Филиал «НИУ«МЭИ» в г. Ташкенте
1.37K subscribers
2.72K photos
150 videos
11 files
602 links
Официальный Telegram канал филиала «Национального исследовательского университета «МЭИ» в г. Ташкенте
Download Telegram
💐Тошкент шаҳрида ««МЭИ» Миллий тадқиқот университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалнинг аёл профессор - ўқитувчи ва ишчи-ходималари ҳамда талаба-қизлари байрамона кутиб олинди.

🌺 Уйғониш ва ёшариш фасли ҳисобланган баҳорнинг илк байрам 8-март Халқаро хотин-қизлар куни кўтаринки руҳда нишонланди. 

Филиалида бугун тонгдан байрам шукухи барчага ўзгача руҳ бағишламоқда. Ўқув бинолари байрамона безатилган, байрам табрик баннерлари ўрнатилган ҳолда барча аёл ва қизлар гуллар ва биринчи раҳбарнинг табрикномаси билан кутиб олинди. Хофизларнинг жонли ижродаги куй қўшиқлари тадбирга янада файз бағишлади.

👩‍👩‍👧‍👧Бундай эътибордан мамнун бўлган олима аёллар ва талаба қизлар аъло кайфият ва ёқимли ҳис ила кунни бошладилар. Бугунги кун ва яқинлашиб келаётган 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами мўътабар аёлларимизга муборак бўлсин.
2024 йил 16 март куни Филиалда “Обод ва файзли маҳалла-юрт кўрки” шиори остидаги умумхалқ хайрия ҳашари кўтаринки руҳда, уюшқоқлик билан ўтказилди.
Хашар давомида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Филиал худудига 70 туп мевали кўчатлар ўтказилди. 200 метрдан зиёд бардёрлар ва 250 тупдан зиёд дарахтлар оқланди. Филиал ва унинг атроф худуди маиший чиқинди ва бегона ўтлардан тозаланди. Филиал худудида ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Хашарда Филиалнинг 70 нафардан зиёд профессор – ўқитувчи, ишчи-ходимлар ҳамда фаол талаба ёшлар ўз ихтиёр ва ҳоҳишларига мувофиқ иштирок этдилар.
2024 йил 17 март куни Филиалда “Обод ва файзли маҳалла-юрт кўрки” шиори остидаги умумхалқ хайрия ҳашарнинг иккинчи куни кўтаринки руҳда, уюшқоқлик билан ўтказилди.
Хашар давомида Филиал худудига 150 метрдан зиёд бардюрлар 180 тупдан зиёд дарахтлар оқланди. Филиал ва унинг атроф худуди маиший чиқинди ва бегона ўтлардан тозаланди. Филиалнинг талабалар турар жойи ва мехмонхонасининг хоналари тозаланди. Филиал худудида ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Хашарда Филиалнинг 50 нафардан зиёд профессор – ўқитувчи, ишчи-ходимлар иштирок этдилар.