Зулфиқор Мусоқовга Президент совғаси — Янги Тошкентдан уч хонали уй топширилди
Ўзбек киноси ривожига узоқ йиллардан буён муносиб ҳисса қўшиб келаётган таниқли режиссёр ва сценарийнавис Зулфиқор Мусоқовга Президент совғаси сифатида Янги Тошкентдан уч хонали хонадон топширилди.
Зулфиқор Мусоқов “Абдуллажон”, “Осмондаги болалар”, “Кичкина табиб”, “Ватан”, “Новда” каби халқ севиб томоша қиладиган фильмлар муаллифи ҳисобланади.
✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Бугун, 27 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаси ходимлари билан учрашув ўтказади ҳамда Олимпия шаҳарчасига ташриф буюриб, Президент Олимпиадасининг очилиш маросимида иштирок этади.
✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16🔥9❤8👏1
Термиз орқали юк ташишда 7 ноябрдан қўлланадиган йиғимлар эълон қилинди
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Термиз станциясида қайта юкланиб, Афғонистонга экспорт қилинадиган юклар ҳамда Термиз порт станциясига ташиладиган юклар учун йиғимларни маълум қилди.
Термизда қайта юкланиб, Афғонистонга йўналтириладиган юклар учун ҳар бир вагонга масофага қараб қуйидаги йиғимлар белгиланган:
– буғдойдан бошқа айрим юкларни темир йўлда ташишда, 600 кмдан бошлаб – 800 минг–1,3 миллион сўм; автомобиль транспортида – 2,8–7,6 миллион сўм;
– буғдойни темир йўлда ташишда – 6,8–26 миллион сўм; автомобиль транспортида – 12–33 миллион сўм.
Термиз порт станциясига ташишда ҳар бир вагон учун буғдойдан бошқа айрим юкларга 3–8 миллион сўм, буғдойга 13–33 миллион сўм ундирилади.
Суммалар ҚҚСсиз кўрсатилган. Булар ташишнинг умумий нархи эмас, белгиланган йиғимлардир. Аниқ сумма масофа ва юк турига боғлиқ. Буғдойдан бошқа юклар бўйича келтирилган ставкалар GNG коди 27090090, 2710, 2711, 27090010, 3901 ва 3902 бўлган юкларга татбиқ этилмайди.

❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаси ходимлари билан учрашувда бир гуруҳ соҳа вакилларига давлат мукофотларини шахсан топширмоқда.
✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Тақдирланганлар:
Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ботир Даминов. У Ўзбекистонда нефрология ва трансплантология йўналишларини ривожлантириш, малакали мутахассислар тайёрлаш борасида ўз илмий-амалий мактабини яратган соҳа фидойиларидан.
Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази илмий раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Миржалол Жўраев. У саратон касалликларини даволаш бўйича йигирмадан ортиқ ноёб стандартларни ишлаб чиққан ва онкология соҳасидаги илмий изланишлари билан танилган салоҳиятли олим.
Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази директори Шавкат Каримов. Олимнинг кўп йиллик фаолияти миллий тиббиётимиз, хусусан, жарроҳлик илм-фани ва амалиёти ривожи билан чамбарчас боғлиқ.
Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Азамат Юсупов. Эллик мингдан ортиқ жарроҳлик амалиётини муваффақиятли бажарган тажрибали микрохирургнинг фаолияти минглаб инсонларнинг кўриш саломатлигини тиклаш ва сақлашга қаратилган.
Тошкент давлат тиббиёт университетининг биринчи дерматовенерология ва косметология кафедраси профессори, тиббиёт фанлари доктори Адҳамжон Ваисов. Соҳага оид ўнга яқин ихтиролар муаллифи бўлган олимнинг илмий-педагогик фаолияти ёш шифокорлар ва тадқиқотчиларни тайёрлашда алоҳида аҳамият касб этади.
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏1
Чирчиқ дарёси кўпригида Тошкент–водий йўналишида ҳаракат икки кунга ёпилади
28 октябрь соат 08:00 дан 30 октябрь соат 08:00 гача А373 «Тошкент–Ўш» автомобиль йўлининг 1-километридаги кўприкда Тошкентдан водий томон ҳаракат тўхтатилади. Автомобиль йўллари қўмитаси бу ҳақда маълум қилди.
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида жойлашган кўприкдаги чеклов таъмирлаш ишлари билан боғлиқлиги айтилган.
Оҳангарон шоссесига чиқувчи транспорт воситалари D001 «Тошкент ҳалқа автомобиль йўли»нинг 47-километридан – Роҳат айланма йўлидан Қўйлиқ йўналишига йўналтирилади.
Юқоричирчиқ туманидан Тошкентга кирувчи транспорт эса D012 автомобиль йўлининг 6-километридан Йик-ота ва Фарғона йўли йўналишига ўтказилади.
✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
28 октябрь соат 08:00 дан 30 октябрь соат 08:00 гача А373 «Тошкент–Ўш» автомобиль йўлининг 1-километридаги кўприкда Тошкентдан водий томон ҳаракат тўхтатилади. Автомобиль йўллари қўмитаси бу ҳақда маълум қилди.
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида жойлашган кўприкдаги чеклов таъмирлаш ишлари билан боғлиқлиги айтилган.
Оҳангарон шоссесига чиқувчи транспорт воситалари D001 «Тошкент ҳалқа автомобиль йўли»нинг 47-километридан – Роҳат айланма йўлидан Қўйлиқ йўналишига йўналтирилади.
Юқоричирчиқ туманидан Тошкентга кирувчи транспорт эса D012 автомобиль йўлининг 6-километридан Йик-ота ва Фарғона йўли йўналишига ўтказилади.
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
«Навоийуран» рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича 15 та лойиҳани амалга оширишни тезлаштиради
Корхонада ишлаб чиқариш жараёнларига рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни жорий этиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилган. Ундаги лойиҳалар ижросини жадаллаштириш вазифаси қўйилгани ҳақида «Навоийуран» хабар берди.
Бу масала бош директор Джамал Файзуллаев раҳбарлигида 2026 йилнинг тўққиз ойлик натижаларига бағишланган йиғилишда кўриб чиқилган. Унда уран ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, геология-қидирув натижалари ва мавжуд муаммолар муҳокама қилинган.
Йилнинг қолган даври учун уран ишлаб чиқариш кўрсаткичларини таъминлаш ва минерал-хомашё базасини мустаҳкамлаш устувор вазифалар сифатида белгиланган. Масъулларга қувватлардан самарали фойдаланиш, технологик талабларга риоя этиш ва геология-қидирув ишларини жадаллаштириш топширилган.
Шунингдек, экологик хавфсизликни таъминлаш, молиявий ва ижро интизомини кучайтириш бўйича вазифалар қўйилган.

Бугундан Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay тўлов хизматлари ишга тушди.
✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17❤8🔥8
Расмий муносабат
Зарбдорда ўқувчиларни илова ўрнатишга мажбурлаш ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги 1-мактаб битирувчилари дарсдан чиқарилиб, уйма-уй юриб телефонларга APK файл ўрнатишга мажбурланаётгани ҳақида хабар тарқалди.
Ҳокимликнинг расмий саҳифасида билдирилишича, ҳолат туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тузган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган.
Расмий муносабатда битирувчи синф ўқувчиларини дарсдан чиқариб, уларнинг мобил телефонларига «APK Қўриқчи» иловасини ўрнатиш бўйича топшириқ берилмагани айтилган.

Apple Pay’ни кутдингизми? Octobank карталари билан у аллақачон ишламоқда!
Энди iPhone, Apple Watch, iPad ва Mac орқали харидлар учун тўловларни амалга оширишингиз мумкин!
Octobank карталари эгалари Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб ушбу хизматдан фойдаланиш имконига эга бўлди.
Энди Octobank’нинг Visa ва Mastercard карталарини Apple Wallet’га қўшиб, Apple қурилмалари орқали тўловларни амалга ошириш мумкин.
🛍 Дўконларда – контактсиз тўлов терминалида iPhone ёки Apple Watch орқали;
⌨️ Онлайн – iPad ва Mac орқали, карта маълумотларини қўлда киритмасдан.
Харидни қурилмангизда тасдиқлайсиз, Apple Pay эса карта рақамингизни ҳимоя қилади – сотувчига узатилмайди.
Тез орада Apple Pay HUMO карталарини ҳам қўллаб-қувватлайди.
Octobank картангизни Apple Wallet’га қўшинг ва кейинги харидингиздаёқ янги тўлов усулини синаб кўринг!

👍1🔥1
Уйда кимлар доимий рўйхатда турганини онлайн текшириш мумкин
Уй ёки квартирада доимий рўйхатда турган шахслар ҳақидаги маълумотномани my.gov.uz орқали олиш мумкин. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги эслатди.
Маълумотнома олиш учун:
– порталдаги хизматга кириш;
– электрон сўров юбориш;
– маълумотлар базада мавжуд бўлса, автоматик шаклланган маълумотномани юклаб олиш керак.
Хизмат бепул, ҳужжат талаб этилмайди. Давлат хизматлари марказига бориш ҳам шарт эмас.
Уй-жой сотиб олиш ёки ижарага беришдан олдин унда доимий рўйхатда турган шахслар ҳақидаги маълумотларни текшириш фойдали.

Ўртача ойлик иш ҳақи 7,2 млн сўмдан ошди
⠀
2026 йил январь–сентябрь ойларида ўртача ойлик номинал иш ҳақи 7 млн 274,1 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18% га ўсган.
⠀
Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти 19 млн 712,6 минг сўм билан энг кўп маош олувчи соҳа бўлиб қолмоқда. Иккинчи ўринда ахборот ва алоқа соҳаси турибди – бу йўналишда ўртача иш ҳақи 17 млн 6,9 минг сўм бўлган.
⠀
Энг кам маош эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар ҳамда таълим соҳаларида қайд этилган (4,454 – 5,015 млн сўм).
⠀
Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри 12 млн 300,8 минг сўм билан етакчи. Энг кам иш ҳақи Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига тўғри келади (4,970 – 4,989 млн сўм).

«Ўзбекнефтгаз»: тўққиз ойда бешта янги газ кони очилди
«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2026 йил тўққиз ойлик фаолиятига бағишланган матбуот анжуманида бешта янги газ кони очилгани ва 80 та қудуқ бурғилангани маълум қилинди.
Компанияга кўра, 114 та қудуқни таъмирлаш ҳисобига кунига қўшимча 4 миллион куб метр газ қазиб олишга эришилган. Қазиб чиқариш барқарорлигини сақлаш учун 35 та кичик компрессор харид қилинмоқда. Уларнинг еттитаси етказилиб, монтаж ишлари бошланган.
Қишга тайёргарлик доирасида нефть базаларидаги бензин захираси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 баравар кўп шакллантирилган.
Тўққиз ойда 41,8 триллион сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилган, экспорт 736,7 миллион долларга етган. Харажатларни мақбуллаштириш орқали 1,9 триллион сўм тежалгани билдирилган.
Шунингдек, 15 та замонавий бурғилаш дастгоҳи харид қилинмоқда. Лойиҳа доирасида мингдан ортиқ иш ўрни яратиш режалаштирилган. Келгусида синтетик мой, тозаланган парафин ва маиший кимё учун хомашё – чизиқли алкилбензол ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳам кўзда тутилган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар учун юк ташиш хизматларини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Савдо-саноат палатаси раҳбариятлари иштирокидаги учрашувда экспорт-импорт юкларини ташишни енгиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Мулоқотда корхоналарни юк вагонлари билан таъминлаш, ташиш хизматларини соддалаштириш ва халқаро транспорт йўлакларидан самарали фойдаланишга эътибор қаратилди. Темир йўл ва бошқа транспорт турларини уйғунлаштирувчи мультимодал ташувларни кенгайтириш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.
Асосий мақсад – юкларни етказиб бериш муддатларини қисқартириш ва логистика харажатларини камайтириш. Учрашув якунида тадбиркорлар эҳтиёжидан келиб чиқиб, вагонлар таъминоти ва хизмат кўрсатишни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш масаласи кўриб чиқилган.

Уй-жой учун субсидия хабарномангизнинг муддати тугаяптими, ҳали кадастри тайёр уй топмадингизми?
Субсидия хабарномасини рад этишга шошилманг!
Дастлабки бадал субсидиясини ипотека омонати ҳисобварағига ўтказиш мумкин. Шу билан бирга, ипотека кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун давлат субсидияси ҳам сақлаб қолинади.
Батафсил ушбу видео орқали билиб олишингиз мумкин.
✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Субсидия хабарномасини рад этишга шошилманг!
Дастлабки бадал субсидиясини ипотека омонати ҳисобварағига ўтказиш мумкин. Шу билан бирга, ипотека кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун давлат субсидияси ҳам сақлаб қолинади.
Батафсил ушбу видео орқали билиб олишингиз мумкин.
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Фирибгарлар «янги ўзбек алифбоси клавиатураси» баҳонасида пластик карта маълумотларини ўғирламоқда
Хабар қилинишича, фирибгарлар бундай «дастур»ни фойдаланувчиларнинг шахсий хабарларига юбориб, телефонга ўрнатишни таклиф қилмоқда.
Ўрнатилган илова орқали карта маълумотлари ўғирланиши мумкин.
✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Хабар қилинишича, фирибгарлар бундай «дастур»ни фойдаланувчиларнинг шахсий хабарларига юбориб, телефонга ўрнатишни таклиф қилмоқда.
Ўрнатилган илова орқали карта маълумотлари ўғирланиши мумкин.
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий баёнот
2026 йил 25 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ис газидан заҳарланиш оқибатида 6 нафар фуқаро вафот этди, яна 2 нафар фуқаро оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган хусусий уйда содир бўлган. Аниқланишича, уйнинг ертўла қисмига ўрнатилган иситиш қозони хавфсизлик талабларига жавоб бермаган, газ тармоғига эса белгиланган тартибда тегишли техник шартларсиз уланилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 116, 257, 205-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни пайтда тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар!
Бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида газ ускуналари ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз.
Шунингдек, газ ускуналари ва иситиш мосламалари белгиланган тартибда малакали мутахассислар томонидан ўрнатилиши ҳамда уларнинг техник ҳолати мунтазам текшириб турилиши лозим.
Хавфсизлигингизга бефарқ бўлманг! Ўзингиз ва яқинларингизни асранг!
Бош прокуратура

❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шамолсиз об-ҳаво ҳаво ифлосланишини кучайтириши мумкин
Австралиянинг Жеймс Кук университети профессори Бен Жариханий Марказий Осиёда ҳаво сифати нима сабабдан ўзгаришини тушунтирди.
Мутахассис таъкидлашича, куз-қиш ойларида шамол суст бўлганда зарарли моддалар ҳавода тарқалмай, ерга яқин жойда тўпланади. Натижада, чиқиндилар миқдори ошмаса ҳам ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин.
Шунингдек, иқлим ўзгариши, қурғоқчилик ва чанг бўронлари ҳам ҳаво ифлосланишига таъсир қилади.
Профессор ҳаво сифатини яхшилаш учун зарарли чиқиндиларни камайтириш билан бирга, об-ҳаво шароитларини ҳам ҳисобга олиш зарурлигини айтди.