Олтиариққа боргандим. Олтиариқ деганда шоирлар Эркин Воҳидов ва Анвар Обиджон, қўшиқчилар Дадахон Ҳасанов ва Охунжон Мадалиев, ҳар бир дарвоза олдидаги дид билан таралган узум токлари, уста деҳқонлари, велосипед экса "Нексия" ва "Дамас" униб чиқадиган унумдор ери, "холодилник"лари ва албатта, эртапишар бодринги эсга келади. Одамлари қўғириб (қовуриб), уятади (уялади), кеяпти-бўяпти (келяпти-бўляпти) дея юмшоқ сўзлашади. Фарғонанинг энг масжидга бой тумани шу бўлади.
Эскиарабда, Янгиарабда бўлдик. Полосонни кўрдик. Полосонлик тадбиркор Ҳокимназар Маматовнинг участкасини кўраман деганларнинг дўпписи тушиб кетади. Илгари шоир-санъаткорларнинг донғи кетган бўлса, ҳозир бойлар ва домла-имомларнинг номи оғизда экан.
Қайтишда шериклардан Анвар Обиджоннинг уйини сўрадим. "Гузари бор" дейишди. Шоир хотирасига Полосондаги яхши бир гузарни "Анвар Обиджон гузари" деб номлашибди.

Олтиариқнинг омбор-масжидлари
Яқинда Олтиариқ ҳақида ёзгандим. Маҳаллий аҳоли баъзи муаммоларини айтиб қолди. Масжидлар масаласи.
Бу ердаги Янгиараб, Эскиараб, Полосон, Бўрбонлиқ қишлоқлари 2-3 минг аҳоли яшайдиган кичик қишлоқлар эмас, аҳолиси 10 мингнинг нари-берисида бўлган каттакон қишлоқлар саналади. Шаҳарча деяверинг. Риштондан кираверишдаги Бўрбонлиқ қишлоғи ҳақида гапирадиган бўлсак, омон-омон замонларда бу қишлоқда нақ 4та масжид ишлаб турган экан. Ҳозир улар омборга айлантириб қўйилган. Шифтлари сири кўчган, деворлари бузуқ мачит-омборда эски қозон-товоқлар (маҳалланики, шекилли), стол-стуллар турибди.
Қишлоқ марказидаги мачит ташқи тарафдан анча кўркам. Бу ерда қачон охирги марта намоз ўқилган деб қизиқсам, 10 йилларча бўлди, дейишди. Охирги 4 йилдаги ўзгаришларга шаъма қилиб, очишга ҳаракат қилган-қилмаганликларини сўрадим. Ҳаракат бўлди, аммо натижа йўқ, дейишди. Маҳалла фаоли Уммат аканинг айтишича, агар очишга рухсат берилса маҳалланинг ўзи таъмирлаб олар экан. Бунга ишонса бўлади, чунки Полосонда ва Олтиариқнинг бошқа қишлоқларида маҳалла ўз кучи билан қураётган масжидларни кўрдик.
Бўрбонлиқдаги Қозиён масжиди қурилганига бир асрдан ортибди. Бу ҳам ёпиқ экан, қўшнидан калитни олиб ичкарига кирдик. Мўъжаз ҳовличада токлар палак отиб, узумлар тугиб ётибди. Аммо бинонинг ҳолати хароб. Ташқарига дарахтлар бир оз кўрк берса-да, ичкари қаровсиз, ашқол-дашқоллар тиқиб ташланган. "Торроқ эмасми?"-десам одамлар қизиқ гап айтишди. Шу тарихий Қозиён масжидининг орқасидаги хонадон "агар шу мачитга керак бўлса ҳовлимнинг бир қисмини бераман", дебди. Чунки жума кунлари қишлоқ аҳолиси 7-8 км йўл босиб масжидга борар экан.
- Болалар одоб-ахлоқни унутиб юборяпти. Алкашлар кўпайиб кетяпти. Масчит бўлса, кечқурун намозини ўқиб, дуосини қилиб айнимай юради, - дейди бўрбонлиқликлар.
Шу куни фақат 2та омбор-масжидни кўздан кечирдик. Қолганларининг ҳолати қандай - билмайман. Ҳар ҳолда шунга ўхшаш бўлса керак. Бу вақтинчалик "омбор"лар асл эгаларига қайтарилишини, яна намозхонлар билан гавжум бўлишини тилаб қоламиз.

15-16га кирган йигитчага ҳаётда 95-99 фоиз ҳолатда зарур бўлмайдиган интеграл, валентлик, цитология, эргаш гапли қўшма гап, Френел қоидаси, мумтоз бадиий санъатларни ўргатган яхшими ёки машина тузатишними?
15-16га кирган қизга ҳаётда 95-99 фоиз ҳолатда фойдаси тегмайдиган дифференциал, ҳосила, кимёвий формула, ҳужайра тузилиши, нисбат майли ва тақсим сон, Гей-Люссак қонуни, Маркеснинг романларини ўтган яхшими ёки тикиш-бичишними?
Билмадим. Ўқув дастурларини мендан кўра билимли мутахассислар тузишини биламан холос. Шу кунларда президент матбуот котиби:
"Шавкат Мирзиёев:
Мактабларнинг 10-11-синф ўқувчиларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб ва ҳунарларга ўқитиш тизими йўлга қўйилади.
Бундан буён, мактаб битирувчисига аттестат беришда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган камида битта касб ёки ҳунарни эгаллаш мажбурий қоида бўлади.
Бу тизим давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат таълим ташкилотлари билан бирга йўлга қўйилади", деб ёзгани эътиборимни тортди.
Ўзбекистон 30 йил аввал бозор иқтисодиётига асосланган хўжалик юритиш йўлига ўтди. Бозорнинг қонун-қоидалари қаттиқ бўлади. Хўш, сен ўрганаётган нарсага талаб борми? Талаб бўлмаса, унда вақтни ўтказмасдан талаб бор соҳага ўт.
Тан олиш керак, юқорида тилга олинган илмлар хослар учун. Албатта, бу илмлар зарур, фақат ҳамма билиши шарт ҳам эмас. Диний истилоҳда айтсак - фарзи кифоя.
Хўш, бугунги меҳнат бозорида кимларга талаб бор? Диплом талаб қилмайдиганларни санаймиз. Менинг кузатишимча, машина тузатувчи усталар (моторист, электрик, кузовшик, радиаторчи), қурувчи уста, пардозчи уста, мебелчи уста, дурадгор, электромонтер, электрогазопайвандчи, сантехник каби ўз ишининг усталарига талаб бор. Ҳатто, дипломлилардан яхши топишяпти. Аёл-қизлар-чи? Улар орасида чеварлар (агар яхшиси бўлса), пишириқчи ва салатчиларга талаб юқори. Аёллар йўналишлари камроқ экан, дейсизми? Гап шундаки, чеварликнинг ўзи бир нечта "мутахассислик"ка бўлиниб кетган, пазандалик ҳам шундай. Қисқаси, дипломсиз ҳам яхши касб-ҳунар билан нормал яшаш мумкин.
Бошқа ерда билмадим, аммо бизда бола 12-13 ёшидан бирор касбга бериш одати азалдан бор. Балки, болам нонвой ёки ошпаз бўлмас, аммо бир йил ярим йил қатнаса кўзи пишади, дейди ота-оналар. Оқибатда қўлидан иш келадиган инсон ҳеч қаерда кам бўлмайди. Қаранг, шу одатимиз, ахийри, давлат сиёсатига айланибди.
Қисқаси, катта синф ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш яхши тадбир бўлибди. Фақат буни ҳам ҳужжатбозликка айлантириб, барчасини қоғозда "бажаришмаса" бўлгани.
Бозор иқтисодиётининг қоидалари қаттиқ, кўнишга мажбурсан.

Топшириқ бўлган: Бутун вилоятлар билан пойтахтда электр таъминоти бир хил бўлсин! Ва топшириқ тўғридан тўғри бажарилган.