Филиал «НИУ«МЭИ» в г. Ташкенте
1.37K subscribers
2.72K photos
150 videos
11 files
602 links
Официальный Telegram канал филиала «Национального исследовательского университета «МЭИ» в г. Ташкенте
Download Telegram
💉Гиёҳвандлик — ҳаётни емирувчи иллат!

🏛 Тошкент шаҳридаги «МЭИ» миллий тадқиқот университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ва Олмазор тумани ИИБ билан ҳамкорликда Гиёҳвандлик ва наркожиноятларни аянчли оқибатларини олдини олиш — жамиятнинг муҳим вазифаси мавзусида талаба-ёшлар ўртасида профилактик тадбир ўтказилди.

😄Тадбирда сўзга чиққанлар XXI асрда инсоният олдида турган энг оғир муаммолардан бири бу — гиёҳвандлик иллати эканлигига ва бу иллат нафақат инсоннинг соғлиғини, балки унинг руҳиятини, оиласини, жамиятдаги мавқеини ҳам барбод этиши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар. Жамиятимиз олдида турган энг долзарб вазифалардан бири — ёшларни гиёҳвандлик балосидан асраш, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришан алоҳида долзарблиги ёшларга атрофлича тушунтирилди.

🇺🇿Олмазор тумани ИИБ катта лейтенанти Ф.Худойберганова Гиёҳвандликка боғлиқ жиноятлар — наркобизнес, тарқатиш, сақлаш ёки ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолатлар — жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий барқарорлигига катта хавф солиши ҳақида талабаларга маъруза қилди.

🎓Ёшлар — жамиятнинг фаол қисми. Улар нафақат бу иллатдан йироқ туришлари, балки ўз тенгдошлари орасида тарғиботчи бўлишлари керак. Илм, спорт ва маънавият билан банд бўлган ёшлар — гиёҳвандликдан йироқ бўлади.

🎞 Тадбир сўнгида Ёшлар иттифоқи ва ДХХ билан ҳамкорликда тайёрланган "DRUG DEALER" кўзни очиш вақти келди фильм намоиш этилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон — миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти

🏛 Бугун Тошкент шаҳридаги «МЭИ» миллий тадқиқот университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ва Халқаро Исломшунослик академияси билан ҳамкорликда юртимизда тинчлик, бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган тадбир ўтказилди.

🎙 Тадбирда Халқаро Исломшунослик академияси "Диншунослик ва жахон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО" кафедраси катта ўқитувчиси Н. Турамбетов маъруза қилиб, мамлакатимизда турли миллат ва дин вакиллари ўртасидаги аҳиллик, тинчлик ва ўзаро бирдамликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган сиёсат ва ислоҳотлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

😄 Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари яшаётгани,
😄 Диний конфессиялар фаолияти учун кенг имкониятлар яратилгани,
😄Тотувлик — жамият барқарор тараққиётининг асоси экани таъкидланди.

🎞 Тадбир иштирокчилари, талаба-ёшлар учун мамлакатимиздаги тинчлик ва ҳамжиҳатлик муҳити ҳар биримиз учун қадрли бойлик эканини яна бир бор англашга хизмат қилувчи видеоролик намойиш этилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Миллий байроқ – мустақиллик ва бирдамлик рамзи

🏛 Бугун Тошкент шаҳридаги «МЭИ» миллий тадқиқот университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалида 18-ноябрь Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбир доирасида талабалар ўртасида Давлат байроғига бағишланган савол-жавоблар ўтказилиб, иштирокчиларнинг миллий рамзлар ҳақидаги билимлари синовдан ўтказилди. Энг фаол ва билимдон иштирокчилар ғолиб сифатида алоҳида тақдирландилар.

Шунингдек, фаол талабалар томонидан махсус тайёрланган ижтимоий видеоролик намойиш этилди, унда Давлат байроғининг тарихий аҳамияти, унинг мазмун-моҳияти ва ёшлар онгида миллий ифтихор туйғусини мустаҳкамлашга қаратилган ғоялар ифода этилди.

🇺🇿Миллий байроғимиз – халқимизнинг бирдамлиги, истиқлоли ва келажакка ишончининг муқаддас рамзидир!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#bayroq34K

🇺🇿 O‘zbekiston Respublikasi Davlat bayrog‘i qabul qilinganining 34 yilligi munosabati bilan talabalar tomonidan tayyorlangan vdierolik.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 "Бир Ватан, бир эл, бир байроқ" шиори остида "Талаба-югур" марафони ўтказилди.

🏛 2025 йил 18 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги «МЭИ» миллий тадқиқот университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалида "Бир Ватан, бир эл, бир байроқ" шиори остида филиал талабалари ўртасида "Талаба-югур" марафони ўтказилди.

🎓"Бир Ватан, бир эл, бир байроқ" шиори остида ўтказилган "Талаба-югур" марафони ёшларни жипслаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва Ватанга муҳаббат руҳини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

✨Тадбирда филиалда таҳсил олаётган фаол талабалар иштирок этиб, беллашувда юқори руҳ, жамоавийлик ва муносиб тайёргарликни намоён этдилар.
Марафон ғолиблари
Йигитлар ўртасида:
🥇 Н.Шарипов 600 минг сўм
🥈 Ж.Беригбаев, Г.Дусманов - 500 000 сўм
🥉 М.Мирдавлатов, П.Левчук - 400 минг сўм
Қизлар ўртасида:
🥇 З.Байсафарова - 600 минг сўм
🥈 Ф.Байсафарова - 500 минг сўм
🥉 Х.Эгамбердиева 400 минг сўм
пул мукофоти ва махсус диплом билан тақдирландилар.


Ушбу спорт тадбири мамлакатимиз байроғи қабул қилинган сана муносабати билан ўтказилиб, ёшларда ватанпарварлик туйғусини янада оширишга хизмат қилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM