Филиал «НИУ«МЭИ» в г. Ташкенте
1.37K subscribers
2.72K photos
150 videos
11 files
602 links
Официальный Telegram канал филиала «Национального исследовательского университета «МЭИ» в г. Ташкенте
Download Telegram
Бугун 9-апрель - Соҳибқирон Амир Темур (1336-1405) таваллуд топган кун!

Амир Темур ибн амир Тарағай 1336 йил 9 апрелда Кеш (Шаҳрисабз)нинг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган.

👉 @mpeiuz
👉 @MEI_MANAVIYAT
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Биз бахтиёр авлодмиз, бахтли халқмиз, чунки шундай буюк аждодларнинг ворисимиз”, – Шавкат Мирзиёйев.

Мозийларга мангу муҳрланган, бутун дунёда довруғ қозонган, буюк бобокалонимиз – жаҳонгир Aмир Темур таваллудининг 686 йиллигига бағишланади.

👉 @mpeiuz
👉 @MEI_MANAVIYAT
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ_ТАНЛОВ

🔰Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлик ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги олий таълим муассасалари театр студиялари ўртасида «Йилнинг энг яхши талабалар театр студиялари» кўрик-танловини эълон қилади.

🏆 Танлов ғолиблари диплом, эсдалик совғалари ҳамда пул ютуқлари билан тақдирланади:
🔸«Миллий анъана ва қадриятларни тараннум этганлиги учун» номинацияси — 30 млн сўм;
🔸«Долзарб мавзунинг саҳнавий талқини» номинацияси — 40 млн сўм;
🔸«Энг яхши спектакль» номинацияси — 60 млн сўм.

⚜️Энг фаол иштирокчилар ҳам қуйидагича тақдирланади:
🔹«Энг яхши талабалар театр студияси раҳбари» номинацияси — 4 млн сўм;
🔹«Энг яхши аёл роли» номинацияси — 8 млн сўм;
🔹«Энг яхши эркак роли» номинацияси — 8 млн сўм;

☝️Иштирок этинг ва ғолиб бўлинг. Ўз иқтидорингизни намоён қилиш вақти келди!

📌 Танлов низоми

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
САНОАТ РИВОЖИ ЁШЛАР ҲАЁТИГА

Жорий йилнинг 25-27-апрель кунлари Тошкент шаҳридаги “ЎЗЭКСПО” кўргазмалар марказида “ИННОПРОМ” Халқаро саноат кўргазмаси ўтказилди. 27-апрель куни кўргазма доирасида талабалар ва ёш мутахассислар учун режалаштирилган “Университет ИННОПРОМ” деб номланган махсус таълим сессиялари ўтказилди. Ушбу сессияда Россия, Европа, Осиё мамлакатларининг йирик бизнес ташкилотлари ва Россия олий таълим муассасалари раҳбарларининг тақдимотлари бўлиб ўтди.
Ушбу кўргазмада филиалнинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими, тьюторлар ва 1-3 курс “Электр энергетикаси ва электр техникаси” таълим йўналиши талабалари иштирок этишди. Шунингдек, бу тадбирда Тошкент шаҳридаги, бир қатор олий таълим муассасаларининг раҳбарлари ва профессор-ўқитувчилари ҳамда иқтисодиёт, техника, муҳандислик, ахборот технологиялари, таълим йўналишларида таҳсил олаётган талаба-ёшлар ҳам кўргазма иши билан яқиндан танишдилар.
Халқаро кўргазмада меҳнат унумдорлиги, сунъий интеллект, IT-иқтисодиёт, яшил иқтисодиёт, киберхавфсизлиги бўйича Россиялик етук мутахассислар томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди. Саноат кўргазмаси доирасида Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Марказий Осиёдан 100 дан ортиқ йирик компаниялар, ўрта ва кичик бизнес вакиллари ўз маҳсулотларини намойиш этишди.
Мазкур тадбирда, Ўзбекистон олий талим мауассасалари билан хорижнинг йирик компаниялари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш учун, муҳим майдонча бўлиб хизмат қилиши, шунингдек, профессор-ўқитувчилар ва талабаларни илғор технологиялар билан таништириш учун катта имконият эканлиги таъкидлаб ўтилди.

👉 @mpeiuz
👉 @MEI_MANAVIYAT
ЁШЛАРГА ОҚ ЙЎЛ

Жорий йилнинг 25 май куни мамлакатимизнинг барча умумтаълим мактабларида битирувчи ёшларни катта ҳаёт йўлига, кузатишга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. Жумладан, Тошкент шаҳридаги “Чақар” маҳалласи ҳудудида жойлашган 324-умумтаълим мактабида ҳам “Сўнгги қўнғироқ” байрами бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг мамлакатимиз келажаги бўлган битирувчи ёшларга нисбатан билдирган ишончи ва қимматли истаклари билан йўғирилган байрам табриги ўқиб эшиттирилди.
Шунингдек, Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги, “Чақар” маҳалла жамоатчилиги ҳамда Тошкент шаҳридаги "МЭИ" филиали профессор-ўқитувчилари вакиллари сўзга чиқиб катта ҳаёт бўсағасида турган ёшларни табрикладилар ва уларга оқ йўл тиладилар.

Филиал матбуот котибяти
👉 @mpeiuz
👉 @MEI_MANAVIYAT