Imaginative Girl 🦢
4.01K subscribers
1.14K photos
804 videos
5 files
1.23K links
Admin shu yerda: @Threecat3bot
#Stickwithme
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жуда хурсанд булдим

@imaginative_girl
❤‍🔥31👍11😍8❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нима қипти, аксинча бу яхши-ку, нега одамлар негатив ёзяпти, тушунмадим? Истеъдодли одам ҳамма соҳада истеъдодли бўлади.

Мен ҳам эртага "кўтарилиб" кетсам, "блог ёзарди", деб кулишадими😒

@imaginative_girl
😁31👍22❤4🎉1💯1
Инсон онги қанчалик ривожланган бўлса, у ўз шахсий манфаатларидан ташқаридаги масъулиятни зиммасига олади, бошқаларга ёрдам беради ва дунёни яхшилашга ҳисса қўшади.

@imaginative_girl
👍38🔥12💯8🫡7❤5😢1
Ҳаммада шунақа. Ҳар куни ён дафтарга қиладиган ишларим рўйхатини ёзаман ва кун охирида ҳаммасини қилганимни белгилаб, миямни рағбатлантираман: кино кўриб, ширинлик еб ёки ҳамёнимга нақд пул солиб қўяман, картамдан ечиб. Мияни алдаш керак, уни рағбатлантириш керак, булмаса у ўзига турли ахборотлардан "муаммо" топиб олади, мия ишламай туролмайди, уни ишлашини ўз мақсадимизга йўналтиришимиз керак. Кейин, орада барча ижтимоий тармоқлар иловасини ўчириб юбораман, ишим тугагунича.

https://t.me/u_pulatoff/2335
❤17👍15💘4👏1😐1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адолатсиз дунё

@imaginative_girl
😢26💘7💯6❤4💔1
Тақдир бу))

@imaginative_girl
😁43🤣15💘3😈1
Кун сурати

@imaginative_girl
🤣77❤11😁6🤩4🍓1
Бизда диний радикалларни танқид қилаётганларни ўзида ҳам радикализм сезилади. Фақат уларнинг радикаллиги диний эмас, дунёвий. Бири ўз эътиқодини мутлақ ҳақиқат деб билса, иккинчиси ўз қарашларини. Бири бошқача фикрлайдиганларни ёмон кўрса, иккинчиси ҳам худди шундай қилади. Фақат шиорлар бошқача, мутаассиблик эса бир хил.

Таълимни қаттиқ танқид қилаётганларнинг ҳаммаси ҳам билимли мутахассислар эмас. Ёзганларини ўқиб, онги ва таҳлили қай даражада эканини билиш мумкин. Камчиликларни санаш осон, уларнинг сабабларини тушуниш ва ечим таклиф қилиш эса кучли билим талаб қилади.

Кимдир бирор гуруҳни нафрат билан тинмай танқид қилса, баъзан ўзи ҳам танқид қилаётган томонга хос муаммоларни ўзида мужассам этган бўлади. Инсоннинг асл қиёфаси эса унга имконият, ваколат ва таъсир кучи берилганда кўпроқ намоён бўлади. Бошқаларни танқид қилиш осон, ўзинг шу вазиятга тушганда қандай йўл тутишинг эса ҳақиқий мезон.

Ўзбекистон жамиятида яна бир муаммо бор: биз кўпинча билимлиларни эмас, шов-шув кўтара оладиганларни ақлли деб қабул қиламиз. Чуқур билимли одам далил билан гапиради, билмаганини тан олади. Шов-шувчи эса баланд овозда, кескин ва ишонч билан гапиради. Натижада билим эмас, билимдонлик таассуроти қадрланади; ҳақиқий мутахассислар четда қолиб, ўзини кўрсатишни биладиганлар жамоатчилик фикрини бошқаради.

Бировни танқид қилиш автоматик равишда сени ҳақ эканингни англатмайди. Радикалларни танқид қилиш сени бағрикенг, таълимни танқид қилиш сени мутахассис, баланд овозда гапириш эса сени билимли қилмайди.

@imaginative_girl
💯27❤13👍8💘3🔥2👏2❤‍🔥1
Анави янги думли ҳарфларни кўрсам фақат мени кўзим қонаб кетяптими?

@imaginative_girl
🤣58😁13💘6😢4💯2🤷‍♂1💅1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизлардаям шунаками?

@imaginative_girl
🤣42😢7😁5😐2❤1🙊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётда фақат ўз кучи, меҳнати ва сабри билан ютуққа эришган инсонларнинг йўли осон бўлмайди. Улар кўпинча ҳеч кимга суяна олмайди, дардини ҳам ичига ютади, йиқилса — ўзи туради, йиғласа — кўз ёшини ўзи артади. Бошқалар тайёр имкониятларга эга бўлганида, улар нолдан бошлашга мажбур бўлади.
Лекин шундай инсонлар вақт ўтиши билан кучли, сабрли ва ҳаётнинг ҳақиқий қадрини биладиган одамга айланади. Чунки улар ҳар бир ютуғининг ортида қанча меҳнат, қанча уйқусиз тунлар ва қанча кўз ёшлар борлигини билади.

@imaginative_girl
❤47💯9💘6😢3🔥1
“Очиқ айтаман, сиз президент бўлганингиздан кейин менинг чўнтагим пул кўрди”, — деди актёр Фарҳод Абдуллаев.

Шу фикрга қўшиламан: 2-Президент даврида ҳамма бой бўлди. Ривожланиш ростдан ҳам жадаллашган олдингидан анчайин.

Энди борган сари турмуш сифати яхшиланади, ёмонлашмайди. Шунинг учун донишмандлар бекорга "Қанча кейинроқ туғилсанг, шунча бахтли бўласан" демаган экан.

@imaginative_girl
👍48😁12❤11🤷‍♀6🤩4🐳4💘4🔥3😢2
📚 Сиз китоб ўқишни яхши кўрасизми? Ёки қалбингизда ёзилишини кутаётган бир ҳикоя борми?

Унда сиз учун ажойиб манзил бор! ✨

🌐 Qalamkashlar.uz — ижодкорлар ва китобхонлар учрашадиган маскан!

Бу ерда сиз:

📖 ❤️ Қизиқарли ҳикоялар ва бадиий асарларни мутолаа қиласиз.

✍️ Ўз ҳикоя, шеър ва мақолаларингизни эълон қиласиз.

💭 Адабиёт ихлосмандлари билан фикр алмашасиз ва мунозараларда қатнашасиз.

🧒 Болалар адабиёти оламига шўнғийсиз.

🌍 Турли тиллардаги ижод намуналари билан танишасиз.

💡 Балки сизнинг ичингизда ҳам ёзувчи яшаётгандир? Балки сиз ёзган биргина ҳикоя кимнингдир ҳаётга бўлган қарашини ўзгартирар...

Ижодингизни яширманг! Ўз сўзингизни айтинг, асарларингизни бошқалар билан баҳам кўринг ва янги ижодий дўстлар орттиринг!

🚀 Ўқинг. Ёзинг. Фикр алмашинг. Ижодингизни намоён этинг!

👉 Сайтга ҳозироқ ташриф буюринг:

🌐Qalamkashlar.uz — ҳар бир ижодкорнинг ўз сўзи, ҳар бир китобхоннинг ўз олами бор! 🖋📚
👍6❤4❤‍🔥2🔥2💘2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен шулар ҳақида ўйлаб, китоблар ўқиб, изланиб юраман. Атрофимдагилар эса мени оламимни ўз кўзойнаклари билан кўришади.

@imaginative_girl
👍11💘6❤‍🔥3❤1🤯1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шунчаки, бир марта ўзимни танладим. Менга имконият берилганда анчадан бери кўрсатмай яшириб келган салоҳиятимни ишга солгим келди ва буни уддаладим. Сенинг кучли назоратингдан чарчашга ҳаққим бор эди. Буни сезиш ва англаш даражасидаги онгга эгасан, деб ўйлаган эдим.

@imaginative_girl
👍8💘7❤6😢3🤩1
🍂 Book, coffee, slow mornings va cozy vibes — булар сизга ҳам яқин бўлса, мен топган бу кичик олам сизга албатта ёқади! 🤎

Баъзан ўз каналимга пост жойлашни ҳам унутиб қўяман, аммо бошқаларнинг саҳифаларини кузатиб, улардан илҳом олишни яхши кўраман. Ва мана, яна бир шундай илҳом манбаини топдим! ✨

Бу ерда оддий кунларнинг гўзаллиги, китоблардан қолган таассуротлар, кино, санъат, психология ва қалбга ёқадиган майда деталлар жамланган.

Гўё бир пиёла қаҳва олиб, севимли китобингизни очиб, шошилмасдан яшашни эслатадиган канал… ☕📖

Менимча, бундай эстетик ва самимий муҳитни сиз ҳам яхши кўриб қоласиз.

Бориб бир назар ташланг, балки сиз ҳам ўзингиз учун янги илҳом манбаини топарсиз! 🤎🍃

https://t.me/kamatuta
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💘5❤2👍2
​​Болалигимиздан бизга ўзимизни қисиб-қисташни, уялишни, ортиқча гапирмасликни, ҳисларимизни яширишни, фикримизни очиқ айтмасликни ўргатишди. «Одамлар нима дейди?», «Уят бўлади», «Катталарга гап қайтарма», «Бундай қилиш ярашмайди», «Ўзингни бос», деган гаплар орасида ўзимизнинг асл хоҳишларимизни эшитмай қўйдик.

Бировнинг кўнглини оғритмаслик учун ўз кўнглимизни оғритдик. Бировга ёқиш учун ўзимизга ёқмайдиган ишларни қилдик. Қабул қилиниш учун ўзимизни ўзгартирдик. Ҳаммага қулай инсон бўлишга уриниб, ўзимиз учун ким эканимизни унутиб қўйдик.

Мен бундай яшашни хоҳламайман. Мен ўз фикримни эркин билдиришни хоҳлайман. Хоҳласам кулишни, йиғлашни, рақсга тушишни, орзу қилишни, савол беришни, йўқ дейишни хоҳлайман. Ўзим истаган йўлни танлашни, хатоларимдан сабоқ олишни ва ўз ҳаётимни ўзим яшашни хоҳлайман.

Менинг эркинлигим — кимнидир хафа қилиш, чегараларни бузиш ёки бошқаларни инкор этиш эмас. Менинг эркинлигим — ўзлигимни йўқотмасдан яшаш, бошқаларнинг фикрини ҳурмат қилган ҳолда ўз фикримга ҳам хиёнат қилмаслик.

Ҳаммага ёқишим шарт эмас. Ҳамманинг кутганидек бўлишим шарт эмас. Ҳар бир қароримни оқлашим, ҳар бир қадамим учун рухсат сўрашим шарт эмас.

Мен бошқаларнинг фикрини эшитишим мумкин, лекин ҳаётимни уларнинг фикрига қараб қуришга мажбур эмасман.

Мен ўзимни танлашни хоҳлайман. Ўзимни эшитишни, ўзимни қабул қилишни, ўзимга меҳр беришни хоҳлайман. Мен энди уят ва қўрқув билан эмас, онглилик ва масъулият билан яшашни танлайман.

Ким нима деса десин, мен эркинлик хоҳлайман! Мен ўз ҳаётимнинг эгасиман. Менинг овозим, фикрим, ҳисларим, хоҳишларим ва орзуларим бор. Ва мен уларни яшириш учун эмас, яшаш учун туғилганман!

@imaginative_girl
❤22👍15👏5
Биз болага қаттиққўллик қилсак яхши тарбия берамиз деб ўйлаймиз. Лекин болалар ота-оналаридан қўрқиб, ёлғончилик, ўзини ноҳақ бўлсаям оқлаб олиш, айбини тан олмаслик каби бир умрлик "фазилатлар"ни айнан оилада шакллантириб оладилар.

@imaginative_girl
❤28👍11💯7😢5💔2😭2👏1