Forwarded from Edu.uz
#Профессор_минбари
19 янарь – Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллуд топган кун
Мустақиллик курашчиси
Шавкат МИРАЛИМОВ, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти, тарих фанлари номзоди:
....Аксарият чиқишларининг асосий мавзу доираси Ватан, унинг тақдири ва тарихи, эрк учун кураш, миллий манфаатларга хизмат қилиш, қолоқ анъаналарни қоралаш, халқ маърифатини кўтариш, Чор Россиясининг автократик бошқаруви ҳамда унинг Туркистон ва Бухоро амирлигидаги тартиботларини танқид остига олишдан иборат эди.
Беҳбудий мустақилликка курашсиз эришиб бўлмаслигини яхши биларди. У илгари сурган “Ҳақ олинур, берилмас” деган машҳур шиор бутун миллатга даъват бўлиб янгради.
У халқни ягона миллатга бирлаштириш учун янги усулдаги мактабларни очишнинг ўзи кифоя қилмаслигини, балки миллий матбуот ва миллий театрни ривожлантириш зарурлигини ҳам тушуниб етган эди.
Беҳбудий то умрининг охиригача ўзининг севимли иши — маърифатга содиқ қолди, ҳатто, ҳалок бўла туриб, маънавий васият ёзишга ва уни эркка чиқариб юборишга муваффақ бўлди. Ўз васиятида дўстларини маърифат, маданият, фанни ривожлантиришга, тараққиётга хизмат қилишга даъват этди.
Беҳбудий ўзининг сўнгги мактубида: “Сизларга васиятим шу: Туркистон фарзандлари нодон бўлиб қолишлари мумкин эмас. Ҳамма-ҳаммага Озодлик йўлини кўрсатинг!” деб ёзган эди.
👉 Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2393
Мақола “Халқ сўзи” газетасининг 2021 йил 19 январь сонида чоп этилган.
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g

#Президент
Мен Абдуқодир Тошқуловни синаб кўрдим — президент янги олий таълим вазири ҳақида
Президент бугун, 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида яқинда тайинланган олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов зиммасига кўплаб вазифалар юклатилганини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар берди.
«Янги вазирни синаш шарт эмас. Мен уни синаб бўлдим. Агар унга қандайдир ректор ёқмаса, у (ректор) кетади. Мен унга катта вазифалар юкладим. У ухламай ишлайди», — деди давлат раҳбари.
«Тошқулов қишлоқдан, у қишлоқ „ҳидини“ билади, муаммоларни билади. Кўпчилик айтяпти: „Кўрамиз, қанча чидай оларкан“ деб. Кўрамиз. Мен биламан буни ким айтганини», — деб айтган президент.
Шавкат Мирзиёев ректорлар дарс бермаслигини ёки фақатгина 10% вақтини дарс беришга ажратишини айтган. Ректорлар дарс бермаса, тарбия ва маданият масалалари билан шуғулланиши кераклиги таъкидланган.
Eduuz

#Қонунчилик_янгиликлари
Япониянинг етакчи университетларида ўқиш учун стипендиялар ажратилади
Ҳукуматнинг “Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш учун Япония ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (18.01.2021 й, 26-сон) қарори қабул қилинди.
📝 Қарорга кўра, Япониянинг етакчи университетлари магистратура ва докторантурасида Ўзбекистон вакилларининг ўқишини ташкил этиш бўйича ҳар йили алмашинув ноталари ва грант битимлар имзоланади.
➡️ Шунингдек, Япониянинг етакчи университетларида ўқиш учун стипендиялар ажратилади.
💰 Япония ҳукуматининг 291 млн Япония иенаси (2,6 млн АҚШ долларига эквивалентда) миқдоридаги гранти 2021-2022 йилларда фойдаланиш учун тақдим этилади.
🔰 Ўқиш учун номзодларни танлаб олиш ва лойиҳани амалга оширишни мувофиқлаштириш:
👉 Ўзбекистон томонидан – Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги;
👉 Япония томонидан – Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги, Ўзбекистон-Япония Инсон ресурсларини ривожлантириш маркази томонидан амалга оширилади.
🔎 Манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда лойиҳа доирасида Японияда таҳсил олаётган стипендиатларнинг ўқиши ва ўқишни тамомлаган стипендиатларнинг меҳнат фаолияти юзасидан доимий мониторинг олиб боради.
Манба: “Ҳуқуқий ахборот” канали

Муросасизлик муҳити
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Бухоро вилоятига хизмати сафарида бўлиб, ҳудуддаги ОТМлар профессор-ўқитувчилари, ёш олимлар ва тадқиқотчилар ҳамда талабалар билан мулоқот қилди. Жумладан, вазир талабалар ошхонасидаги шароитлар билан танишиб, талабаларга таълим-тарбия бериш билан бир қаторда, уларнинг ўзини-ўзи ривожлантиришлари учун яратилаётган шарт-шароитлар юзасидан фикр алмашди.
Куннинг биринчи ярмида вазир 50 нафар ёши 50 ундан юқори ёшдаги профессор-ўқитувчилар билан учрашди.
Учрашувда Абдуқодир Тошқулов профессор-ўқитувчилардан талабаларга нисбатан қатъият, шу билан бирга устозларча меҳр билан муносабатда бўлиш, улар билан самимий мулоқот қилиш, ёшларни тинглашни, талабаларга ўз имкониятларини намоён қилишда ёрдам беришни сўради. Ўз навбатида вазир соҳадаги фидойи педагоглар меҳнатини муносиб рағбатлантириш ва уларнинг заҳматли меҳнати эътироф этилишини таъминлашда барча ресурслар ишга солинишини таъкидлади.
Абдуқодир Тошқуловнинг 35 ёшгача бўлган 35 нафар ёш тадқиқотчилар билан учрашуви қизғин баҳс-мунозарага бой бўлди. Ёш олимлар томонидан илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланишдаги муаммолар, хусусан, илмий тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этишдаги қийинчиликлар тўғрисидаги фикрлар очиқ баён қилинди.
– Дунёнинг кўплаб давлатларида маъруза ва илмий конференцияларда иштирок этиш юзасидан хизмат сафарига борган бўлсак, кузатишимизча, айрим постсовет давлатлари олий таълим тизимида коррупция муаммоси сақланиб қолган. Бу бўйича охирги йилларда кўп ишлар амалга оширилди, лекин тизимда коррупция буткул йўқолди деб айта олмаймиз, – деди Абдуқодир Тошқулов. – Шундай экан, ОТМда бу балога қарши муросасизлик муҳитини кучайтиришимиз, бунда сизга ўхшаган ёш олимлар ва талабалар, бутун жамоа биргаликда ишлаши керак.
Ёш олимлар билан учрашув сўнгида вазир томонидан ўз диссертацияларини муддатидан олдин ҳимоя қилган 2 нафар докторантга 87,6 млн. сўм ва 43,8 млн. сўм миқдоридаги стипендия сертификатлари тақдим этилди.
– Давлатимиз раҳбари томонидан олий таълим тизими олдига катта вазифалар қўйилди ва соҳада ўзгариш қилиш қўллаб-қувватланмоқда. Олий таълимда ўзгариш бўлади, бунинг учун бор куч ва ресурсларни ишга соламиз, – дея қайд этди вазир. – Фақат бу ўзгаришларни кимлар билан қиламиз, албатта, сизга ўхшаган билимли ва кучга тўлган ёш олимлар билан.
Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2394

Murojaatnoma ijrosiga bag‘ishlandi
2021-yilningi 20-yanvar kuni Guliston davlat universiteti Madaniyat saroyida universitet professor-o‘qituvchilarining kegaytirilgan tartibdagi yig‘ini o‘tkazildi. Mazkur tadbirda Prezidentimizning Oliy majlisga yo‘llagan Murjaatnomasining mazmun-mohiyatini targ‘ib qilish va unda ta’lim tizimida, jumladan Oliy ta’lim tizimida amalga oshirilishi nazarda tutilgan ishlar mexanizmlari haqida batafsil tushuncha berildi.
Ushbu yig‘in doirasida universitet rektori professor M.Xodjiyev, universitet professori R.Mahmudov, dotsent A.Burxiyev va katta o‘qituvchi A.Abduvoxidovlar so‘zga chiqishdi.
Mazkur tadbirda universitet jamoasiga 2021-yilda amalga oshirilishi zarur bo‘lgan vazifalar belgilab olindi.

Вазир ўринбосари Сирдарё вилоятидаги ОТМларда қурилиш-таъмирлаш ишларининг бориши билан танишди
Бугун, 21 январь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов Сирдарё вилоятида жойлашган олий таълим муассасаларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларининг ҳолатини ўрганди.
Вазир ўринбосари дастлаб Гулистон давлат университетида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди. Университетнинг Жисмоний маданият ва Агроинженерия факультетлари ўқув биноларини таъмирлаш, спорт мажмуасида талабалар учун кийиниш ва ювиниш хоналарини қуриш ҳамда университет ҳудудини ободонлаштириш ишлари бошланган. Қурилиш ишларини сифатли ва ўз вақтида якунлаш бўйича масъулларга тегишли тавсиялар берилди.
Университет масъуллари билан бирга университетининг Янгиер шаҳридаги Педагогика факультети ҳудудида давлат хусусий шерикчилиги асосида ўқув марказини қуриш лойиҳаси муҳокама этилди.
Шундан сўнг Сарвархон Бузрукхонов Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиали ўқув биносида олиб борилаётган реконструкция ишларини ҳам бориб кўрди. Ҳукуматнинг 2019 йил 9 июлдаги 573-сонли қарори билан ташкил этилган мазкур филиалга собиқ коллеж биноси ажратилган бўлиб, ҳозирда бу бино реконструкция қилинмоқда.
Вазир ўринбосари объектлардаги қурилиш-таъмирлаш ишларини ўз вақтида сифатли якунлаш, қурилиш-тиклаш ишларида маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланиш ва қурилиш жараёнларида жамоатчилик назоратини ўрнатиш зарурлигини таъкидлади ҳамда бу борада юзага келиши мумкин бўлган масалаларни ҳал этишда вазирлик ёрдам беришга доим тайёр эканини маълум қилди.