Филиал «НИУ«МЭИ» в г. Ташкенте
1.37K subscribers
2.72K photos
150 videos
11 files
602 links
Официальный Telegram канал филиала «Национального исследовательского университета «МЭИ» в г. Ташкенте
Download Telegram
🏛 Тошкент шаҳридаги «МЭИ» миллий тадқиқот университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалида китобхонликни қўллаб-қувватлаш ва ёшларда маънавиятини юксалтириш мақсадида ташкил этилган мазкур акцияда профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар фаол иштирок этмоқдалар.

🔶 Акцияда ҳозиргача 25 нафар иштирокчи — шулардан 17 нафар профессор-ўқитувчи, ишчи ва раҳбар ходимлар, ҳамда 8 нафар талаба ёшлар иштирок этдилар.

📚 Улар томонидан жами 142 та китоб совға этилди, жумладан:

😄53 та бадиий асар,
😄4 та тарихий китоб,
😄33 та илмий нашр,
😄22 та дарслик,
😄7 та ўқув қўлланма,
😄ва 23 та бошқа турдаги китоблар.

✔️Бу саъй-ҳаракатлар ҳар бир китоб орқали илм, маърифат ва яхшиликни улашиш йўлида муҳим қадам бўлмоқда. 💫

📚 Сиз ҳам акцияга қўшилинг!
Бир китоб — бир қалбга нур, бир онгга маърифат улашади! 🌟
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Совға этилган китоб-совға этилган илм"! акцияси давом этмоқда...
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏛 Тошкент шаҳридаги «МЭИ» миллий тадқиқот университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалида "Совға этилган китоб-совға этилган илм" акцияси ўтказилди.

🎞 Акция тадбиридан видеолавҳа
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚛️ 2025 йил 22-24 октябрь кунлари ЎзМУ ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтида “Материалшунослик ва муҳандислик“ 13-халқаро конференцияси бўлиб ўтди.

🏛 Coalesce Research Group халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда “Материалшунослик ва муҳандислик“ 13-халқаро конференциясида Тошкент шаҳридаги «МЭИ» миллий тадқиқот университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ижрочи директори, профессор Х.С.Далиев ҳам иштирок этди.

🔬Халқаро конференцияда 50 дан ортиқ хорижий давлат вакиллари иштирок этиб, материалшунослик ва муҳандислик соҳаларининг назарий ва экспериментал муаммоларини ва улар асосида юқори самарали технологияларни яратиш ва ривожлантириш ҳамда мазкур соҳаларнинг истиқболли устивор йўналишлари муҳокама этилди.

🏅Халқаро конференциянинг иккинчи куни якунида Халқаро гуруҳ раҳбари ва институт директори проф.Ш. Утамурадова бошчилигида конференциянинг фаол иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Қувонарлиси, мазкур тақдирлаш маросимида филиал ижрочи директори, профессор Х.С.Далиев ҳам "Илмий тадқиқотлар ва инновациялар учун қимматли ҳамкорлик ва қўллаб-қувватлаш учун" махсус ташаккурнома билан тақдирланди.

Хорижлик олимлар ҳам ушбу конференцияни юқори савияда ташкил этилганлиги учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 ОАВ Халқаро конференция!

O'zbekiston 24 TV | Axborot 24
“Материалшунослик ва муҳандислик“ 13-халқаро конференция | ЎзМУ ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти

🟤Батафсил видеода
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM