Hudud Inform
15.5K subscribers
20.2K photos
4.81K videos
30 files
16.5K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев бугун Қашқадарёга ташриф буюради

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 21 октябрь куни Қашқадарё вилоятига ташриф буюради. Давлат раҳбари саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим соҳалари ҳамда маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишади.

Ташриф давомида лойиҳаларни ишга тушириш ва янги лойиҳалар қурилишини бошлаш тадбирида иштирок этиши режалаштирилган. Шунингдек, вилоятни комплекс ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилади.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
CNPC Тошкентда доимий ваколатхона очиши мумкин

“Ўзбекнефтгаз” раҳбари Абдуғани Сангинов ва Хитой миллий нефть-газ корпорацияси — CNPC президенти Чжоу Синхуай бошчилигидаги делегация ўртасида музокаралар ўтказилди.

Томонлар бурғилаш, геология-қидирув, сейсмик тадқиқотлар, конларнинг газ бериш самарадорлигини ошириш, рақамлаштириш ва замонавий ускуналар етказиб бериш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашувда M-25 конидаги авария оқибатларини бартараф этиш учун қутқарув қудуқларини бурғилаш режаси ҳам кўриб чиқилди.

Шунингдек, ички бозорни ёқилғи билан барқарор таъминлаш учун нефть маҳсулотлари етказиб бериш манбаларини диверсификация қилиш ва узоқ муддатли етказиб бериш механизмларини ишлаб чиқиш масаласи кўриб чиқилди.

Ҳамкорлик кўлами кенгайиб бораётгани ҳисобга олиниб, Тошкентда CNPCнинг доимий ваколатхонасини ташкил этиш бўйича ҳам таклиф билдирилди.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нуротада ҳайдовчилик гувоҳномасисиз мактаб ўқувчиларини автобусда ташиган шахс аниқланди

Нурота туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган фуқаро мактаб ўқувчиларини автобусда ташиётгани аниқланган.

Фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилган. Автобус жарима майдонига жойлаштирилган.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбек-лотин алифбосини такомиллаштиришга доир қонун президент томонидан имзоланди

Ўзгаришлар қуйидагича:

O‘ o‘ → Ö ö
G‘ g‘ → Ğ ğ
Sh sh → Ş ş
Ch ch → Ç ç

“Ушбу қонуннинг 21 октябр куни қабул қилинишида чуқур рамзий маъно бор. Тузатилган алифбомиз маърифатпарвар аждодларимиз орзуси, ёшларимиз саводхонлиги ва тилимиз мавқеини юксалтиришга хизмат қилишига ишонаман”, – деди Саида Мирзиёева.


Қонун расман эълон қилинганидан кейин 6 ой ўтиб кучга киради.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Темир йўл узелларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик текширилмоқда

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раҳбариятининг буйруғига асосан, «Термиз минтақавий темир йўл узели» филиалига қарашли корхона, ташкилот ва станцияларда техник кўрик бошланди.

Хусусан, «Оқназар–Қумқўрғон–Қудуқли» темир йўл участкасида комплекс ўрганиш ўтказилди.

Жараёнда ҳаракат хавфсизлиги, инфратузилманинг техник ҳолати, меҳнат муҳофазаси ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик текширилди. Шунингдек, профилактика ишларининг ташкил этилиши, мавжуд камчиликларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш ҳолати назоратдан ўтказилди.

Мавсумга тайёргарликда техник воситалар созлиги, ходимлар меҳнат хавфсизлиги ва поездлар ҳаракати барқарорлигини таъминлашга эътибор қаратилмоқда.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кун видеоси

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёдаги 54 миллион долларлик «Sulton Tex Group» фабрикаси билан танишди. Маҳсулотлар кўргазмасида тадбиркор давлатимиз раҳбарига корхонада ишлаб чиқарилган кийимни совға қилди.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
Қашқадарёда 6 млрд долларлик лойиҳаларга старт берилди

Президентнинг Қашқадарёга ташрифида 69 та лойиҳа ишга туширилди, яна 92 тасининг қурилишига старт берилди.

Хусусан, Италия бренди – трикотаж ишлаб чиқариш, АҚШлик ҳамкорлар – мева-сабзавотни қайта ишлаш, хитойлик инвесторлар эса чиқиндидан ток ишлаб чиқарадиган заводни ташкил этмоқда.

Россиялик инвесторлар билан Шаҳрисабзда 300 млн долларлик дор йўли, меҳмонхона ва тоғ-чанғи курорти қурилади.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
❗️Педагог ва ўқувчилар ҳар ўқув йилида психологик диагностикадан ўтказилади

Эндиликда педагоглар, тарбиячилар, ўқувчилар, тарбияланувчилар ва талабалар ҳар ўқув йилида камида бир марта мақсадли психологик диагностикадан ўтказилади. Бу Президентнинг 19 октябрдаги ПҚ–379-сон қарорида назарда тутилган.

Тизим 2026/2027 ўқув йилидан боғча ва мактабларда, 2027/2028 ўқув йилидан ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида жорий этилади.

Диагностика электрон платформада ўтказилиб, маълумотлар махфийлиги таъминланади. Натижалар сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиниб, иштирокчилар психологик барқарорлик ва ёрдамга эҳтиёжига кўра уч гуруҳга ажратилади. Зарур ҳолларда таълим ташкилоти психологи ёки ментор психолог бириктирилади.

Малака ошириш курсларига ўқитувчи сифатида жалб этилган психологларга шу давр учун лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида устама тўланади. Юқори натижа кўрсатган 150 нафар ментор психолог энг кам иш ҳақининг 20 баробари миқдорида бир марталик рағбатлантирилади. Психологик хизмат ходимлари камида ҳар беш йилда малакасини оширади.

Шунингдек, Психология илмий-тадқиқот институти ташкил этилиб, 2027 йил 1 январдан унинг учта ихтисослашган лабораторияси фаолияти йўлга қўйилади.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда Тошкент–Андижон йўналишида замонавий CRRC-Daliyan электропоезди қатнайди

732/731-сонли Тошкент–Андижон–Тошкент йўловчи поезди таркиби алмаштирилади. Янги электропоезд бешта эконом тоифадаги вагондан иборат бўлиб, 415 нафар йўловчига мўлжалланган.

21 октябрдан Тошкент–Йўловчи вокзалидан соат 18:40 да жўнаб, Андижон-1 вокзалига 23:12 да етиб боради. Қайтиш қатнови 22 октябрдан Андижондан 07:20 да йўлга чиқиб, Тошкентга 12:12 да етиб келади. Қатновлар амалдаги ҳаракатланиш кунларида бажарилади.

Ҳафталик техник кўрик сабаб 26 октябрдан ҳар душанба куни 730/729-сонли Тошкент–Андижон–Тошкент қатнови бекор қилинади.

Шунингдек, 21–27 октябрь кунларидан Андижонни Тошкент, Хива/Урганч, Термиз ва Қўнғирот билан боғловчи айрим поездлар ҳамда маҳаллий қатновлар жадвали ўзгаради. Йўловчиларга сафар олдидан жўнаш вақтини аниқлаштириш тавсия этилмоқда.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёевага онкологик касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантиришдаги етакчилиги ва ҳар бир боланинг соғлом ҳаёт кечириш ҳуқуқини глобал миқёсда илгари сургани учун ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофоти топширилди.

“Муҳтарам Биринчи хоним! Сиз бутун дунёда болалар, айниқса, онкологик касалликлар билан курашаётган болалар манфаатлари йўлида чинакам курашчи, ҳар бир боланинг таълим олиш ва соғлом ҳаёт кечириш ҳуқуқининг ҳимоячисисиз”, — деди ЖССТ Бош директори Тедрос Аданом Гебреисус.


2019 йилда таъсис этилган ушбу мукофот аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида аниқ натижаларга эришган алоҳида етакчилик ва юксак ютуқлар учун берилади. Аввалги йилларда унга давлат ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари, Нобель мукофоти совриндорлари, таниқли олимлар ва жамоат арбоблари сазовор бўлган.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ҳаводаги майда чанг миқдори ўтган йилга нисбатан 28 фоизга камайган

2026 йил 1 январдан 19 октябргача пойтахтда PM2.5 заррачаларининг ўртача миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28 фоизга, PM10 эса 32 фоизга камайган.

Бу ҳақда Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти директори Дониёр Турғунов кузда ҳаво ифлосланишининг сабаблари ва кўрилаётган чораларга бағишланган брифингда маълум қилди.

Кузда кечалари совиган ҳаво устида илиқ қатлам ҳосил бўлиб, ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалишини чеклайди. Шамолнинг сусайиши ва ёғингарчилик камлиги ҳам чанг ва ташламаларнинг шаҳар устида тўпланишига сабаб бўлади.

Тадқиқотга кўра, Тошкентда PM2.5 ифлосланишининг йиллик манбалари орасида шамол келтирадиган чанг улуши 36 фоиз, биноларни иситиш – 28 фоиз, транспорт – 16 фоиз, саноат – 13 фоиз. Нисбатлар мавсумга қараб ўзгаради.

Йирик қурилиш майдонларида сув пуркагичлар, ғилдирак ювиш мосламалари ва ҳаво мониторинги станцияларини ўрнатиш мажбурий қилинган. Ифлосланиш ҳақида эрта огоҳлантириш тизими ҳам яратилган.

Бу куз-қишда ҳаво сифати ўтган мавсумга нисбатан яхшироқ бўлиши кутилмоқда. Бироқ ифлосланишнинг қисқа муддатли кўтарилишлари сақланиши мумкин.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Навоийуран» бошқарув тизимининг учта халқаро стандартга мувофиқлиги тасдиқланди

«Навоийуран» давлат корхонаси ISO 9001, ISO 14001 ва ISO 45001 стандартлари бўйича қайта сертификатлаштириш аудитидан муваффақиятли ўтиб, 2029 йил 9 майгача амал қилувчи халқаро сертификатларни олди.

Текширувлар 2026 йил май–июнь ойларида «CERT INTERNATIONAL» компанияси аудиторлари томонидан ўтказилган. Унда корхонанинг интеграциялашган бошқарув тизими, жумладан, унинг қамровидаги «Зафаробод» кон бошқармаси ва Уран ишлаб чиқариш заводи фаолиятига оид ҳужжатлар ҳамда маълумотлар ўрганилган.

Аудит якунлари бўйича корхонада жорий этилган бошқарув тизимининг самарали фаолиятига ижобий баҳо берилган. Қайта сертификатлаштириш ушбу тизимнинг халқаро стандартлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлаган.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Янгилик қилиб Америка очиш керак эмас» – таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов

Таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов журналистлар билан мулоқотда ўқитувчи мавқеини ошириш учун ота-оналарнинг устозларга муносабати ҳам ўзгариши зарурлиги ҳақида фикр билдирди.

«Биз агар фарзандимиз билан бир соат ўтириб дарс қилмасак, ўтириб олиб ўқитувчини ёмонлайверсак, устозни мавқеи қачон ошади? Қачонки сиз билан биз муносабатимизни ўзгартирсак», – деган вазир.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM