Hudud Inform
15.6K subscribers
20.2K photos
4.81K videos
30 files
16.5K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзбекистонда 4,63 миллион тонна пахта йиғилди, ҳосилнинг 76 фоизи машинада терилди

22 октябрь ҳолатига пахта тайёрлаш режаси 103 фоизга бажарилган. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилди.

Йиғиб олинган ҳосилнинг 3 миллион 515 минг 597 тоннаси қарийб 3 мингта замонавий пахта териш машинаси ҳиссасига тўғри келган. Мамлакат бўйича теримнинг механизациялаштириш даражаси ўртача 76 фоизни ташкил этган.

Ҳудудлар орасида Жиззах вилояти 98,5 фоиз билан етакчи. Сирдарёда пахтанинг 94,2 фоизи, Тошкент вилоятида эса 81,2 фоизи техника ёрдамида йиғиб олинган.

Далаларда терим давом этмоқда. Жумладан, 49 минг гектардан зиёд майдонда биринчи терим ишлари олиб борилмоқда.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1👏1👌1
«Саломатлик» поезди 25 йилдан бери олис ҳудудларда тиббий ёрдам кўрсатмоқда

«Саломатлик» тиббий-санитар ёрдам поезди чорак асрдан буён мамлакатнинг олис ҳудудларида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Бригада таркибида терапевт, невропатолог, педиатр, гинеколог, эндокринолог, дерматолог ва стоматологлар бор. Поезд УТТ, ЭКГ, рақамли флюорография ва лаборатория жиҳозлари билан таъминланган.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Темир йўл ижтимоий хизматлари» муассасасига қарашли поезд бешта махсус вагондан иборат. Улардан иккитаси амбулатория, биттаси флюорография учун мўлжалланган. Шунингдек, автоном дизель ва тиббиёт ходимлари учун дам олиш вагонлари мавжуд.

Халқ орасида «нажот карвони» номини олган поезд жамоаси ёзнинг жазирамаси ва қишнинг совуғида ҳам ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Бугун туғилган куним, сигнал босинг» – тармоқларда тарқалган видео бўйича чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда орқа ойнасига «Бугун туғилган куним, сигнал босинг» деган ёзув жойлаштирилган автомобиль йўлда ҳаракатланаётгани акс этган видео тарқалди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат юзасидан тегишли чора кўрилганини маълум қилди.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқилса, «декрет пули» тўланадими?

10 ойдан ортиқ меҳнат стажига эга ходим иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқмоқчи. Бу ҳолатда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланадими?

Саволга Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси, адвокат Муҳаммадамин Каримжонов жавоб берди.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍👍

🗣Янги ҳамкорлик: МКБАНК ва Murad Buildings!

МКБАНК ва Murad Buildings ўртасида ўзаро манфаатли молиявий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва янада ривожлантириш борасида муҳим қадамлар ташланмоқда.

Ҳамкорликнинг асосий мақсади — молиявий хизматлар кўламини кенгайтириш, мижозлар эҳтиёжларига мос таклифларни шакллантириш ва узоқ муддатли, ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини мустаҳкамлашдан иборат.

Тез орада янги шартларда Ипотека кредити

МКБАНК — фаровон ҳаёт пойдевори.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📱 Чиқинди хизматига оид маълумотларни энди онлайн таҳрирлаш мумкин

Чиқинди хизматига оид: ҳисоб рақамингиз, кадастр ёки бошқа тегишли маълумотларда хатолик бўлса, энди уларни my.gov.uz иловаси орқали онлайн тарзда тўғрилаш учун ариза юборишингиз мумкин. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш агентлиги хабар қилди.

Бунинг учун:
✅“Соҳалар” бўлимидан “Коммунал тўловлар” хизматини танланг;
✅“Коммунал маълумотларни таҳрирлаш” бўлимига киринг;
✅Кадастр рақами ва ҳисоб рақамингизни киритинг;
✅Мавжуд муаммони ёзиб, аризани юборинг.

🗣Мурожаатингиз бир иш кунида кўриб чиқилади ва зарур ўзгартиришлар киритилади.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2👏1
❗️Ўзбекистон Эронга норозилик нотаси топширди ва Самарқанд ҳақидаги постларни ўчириш талаб қилинди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг айрим хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари томонидан Самарқанднинг тарихий-маданий меросини бирёқлама талқин қилувчи ва сиёсий мақсадларга йўналтирилган материаллар эълон қилингани юзасидан Эрон томонига қатъий эътироз билдирди.

23 октябрь куни Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга тегишли норозилик нотаси топширилди.

Учрашувда Самарқанд, Бухоро, Хива ва Ўзбекистоннинг бошқа тарихий шаҳарлари мероси халқимизнинг кўп асрлик тарихи, давлатчилик анъаналари ва маданий тараққиётининг ажралмас қисми экани таъкидланди.

Ўзбекистон Эрон томонини тегишли постларни дипломатик ваколатхоналарининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан олиб ташлашга ҳамда бундай ҳолатлар такрорланишига йўл қўймасликка чақирди.

ТИВ Ўзбекистоннинг тарихий-маданий меросни бирёқлама талқин қилишга нисбатан принципиал позицияси сақланиб қолишини билдирди.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Чоштепа” бекатида поезд ва метро ўртасида транспорт алмашинуви йўлга қўйилди.

Энди йўловчилар бекат орқали шаҳарлараро электропоезддан тушиб, метрога қулай тарзда ўтиши мумкин.

Янги бекат йўловчиларга қуйидаги қулайликларни яратади:

Поезд ва метро ўртасида қулай транспорт алмашинуви;
Манзилга етиб боришда вақтни тежаш;
Сафарларни янада қулай режалаштириш;
Шаҳар транспортидан самарали фойдаланиш.

Поездлар ҳаракат жадвали:

https://ticket.elektropoyezd.uz/schedule

Маълумот учун: +998 71 237-89-14

Йўловчилар учун қулай ва хавфсиз транспорт хизматларини ривожлантириш борасидаги ишлар давом этади.


✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ички ишлар ходимлари оддий одамлар, лекин ҳар қайси оддий инсон ҳам ИИО ходими бўлолмайди!»

Ислом Каримовнинг ички ишлар ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳақидаги фикрлари:

«Мен юз марта, минг марта миннатдорман мана шу милиция органларини, ҳуқуқни муҳофаза қиладиган органларни. Умуман, ҳозир бизларни таянчимиз бўлмиш, тинчлигимизни суянчи бўлмиш мана шу органларни қилган ишлари — биласизларми, мен ҳақиқатдан қойилман.
Мен яқинда битта нарсани айтдим, милиция ходимлари шуни яна эшитсин: милиция ходимлари — оддий одамлар, оддий инсон, лекин ҳар қайси оддий инсон ҳам милиция бўлолмайди.

Эътибор беринглар шу гапларга, маъносига: милиция ҳам инсон. Бизларга ўхшаган инсон, катта ният билан, умид билан яшаётган инсон. Уларни ҳам бола-чақаси бор, уларни ҳам катта умидлари бор, уларни ҳам эзгу ниятлари бор. Улар ҳам тўйлар қилмоқчи, улар ҳам бола боқмоқчи, улар ҳам невараларини бахтини кўрмоқчи.

Лекин такрор айтаман, уларни меҳнатига, уларни бугун қилаётган ишларига ҳаммамиз елкадош бўлишимиз керак. Жамият елкадош бўлмаса агар, нимага эришамиз?»

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4
Бугун «Олмалиқ – Сирдарё» йўлининг Пискентдаги қисми икки соатга ёпилади

Бугун соат 12:00 дан 14:00 гача автомобиль йўлининг Пискент туманидан ўтувчи 25-километрида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабар берди.

Чеклов «Нурафшон – Пискент – Бўка – Боёвут – Янгиер» электрлаштирилган темир йўли қурилиши доирасида кўприк тўсинларини ўрнатиш ишлари билан боғлиқ.

Ҳайдовчилардан сафар йўналишини олдиндан режалаштириш, муқобил айланма йўллардан фойдаланиш ва ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш сўралмоқда.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилоятида 5,6 миллиард сўмлик дори воситалари сақланган яширин омбор аниқланди

Уйчи туманида нотурар бино ертўласида 412 турдаги 67 923 бирлик дори воситаси сотиш мақсадида сақланаётгани аниқланган. Хорижда ишлаб чиқарилган дориларнинг умумий тахминий қиймати 5,6 миллиард сўмни ташкил этади.

Тезкор тадбир ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Божхона ва Ички ишлар бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган. Хабарда омбор фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи хусусий корхона раҳбари ва ходими бўлган ака-ука томонидан ташкил этилгани айтилган.

Дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Улар бўйича судга оид кимёвий ва товаршунослик экспертизалари тайинланган. Ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иситиш мавсуми қачон бошланади?

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги иситиш мавсумини бошлаш тартиби эслатди.

Амалдаги қоидаларга кўра, ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати кетма-кет беш кун +8 даражадан паст бўлса, иситиш мавсуми кейинги кундан бошланиши керак. Бунда фақат тунги эмас, сутка давомидаги ўртача ҳарорат ҳисобга олинади.

Мавсумнинг бошланиш ва тугаш муддатларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари белгилайди. Ушбу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори билан тасдиқланган қоидаларда келтирилган.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
Расмий баёнот

Фарғона шаҳри боғчаларидаги болаларнинг касалланиши ҳолати ўрганилмоқда


Фарғона шаҳридаги 2-, 7- ва 47-сонли мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари иситма, қорин оғриғи, ҳолсизлик, кўнгил айниши ва ич кетиши билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилган. Ҳолат юзасидан эпидемиологик суриштирув олиб борилмоқда.

26 октябрь соат 11:00 ҳолатига шифохонада 28 нафар бола даволанмоқда. Уларнинг аҳволи барқарор, оғир аҳволдаги беморлар йўқ.

Мурожаат қилган яна 23 нафар боланинг аҳволи қониқарли деб баҳоланиб, тиббий тавсиялар билан уй шароитида даволанишига рухсат берилган.

Суриштирув доирасида болалар истеъмол қилган маҳсулотлар ва таомлар ўрганилиб, уларни етказиб берувчилар аниқланган. Озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда тайёр таомлардан бактериологик текширув учун намуналар олинган. Лаборатория текширувлари давом этмоқда.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Янги Сергели ва Амир Темур кўчаларининг айрим қисмларида ҳаракат вақтинча чекланади

25 октябрдан тезкор автобус қатнови (BRT) учун алоҳида йўлаклар қурилиши муносабати билан икки йўл қисмида вақтинчалик чекловлар жорий этилиши маълум қилинди.

Янги Сергели кўчасида ишлар Чоштепа кўчаси билан кесишмадан SOUEAST сервис маркази биносигача бўлган 1 368 метрлик қисмда олиб борилади.

Амир Темур шоҳкўчасида эса Аҳмад Дониш кўчаси билан кесишмадаги йўл ўтказгичдан Шаҳристон кўчаси билан кесишмагача бўлган 1 430 метрлик қисм қамраб олинади.

Кўчалар тўлиқ ёпилмайди. Қурилиш йўлнинг марказий қисмида олиб борилиб, қолган ҳаракат йўлаклари очиқ қолади.

Ҳайдовчилардан сафарни режалаштиришда эҳтимолий тирбандликларни ҳисобга олиш, вақтинчалик йўл белгиларига риоя қилиш ва заруратда муқобил йўналишлардан фойдаланиш сўралмоқда.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Кинематография агентлиги тугатилиб, кино соҳасида давлат сиёсатини юритиш ваколати Маданият вазирлигига ўтказилади.

Вазирликда Кино санъати департаменти ташкил этилади. Департамент раҳбарининг мақоми вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

“Ўзбекфильм” давлат муассасаси тугатилиб, замонавий бизнес модели асосида ишлайдиган янги “Ўзбекфильм” миллий кинокомпанияси ташкил этилади.

Президент янги кинокомпания миллий кино брендини яратиш ва замонавий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича таянч марказ ҳамда бош оператор бўлишини таъкидлади.

“Ўзбекфильм” миллий кинокомпанияси фильм ишлаб чиқармайди. Фильмларни яратиш тўлиқ хусусий секторга ўтади. Компания лойиҳаларни танлаш ва молиялаштириш, фильмларни тарғиб қилиш, тарқатиш, халқаро бозорлар ва фестивалларга олиб чиқиш билан шуғулланади.

Киноларни молиялаштиришда давлат буюртмаси амалиётидан субсидия асосида қўллаб-қувватлаш тизимига ўтилади.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM