фан бўйича ҳамда интеллектуал қобилият даражаси (IQ)ни аниқлаб берувчи тест синовлари ўтказилади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Edu.uz
#Қонунчилик_янгиликлари

2021 йил 1 январдан академик лицей педагог ва ўқув-ёрдамчи ходимларига янги тартибда иш ҳақи ҳисобланади

Президент қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2021 йил 1 январдан бошлаб академик лицей педагоглари ва ходимларининг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида:

➖ академик лицей педагог ва ўқув-ёрдамчи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашда Халқ таълими вазирлиги тизимидаги айрим фанларга ихтисослаштирилган мактабларнинг тегишли ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қўлланилади;

➖академик лицей директорининг ўқув-тарбия жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган ўринбосарларининг базавий лавозим маошларига 20 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар тўланади;

➖ бўйсунуви бўйича тегишли олий таълим муассасасининг молиявий имкониятидан келиб чиқиб, бюджетдан ташқари, жумладан, тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан академик лицейларда ўрнак кўрсатган педагог ва ходимларга лавозим маошларининг 100 фоизигача миқдорида ҳар ойлик устамалар тўланади;

➖академик лицейларнинг фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD), шунингдек, фан доктори ёхуд фан доктори (DSc) илмий даражаларига, профессор ёки доцент илмий унвонларига эга бўлган педагог ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра олий таълим муассасаси катта ўқитувчисига тенглаштирилади.

Шунингдек, 2021 йил 1 январдан бошлаб ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида таълим муассасаси раҳбарининг базавий лавозим маошига нисбатан бош ҳисобчининг базавий лавозим маоши 80 фоиз миқдорида, ҳисобчининг базавий лавозим маоши 60 фоиз миқдорида белгиланади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Edu.uz
#Қонунчилик_янгиликлари

Академик лицейларга педагогларни ишга қабул қилишдаги камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди

Президент қарорига мувофиқ, олий таълим муассасаларининг ўқув ишлари учун масъул проректори (филиал директори ўринбосари) бир вақтнинг ўзида академик лицей директори ҳисобланади.

Бунда, ОТМларнинг ўқув ишлари учун масъул проректор (филиал директори ўринбосари)ларига нормативларга мувофиқ белгиланадиган устамаларга қўшимча равишда ОТМнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан базавий лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик 20 фоиз устама тўланади.

Мазкур қарор билан академик лицейларга ходимларни педагогик фаолиятга жалб этиш учун белгиланган камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш бўйича академик лицейларнинг иккинчи босқич ўқувчилари учун тўртинчи семестр давомида бепул тест синови ташкил этилади.

Қолаверса, академик лицейлар фаолияти йилига камида икки маротаба Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳайъат йиғилиши ҳамда ОТМларининг илмий кенгашида кенг муҳокамадан ўтказилади.

Шунингдек, 2021/2022 ўқув йилидан:

➖ академик лицейларнинг рейтинги ишлаб чиқилади;

➖ академик лицейлар йўналишлари ва блокларига қараб бир педагог ходимга тўғри келадиган ўқувчилар сони нисбатининг чекланган нормативи 1:12 нисбатда белгиланади;

➖ чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳар семестрда ўқувчиларни салоҳиятига кўра тенг нисбатда гуруҳларга бўлиб ўқитишга рухсат этилади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Talimxabarlari.uz
#Қонунчилик_янгиликлари

ОТМнинг ўқув ишлари бўйича проректори олий таълим муассасаси тасарруфидаги лицей директори вазифасини бажаради

Президентнинг академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича қарори қабул қилинди.

✅ Қарордаги энг муҳим жиҳатлар:

👉 келгуси ўқув йилидан академик лицейларга ўқувчилар ДТМ ўтказадиган танланган йўналишга мос 2 та фан бўйича ҳамда интеллектуал қобилият даражаси (IQ)ни аниқлаб берувчи тест синовлари натижасига кўра қабул қилинади;

👉 энди академик лицей учун алоҳида директор бўлмайди, тегишли ОТМнинг ўқув ишлари бўйича проректори бир вақтнинг ўзида АЛ директори ҳисобланади;

👉 АЛ педагог ва ўқув-ёрдамчи ходимларига 2021 йил 1 январдан янги тартибда иш ҳақи ҳисобланади. Бунда ХТВ тизимидаги айрим фанларга ихтисослаштирилган мактабларнинг тегишли ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қўлланилади;

👉 АЛларга ходимларни педагогик фаолиятга жалб этиш учун белгиланган камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди;

👉 ДТМ АЛларнинг 2-босқич ўқувчилари учун тўртинчи семестр давомида чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш бўйича бепул тест синови ташкил этади;

👉 академик лицейлар йўналишлари ва блокларига қараб бир педагог ходимга тўғри келадиган ўқувчилар сони нисбатининг чекланган нормативи 1:12 нисбатда белгиланади;

👉 ОТМларнинг турдош таълим йўналишларида такроран ўқитиладиган фанлар АЛлар ўқув дастуридаги тегишли фанлар билан унификация қилинади. Бу фанларни ўқиган ўқувчи ОТМга ўқишга кирганида, унга ушбу фанларни ўзлаштириш ихтиёрий бўлади.

Kаналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Forwarded from Edu.uz
#Коррупциясиз_соҳа

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида матбуот анжумани ўтказилади

9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги билан ҳамкорликда Антикоррупция ҳафталиги доирасида 4 декабрь куни “Очиқ эшиклар куни” ўтказилади.

Тадбир доирасида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ҳам ташкиллаштирилади. Матбуот анжумани 4 декабрь соат 11:00да Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маъмурий биносида ўтказилиши белгиланган.

Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, 2-Чимбой кўчаси, 96-уй

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Yoshlar parlamentining birinchi forumi bo‘lib o‘tdi
Joriy yilning 26-29 noyabr kunlari Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi huzuridagi Yoshlar parlamentning birinchi respublika forumi boʻlib oʻtdi. Boʻlib oʻtgan forumda viloyatlardan kelgan yoshlar parlamenti aʼzolari qatorida bizning Sirdaryo viloyatidan saylangan yosh deputatlar delegati ham tadbirda faol ishtirok etishdi.

Quvonarlisi shundaki, Yoshlar parlamenti aʼzolari orasida Guliston davlat universitetining iqtidorli talabasi Sirojidinov Maqsudbek Botirjon oʻgʻli ham ishtirok etishi biz uchun faxr albatta.

Maʼlumot uchun aytib oʻtish joizki bizning viloyatda Qonunchilik palatasi huzuridagi Yoshlar parlamenti aʼzolari soni jami 12 nafarni tashkil etadi va ushbu jamoa faoliyatiga Yoshlar parlamentining Sirdaryo viloyati koordinatori sifatida Maqsudbek Sirojidinov boshchilik qilib kelmoqda. Iqtidorli talabamizga kelgusidagi ishlarida muvaffaqiyatlar tilab qolamiz. Omad yor boʻlsin.
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистонда биринчи марта диссертация ҳимоясисиз фан докторлик илмий даражаси олиш бўйича ҳимоя бўлиб ўтди.

Фанлар Академиясининг Ион-плазма ва лазер технологиялари институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашда Ўзбекистонда биринчи марта диссертация ҳимоясисиз фан докторлик илмий даражасини олиш бўйича 2 та ҳимоя бўлиб ўтди.

🔰 Илмий кенгаш аъзолари томонидан Олий аттестация комиссиясининг илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низоми талабларига мувофиқ У.Б.Халиловнинг “Углерод наноструктураларининг молекуляр даражадаги селектив синтези” мавзусида Молекуляр физика ва иссиқлик физикаси мутахассиcлиги бўйича фан докторлик (Dcs) илмий даражасини диссертация ҳимоясиз олиш учун тайёрлаган иши кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди. Талабгорнинг Scopus халқаро базасидаги Хирш индекси 12 га тенг. Институт ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш томонидан У.Б. Халилов тайёрлаган докторлик иши тақдимоти юқори баҳоланди ҳамда физика-математика фанлари доктори (Dcs) илмий даражасини бериш лойиқлиги ҳақидаги хулоса бир овоздан маъқулланди.

🔰Шунингдек, Институт Илмий кенгаши аъзолари томонидан диссертация ҳимоясисиз фан докторлик (Dcs) илмий даражасини олишга талабгор М.С.Юсуповнинг “Совуқ плазма билан биомолекулалар ўзаро таъсирининг молекуляр механизмлари” мавзусида Молекуляр физика ва иссиқлик физикаси мутахассислиги бўйича фан доктори илмий даражасини ҳимоясиз олиш учун тайёрлаган иши ҳам кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди. Талабгорнинг Scopus халқаро базасидаги Хирш индекси 13 га тенг. Институт ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш томонидан М.С.Юсупов докторлик иши тақдимоти юқори баҳоланди ҳамда физика-математика фанлари доктори (Dcs) илмий даражасини бериш лойиқлиги ҳақидаги хулоса бир овоздан маъқулланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу ҳимоя Фанлар академиясида чет элда фаолият кўрсатиб келаётган юқори малакали ватандош олимларни республикамиздаги янгиланиш жараёнларига жалб қилиш борасида олиб борилаётган ишларнинг натижаси бўлиб, У.Халилов ва М.Юсуповлар 10 йилдан ортиқ чет элдаги илмий сафардан сўнг ЎзР ФА Ион-плазма ва лазер технологиялари институтида ишлаш истагини билдиришди. Ҳозирда У.Халилов Институтда етакчи илмий ходим сифатида ўз фаолиятини бошлади.

Олимларимизни табриклаймиз! 👏

➡️ @otm_info
KONSTITUTSIYA – TARAQQIYOTIMIZ KAFOLATI
2020-yilning 5-dekabr sanasida Guliston davlat universitetining Madaniyat saroyida O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganligining 28 yilligiga bag‘ishlangan “Konstitutsiya – taraqqiyotimiz kafolati” mavzusida ma’naviy-ma’rifiy tadbir o’tkaziladi.
Tadbirni universitet rektori professor Muxsin Xodjiyev kirish so‘zi bilan ochib berdi. Shundan so‘ng Viloyat adliya boshqarmasi Voyaga yetmaganlar bilan ishlash bo‘limi xodimi Temur Karimov hamda universitet professori Ravshanbek Mahmudovlar so‘zga chiqishdi. So‘zga chiqqanlar Asosiy Qonunimizning ahamiyati, uni ishlab chiqish tarixi va ertangi kunimiz kafolati xususiyatlari haqida batafsil ma’lumot berishdi.
Batafsil: https://guldu.uz/uz/yangilik/18233-konstitutsiya-taraqqiyotimiz-kafolati.html