GulDU.uz | Rasmiy kanal
7.61K subscribers
41.2K photos
3.53K videos
469 files
7.38K links
Guliston davlat universiteti rasmiy kanali

Manzil: Guliston şahri, 4-mavze
Jamoat transporti: 2-4-mavze yönalişdagi avtobus, universitet bekati
Web-site: www.guldu.uz
Email: glsu_info@edu.uz
Telefon: +998672254042
Faks: +998672254275
Download Telegram
Forwarded from Talimxabarlari.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi Axborot xizmati rahbari Farhod Babashev ishtirokida brifing

OTM larda Yangi o‘quv yili qanday boshlanadi?

Magistraturaga imtihonlar qachon bo‘ladi?

Qo‘shni davlatlardan o‘qishini ko‘chirganlarga buyruqlar qachon chiqariladi?

O‘qishni ko‘chirish bo‘yicha arizalar javoblari qachon chiqadi?

Shu kabi savollarga javoblarni yuqoridagi videodan bilib olasiz.

Kanalga ulanish👇👇👇
@talimxabarlari
Forwarded from Edu.uz
Классификатор (26.08.2020).pdf
5.4 MB
Профессионал таълим йўналишлари, мутахассисликлари ва касблари классификатори “Ўзстандарт” агентлигидан рўйхатдан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ–5812-сон фармонига мувофиқ янги профессионал таълим муассасалари тармоғи ташкил этилиб, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб меҳнат бозори талаблари асосида ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш йўлга қўйилмоқда.

Шу муносабат билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
2020 йил 20 февралдаги 131-сон буйруғи билан тасдиқланган “Профессионал таълим йўналишлари, мутахассисликлари ва касблари классификатори” Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (“Ўзстандарт” агентлиги)нинг 2020 йил 13 августдаги 05-1197-сон Қарори билан жорий этилди.

Классификатор профессионал таълимнинг таълим стандартлари, малака талаблари ва ўқув режалари ҳамда бошқа ўқув-меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқишда фойдаланиш учун мўлжалланган.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Forwarded from Edu.uz
​​#ОТМ_янгиликлари

ЎзМУ олимлари ОТМларда фойдаланиладиган асосий тушунча ва атамалар изоҳига оид луғат яратишди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида олий таълим муассасалари фаолиятига доир “Луғат (Олий таълим муассасаларида фойдаланиладиган асосий тушунча ва атамалар изоҳига оид)” яратилди.

Луғат – олий таълим муассасаларида ўқиш ва иш юритиш жараёнида фойдаланиладиган асосий тушунча ва атамалар изоҳига оид манба бўлиб, у олий таълим муассасалари талабалари ва магистрлари учун мўлжалланган.

Шу билан бирга ундан раҳбар ва бошқарув тизимидаги ходимлар, бўлим бошлиқлари, факультет деканлари, декан ўринбосарлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқирувчилар, гуруҳ мураббийлари ва тадқиқотчилар ҳам фойдаланишлари мумкин.

Тузувчилар: Абдураҳимов Қодиржон – ЎзМУ доцент в.б., психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), Юсубов Жамшид - ЎзМУ доцент в.б., сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), Юсубов Жалолиддин - ЎзМУ катта ўқитувчиси, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

Луғатда ОТМларда ўқиш ва иш юритиш жараёнидаги ўқув-услубий, илмий тадқиқот, “Устоз-шогирд” тизими бўйича ҳамда олий таълимдан кейинги таълимга оид 400 дан ортиқ турли тушунча ва атамаларнинг мазмуни очиб беришга ҳаракат қилинган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган тиббиёт соҳаси ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

👏 Мукофотланганлар орасида тиббиёт олий таълим муассасалари вакиллари ҳам бор.

🔺«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Ризаев Камол Саидакбарович - Тошкент давлат фармацевтика институти ректори

🔺«Соғлом турмуш» медали билан
Ярмуҳамедова Наргиза Анваровна - Самарқанд давлат тиббиёт институти юқумли касалликлар, эпидемиология ва тери-таносил касалликлари кафедраси мудири

🔺II даражали «Саломатлик» ордени билан
Шарипов Равшан Оллаёрович - Тошкент тиббиёт академиясининг анестезиология ва реаниматология кафедраси катта ўқитувчиси

🔺«Дўстлик» ордени билан
Аграновский Марк Лейзерович - Андижон давлат тиббиёт институти психиатрия ва наркология кафедраси мудири

🔺«Шуҳрат» медали билан
Худойқулова Гулнора Каримовна - Тошкент тиббиёт академиясининг болалар юқумли касалликлари кафедраси доценти

🔺«Келажак бунёдкори» медали билан
Сафарова Камола Ҳамроевна - Тошкент давлат стоматология институти талабаси (волонтёр)

➡️ @otm_info ⬅️
📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган тиббиёт соҳаси ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

👏 Мукофотланганлар орасида тиббиёт олий таълим муассасалари вакиллари ҳам бор.

🔺«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Ризаев Камол Саидакбарович
- Тошкент давлат фармацевтика институти ректори

🔺«Соғлом турмуш» медали билан

Исматова Раъно Аҳадовна
- Бухоро давлат тиббиёт институти академик лицейи директори
Ярмуҳамедова Наргиза Анваровна - Самарқанд давлат тиббиёт институти юқумли касалликлар, эпидемиология ва тери-таносил касалликлари кафедраси мудири

🔺II даражали «Саломатлик» ордени билан
Шарипов Равшан Оллаёрович
- Тошкент тиббиёт академиясининг анестезиология ва реаниматология кафедраси катта ўқитувчиси

🔺«Дўстлик» ордени билан
Аграновский Марк Лейзерович
- Андижон давлат тиббиёт институти психиатрия ва наркология кафедраси мудири

🔺«Шуҳрат» медали билан
Худойқулова Гулнора Каримовна
- Тошкент тиббиёт академиясининг болалар юқумли касалликлари кафедраси доценти

🔺«Келажак бунёдкори» медали билан
Сафарова Камола Ҳамроевна
- Тошкент давлат стоматология институти талабаси (волонтёр)

➡️ @otm_info ⬅️
Forwarded from Xushnudbek.uz
Тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар рўйхати эълон қилинди

Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида «Стадионлар ва хиёбонлар» бўлими ташкил этилиб, унга бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар бўйича маълумотлар жойлаштирилди.

Саҳифада қуйидаги маълумотлар акс этган:

✅ Стадион ёки хиёбоннинг расми;
✅ Ҳудудга кириш жойлари;
✅ Стадион ёки хиёбон номи;
✅ Стадион ёки хиёбон манзили;
✅ Сектор рақами;
✅ Тест топширадиган гуруҳлар;
✅ Стадион ёки хиёбоннинг Google харитадаги геолокацияси.

Тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар:
👉 https://dtm.uz/page/stadionlar_2020

Cаҳифада тегишли ҳудудни танлаб, мазкур ҳудуддаги тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар бўйича маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Edu.uz
#Қонунчилик_янгиликлари

ОТМлар профессор-ўқитувчилари ва ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби белгиланди

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 517-сонли қарори билан республика олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва бошқа тоифадаги ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Унга, ОТМларнинг профессор-ўқитувчиларини ва бошқа тоифадаги ходимларини моддий рағбатлантириш пул мукофотлари кўринишида ОТМ бюджетидан ташқари маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

Пул мукофотлари ҳар бир ходимнинг меҳнат фаолиятида юқори ижодий ва ишлаб чиқаришдаги эришган ютуқлари, ОТМ фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини оширишга қўшган шахсий ҳиссаси учун ОТМ раҳбарияти томонидан асосий иш ҳақига устама ва қўшимча ҳақлар белгилаш орқали берилади.

Моддий рағбатлантириш нафақат бир ходим учун, балки ОТМ раҳбарияти ёки бошқа бошқарув органлари томонидан жамоатчилик ишларини бажарган бутун бир жамоа, кафедра, факультет, илмий лаборатория ва бошқа бўлинмалар ходимларига ҳам берилиши мумкин.

Профессор-ўқитувчиларга иш ҳақи учун устама ҳақ ва қўшимча ҳақлар Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 5 июлдаги 236-сон қарори 6-бандига мувофиқ бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бир ойлик маошгача бўлган миқдорда табақаланган ҳолда белгиланади.

ОТМнинг бошқа тоифадаги ходимларига эса - ОТМ касаба уюшмаси ташкилотининг тавсиясига кўра олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан белгиланадиган микдорларда тўланади.

Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчи ва ходимларга устамалар ҳамда моддий рағбатлантириш турлари ва миқдорлари молиявий имкониятдан келиб чиқиб, мустақил белгиланади.

Устама ҳақларини қатъий мезонларга мувофиқ белгилаш ва тўлаш учун жавобгарлик ОТМ раҳбари зиммасига юкланади.

ОТМ раҳбариятига бажарилган ишлар ва эришилган натижалар тўғрисида нотўғри маълумот тақдим этган ходимлар моддий рағбатлантирилмайди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Forwarded from Talimxabarlari.uz
​​#Иккинчи_таълим

Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга рўйхатдан ўтиш учун қўшимча муддат берилади

Бугун, 31 август куни ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази серверларида техник ишлар олиб борилаётганлиги сабабли кун давомида ikkinchitalim.edu.uz платформаси орқали ариза тўлдиришда вақтинча узилишлар кузатилиши мумкин.

Шу сабабли, абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида иккинчи ва ундан кейинги олий таълим учун ҳужжатлар қабули шу йилнинг 1-2 сентябрь кунлари ҳам давом эттирилиши кутилмоқда.

✅ Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисида Низом асосида республикадаги давлат ОТМларида 2- ва ундан кейинги олий маълумот бўйича қабул амалга оширилади.

➖ Бунда бакалавр ва дипломли мутахассис даражасига эга бўлган шахслар бакалавриат таълим йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни олишлари мумкин.

➖ Иккинчи олий таълим бўйича кириш синовлари санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилган ҳолда белгиланган тартибга мувофиқ ОТМлар қабул комиссиялари томонидан ўтказилади.

➖ОТМ қабул комиссияси томонидан номзоднинг биринчи маълумоти билан таққослаган ҳолда ўқув режа ва дастурларидаги фарқлар аниқланади ҳамда шу асосида таълим муассасасида ўқитиш курси (биринчи ёки иккинчи курсдан юқори бўлиши мумкин эмас) белгиланади.

➖ ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 7 августдаги 2-сонли баёни билан 2020/2021 ўқув йилида 55 та ОТМда иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олишга рухсат этилган.

➖ Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида амалга оширилади.

➖Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Forwarded from Edu.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Президент

“Сўнгги тўрт йилда мамлакатимизда 43 та янги олий таълим муассасаси ташкил этилиб, уларнинг сони 121 тага етди. Бу йил олий ўқув юртларига кириш учун бир ярим миллионга яқин ёшларимиз ҳужжат топширди. Бу рақам ўтган йилга нисбатан 40 фоиз кўп демакдир.

Ушбу кўрсаткичлар, аввало, фарзандларимиз ва уларнинг ота-оналари қалбидаги эртанги кунимизга, келажакка бўлган катта орзу-умид ва ишончдан дарак беради.”

Шавкат МИРЗИЁЕВ,
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Forwarded from Edu.uz
#Табрик

Энг улуғ, энг азиз байрам – давлатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муборак бўлсин!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Forwarded from Равшанбек Маҳмудов
Азиз юртдошлар!
Барчангизни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги байрами билан самимий табриклайман! 2020 йил БУтун жаҳон учун оғир келди. Лекин Ўзбекистон халқи фидойи, ҳамжиҳат, матонатли, бир-бирига меҳрибон, саҳоватпеша, мард бўлганлиги учун ҳам бу қийинчиликларни, оғирликларни Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида енгиб ўтмоқдамиз. 2020 йил тарих зарварақларига зарҳал ҳарфлар билан ёзилади. Чунки Мустақиллик байрами биринчи марта онлайн шаклда оила байрами сифатида нишонланмоқда. Ният қиламизки кейинги йилларда энг улуғ, энг азиз байрамимиз боғларда, стадионларда, катта сайллар шаклида нишонланади. Мутақиллик байрами барчамизга муборак бўлсин.
Равшанбек Маҳмудов,
Гулистон давлат университети профессори, матбуот котиби
Forwarded from Edu.uz
⚡️⚡️⚡️2020/2021 ўқув йилига хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган фуқаролар ДИҚҚАТИГА:

🔹2020/2021 ўқув йилига хорижий давлатлардаги олий таълим муассасалари ҳамда республикадаги хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган фуқаролар учун онлайн тест синовлари жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилади.

🔹Фуқаролар рўйхатдан ўтишда белгилаган ўзларининг доимий яшаш манзили бўйича онлайн тест синовларида иштирок этадилар.

🔹Тест синовларида фуқаролар белгиланган жойда иштирок этишлари шарт.

🔹Тест синовларида иштирок этувчи фуқаролардан онлайн тест синовларида иштирок этиш учун белгиланган жойларга ўз вақтида келишлари талаб этилади.

🔹Таълим йўналишларига мос фанлардан тўғри жавобларга бериладиган баллар қуйидагича тақсимланади:
1-блок фанларига – ҳар бир тўғри жавобга – 3,2 балл;
2-блок фанларига – ҳар бир тўғри жавобга – 3,1 балл.

⏰Тест синовларини топшириш учун 3 соат вақт берилади. Талабгорларга тегишли таълим йўналишларига мос 2 та фандан 30 тадан, жами 60 та савол берилади.

❗️Ўтказиладиган тест синовлари натижаларига кўра фуқароларнинг хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш бўйича қарор ДАВЛАТ КОМИССИЯСИ ТОМОНИДАН қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇

2020/2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчириш ва тиклаш бўйича ўтказиладиган онлайн тест синовлари ГРАФИГИ

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Forwarded from Edu.uz
Forwarded from Edu.uz
Forwarded from Edu.uz
❗️Республика олий таълим муассасалари талабалари диққатига:

✅Ҳурматли талабалар, бугун, 2 сентябрдан бошлаб 2020/2021 ўқув йили расман бошланди.

🖥Аввал хабар қилинганидек, республика олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёни тасдиқланган ўқув режалари асосида масофавий шаклда онлайн тарзда йўлга қўйилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Forwarded from Talimxabarlari.uz
#Magistratura

Магистратурага кириш имтиҳонлари 8-20 сентябрь кунлари ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 3-сон мажлиси баёни қарорига мувофиқ:

👉 2020/2021 ўқув йили қабулида республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонлари карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда 2020 йил 8-20 сентябрь кунлари ўтказилади.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Forwarded from Talimxabarlari.uz
Texnikumlar qabuli (контракт).pdf
2.4 MB
#kollej2020

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 28 авryстдаги 3-сон баёни билан 2О20/2О21 ўқув йили учун ТЕХНИКУМларга тўлов-контракт асосида қабул параметрлари тасдиқланди.

👉 Унга кўра 168 та техникумга тўлов-контракт асосида ўқитишга 60 849 та квота ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, Давлат комиссиясининг 2020 йил 7 августдаги 2-сон баёнига мувофиқ 2020/2021 ўқув йили учун 185 та техникум 9199 та давлат гранти асосида қабул параметрлари тасдиқланган эди.

❗️Янги ўқув йилида техникумларга 70 мингдан ортиқ ўқув қабул қилиниши режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ