GulDU.uz | Rasmiy kanal
7.64K subscribers
40.9K photos
3.49K videos
469 files
7.34K links
Guliston davlat universiteti rasmiy kanali

Manzil: Guliston şahri, 4-mavze
Jamoat transporti: 2-4-mavze yönalişdagi avtobus, universitet bekati
Web-site: www.guldu.uz
Email: glsu_info@edu.uz
Telefon: +998672254042
Faks: +998672254275
Download Telegram
👉 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб таянч (етакчи) олий таълим муассасалари томонидан тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини:

✅ кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, МУСТАҚИЛ РАВИШДА ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлаш тартиби жорий этилган.
(ПҚ-3775-сон, 05.06.2018 й.)

#Биласизми
#ҚонунчиликданИқтибос
—————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Forwarded from Edu.uz
#Жараён

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида олий таълим муассасаларининг умумий сони 131 та бўлиб, шундан 25 тасини хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ташкил қилади.

Жумладан, Ўзбекистон ва Россияда фан ва таълим соҳасида интеграцион жараёнларни амалга ошириш доирасида республикамизда Россия ОТМларининг 12 та филиали фаолият кўрсатмоқда, Г.В. Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали эса фаолияти 25 ёшга тўлган дастлабки муассасалардан биридир.

2021 йил 25 январь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х.Тошқулов мазкур университетнинг Тошкент шаҳридаги филиали фаолияти билан танишиб, талабалари билан учрашди.

Бугунги кунда филиалда 2 та факультет, 6 та кафедра томонидан 5 та таълим йўналиши ва 4 та магистратура мутахассислиги бўйича минг нафарга яқин бакалавр ва магистр кадрлар тайёрланмоқда.

Филиалда «РЭУ#COWORKING» маркази мавжуд бўлиб, унда филиалнинг инкубация маркази ва IT Park муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Учрашувда талабалар мунтазам ташкил этилиб келинаётган қизиқарли тадбирлар ҳақида ўзларининг таассуротларга бой талабалик ҳаёти ҳақида сўзлаб бериш билан бирга ўз таклифларини билдирдилар.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Edu.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

Жорий 25 январь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Г.В.Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолияти билан танишиб, профессор-ўқитувчилари ва талабалар билан учрашди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Edu.uz
#Муносабат

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти

Телеграмдаги айрим каналларда баъзи олий таълим муассасалари (ЎзМУ, ТДШУ, ФарПИ, ТАТУ Самарқанд филиали) талабалари орасида коронавирус аниқлангани ҳамда факультет ва ётоқхона қаватлари дезинфекция учун ёпилгани тўғрисида хабарлар тарқатилмоқда. Аввало, бу каби хабарлар асоссиз эканини маълум қиламиз.

Айтиш жоизки, хабарда кўрсатилган олий таълим муассасалари талабалари орасида айни кунларда коронавирус инфекцияси аниқланмаган ва бирорта ҳам талабалар турар жойи биноси ёпилмаган.

Ҳурматли ижтимоий тармоқлар фаоллари!

Ҳақиқатан ҳам, ахборотни биринчи бўлиб оммага тезкор етказиш давр талаби. Лекин ҳар қандай хабарни эмас, балки текширилган, асосланган маълумотларни эълон қилиш – энг муҳим жиҳат ва журналистиканинг “олтин қоида”си эканини эслатиб ўтамиз!

Шунинг учун хабарларни тарқатишдан аввал бироз сабр қилиб, аниқлик киритиб, кейин эълон қилиш, жуда ҳам зарур бўлмаса, бу турдаги совуқ хабарларни оммалаштиришдан тийилиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз!.

Чунки, нотўғри талқин қилинган, ҳали тўлиқ аниқлик киритилмаган, шошилинч тарзда тарқатилган кичик бир хабар минглаб ёки милллионлаб инсонларда хавотир уйғотиши табиий, албатта. Нафақат хавотир уйғотади, балки шу касаллик ўзида бор ёки йўқлиги ҳақида шубҳа-гумонга бориб, қўшимча касалликлар орттириб олишига сабабчи бўлиши мумкин.

Шу билан бирга асоссиз ва ёлғон ахборотни тарқатганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонунларида маъмурий ва жиноий жавобгарлик нормалари белгиланганини унутманг!

Қолаверса, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда олий таълим муассасалари бу каби (касаллик аниқланиши) ҳолатлар жиддий тус олиб, кенг тарқала бошласа, уларни яширишдан манфаатдор эмас.

Вазирлик Ахборот хизмати бугун ҳам, келажакда ҳам ижобий хабарларни тарқатишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қиламиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ахборот хизмати

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Edu.uz
​​🏛Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги танлов эълон қилади!

Қадрли ёшлар!

✔️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг логотипини яратиш бўйича вазир буйруғи имзоланди.

📱Ўз ижодингиз ва креатив ғояларингиз билан Apple iPhone 12 Pro Max смартфонига эга бўлишни қўлдан бой берманг!

👉 Танловда техникум, академик лицейлар ўқувчилари ва талабалар ҳамда 30 ёшгача бўлган тадқиқотчиларимиз иштирок этишлари мумкин.

📌 Танлов шартлари:
-вазирликнинг фаолияти ва аҳамиятини фалсафий ифода этиш;
-бетакрор бадиий ечим ва креатив ёндашувга эга бўлиши ҳамда ундан рамз сифатида фойдаланиш мумкинлиги;
-замонавий, ўзига хос, осон таниб олинадиган ва ноанъанавий шаклга эга бўлиши лозим.

Танловга лойиҳалар тақдим этиш тартибига кўра:
🔸 ҳар бир иштирокчи танловда фақат битта лойиҳа тақдим этиши мумкин;
🔸логотип лойиҳаси формати – 10 Мб гача, икки кўринишда – PNG ва JPG форматда logo@edu.uz электрон почта манзилига юборилиши талаб этилади.

👉 Логотип Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.

🔰 Танловда лойиҳалар бир босқичда 2021 йил 1 февралдан 25 февраль соат 23:59гача қабул қилинади.

🏆 Ғолиб 2021 йил 2 мартда эълон қилинади.

Вазирлик телеграм каналига
уланиш👇
👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Edu.uz
​​Талабалар учун қувончли хабар!

27 январь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида “Мамлакатимизда ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари”га бағишланган видеоселектр йиғилиши бўлиб ўтди.

📌 Унда ёшларимизни қувонтирадиган кўплаб масалалар кўрилди.

👉Жумладан, давлат раҳбари 2021-2023 йилларда талабаларни турар жой билан таъминлаш бўйича дастур қабул қилишни муҳим масала сифатида қўйди ва бу хукуматга топшириқ сифатида юклатилди. Шунингдек, талабалар таълими ва яшаш шароитини янада яхшилаш, улар ўртасида ички туризмни ривожлантириш, кўнгилочар концерт дастурларини қайта тиклаш, ёшлар учун маънавий ва маърифий тадбирларни кўпайтириш каби вазифалар масъулларга вазифа қилиб берилди.

Аминмизки, президентнинг ёшларга қаратаётган бундай эътибор ва ғамхўрлиги ҳар бир талабани қувонтириб, янада руҳлантиради. Улар ҳам бунга муносиб жавоб сифатида ўз билим ва иқтидорларини мамлакат равнақи учун сафарбар қиладилар.

Вазирлик каналини кузатиб
боринг👇
👇👇
OLIY TA'LIM VAZIRLIGI
Abiturientlar va ota-onalar diqqatiga!
O’zbekiston Respublikasi ta’lim muassasalariga o’qishga qabul qilish bo’yicha Davlat komissiyasi majlisining 2021 yil 21 yanvardagi 9-son bayoniga muvofiq:
http://guldu.uz/uz/abituriyentlarga/qabul-2020/18266-abiturientlar-va-ota-onalar-diqqatiga.html
Forwarded from Talimxabarlari.uz
⚡️⚡️2021/2022 ўқув йилидан абитуриентлар чекланмаган тарзда таълим йўналишини танлаши мумкин

Бу ҳақда Давлат тест маркази директори Мажид КАРИМОВ ЎзА мухбирига берган интервьюсида маълум қилди.

❗️2021/2022 ўқув йили қабулидаги тест синовларида олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар учун чекланмаган миқдорда таълим йўналишлари бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқини яратилади.

‼️ Бунда тўплаган баллари билан танлов босқичида абитуриент аввалгидек 5 тагача эмас, балки тест синови топширган фанлар мажмуи мос келадиган чекланмаган миқдорда таълим йўналишларини танлаши мумкин бўлади ва ўқишга кириш имконияти кескин ошади.

🔰 Аввало айтиш керакки, 3 йил олдин, 2018 йилгача абитуриентлар бор-йўғи фақат битта таълим йўналишини танлаши мумкин эди. 2019 йилда бу кўрсаткич 3 та ни, 2020 йилда эса 5 тани ташкил этди. Бунда аввало “чексиз танлов” ибораси хоҳлаган таълим йўналишини танлашни англатмайди ва бундай ўзгаришни жорий этиш учун тест синови топшириладиган фанларга, уларнинг кетма-кетлигидан қатъи назар, бир хил балл берилиши талаб этилади.

Кенгроқ тушунтирилганда, “чексиз танлов” фақат тест синови топшириладиган фанлари бир хил бўлган таълим йўналишлари доирасида амал қилади, дейди ДТМ раҳбари Мажид Каримов.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
ХАЛҚАРО ГРАНТЛАР
Forwarded from Edu.uz
​​#Танлов

🏛Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги танлов эълон қилади!

Қадрли ёшлар!

✔️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг логотипини яратиш бўйича вазир буйруғи имзоланди.

📱Ўз ижодингиз ва креатив ғояларингиз билан Apple iPhone 12 Pro Max смартфонига эга бўлишни қўлдан бой берманг!

👉 Танловда техникум, академик лицейлар ўқувчилари ва талабалар ҳамда 30 ёшгача бўлган тадқиқотчиларимиз иштирок этишлари мумкин.

📌 Танлов шартлари:
-вазирликнинг фаолияти ва аҳамиятини фалсафий ифода этиш;
-бетакрор бадиий ечим ва креатив ёндашувга эга бўлиши ҳамда ундан рамз сифатида фойдаланиш мумкинлиги;
-замонавий, ўзига хос, осон таниб олинадиган ва ноанъанавий шаклга эга бўлиши лозим.

Танловга лойиҳалар тақдим этиш тартибига кўра:
🔸 ҳар бир иштирокчи танловда фақат битта лойиҳа тақдим этиши мумкин;
🔸логотип лойиҳаси формати – 10 Мб гача, икки кўринишда – PNG ва JPG форматда logo@edu.uz электрон почта манзилига юборилиши талаб этилади.

👉 Логотип Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.

🔰 Танловда лойиҳалар бир босқичда 2021 йил 1 февралдан 25 февраль соат 23:59гача қабул қилинади.

🏆 Ғолиб 2021 йил 2 мартда эълон қилинади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Batafsil ma'lumot: @iqtidorliyoshlarGULDU
Forwarded from Edu.uz
​​#Президент

Ислом цивилизацияси маркази: дин, илм ва замонавийлик уйғунлиги

Президент Шавкат Мирзиёев 29 январь, жума куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

- Бугун бу ерга келишимдан мақсад - муқаддас динимизнинг эзгулик, инсонпарварлик дини эканини, маънавиятга, илмга ундашини, ота-боболаримиз бунга беқиёс ҳисса қўшганини тасдиқловчи илмий натижаларни кўриш ва янги тадқиқотларга замин яратиш. Ҳозир маҳобатли бино қуриш осон бўлиб қолди. Мана, боболаримизга муносиб бино қурдик. Энди боболаримизга муносиб илмий муҳит яратишимиз керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Бу ёш авлодда ғурур, ғайрат уйғотиб, янги тараққиёт даврига ундаши қайд этилди.

- Юртимиз заминидан жуда кўп олимлар, муҳаддислар, авлиёлар етишиб чиққан, уларнинг мероси ундан ҳам кўп. Лекин тан олиш керак, бу катта манбани чуқур ўрганмадик. Шунинг учун бу марказ қандай буюк эллигимизни яна бир бор илмий асослаб, халқчил тушунтириб берадиган бўлиши керак. Бу ерда миллий ғоя жўш уриб туриши зарур. Марказга келган одамларда, ёшларимизда руҳий куч, руҳий ишонч пайдо бўлиши керак, - дея таъкидлади Президент.

👉 Батафсил: https://president.uz/uz/lists/view/4115

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g