GulDU.uz | Rasmiy kanal
7.58K subscribers
41.3K photos
3.55K videos
469 files
7.39K links
Guliston davlat universiteti rasmiy kanali

Manzil: Guliston şahri, 4-mavze
Jamoat transporti: 2-4-mavze yönalişdagi avtobus, universitet bekati
Web-site: www.guldu.uz
Email: glsu_info@edu.uz
Telefon: +998672254042
Faks: +998672254275
Download Telegram
Forwarded from Xushnudbek.uz
❗️Бугун ҳужжат топширишнинг охирги куни!

Абитуриентлар рўйхатдан ўтиши, маълумотларини таҳрирлаши ёки янги маълумот қўшиш, шунингдек аввал танлаган йўналишларини ўзгартириши учун бугун охирги имконият. Тунда соат 23:59 дан кейин база ёпилади ва кейин ҳеч қандай ўзгартириш киритиб бўлмайди.

‼️ Ўтган йилда битирган абитуриентлар тестга кириш учун тўланадиган тўловни (111 минг 500 сўм) бугун тўлашлари шарт. Бугун тўлов қилишга улгурмаган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди! Эртага ёки ундан кейин қилинган тўловлар бефойда бўлади.

👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from AkmalBurxanov⚖
Авваламбор, мени янги ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланганим муносабати билан билдирилаётган табриклар учун барчага миннатдорчилик билдираман.

Коррупция масаласи барчани бирдек ташвишга солаётган, чуқур илдиз отган иллатлигини жуда яхши тушунаман.

Эслатиб ўтмоқчиман, ушбу Агентлик Ўзбекистон учун тамомила янги тузилма ва, табиийки, асосий фаолият билан бир қаторда, ташкилий масалалар, шу жумладан, жамоани шакллантириш масаласи ҳам кун тартибида турибди.

Кўпчилик ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларим ва бошқа алоқа воситалар орқали менга коррупция ҳолатлари юзасидан мурожаатлар юборишмоқда ва тезкор муносабат билдиришим ёки чоралар кўришимни сўрашмоқда. Шунингдек, Агентликка ишга жойлашиш истагида бўлганлар ўзлари ҳақидаги маълумотларни юбормоқдалар.

Шу муносабат билан, қуйидагиларни маълум қилмоқчиман:

Фаолиятимизнинг илк кунидан фуқароларнинг коррупция ҳолатлари ҳақида Агентликни хабардор қилиш имконини берувчи махсус дастурни ишга туширишга киришдик.

Шунингдек, Агентликка ишга қабул қилишнинг танловга асосланган, шаффоф тизимини йўлга қўйиш устида иш бошланди. Номзодларни саралаш жараёнини адолатли ташкил этиш мақсадида (соҳа мутахассислари, жамоат ва халқаро ташкилотлар вакилларидан иборат) махсус комиссия тузилади.

Яна бир бор айтаман, бу янги фаолият. Уни аввалдан тўғри йўлга қўйишга ҳаракат қиламиз. Шунинг учун ушбу ташкилий масалаларни ҳал қилиш учун бироз вақт талаб этилади.

Агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
Telegram — t.me/antikor_uzb
Facebook — https://www.facebook.com/antikoruzb
Савол, таклиф ва мурожаатлар учун: @antikoruz_bot

@aburxanov
Forwarded from Xushnudbek.uz
Тўлов қилишга улгурмаган абитуриентлар диққатига!

Аввалги йилларда битирган абитуриентлар 20 июлга қадар тестга кириш учун 111 минг 500 сўм миқдорида тўловни амалга ошириши керак эди. Лекин айрим сабабларга кўра, тўлов қилишга улгурмаган абитуриентлар ҳам бор экан.

Шу сабабли ДТМ тўлов муддатини яна бир кунга узайтирди.

‼️ Онлайн рўйхатдан ўтган, лекин тўловга улгурмаган абитуриентлар бугун, 21 июль куни соат 23:59 қадар тўловни амалга ошириши мумкин.

❗️Тўловни амалга оширмаганлар рўйхатдан ўтмаган ҳисобланади ва тест синовларида иштирок эта олмайди.

👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Диплом серияси ва рақами чиқмаган битирувчилар нима қилади?

Жорий йилда бакалавр босқичини битирганлар учун диплом ва унинг иловасини электрон вариантда юклаб олиш учун https://diplom.edu.uz сайти ишга туширилган эди.

Аммо кўплаб битирувчилар мазкур платформадан юклаб олган дипломларида серия ва рақам йўқлигини, натижада эса магистратурага ҳужжат топшира олмаётганини таъкидлашмоқда. Сабаби http://magistr.edu.uz платформаси орқали онлайн рўйхатдан ўтаётганда диплом серияси ва рақамини ҳам киритиш керак бўлади.

Ушбу масалада Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакили билан боғландим ва унинг маълум қилишича, ушбу муаммо ўз ечимини топган. Яъни жорий йилда ўқишни тугатганлар магистратура учун онлайн рўйхатдан ўтаётганда диплом серия ва рақамини киритиши шарт бўлмайди, бу маълумот тизимда автоматик кўринади. Ушбу янгилик фақат жорий йилда битирганларга тааллуқли, аввалги йилларда ўқишни тугатганлар диплом серияси ва рақамини ўзи киритиши керак.

Шунингдек, айрим ОТМлар ҳақиқатдан барча битирувчи талабалари учун диплом серия ва рақамини базага киритиб чиқмагани, лекин бугун/эрта ушбу жараён тўлиқ ўз якунига етишини таъкидлашди.

❗️Агар қайсидир битирувчига дипломнинг асли керак бўлиб қолса (масалан, хориждаги ОТМга ҳужжат топшириш учун), унда буни ОТМдан олиши мумкин, бунинг учун маъмуриятга мурожаат қилиши керак бўлади.

👉 @xushnudbek 👈
Targ’ibot guruhi faoliyati yo’lga qo’yildi
Joriy yilning 20 iyul kuni Guliston davlat universitetida koronavirus pandemiyasiga qarshi kurashishga qaratilgan targ’ibot guruhlari tashkil etildi. Ushbu guruhlar 8taga bo’linib, har bir guruhga 4 nafardan professor-o’qituvchilar biriktirilgan. Mazkur ishchi guruh Guliston shahridagi mahallalar kesimida targ’ibot ishlarini olib borishmoqda. Joriy yilning 8 iyul kuni muhtaram Prezidentimiz tomonidan o’tkazilgan video selektorda yurtimizda karantin qoidalari 10 iyuldan 1 avgustga qadar kuchaytirilgan tartibga o’tishi, kasallanganlar va o’lim sonining keskin oshib borayotgani aytilgan. Muhtaram yurtboshimiz tomonidan kasallik simtomlarini sezish bilan shifikorlarga murojaat etish lozimligi yana bir bor eslatib o’tilgan edi. Targ’ibot guruhi tomonidan aholiga karantin qoidalari, koronavirus infektsiyasi profilaktikasi usullari, kasallik simptomlari va simptomlarsiz, engil formada o’tadigan kassallik holatida uy sharoitida davolanishga doir qo’llanmalar tarqatilmoqda!
Forwarded from Talaba.uz | Ta'lim portali
Saytda texnik ishlar olib borilmoqda.

23-iyul kuni soat 15.00 dan 19.00 ga qadar http://magistr.edu.uz va http://transfer.edu.uz saytlarida ariza to'ldirish vaqtida JSHSHIR kiritishda uzilishlar bo'lishi mumkin. O'zbеkiston Rеspublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat Pеrsonallashtirish Markazi serverida texnik ishlar olib borilmoqda.

Noqulaylik uchun uzr so‘raymiz!
Ⓜ️
Digital education

🎓 Talabalar rasmiy kanali👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
Forwarded from Sirdaryo Xabarlari
⚡️ Ректор мурожаати: Ҳушёрликка даъват

Батафсил: https://telegra.ph/sv-07-23-53

Каналга уланиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFIGsEorgDufPpS2gg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ГулДУ тарғибот гурухи фаолият ОАВ нигохида
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гулистон давлат университети ректори, Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари, техника фанлари доктори, профессор Ходжиев Муксин Таджиевичнинг матбуот брифинги
Forwarded from Edu.uz
#Брифинг

Нега магистратура босқичида ўқишни кўчиришга рухсат берилмайди?

Бугун, 25 июль куни АОКА ташкил этилган штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев иштирокида брифинг ўтказилиб, ҳамюртлармиз саволларига жавоб берилди.

Магистратура олий таълимга кирмайдими?! Ушбу аноним мурожаатда муаллифи нима сабабдан магистратура босқичида ўқишни кўчириш мумкин эмас? деган савол билан бир неча юрист ва адвокатларга мурожаат қилиб, тайинли жавоб ололмаганини маълум қилган.

Фархад Бабашев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

- Республика ОТМларига, шу жумладан хорижий ОТМлардан талабалар ўқишини кўчириш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.

Мазкур Низомнинг 23 (2)-бандига мувофиқ хорижий олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчирилишига рухсат этилмаслиги белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сон қарори билан тасдиқланган Магистратура тўғрисидаги Низомга мувофиқ магистратура талабаларига биринчи ўқув йилининг биринчи икки ойида магистрлик диссертациялари мавзулари ва уларга бириктирилган илмий раҳбарлар тасдиқланади.

Магистратура талабаларининг магистрлик диссертацияларини тайёрлаш жараёни биринчи курснинг биринчи семестридан бошланади. Магистратура талабалари ўқишининг кўчирилиши натижасида уларнинг қолган муддатда магистрлик диссертацияларини янгидан белгиланган талаблар даражасида тайёрлаш имкони мавжуд эмас.

Юқоридагиларга кўра, магистратура босқичида талабалар ўқишини кўчириш мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисобланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Brifing ǀ Oliy va o`rta maxsus ta`lim vazirligi brifingi
#COVID19 #mahalla

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from Edu.uz
#Брифинг

Бугун, 25 июль куни АОКА ташкил этилган штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда вазирлик матбуот котиби ҳамюртлармизнинг ўқишни кўчириш, магистратурага онлайн ҳужжат топшириш ва бошқа мавзулардаги саволларига жавоб берди.

Магистратурага кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун онлайн ариза топширишда magistr.edu.uz веб-сайти, талабалар ўқишини кўчириш ва тиклаш учун онлайн ариза юбориш ахборот тизими (transfer.edu.uz) иш фаолиятидаги техник носозликлар юзасидан фуқароларнинг эътирозлари билдирилмоқда.

Магистратурага кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун онлайн ариза топшириш magistr.edu.uz веб-сайти орқали амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 25 июль11:00 ҳолатига абитуриентлар томонидан келиб тушган аризалар сони 37 935 тани ташкил этади.

Маълумот учун: 2018/2019 ўқув йили бўйича жами 11 999 та, 2019/2020 ўқув йилида 25 913 та ариза келиб тушган эди. Демак бугунги кунда магитратура босқичида таҳсил олиш истагини билдирган талабалар сони деярли 3 баробарга ошган.

Талабалар ўқишини кўчириш ва тиклаш учун онлайн ариза юбориш ахборот тизими transfer.edu.uz веб-сайти орқали амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 25 июль ҳолатига талабгорлар томонидан келиб тушган аризалар сони 8286 тани ташкил этади. Ушбу ахборот тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат Персоналлаштириш маркази маълумотлар базаси билан интеграция қилинган.

Жорий йилнинг 20-23 июль кунлари transfer.edu.uz ахборот тизими орқали аризаларни рўйхатда ўтказишда Давлат персоналлаштириш маркази маълумотлар базасидан онлайн режимда фуқароларнинг ЖШШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) орқали паспорт маълумотларини олишда узилишлар юзага келган. Ҳозирги кунда барча муаммолар бартараф этилди.

Ушбу тизимларда кузатилган ноқулайликлар учун фуқароларимиздан узр сўраймиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Edu.uz
#Брифинг

Магистратурага онлайн ҳужжат топширишда мутахассисликни ўзгартириш мумкинми?

Бугун, 25 июль куни АОКА ташкил этилган штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев иштирокида брифинг ўтказилиб, ҳамюртлармиз саволларига жавоб берилди.

Жорий йил 17 июль куни ТДТУ магистратурасига онлайн ҳужжат топширдим. Ҳужжатларимни бошқа мутахассисликка қайтадан топширишим мумкинми?

Фархад Бабашев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

- Мумкин, бунинг учун сиз ҳужжат топширган ОТМга рўйхатдан ўтказилганингизни бекор қилиш тўғрисида мурожаат қиласиз ва бекор қилингач, бошқа ОТМ ёки мутахассисликка топширасиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Edu.uz
#Брифинг

Хорижий давлат ОТМининг кундузги-сиртқи таълим шаклидан Ўзбекистонга ўқишни кўчириш мумкинми?

Бугун, 25 июль куни АОКА ташкил этилган штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев иштирокида брифинг ўтказилиб, ҳамюртлармиз саволларига жавоб берилди.

Ассалому алайкум! Мен хорижий давлатда кундузги-сиртқи таълим шаклида ўқийман. Ўзбекистонда ўқишимни давом эттирмоқчи эдим. Лекин Ўзбекистонда бундай ўқиш тури йўқ. Нима қилишим мумкин?

Фархад Бабашев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

- Сиз республикамиз олий таълим муассасаларидаги мавжуд сиртқи таълим шакли бўйича ўқишингизни кучириб ўқишингиз мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Edu.uz
#Брифинг

Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили қандай бошланади?

Бугун, 25 июль куни АОКА ташкил этилган штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев иштирокида брифинг ўтказилиб, ҳамюртлармиз саволларига жавоб берилди.

Олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили қандай бошланади? Масофавий таълим давом этаверадими?

Фархад Бабашев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

- Аввал ҳам брифингларда шунга ўхшаш саволларга жавоб берилган эди. Умуман, анъанавий таълим шаклида ўқув йилини бошлаш режалаштирилган эди.

Республикада эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашиш шароитидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасининг юқори курс талабалари ҳамда академик лицейларнинг 2-курс ўқувчиларига янги ўқув йилини жорий йилнинг сентябрь ойидан масофавий шаклда бошлашга ҳам тайёргарлик кўрилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Edu.uz
#Брифинг

Ижодий имтиҳонлар бўйича қандай ўзгаришлар бор?

Бугун, 25 июль куни АОКА ташкил этилган штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев иштирокида брифинг ўтказилиб, ҳамюртлармиз саволларига жавоб берилди.

Олий таълим муассасаларига қабул жараёнида ўтказиладиган ижодий имтиҳонлар бўйича қандай ўзгаришлар киритиляпти?

Фархад Бабашев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

- Бугунги кунда мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда кириш имтиҳонларини бир хиллаштириш мақсадида тест билан бирга бўладиган ижодий имтиҳонлар ўрнига олдинги йилларда шу таълим йўналишидаги тест фанларидан бири қўйилиши режалаштирилган.

❗️Касбий (ижодий) имтиҳонлар эса амалдаги тартибда ўтказилади.