Филиал «НИУ«МЭИ» в г. Ташкенте
1.37K subscribers
2.72K photos
150 videos
11 files
602 links
Официальный Telegram канал филиала «Национального исследовательского университета «МЭИ» в г. Ташкенте
Download Telegram
ЁШЛАРГА ОҚ ЙЎЛ

Жорий йилнинг 25 май куни мамлакатимизнинг барча умумтаълим мактабларида битирувчи ёшларни катта ҳаёт йўлига, кузатишга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. Жумладан, Тошкент шаҳридаги “Чақар” маҳалласи ҳудудида жойлашган 324-умумтаълим мактабида ҳам “Сўнгги қўнғироқ” байрами бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг мамлакатимиз келажаги бўлган битирувчи ёшларга нисбатан билдирган ишончи ва қимматли истаклари билан йўғирилган байрам табриги ўқиб эшиттирилди.
Шунингдек, Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги, “Чақар” маҳалла жамоатчилиги ҳамда Тошкент шаҳридаги "МЭИ" филиали профессор-ўқитувчилари вакиллари сўзга чиқиб катта ҳаёт бўсағасида турган ёшларни табрикладилар ва уларга оқ йўл тиладилар.

Филиал матбуот котибяти
👉 @mpeiuz
👉 @MEI_MANAVIYAT
#Davlat_gerbi_iftixor_ramzi

O'zbekiston Respublikasi Davlat gerbi qabul qilingan kun barchamizga muborak bo'lsin!

🏢Toshkent shahridagi “MEI” Milliy tadqiqot universitetining" Federal davlat byudjeti oliy taʼlim mussasasi filiali
👉 @mpeiuz
👉 @MEI_MANAVIYAT
​Қорақалпоқ халқи билан биз бир юрт, бир халқмиз!

Ҳурматли юртдошлар, 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистонда рўй берган воқеалар тинч яшаётган барча кўп миллатли халқимизга манфий таъсир кўрсатди. Чунки, бундай кутилмаган воқеалар тинч-тотув яшаётган, кўп миллатли халқимиз тинчилигига, стабиллигига таъсир кўрсатмай қолмайди.
Бунинг асосий сабаби, тинч-тотув яшаётган халқимизни, айрим кўра олмаган ғаразли кучлар Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш таклифларидан фойдаланиб Қорақалпоғистондаги стабил вазиятни бузишга уринишди. Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ўз вақтида Қорақалпоғистонга боришлари вазиятни стабил ҳолатига қайтаришга сабаб бўлди.
Ҳурматли юртдошлар, биз қорақалпоқ халқи билан азалдан, дўст ва қавму-қариндош сифатида яхши ва тинч яшаб келаётган даврда, бундай воқеаларни содир бўлиши инсонийлик қадриятларга ҳам ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. Ўзи бутун дунёда ҳар куни, ҳар хил воқеалар содир бўлмоқда, аммо Ўзбекистон энг тинч мамлакат эканлигини кўра олмаган ғаламис кучлар мазкур жараённи кўриб, ўзларича четда кузатувчи бўлиб ўтиришларига қаршиман. Мен “МЭИ” миллий тадқиқот университети” Тошкент шаҳридаги филиали ижрочи директори сифатида, бизнинг филиалда яхши баҳоларга ўқиб иқтидорли талабалар сафидаги 18 нафари Қорақалпоғистонлик талаба ёшлар бор. Шу боис мен улардан миннатдорман, бундан ташқари, мен ўзим яримўтказгичлар физикаси мутахассислиги бўйича бир нечта ёш олимларга раҳбарлик қилганман. Мен, ЎзМУ физика факультетини декани лавозимида ишлаганимда яримўтказгичлар физикаси соҳаси бўйича ишлаётган барча Қорақалпоғистонлик олимлар билан ҳамкорликда изланишлар олиб борганмиз, ҳозирги кунда ҳам ўзаро ҳамкорликда илмий ишлар, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларни чоп эттириб келмоқдамиз. Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар тинч-тотув яшаётган икки халқ ўртасидаги илмий хамкорликга ва яримўтказгичлар физикаси соҳасидаги изланишларга ҳам ўз таъсирини кўрсатиши мумкин, лекин биз олимлар бундан кейин ҳам янада мустаҳкам бирлашиб, Ўзбекистонимизда яримўтказгичлар физикасини ривожлантиришга ҳаракат қиламиз.
Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев айтганларидай, “Қорақалпоғистоннинг тақдири - бу Ўзбекистоннинг тақдири, қорақалпоқ халқининг бахти ва фаровонлиги - бу бутун ўзбек халқининг бахти ва фаровонлигидир”. Бу сўз ўз навбати қорақалпоқ ва кўп миллатли ўзбек халқига узоқ йиллар давомида дастури амал бўлиб хизмат қилишига ишонаман. Тинч ва ўзаро тотув яшаётган қорақалпоқ ва ўзбек халқига ғаразлик қилган ташқи кучлар ўз жазосини олишади деб ўйлайман. Бир-бири билан кўп йиллаб қавму-қариндош ва дўстлик ришталарини боғлаб яшаб келаётган қорақалпоқ ва ўзбек халқи олдингидан ҳам мустаҳкамроқ бирлашиб кўп миллатли Ўзбекистон Республикамизнинг равнақини кўтаришга ҳамжихат бўлиб хизмат қилишига ишончим комил.

Хожакбар Далиев, Тошкент шаҳридаги “МЭИ” миллий тадқиқот университети” филиали ижрочи директори, физика-математика фанлари доктори, профессор
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏛 Россиядаги биринчи энергетика олий таълим муассасаси — “Москва энергетика институти” миллий тадқиқот университети фаолиятидан видеолавҳа

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан мазкур университетнинг Тошкент шаҳридаги филиали 2019 йилда ташкил топган.
———————
🏛 Видеоролик о деятельности первого энергетического вуза России - НИУ “МЭИ”

Для сведения, Ташкентский филиал университета был создан в 2019 году постановлением Президента Республики Узбекистан.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Азиз устозлар ва филиалимиз ходимлари!
Қадрли талабалар!

1 сентябрь – Мустақиллик куни халқимиз, миллатимиз учун эркин ва бахтли яшаш ҳуқуқини туҳфа этган улуғ байрамдир. Шу муносабат билан барчангизни ушбу қутлуғ кун билан муборакбод этаман.

Хурмат ила,
Тошкент шаҳридаги “МЭИ” миллий тадқиқот университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ижрочи директори, проф. Х.С.Далиев
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Юсуф Абсоатов Тошкент шахридаги «МЭИ» Миллий Тадқиқот Университети” Федерал давлат бюджети олий таьлим муассасаси филиалига ташриф буюрди.

Ташриф давомида вазир ўринобосари филиалнинг Тошкент шаҳар, Олмазор тумани Мирзо Ғолиб кўчаси биринчи уй манзилида жойлашган филиал биносида олиб борилаётган якуний қурилиш жараёнлариини қўздан кечирди ҳамда масъулларга қурилиш-монтаж ишларини сифатли якунлаш, филиалда ўқув жараёнини ташкил этишда талабалар учун барча қулайликлар яратилишини инобатга олиш, шунингдек, ўқув аудиторияларини замонавий лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш юзасидан таклиф ва кўрсатмаларини бериб ўтди.


Маълумот ўрнида айтиш ўринлики, барча замонавий шарт-шароитларга эга бўлган ушбу замонавий ўқув биноси яқин кунларда филиал талабалар ихтиёрига топширилади.
Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев Тошкент шахридаги «МЭИ» Миллий Тадқиқот Университети” Федерал давлат бюджети олий таьлим муассасаси филиалига ташриф буюрди.

Ташриф давомида вазир ўринобосари филиалнинг Тошкент шаҳар, Олмазор тумани Мирзо Ғолиб кўчаси биринчи уй манзилида жойлашган филиал биносида олиб борилаётган якуний қурилиш жараёнлариини қўздан кечирди ҳамда масъулларга қурилиш-монтаж ишларини сифатли якунлаш, филиалда ўқув жараёнини ташкил этишда талабалар учун барча қулайликлар яратилишини инобатга олиш, шунингдек, ўқув аудиторияларини замонавий лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш юзасидан таклиф ва кўрсатмаларини бериб ўтди.


Маълумот ўрнида айтиш ўринлики, барча замонавий шарт-шароитларга эга бўлган ушбу замонавий ўқув биноси яқин кунларда филиал талабалар ихтиёрига топширилади.