"Ўзёғмойсаноат" уюшмасининг сайти бизга келажакдан, аниқроғи, шу йилнинг 2 май санасидан туриб ёзмоқда 😁
https://yogmoy.uz/uz/post/view?slug=duneda-ozik-ovkat-masulotlarining-narhi-keskin-osdi

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда бир муддат яшаб она тили финча билан бирга ўзбек тилини ҳам яхши ўрганган "ўзбек Бенжамин"дан рамазон қўшиғи
Викига ишонма, викисиз юрма
Коррупцияни қабул қилиш индекси бўйича дунё мамлакатлари рейтингида қўшни Қозоғистон 30-поғонага кўтарилган экан (2018 йилги маълумот, энг юқорида Дания - 89, энг пастда Жанубий Судан - 9). Бу рус тилидаги википедия маълумоти. Қозоғистоннинг натижаси, ҳаттоки, Исроил, Полша, Чехия, Испания, Жанубий Корея, Руминия, Малайзия, Греция, Туркия ва Украиналарникидан ҳам яхшироқ. Аввалига қойил қолиб, кейин викининг инглизча саҳифасини очсам, 2018 йилда Қозоғистон 31 кўрсаткич билан рейтингнинг 90-поғонасидан пастроқда турган экан.
Викига ишонма, викисиз ҳам юрма
Айтганча, Ўзбекистон 26 кўрсаткич билан 2020 йилги рейтингнинг 146-поғонасида экан. Расмда коррупцияни қабул қилиш индекси харитада тасвирланган

Одамзод, эҳтимол, 5 минг, эҳтимол, 50 минг йил давлат тузиб яшади. Саноқли даъвогарларнинг ҳокимиятга интилиш истаги орқасидан оддий одамлар қирилди. Рақибини ағдарганлар унинг тарафдорларидан тортиб оиласигача йўқ қилди. Охири бир ақлли одам чиқиб “токайгача ҳокимият учун бир-биримизни ғажиймиз. Келинг, ҳокимиятга даъвогарлар партия тузсин. Тарафдор йиғсин, рақобатчилари билан баҳслашсин, зўрлигига одамларни ишонтирсин. Сайлов қилайлик, ютиб чиқса ана олий мансабни олсин. Қурол билан эмас, сўз билан курашайлик”, деди. Оқил одамлар шу тартибни жорий этгач, урушлар камайди, мамлакатлар тараққий қилди.
Кўппартиявийликнинг яхши томонларидан бири шуки, сайловчи меъдасига теккан президент/раис/премьерни танламасдан, бошқа таниқли бўлмаган ёки тажрибасиз бошқа номзодга овоз бериши ҳам мумкин. Украинадагидек. Нима бўпти, одамлар сиёсатчини эмас, актёрни танласа. Асосийси уни фуқаро танлади, бўлди-да. Бу ҳам протестнинг тури.
Афсуски, юз йиллардан бери яхши бошқарувга ёлчимаган бизнинг давлатимизда ҳам кўппартиявийлик учқунлари дарҳол ўчирилган (аниқроғи, сунъий кўппартиявийлик мавжуд). Ташаббуслар бости-бости қилинган ва ҳозир ҳам қилинмоқда. Бунга мисол, ўтган йилдан бери тузишга ҳаракат қилиб келинаётган “Ҳақиқат ва тараққиёт” партиясидир. Аҳад Қаюмнинг ҳар бир чиқишинию, вазир/ҳокимларнинг қовун туширишини ҳафталаб муҳокама қиладиганлар бу ташаббускорлар ҳақида индамай қўяқолишни афзал кўрмоқда. Индаганлар ҳам уларда етакчиликка лаёқат кўрмаганлигини айтиш билан чекланмоқда.
Майли, уларда бошқарувга лаёқат бўлмасин, президентликка қобилият бўлмасин – аммо улар ноқонуний иш қилаётганини кўрмадик-ку. Марҳамат, Хидирназар Оллоқулов партия тузсин, сайловда қатнашсин, эпласа ютиб чиқсин. Ислом Каримов ҳам, Шавкат Мирзиёев ҳам мамлакатнинг ўзидан мустақил партиялар етишиб чиқиши мумкинлигини айтганини яхши эслайман. Тўғри, президентни алдаманглар, бу ишлардан у бехабар, дейдиган даражада гўл эмасман, аммо янги партия ташкил этилишига қаттиқ қаршилик бўлаётганини кўриб-билиб турибмиз, гоҳ ошкор, гоҳ зимдан кузатяпмиз.
Одамлар қонун доирасида турли уюшмаларга уюшиши, партиялар тузиши, давлат сиёсатини партиялар баҳси асосида белгилаш демократик ва ҳуқуқий давлатчиликнинг шартларидан бири эмасми? Чўнтак партиялар бу ишга қодир эмаслигини ҳамма кўриб турган, уларнинг баёнотлари кулгу ва истеҳзо билан қарши олинаётган, улардан ҳеч ким умид қилмаётган бўлса. Янги партия тузилишига, улар ўзини кўрсатишига имкон бериш керак. Ҳозиргача уларнинг йиғилиши тўхтатилибди, оила аъзоларигача босим кўрсатилибди. Ҳуқуқий ва демократик давлатда бу ишлар бўлиши керакми?
Мен янги партия ташаббускорларига йўл очилиши, уларга босим ўтказилмаслиги керак деб ҳисоблайман. Шу билан бирга хонакилаштирилган блогерлар уларнинг йиғилишига аралашиб тарқатган турли мишмишларни уюштирилган деб биламан. Пастдан ташаббус билан социал-демократик партиялар, миллий йўналишдаги партиялар тузилсин, борингки, (тақиқлар олиниб) социалистик ва исломий йўналишдаги мўътадил партиялар тузилсин. Токи мамлакатимизда ҳақиқий маънодаги кўппартиявийлик қарор топсин, сайлов эркин ўтсин, фикр эркинлиги бўлсин, қонун устун бўлсин.
(эски постлардан)

"Мендирман Жалолиддин"нинг биринчи сериясини кўрибоқ мақташ учун клавиатурага чопгандим. Мана бугун 10-сериясини кўриб совуқ идрок билан ёзадиган бўлсак, жуда маишийлаштириб ташлашибди.
▪️Жалолиддин тўйдан олдин келинкўйлак танлаш учун бозорда газламафуруш билан савдолашиб юрибди.
▪️Жалолиддин Қутлибекага бағишлаб шеър ёзолмай қофия излаб бўғиляпти.
▪️Хоразмшоҳ саройида кечасию кундузи чўгирма кийиб юришади. Чингизийлар эса ёзда ҳам қалин пўстинда.
▪️Саройда биттагина табиб бор. Бўлғуси келинларни илон чақиб олса, табиб навбати билан уларга қараяпти.
▪️Мамлакатнинг энг шарқий ҳудуди бўлган Хўжанд ҳокими Темур Маликнинг умри пойтахтда ўтади. Ҳатто илонбоз кампирни тутиб келиш ҳам унинг зиммасида.
▪️Никоҳ тўйи бўлаётган шаҳзода Жалолиддин лойсувоқ деворлар олдида ўйин-кулги қилиб юрибди.
▪️Саҳналар кўламига қарасангиз, Чингизхон саҳройи қароқчилар бошлиғи. Хоразмшоҳ эса ўртачароқ шаҳарнинг пошшосини эслатади. Чингизхоннинг лагерида 5-10 мингта аскарга жой бор.
Албатта, Жалолиддиннинг ҳам шахсий ҳаёти бўлган, аммо кинода маиший жиҳатларига шунчалик тўхталишини кутмаган эдим. Жалолиддин Мангуберди деганда жасур саркардани эслаймиз, борингки, ватанпарвар шаҳзодани биламиз. Қайлиғига келинкўйлак излаб юрган романтик йигитни эмас, ҳар ҳолда. Ўнинчи серия бошланди ҳамки, Жалолиддин севиклисига уйлана олмади. Худди, замонавий турк сериаллари дейсиз)) У қачон уйланадию, қачон Чингизхон билан урушга киришади. Кузатамиз.

Ўқинг аъло, бўлинг доно, деган бизга Ленин бобо, Яйранг деган, яшнанг деган, Олға қадам ташланг деган. Ленин бобо билан бирга, янги ҳаёт бошланг деган. Ўқиб сўзим, уқиб сўзим, қуринг деган - коммунизм... Атиги 30 йил бурун ҳам ўқувчилар бу шеърни ёдлаб берарди. Тарих бу, нима дейсиз. ХХ асрнинг энг машҳур ва энг зиддиятли сиёсатчиларидан бири Ленин ҳақида ўтган куни чоп этилган мақоламиз
https://daryo.uz/k/2021/04/22/sotsializm-quruvchisi-22-aprel-rus-inqilobchisi-va-yoqsillar-dohiysi-lenin-tugilgan-kun/

Daryo.uz
Социализм қурувчиси. 22 апрель — рус инқилобчиси ва йўқсиллар доҳийси Ленин туғилган кун
Ленин оддий одамларнинг кўнглини усталик билан овларди. Унинг оддий ошпаз аёл мамлакатни бошқариши мумкинлиги ҳақидаги гапи машҳур. Ленин шундай ҳисоблаганига ишониш қийин, чунки у чуқур билимли киши эди
Ўзбеклар нима дейди?
Дин ҳақида: - Одамнинг манетида бўлсин (кўкрагига уриб), вей!
Бойлар ҳақида: - Мард киши. Эҳсони катта саховатли одам. Ҳожи. Бир тўй қилди ўтган йили, тўкиб ташлади, келганам келди, келмаганам келди.
Уччига чиққан таниш-билишчи ва порахўр ҳақида: - Ҳожатбарор одам. Ҳозирги замонда танишсиз иш битиролмайсан. Бир суҳбатини ол, керак бўлиб қолади.
Ёғли овқат ҳақида: - Дўхтирлар ваҳимачи халқ бўлади. Катта-катта олавер.
Ичкилик ҳақида: - Ўзимас, кайфи ҳаром. Икки ака-ука бўлган экан (давомини биласиз).
СССР ҳақида: - (орзумандлик билан) Бошқача даврлар эди. Гугурт икки тийин. Бир сўмга, эҳҳе..
Америка ҳақида: - Иплос давлат. Ҳамма уруш ўшағдан чиқади.
Тошкент ҳақида: - Свет ўчмайди, газ бир метр.
Мустақиллик ҳақида: - Ҳозир ҳам кам бўлганимиз йўқ. Ишлаган қандини уриб яшаяпти.
Тўйлар ҳақида: - Ярашиғи шунақа. Маҳалла-кўйдан кам ё ортиқ жойимиз йўқ.
Газеталар ҳақида: - Афандиси, сканворди боридан олиб тураман.
Китоб ҳақида: - Ўқиб шаҳар оберармиди. Кўряпмиз ўқиганларни.
Қиз фарзанд ҳақида: - Ўқиб шаҳар оберармиди. Кўряпмиз ўқиганларни.
Интернет ҳақида: - Ҳозирги болаларнинг ҳаммасининг, нимейди, анави, ҳа одноклассникида сайти бор.
Путин ҳақида: - Америка шундан қўрқади . Бўлмаса...
Алишер Усмонов ҳақида: - Путин билан яккама-якка гаплашиб, Россияда ўзбекларга тегмасликка келишиб қўйибди.
Элон Маск ҳақида: - Ким у?
Масжид ҳақида: - Пенсияга чиқиб олай, Худо хоҳласа, намозни канда қилмайман.
Сиёсат ҳақида: - Кетни қисган бой бўлади. Сиёсатга аралашма. Ундан кўра уят-уят гаплардан гаплашайлик.
Президент ҳақида: - Ўзи яхши одам, атрофидагилар ярамас.

Муҳаммад Юсуф фақат қўшиқчи шоир эмасди (айтганча, у қўшиқчи шоир дейишларини хушламаган). Ажойиб лирик шеърлари билан бирга ўқувчининг қалбига тегадиган ижтимоий мавзудаги шеърлари кўп эди. Сталин даври қатағонлари мавзусидаги "Қора қуёш" достонини оласизми, Бухорога бағишланган "Кўҳна қудуқ" достонини оласизми - ажойиб топилмаларга бой ва ўқувчининг юрагига етиб боради.
Унинг шеърларини ёд олиш шарт эмас, ўзи хотирангизга михланиб қолганини, сатрлар бирин-кетин хотирангизга қуйилиб келаверишини сезасиз. Муҳаммад Юсуфнинг шеърлари бир қарашда жуда оддий сўзлар тизмасидан иборат, аммо қани энди шундай содда шеърни осонгина ёзиб бўлса.
Қуйида Муҳаммад Юсуфнинг "кичкина одам"га ҳамдардлик йўғрилган икки шеъри. Ўқиб кўринг, сиз Мўминжонни ҳам, Ёқуб чолни ҳам танийсиз...
ЁҚУБ МЕРГАН
Ёқуб чолга «Запорожец» беришмади,
Аризалар ёзиб борса кӯришмади.
Кӯргач эса кӯрмагандек елка кисиб,
Кӯнишмади...
Ёқуб чолнинг кӯкси тӯла орден эди,
Қайга борса ӯрни тайин тӯрдан эди.
Нима дейсиз — икки уруш кӯрган эди,
Берлинда суратга тушган мерган эди.
Биттагина оёғи ҳам толдан эди,
Биттасини дӯхтир кесиб олган эди.
Урушдан сӯнг шундай бӯлиб қолган эди,
Гурс-гурс қилиб юришлари ёлғон эди!
Бошлиқ чолга «Запорожец» бермади,
Аризалар ёзиб борса кӯрмади.
Кӯргач эса кӯрмагандек елка қисиб,
Кӯнмади...
Ёқуб чолнинг райсабесдан кӯнгли қолди,
Ёқуб чолнинг бошлиқ-бездан кӯнгли қолди.
Мендан, сиздан — ҳаммамиздан кӯнгли қолди,
Машинасин бошқа олғир кимса олди.
Энди ул зот ялло қилиб юраверар,
Инвалиднинг машинасин сураверар.
Уни кӯрсам чол эсимга келаверар,
Ғилдираги юрагимни эзаверар...
Ёқуб чолга беришмаган «Запорож»нинг!
МЎМИНЖОН
Мўмин сувчи
Ғўзага сув тараб юрар,
Иш пайти юракдан ишлаб,
Яйраб юрар.
Бўш пайти ғишт қуйишга ҳам,
Яраб турар.
Қиш пайтида шийпонга ҳам,
Қараб турар...
Мўмин деҳқон —
Далададир куни билан,
Ғўзасига
Парвонадир куни бнлан.
Офтоб таниш,
Танададир куни билан...
Шериклари
Панададир куни билан.
Шериклари —
Пихин ёрган маст туялар.
Шериклари —
Хачирдан ҳам паст туялар.
Мўминжондан кулишади;
Содда одам!..
Мўминжонни қилишади аскиялар.
Мўмин сувчи
Бир кун оғриб қолди, товба,
Қорнин ушлаб,
Уйига йўл олди зўрға.
Тут суяди,
Тол суяди,
Ер суяди,
Хотинининг олдига етволди, зўрға...
Мўмин деҳқон.
Мўмин энди... ногирон чол.
Кўзига тик қаролмайди Йўламатол
Не бўлди, деб сўролмайди Йўламатол,
Мўмин бутун Марҳаматга тирик савол!
Мўмин энди ғўзага сув тарамайди,
Иш пайти юракдан ишлаб яйрамайди.
Бўш пайти ғишт қуйишга ҳам ярамайди,
Қиш пайтида шийпонга ҳам қарамайди...

Яқинда Кун.уз сайти ходимининг телеграм аккаунти номаълум хакерлик хизматлари томонидан бузилган эди. Шунинг орқасидан бўлса керак - телеграмга икки кундан бери "обновление" келмоқда (ҳазил)
Қашқадарёдаги мамлакат байроғи ва унинг устуни учун ажратилган 1 млрд 350 млн сўм маблағ Қарши шаҳридаги харобага айланган 136-сонли оилавий ётоқхонани таъмирлашга сарфланадиган бўлибди. Устун қурилмас экан. Мана бу яхши хабар, раҳмат ҳокимбувага. 2-3 йилдан бери вилоятларимиз улкан байроқ ўрнатиш бўйича беллашувга киришган, сайтлар "кимники узун" қабилида хабарлар бера бошлаганди. Яхшики, бунинг олдини олишга ҳаракат сезилибди. Аллақачон табақаланиб бўлган мамлакатимизнинг оилавий ётоқхоналарида юмшоқ қилиб айтсак, юпун оилалар яшаши сир эмас.
Энди Хоразмда ўрнатиладиган буюк аждодимиз Жалолиддин Мангубердининг 25 метрли, 50 тоннали ҳайкали қурилишини бекор қилиниб тежалган маблағни юқоридагидек фойдали ишларга йўналтирилса соз бўларди. Давлатнинг маблағини одамларга сарфлаш зарур, бут-санамларга ва фетишларга эмас

Тарвузнинг зарари ҳақида
Тарвуз мазали ва фойдали полизмева. Танани роҳатлантиради, оч қолганда есангиз тўйдиради, овқатдан кейин есангиз, ҳузур қиласиз. Қолаверса, танани зарарли моддалардан тозалаш хусусияти бор, ҳар хил касалликларга даво. Тарвуз исли атирлар қиммат туради.
Тасаввур қилинг: тарвузни суймайдиган бир кишига амал тегди ва у ишни тарвузни тақиқлашдан бошлади. Ишонаверинг, бунақаси юз бериши мумкин. Тарихда француз қироли Генрих Тўртинчи қовунни судга берган. Ўзимизнинг ёзувчи Саид Аҳмаднинг “Ўрик домла” деб аталувчи машҳур ҳикояси шўро даврида Ўзбекистоннинг “ўрик” лақабли ҳоким бошқарувчи вилоятида чоп этилмаган. Чунки ўрик репрессияда бўлган-да.
Тарвузимизга қайтайлик. Шундай қилиб, энг аввало турли-туман газета-журналлар тарвузнинг зарари ҳақида олимларнинг илмий мақолаларини чоп эта бошлайди. Илмий-оммабоп мақолалар қуйидагича бошланади “Тарвуз мазали, бироқ...”, “Дастурхонимиздаги душман..”, “Ҳамма ширин нарса ҳам фойдали бўлмас”, “Лаззат оғушидаги оғу”.
Бу ҳолваси, телевидение тарвузни қораловчи кўрсатувларга тўлади. Қора фонда, ўргимчак тўри тасвири устида оқаётган қондай ҳарфлар билан “Тарвузга банди бўлганлар”, “Нафс сиртмоғида” номли кўрсатувлар намойиш этилади. Видеороликлар олинади. “Мен Эшонов Боҳодир Каппонбозордан тарвуз олгандим, ичи селитрага тўла чиқди. Сўйсам ичидан шарват эмас, селитра оқиб кетди. Тарвуздан кечинг, Дубайга учинг”. Овози киши қалбига ғулғула соладиган диктор амаки узуқ-юлуқ қорамтир кадрлар аро ҳикоя қилади: “Мен Қозоғистонга бир КамАЗ тарвуз олиб боргандим, у ерда мени Марат исмли кимса кутиб олди. Тарвузларим ачиб-бижиб ўзидан заҳарли газ чиқара бошлади. Ҳозирда биринчи гуруҳ ногирониман”
Имом-домлалар жамоатга кенг тарғибот ишларини олиб боришга киришади. “Биродарлар! Аҳли жамоат! Шу таги-зоти бетайин одамнинг бошини эслатадиган думалоқ экинни тановул қилишимиз жоизми? Шу керакми бизга, айтинглар. Айрим бетавфиқлар ичини тешиб, спирт аралаштириб самогон, деб аталган ҳаром ичимлик тайёрлашяпти, ахир. Шайтоннинг сийдигику бу, валлоҳи аълам. Ўзларингни ҳалокатга ташламанглар, аҳли жамоа. Харид қилиш ҳаром, харид қилган билан мулоқот қилиш макруҳ!”.
Шу зайлда жамият тарвуз асли ширин қотиллиги ҳақида маълумотга тўяди. Натижада, бирор издиҳомда тарвуздан гап кетса, зиёлилар “...шунақа дейсизлару, аммо бу тарвузнинг фойдасидан зиёни кўп...” деб гап бошлайдиган бўлади. Тарвуз радди маъракага айланади.
Хўш, турган-битгани зарар бўлган бу нарсани ёш болага бериб, навқирон умрига болта уришга не ҳожат. Тезда болаларни тарвуздан асраш борасида чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарур. Нафақат, тарвуз, балки қовун, ошқовоқ каби ортиқча полизмеваларни болалар дастурхонига яқинлаштирмаслик керак. Негаки, улар тарвузни эслатади. Қовун-тарвуз, деб бежизга қўшиб айтилмайди, ахир. “Болаларни тарвуздан асрашнинг чора-тадбирлари тўғрисида”ги янги қарорда 16 ёшга етмаган болага тарвуз бериш, унинг яшаш ҳуқуқига дахл қилиш эканлиги белгилаб қўйилди.
Фалон маҳаллада қиёмат қўпибди. Э,воҳ, нима бўлибди? Сўраманг, асти, кеча Россияда ишлаб келган фалончивой ёш-ялангларни тўплаб тарвуз сўйиб бераётганда қўлга тушибди. Сўмкасида иккита яшириб олиб келган экан. Ўзингиз биласиз, Краснодар тарвузлари жа бошқача бўлади. Ширасини оқизиб еб ўтиришганда шаппа босишибди. Ҳадемай телевизорда кўрсатиб қолишади. Тарвуз, ахир полонийдан баттар зиён нарса бўлса, чегарада ушлаб қолса ўлармикан. Эссиз, ёш-ёш йигитлар...
👇👇👇

(давоми)
Тарвузнинг номини ҳам барча жойдан ўчириш керак. Китоблардан оқ бўёқ билан “тарвуз” ёзуви ўчириб чиқилсин. Биология фанида, кулинарияда тарвуз мавзуи қолдириб ўтилсин. Маъно бузилиш эҳтимоли вужудга келса, “кўк думалоқ” деб аталсин. Нефть кони билан адаштиришади? Коннинг номини ўзгартирамиз, шуям ишми? Тамом, адабиётлардан ҳам тарвузнинг қораси ўчди.
Кечагина пайкал бошида тарвузни ёриб еб юрган одам дунёни бир айланиб келиши биланоқ бу ҳолни кўриб ҳуши бошидан учди. Ия, бу қанақаси бўлди? Ҳушини йиғиб олмасиданоқ, тарвузранг формали иккитаси тирсагидан тутди: - Ҳужжатларни кўриб қўяйлик. – Марҳамат. - Оғзингиздан тарвуз ҳиди келяпти-ку. Биз билан маҳкамага юришингизга тўғри келади. Тарвуз тақиқланганини билсангиз керак. – Кечирасиз, тарвуз еганим йўқ, тарвуз исли атир сепганман. – Экспертиза аниқлайди. – Қандай қилиб? – Қонингиздан аниқлайди. Шунингдек, ошқозон микрофлорасидан. Ахлат ва сийдигингизни топширасиз. – Мен, ахир тарвуз емаганман. – Тез юринг, гапни кўпайтирмай. Бир соат кечиксак, тарвузнинг асосий таркиби глюкоза қонга сўрилиб кетиши мумкин, унда таҳлилчиларимиз қийналиб қолишади.
Кетишди. Биз ҳам ҳикоямизни шу ерда тугатиб ўз йўлимизга кетамиз. Давомини сўраяпсизми? То дориломон замонлар етиб келгунча авлодлар тарвуз нималигини билмай ўсади. Биласизми, шунга қарамасдан тарвуз мазали ва фойдали неъматлигича қолади. Ким билади, дейсиз, эҳтимол, яширинча еб, уруғини сақлаб қўйишар.
(Бу ҳам эски постлардан. Ўйлайманки, ўқувчига ҳаммасини чайнаб бериш шарт эмас)

👍1
Сардоба фалокатига бир йил бўлибди.
Ҳозир Ўзбекистондаги сув омборлари ҳақида маълумотларни қараб чиқдим. Асосан 1960-90 йилларда 25та атрофида сувомбор қурилган экан (рўйхати бу ерда). Деярли ҳаммасида тўғон тури Сардобаникидек “земляная”. Бирортаси дарз кетгани ҳақида маълумот учратмадим. Сардоба 2017 йилда қурилган.

Forwarded from Isroil Tillaboyev blogi
3-май бутун Жахон матбуот эркинлиги куни билан барча журналист ва блогер дўстларимни табриклайман.
Илойим, ёзган постлариз кўринмай қолмасин, мана шу 404 рақамдан узоқ юриш насиб этсин.
@xushnudbek
@davletovuz
@shahnozxon
@muhrim
@rakursuz
@qurbonova_a
@Kapgiridze
@trolluz
@kfkanali
@raisbuva
@manewsagency
@shokirjonov
@OrbitaUz
@bugunning_gapi
@iqtiboslar

Энг кўп ўқилган хабарларни қаранг. 2та собиқ бош прокурор қамоқда қўл меҳнати қилмоқда.
Очиқдаги яна бир прокурор эса блогернинг арзимаган айби учун 11 йил сўраяпти. Яқинда 3 яшар боланинг устида қайноқ сув тўкиб юбориб ўлдирган, онасини зўрламоқчи бўлган қотилга 8 йил беришганди. Сатторий қотилликдан ҳам ёмонроқ иш қилган экан-да.
4 фуқаро ўлган, минглаб оилалар бошпанасиз қолган, давлат млрдлаб зарар кўрган Сардоба ҳалокати айбдорлари учун эса жарима сўралибди.
Қамоқдаги 2та собиқ прокурор нечта шунақа ҳукмлар чиқарган экани қизиқ.
Очиқдаги яна бир прокурор эса блогернинг арзимаган айби учун 11 йил сўраяпти. Яқинда 3 яшар боланинг устида қайноқ сув тўкиб юбориб ўлдирган, онасини зўрламоқчи бўлган қотилга 8 йил беришганди. Сатторий қотилликдан ҳам ёмонроқ иш қилган экан-да.
4 фуқаро ўлган, минглаб оилалар бошпанасиз қолган, давлат млрдлаб зарар кўрган Сардоба ҳалокати айбдорлари учун эса жарима сўралибди.
Қамоқдаги 2та собиқ прокурор нечта шунақа ҳукмлар чиқарган экани қизиқ.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эскидан қолган латифа бор.
Афанди бенамоз экан. Маҳалла имоми намоз ўқимайсизми, деса, мен намоз ўқишни билмайман, дебди. Келинг, мен ва жияним нима қилсак, ортимиздан шуни такрорлаб турасиз, деб даъват қилибди имом. Афанди кўнибди. Шундай қилиб олдинда имом, ўртада Афанди, орқада эса имомнинг жияни ўтиришибди. Имомнинг жияни шумроқ экан, саждага бош қўйганда Афандининг оёқ кафтини қитиқлабди. Афанди, шунақа қилиш керак экан, деб ўйлаб, у ҳам олдидаги имомнинг оёғини қитиқлабди. Имом намозни тугатиб Афандини шапалоқлаб юборган экан, Афанди ҳам "такрорлаш қоидасига кўра" орқасидаги имомнинг жиянига тарсаки тортиб юборибди.
Видеода орқадагилар нима қилиш кераклигини билмаганидан кимга эргашишниям билмаяпти. Бу ердагиларнинг "имом"и ноаниқ, афандилар эса кўп. Қизиқ ҳолат. Жонли эфир қурсин)

Рамазон ҳайити муборак бўлсин
Forwarded from Vashington kundaligi
Falastin fojiasida kim haq, kim nohaq yoki raketani kim birinchi otdi, degan savollar ortiqcha.
Butun xalqaro hamjamiyat tan olgan fakt shuki, Isroil bosqinchi davlat sifatida G'arbiy sohil va G'azo sektorini (de fakto) qariyb 55 yildan beri noqonuniy egallab turibdi. Buni hatto Isroilning eng katta ittifoqchisi AQSh ham tan oladi. Isroil bu hududlarni tark etishi lozimligi haqida o'nlab BMT razolyutsiyalari qabul qilingan. Yahudiy davlati ularning birortasiga rioya qilmagan.
Muammo Xamasning kirdikorlaridan yoki falastinliklarning zo'ravon namoyishlaridan kattaroq. Isroil bosib olingan hududlarni tark etib, ularni o'z egalariga topshirmaguncha, afsuski, urush tugamaydi.
Vaqtinchalik sulhlar tuzilishi yoki otishmalar to'xtashi mumkin. Bu bilan mojaro, shunchaki, keyingi to'qnashuvgacha muzlatib qo'yilgan bo'ladi, xolos.
@bmamadiev

Блогер бўлса бўлсин - мен каби танбал бўлмасин 😏