Филиал «НИУ«МЭИ» в г. Ташкенте
1.37K subscribers
2.72K photos
150 videos
11 files
602 links
Официальный Telegram канал филиала «Национального исследовательского университета «МЭИ» в г. Ташкенте
Download Telegram
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ТАЯНЧИ, СИЗ АЗИЗ УСТОЗЛАР!

💐 1-октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан, Тошкент шаҳридаги «МЭИ» миллий тадқиқот университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалида таълим ва тарбияда фидойилик кўрсатган устозларимиз учун байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда таълим, маънавият ва маърифат йўлида машаққатли меҳнат қилаётган, билим ва тажрибаларини ёш авлодга беминнат етказиб келаётган устоз ва мураббийларимизнинг ҳиссаси катта эканлиги алоҳида таъкидланди.

Филиалда бўлиб ўтган байрам тадбирида, ёшлар сиёсатида кўп йиллардан бери фидойилик билан меҳнат қилаётган филиал профессор - ўқитувчилари ва азиз устоз-мураббийларни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари“ АЖ Энергосавдо филиали"томонидан алоҳида эътироф этилиб, уларга Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏛 Таълим ва тарбия фидойиларига эҳтиром

💐 "1-октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар
куни" Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар!

🎞 ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ТАЯНЧИ, СИЗ АЗИЗ УСТОЗЛАР! номли тадбирдан видеолавҳа
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👩‍🎓Янги Ўзбекистонда хотин-қизларнинг оғирини енгил қилиш, улар учун барча соҳаларда зарур шароитларни яратиб бериш доимо давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.

😄Жорий йилнинг 29 сентябрь куни филиалда талаба қизларни қўллаб қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, уларнинг салоҳиятини янада ривожлантириш ва қизларнинг шахсий ривожланиши бўйича фойдали маслаҳатлари билан ўртоқлашиш мақсадида университет хотин - қизлар масалалари бўйича ижрочи директор маслаҳатчиси Ф.Сайдирасулова ҳамда талаба қизлар маслаҳатчиси Ф.Ганиевалар билан давра суҳбати ўтказилди.

😄Суҳбат давомида қизларнинг одоб-аҳлоқи, кийиниш одоби, этика –эстетикага риоя қилишлиги, бугунги кунда қизлар учун яратилаётган шароитлар, қизларни шахсий ривожланиши бўйича маслаҳатлар берилди ва уларни қўллаб - қувватлашга қаратилган ташаббуслар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Давра суҳбати самимий мулоқот руҳида ўтиб, талаба қизларга ўзгача ижобий кайфият бағишлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💐 TABRIKLAYMIZ!

🏅1-oktyabr - O’qituvchi va murabbiylar kuni munosabati bilan Toshkent shahridagi “MEI” milliy tadqiqot universiteti” federal davlat byudjeti oliy ta'lim muassasasi filiali ijrochi direktori, professor Daliyev Xojakbar Sultanovich "O'zbekgidroenergo" aksiyadorlik jamiyati raisining 2025 yil 26-sentyabrdagi 11-sonli buyrug'iga asosan “Gidroenergetika iftixori” ko’krak nishoni bilan taqdirlandi.

👏 Ustozimizni tabriklaymiz va keyingi ishlariga muvaffaqiyat tilaymiz!
🏛 Тошкент шаҳридаги "МЭИ" миллий тадқиқот университети" федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филилада "Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамияти ҳамда "Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти иштирокида "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ТАЯНЧИ, СИЗ АЗИЗ УСТОЗЛАР!" номли байрам тадбири ўтказилди

😄 1 - октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан филилал профессор - ўқитувчилари ва ходимлари иштирокида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда байрам тадбири ташкил этилди.

😄 Тадбир аввалида филила ижрочи директори, профессор Х.С.Далиев барча устоз ва мураббийларни касб байрами билан самимий муборакбод этди. Табрикдан сўнг, ҳамкор ташкилотлари тизимда узоқ йиллик самарали меҳнатлари ва филиал фаолиятини ташкиллаштиришдаги илоҳида хизматлари учун тақдирландилар.

😄 Тадбир давомида ҳамкор ташкилот раҳбарларининг байрам табриклари ўқиб эшиттирилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM