Forwarded from Edu.uz
#Талабаларга_грантлар
Корея Республикасида магистратурада ўқиш учун грант
Корея Республикасининг Фан ва ахборот-коммуникация технологиялари вазирлиги 2021 ўқув йили учун Фан ва технологиялар соҳасида кадрлар тайёрлаш мутахассислигида магистратурада таҳсил олиш грант эълон қилди.
Ғолиблар икки йил давомида Корея фан ва технология университети (University of Science and Technology)да таҳсил олади.
Ўқувлар 2021 йилнинг сентябрида бошланади. Ўқиш ва яшаш билан боғлиқ барча харажатлар Корея томонидан қопланади.
Номзодлар суҳбатдан ўтадилар.
Ушбу дастурда иштирок этиш истагини билдирганлар 2020 йил 7 февралига қадар Ташқи ишлар вазирлигига зарур ҳужжатларни тақдим этишлари лозим.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ

#ОТМ_янгиликлари
Тошкент давлат стоматология институтида ректор стипендияси таъсис этилди
Тошкент давлат стоматология институтида талабаларни қўшимча рағбатлантириш, уларни фаол яратувчанлик фаолиятига кенг жалб қилиш, муносиб тақдирлаш мақсадида ректор стипендияси жорий қилинди. Стипендия эгаларини институт илмий кенгаши қарори билан тасдиқланган ишчи гуруҳ аниқлайди.
Бу ҳақда 2020 йил 31 январь куни институтда ректор ва талабаларнинг очиқ мулоқотида расман эълон қилинган.
Ректор стипендияси миқдори 500 минг сўм бўлиб, 2019/2020 ўқув йилининг баҳорги семестридан таъсис этилади ва бутун семестр давомида берилади.
Мазкур стипендияни қўлга киритиш учун талаба институтнинг барча фанларини чуқур ўзлаштириши, халқаро ва республика илмий-амалий анжуманлари, танлов ҳамда фан олимпиадалари сертификатларига эга бўлган, спорт ва маънавий тадбирларда иштирок этиши, IELTS ва бошқа тил билиш даражасини тасдиқловчи сертификатларга эга бўлиши лозим.
Ректор стипендияси учун номзодлар деканат ва Ёшлар иттифоқи талабалар кенгаши тавсияномасига кўра, танлов асосида саралаб олинади.
Шунингдек, институтда изланувчан педагогларнинг “Скопус” тизимидаги халқаро журналларда чоп қилинган ҳар бир мақоласи учун 3 млн. сўм гонорар ҳам жорий қилинган.

Расман! Талабаларга стипендия тўлашнинг янги тартиби жорий қилинди
"Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. (59-сон, 31.01.2020 й)
Унга кўра, 2020 йил 1 февралдан бошлаб, талабаларга стипендия тўлашнинг янги тартиби жорий этилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
"Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. (59-сон, 31.01.2020 й)
Унга кўра, 2020 йил 1 февралдан бошлаб, талабаларга стипендия тўлашнинг янги тартиби жорий этилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
Олий таълим муассасалари талабалари учун стипендияларнинг белгиланган миқдорлари
👉 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси – 1 811 191 сўм;
👉 Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий ва Ислом Каримов номидаги давлат стипендиялари – 1 207 461 сўм;
👉 Давлат гранти ва стипендияли тўлов-контракт асосида таълим олаётган, барча фанлар бўйича фақат “аъло” ўзлаштириш кўрсаткичига (рейтинг кўрсаткичи 86 балл ва ундан юқори) эга бўлган талабалар учун – 513 600 сўм;
👉 Давлат гранти ва стипендияли тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун базавий стиендия – 428 600 сўм;
👉 1- ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга белгиланган стипендияларга нисбатан 50 фоиз юқори миқдорда стипендия тайинланади.
👉 Алоҳида қобилият ва иқтидор эгаси бўлган, жамоат ишларида фаол, шунингдек, ижтмоий ҳимояга муҳтож талабаларга белгиланган стипендияларга нисбатан 50 фоиз юқори миқдорда стипендия тайинланади.

Талабаларга стипендиядаги тафовут тўлаб берилади
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан тажриба-синов тариқасида 2019 йил 1 сентябрдан 2020 йил 1 февралга қадар олий таълим муассасаларида давлат гранти ва стипендияли тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларга (давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно) стипендиялар базавий миқдорда (400 минг сўм) тўланган.
Бунда ўзлаштириш кўрсаткичлари “аъло” баҳолар бўлган талабаларга стипендиялар базавий стипендия миқдоридан қўшимча 15 фоиз миқдорда тўланган.
Давлат гранти асосида таълим олаётган ва “аъло” (рейтинг кўрсаткичи –86 балл ва ундан юқори) ҳамда “яхши” (рейтинг кўрсаткичи – 71 балл ва ундан юқори) ўзлаштириш кўрсаткичларига эга бўлган талабаларга 2019 йил 1 сентябрдан 2020 йил 1 февралга қадар ҳақиқатда тўланган ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 августдаги 344-сон қарори асосида тўланиши лозим бўлган миқдорлар орасидаги тафовут тўлаб берилади.
Талабаларга тўланадиган стипендиянинг тафовут суммаси тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларга 2020 йил учун ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида қопланади.

#Эълон
Қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини кўчириш бўйича аризалар қабул қилинади
Қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Републикаси фуқароларидан уларнинг ўқишини кўчириш бўйича аризалар қабул қилинади.
Аризалар 2020 йилнинг 7 февралидан 15 февралига қадар (шу куни ҳам) ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача қабул қилинади ва суҳбатлар ўтказилади.
✅ Ўқишни кўчириш бўйича аризалар қуйидаги мезонларга асосан қабул қилинади:
👉 фуқаронинг доимий яшаш манзили (олий таълим муассасасининг сиғими ёки ҳудуддаги олий таълим муассасаларида тегишли соҳа бўйича бакалавриат таълим йўналишлари мавжуд бўлмаган ҳолатларда, истисно тариқасида бошқа вилоятдаги олий таълим муассасасига тавсия этилиши мумкин);
👉 талаба ўқиётган бакалавриат таълим йўналишининг ўқиши кўчирилаётган бакалавриат таълим йўналишига мослиги (бундай йўналиш мавжуд бўлмаган тақдирда, турдош эканлиги);
👉 хорижда талаба ўқиётган бакалавриат таълим йўналишларининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда, уларни асосан сиртқи ва кечки таълим шаклларига тавсия этиш;
👉 талабалар ўқишини кўчиришда Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг мавжуд имкониятлари (моддий-техник база, жумладан сменалик коэффициенти, профессор-ўқитувчилар билан таъминланганлик даражаси ва бошқалар) инобатга олинади.
✅ Фуқаролардан Ҳудудий ишчи гуруҳларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари сўралади:
👉 ариза (жойида тўлдирилади);
👉 рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома (транскрипт) нусхаси;
👉 паспорт нусхаси.
Хорижий олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Мурожаат учун телефонлар:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – 71-246-38-57
Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 71-241-16-91.

2020 йил 7 февраль куни соат 15:00да Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 31 январдаги 59-сон қарори шарҳига бағишланган матбуот анжумани ўтказилади.
Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти, Молия вазирлиги мутахассислари, олий таълим муассасаси ректорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.
Матбуот анжуманига мавзу юзасидан қизиқиш билдирган барча оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади.
Манзил: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Маънавият ва маърифат» маркази қошидаги «Талабалар медиа ижтимоий ва маданият маскани»
Мўлжал: Талабалар шаҳарчаси, собиқ «Фудзиама» овқатланиш маскани биноси
Қўшимча маълумот учун: (71) 246-19-22, 246-11-18

Forwarded from Xushnudbek.uz
ВМҚ-59.pdf
382.5 KB
"Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамаси қарори
(59-сон, 31.01.2020 й)
👉 @xushnudbek 👈
(59-сон, 31.01.2020 й)
👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Talimxabarlari.uz
Сиртқи (Махсус сиртқи) таълимдан кундузги таълимга кўчиришга рухсат берилди.
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 59-сон қарори қабул қилинди.
Қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларида сиртқи (махсус сиртқи) ва кечки (сменали) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 2017 йил 21 ноябрдаги 930-сон қарорига 1-илованинг 12-бандига ўзгартириш киритилди.
УНга кўра, сиртқи (махсус сиртқи) таълимдан кундузги таълимга ҳамда сиртқи (махсус сиртқи) таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчисига кўчиришга рухсат берилди.
Каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EMluaY6ty_AYA

“Йил талабаси-2019” республика танлови ғолиблари аниқланди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан иқтидорли талабаларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилган “Йил талабаси-2019” республика танловининг ғолиблари аниқланди.
“Йил талабаси - 2019” танлови ғолиблари:
“Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси”
Элмурод АСТАНАЛИЕВ, Тошкент темир йўл транспорти мухандислари институти
2️⃣- Қурбонали Зокиров, ТерДУ талабаси
3️⃣- Муҳаммадаюбхон Бобоев, АнДТИ талабаси
“Йилнинг энг фаол ташаббускор-тарғиботчи талабаси”
Фируз САИДАЗИМОВ, Тошкент давлат стоматология институти
2️⃣- Барно Кушбакова, ЖизПИ талабаси
3️⃣- Дилноза Маткурбонова, ТТА талабаси
“Йилнинг энг фаол ихтирочи-инноватор талабаси”
Нодира РЕЖАПОВА, Наманган муҳандислик-технология институти
2️⃣- Билолиддин Эргашев, АДУ талабаси
3️⃣- Мухриддин Ёқубов, БухМТИ талабаси
“Йилнинг энг фаол спортчи талабаси”
Сапура ҚАЙЫПНАЗАРОВА, Қорақалпоқ давлат университети
2️⃣- Жавлонбек Ҳамдамов, ТПТИ талабаси
3️⃣- Ирода Жуманова, ТДПУ талабаси
“Йилнинг энг фаол ижодкор талабаси”
Шохиста ГУЛБОЕВА, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
2️⃣- Муштарийбегим Қурбонова, ФарДУ талабаси
3️⃣- Шаҳзодбек Абдубанноев, МРДИ талабаси
“Йилнинг энг фаол блогер талабаси”
Шахло ХАЛИЛОВА, Бухоро давлат университети
2️⃣- Фурқатбек Нодирбеков, АДУ талабаси
3️⃣- Атабек Рахимбаев, ҚҚДУ талабаси
“Йилнинг энг намунали тадбиркор талабаси”
Дильназ АДИЛЬЧАЕВА, Қорақалпоқ давлат университети
2️⃣-Гулнисо Яндашова, НавДПИ, талабаси
3️⃣- Латофат Худойбердиева, ЖизПИ талабаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
ОГОҲЛАНТИРАДИ !!!
Қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчириш бўйича мурожаат қилаётган фуқаролар ва уларнинг ота-оналари диққатига !!!
Сиз томонингиздан тақдим этилган ҳужжатлар тўғри ва тўлиқ бўлган тақдирда Ҳудудий ишчи гуруҳлари томонидан албатта қабул қилинади.
Кўчиришда ҳеч қандай қўшимча талаблар ва синовлар қўйилмайди.
Турли “ёрдам берадиган” таъмагир ва фирибгарларнинг таклифларидан эҳтиёт бўлинг.
Сизда турли савол ва тушунмовчиликлар юзага келса бевосита Ҳудудий ишчи гуруҳларига ҳамда қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз:
👉 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – (71) 246-38-57;
👉 Соғлиқни сақлаш вазирлиги – (71) 241-16-91.

Qo’shni davlatlardagi oliy ta’lim muassasalarida ta’lim olayotgan talabalar va ularning ota-onalari diqqatiga!
Qo’shni davlatlardagi oliy ta’lim muassasalarida tahsil olayotgan O’zbekiston Republikasi fuqarolaridan ularning o’qishini ko’chirish bo’yicha arizalar qabul qilinadi.
Arizalar 2020 yilning 7 fevralidan 15 fevraliga qadar (shu kuni ham) har kuni soat 9:00 dan 17:00 gacha qabul qilinadi va suhbatlar o’tkaziladi.
Ishchi guruh manzili:
Sirdaryo viloyati Guliston shahri 4-mavze. Guliston davlat universitetining “Yoshlar markazi” binosi.
Telefon: (+998) 67-225-03-50

Гулистон давлат университетида Ҳудудий ишчи гуруҳ иш бошлади
Аввал хабар берганимиздек, бугундан бошлаб республиканинг барча ҳудудида қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан уларнинг ўқишини кўчириш бўйича аризалар қабул қилувчи Ишчи гуруҳлар иш бошлади.
Гулистон давлат университетида Сирдарё вилояти бўйича ўқишни кўчириш тўғрисидаги ҳудудий ишчи гуруҳ ташкил этилди.
Ишчи гуруҳ манзили:
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри 4-мавзе. Гулистон давлат университетининг “Ёшлар маркази” биноси.
Телефон: (+998) 67-225-03-50
Аризалар 2020 йилнинг 7 февралидан 15 февралига қадар (шу куни ҳам) ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача қабул қилинади ва суҳбатлар ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, номзодлар томонида Ҳудудий ишчи гуруҳларга зарур ҳужжатлар тўғри ва тўлиқ бўлган ҳолатда тақдим этилганда, сўзсиз қабул қилинади.
Ўқишни кўчиришда ҳеч қандай қўшимча талаблар ва синовлар бўлмайди.
Турли “ёрдам берадиган” таъмагир ва фирибгарларнинг таклифларидан эҳтиёт бўлинг!

#Ўқишни_кўчириш
Қўшни давлатлардаги ўзбекистонлик талабалар ўқишини республика ОТМларига имтиҳонсиз кўчирадилар
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 4 февралдаги 12-сон баёни билан қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон)даги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўқишини республикамиз олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ариза қабул қилишга рухсат берилди.
Талабгорлар 2020 йилнинг 7 февралидан 15 февралига қадар (шу куни ҳам) ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача республиканинг барча ҳудудларида ташкил этилган Ҳудудий ишчи гуруҳларга мурожаат қилишлари мумкин.
✅ Фуқаролардан Ҳудудий ишчи гуруҳларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари сўралади:
👉 ариза (жойида тўлдирилади);
👉 рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома (транскрипт) нусхаси;
👉 паспорт нусхаси.
Қўшни давлатлар (Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон) олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар таҳсил олаётган таълим муассасасининг мулкчилик шакли (давлат, нодавлат), таълим шакли (кундузги, сиртқи, кечки), таълим тури (бюджет, тўлов-контракт) ҳамда курсидан қатъий назар республика олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида кўчириш бўйича ариза топширишлари мумкин.
Кўчириш билан боғлиқ барча саволлар бўйича бевосита Ҳудудий ишчи гуруҳларига ҳамда қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин:
👉 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – (71) 246-38-57;
👉 Соғлиқни сақлаш вазирлиги – (71) 241-16-91.
Унутманг! Сиз томонингиздан тақдим этилган ҳужжатлар тўғри ва тўлиқ бўлган тақдирда Ҳудудий ишчи гуруҳлари томонидан албатта қабул қилинади.
Кўчиришда ҳеч қандай имтиҳон бўлмайди!
Турли “ёрдам берадиган” таъмагир ва фирибгарларнинг таклифларига алданиб қолманг.

Ўзбекистоннинг қўшни давлатлардаги элчихоналари ва ваколатхоналари орқали ўқишни кўчириш истагидаги фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилади.

Унга кўра, Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ўқишини кўчириш истагини билдирган ва ўқиши кўчирилишга рухсат берилган фуқароларга ўқиётган хорижий олий таълим муассасаларида тегишли ҳужжатларни олиш билан боғлиқ юзага келадиган муаммоларни бартараф этишда Ўзбекистон Республикасининг қўшни давлатлардаги элчихоналари ва ваколатхоналари орқали амалий ёрдам кўрсатилади.

Қўшни давлатлардаги талабаларга ўқишни кўчириш жараёнларида элчихоналар амалий ёрдам беради
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, Давлат қабул комиссиясининг 2020 йил 4 февралдаги 12-сон баёнига биноан, Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ўқишини кўчириш истагини билдирган ва ўқиши кўчирилишга рухсат берилган фуқароларга ўқиётган хорижий ОТМларда тегишли ҳужжатларни олиш билан боғлиқ юзага келадиган муаммоларни бартараф этишда Ўзбекистон Республикасининг қўшни давлатлардаги элчихоналари ва ваколатхоналари орқали амалий ёрдам кўрсатилади.
Бугун ижтимоий тармоқларда қўшни давлатларда, хусусан Қирғизистонда ўзбекистонлик талабалар ҳужжатларни олишда муаммога дуч келаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Агар ана шундай муаммога Сиз ҳам дуч келсангиз, унда элчихоналарга мурожаат қилишингиз мумкин. Ҳар эҳтимолга қарши уларнинг контактларини қолдиряпман.
Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси
Фавқулодда ва мухтор элчи: Ниязходжаев Саидикром Фарходович
Манзил: 010000, Нур-Султон шаҳри, Комсомол массиви, Лайли ва Мажнун кўчаси, 7-уй
Телефон: +7 (7172) 95-42-52
Сайт: http://www.uzembassy.kz/
E-mail: kz.uzembassy@mfa.uz
Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистон Республикасидаги элчихонаси
Манзил: Бишкек ш., Чингиз Айтматов кўчаси, 177-уй.
Телефон: 996-312 98-62-95
Факс: 996-312 98-60-43
Сайт: http://kyrgyzstan.mfa.uz/
E-mail: uzbembish@elcat.kg
Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги элчихонаси
Фавқулодда ва мухтор элчи: Шаисматов Эргаш Рахматуллаевич
Манзил: 734003, Душанбе шаҳри, Санои кўчаси, 30-уй
Телефон: 992-37 224-76-57, 992-37-224-75-39, 992-37-224-75-42
Факс: 992-37 224-76-57
Сайт: http://uzbekistan.tj/
E-mail: ruzintaj@rambler.ru, embasuzbek@gmail.com, uzbekistantj@yandex.ru

Вазирликка мурожаат йўллаш янада осонлашди
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги халқ билан мулоқотни кучайтириш ва аҳоли мурожаатлари билан ишлаш янада самаралироқ ишлаш мақсадида “Замонавий таълим” Телеграм ботини ишга туширди.
Мазкур бот орқали Сиз вазирликнинг тегишли мутасаддиларига ўзингизни қизиқтирган савол, таклиф, мулоҳаза ва мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин.
Бунинг учун @zamonaviytalim_bot манзилига хабар йўллашингизнинг ўзи кифоя.
Унутманг, мурожаат вақтида алоқа рақамларингиз (@username) ни қолдиришингиз бизга Сиз билан боғланиш имконини енгиллаштиради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги халқ билан мулоқотни кучайтириш ва аҳоли мурожаатлари билан ишлаш янада самаралироқ ишлаш мақсадида “Замонавий таълим” Телеграм ботини ишга туширди.
Мазкур бот орқали Сиз вазирликнинг тегишли мутасаддиларига ўзингизни қизиқтирган савол, таклиф, мулоҳаза ва мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин.
Бунинг учун @zamonaviytalim_bot манзилига хабар йўллашингизнинг ўзи кифоя.
Унутманг, мурожаат вақтида алоқа рақамларингиз (@username) ни қолдиришингиз бизга Сиз билан боғланиш имконини енгиллаштиради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
#Ўқишни_кўчириш
Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилувчи Ҳудудий ишчи гуруҳларнинг телефон рақамлар

Ўқишни кўчиришда ортиқча чеклов қўйилмайди.
Хабарингиз бор, қўшни давлат (Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон) олий ўқув юртларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларга юртимиз олий таълим муассасаларига кўчиришга ариза топширишга рухсат берилгани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур масала бўйича хориждаги ҳамюртларимиздан жуда кўп саволар келиб тушмоқда. Биз уларга тегишли вазирлик томонидан эълон қилинган маълумот асосида жавоб беришга ҳаракат қиламиз.
Нодавлат олий таълим муассасасида кўчириш мумкинми?
Республика олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича мурожаат қилиш учун қўшни давлатларда таҳсил олаётган олий таълим муассасасининг мулкчилик шаклига қаралмайди. Яъни, давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари талабалари бирдек ўқишни кўчиришлари мумкин. Фақатгина ўз давлатида олий таълим муассасаси сифатида давлат аккредитациясидан ўтган бўлиши лозим.
Сиртқи таълимдан-чи?
Давлат комиссияси баёнига кўра, қўшни давлатлардаги олийгоҳларда исталган таълим шаклида (кундузги, сиртқи, кечки, масофавий) таҳсил олаётган талабалар Ўзбекистонга ўқишни кўчириш учун ариза топширишлари мумкин. Яъни, таълим шаклидан қатъий назар, кўчиришга рухсат этилади.
Ўқишни кўчиришда бюджетга кўчирса бўладими?
Қўшни давлат олий таълим муассасаларида бюджет ва тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талабалар Ўзбекистон ОТМларига ўқишини кўчириш бўйича ариза топширишлари мумкин. Бунда Ўзбекистонга ўқишни кўчиришда тўлов-контракт асосида кўчиришга рухсат берилади.
Қайси курс талабаларига ўқишни кўчиришга рухсат берилади?
Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон олий ўқув юртларида исталган курсда таҳсил олаётган талабалар ўқишини кўчириш бўйича ариза топширишлари мумкин. Яъни, Ўзбекистонга ўқишни кўчиришда талабанинг курси борасида чекловлар йўқ.