Инсон либос кийиши, у билан авратини ёпиши, зийнатланиши Аллоҳ таолонинг улуғ неъматидир. Шунинг учун янги кийим кийганда Аллоҳга мақтов йўлланади. Кўпчилик янги кийим сотиб олса ёки тиктирса, одатда, “Қўли гул экан. Барака топсин. Яхши чиқибди”, деб тикувчини ёки тўқувчини мақтайди. Мақтовга энг муносиб Зот эса ёддан кўтарилади. Тўғри, либос тайёр ҳолга келишида тикувчи ва тўқувчилар меҳнати сингади. Бироқ ҳамдга энг лойиқ Зот Аллоҳ таоло эканини, кийимни аслида Аллоҳ беришини унутмасак, мақсадга мувофиқ бўлади.
Имом Термизийнинг “Шамоил” китоби шарҳидан олинди.
*****
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Facebook

Forwarded from Bintu Sodiq
ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!
Бугунги кунда интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ниҳоятда авжига чиқди. Аллоҳ таолонинг неъмати бўлган бу манбалар ёрдамида уйда ўтирган жойимизда дунёнинг исталган нуқтаси билан алоқа ўрнатишимиз, исталган йўналишда илм олишимиз, ҳунар ўрганишимиз мумкин бўлди. Энг муҳими, бу универсал воситалар ёрдамида динимизни ўрганишимиз, илмимизни оширишимиз мумкин бўлди. Лекин афсуски, аъзоси кўп каналлар орқали пул топиш имкони борлигидан фойдаланиб, баъзилар машҳур диний каналларнинг номини, рамзини, уламоларнинг суратларини қўйиб, канал очиб, интернетдан, ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни унча яхши билмайдиган соддадил одамларни алдашяпти. Эҳтимол, бундай ўхшаш номли каналларни очганлар бу ишни яхши ниятда бошлаган бўлиши мумкин, лекин буни ўша расмий канал эгалари билан бемаслаҳат қилганларидан ниятлари яхшига ўхшамайди.
Ачинарлиси шуки, бундай кишилар халқимизнинг ардоқли фарзанди, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг, у кишининг фарзандлари, устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқнинг номларини қўйиб ҳам турли каналлар очиб олишмоқда. Ёмон томони шуки, улар аввалига саҳиҳ маълумотларни қўйиб, каналига одам тўплаб олгач, кейин бу улуғ инсонларга, динимизга алоқаси бўлмаган, халқимизнинг эътиқодига, маданиятига, урф-одатларига ёт бўлган баъзи маълумотларни ҳам қўйишяпти. Натижада бу каналларга устозларимизнинг меросини, динимизни ўрганаман деб кириб қолганлар кейин бизга мурожаат қилиб, каналда ҳар хил номаъқул маълумотлар қўйилаётганини айтиб, шикоят қилишяпти.
Қуйида Муслимаат.уз саҳифасига ҳамда саҳифа мудираси Одинахон Муҳаммад Содиққа тегишли бўлган, ижтимоий тармоқларда фаолият кўрсатаётган каналлар рўйхатини эътиборингизга ҳавола қиламиз:
Муслимаат.уз саҳифасининг расмий сайтлари:
Muslimaat.uz
Forum.muslimaat.uz
Savollar.muslimaat.uz
Муслимаат.уз саҳифасининг Телеграмдаги расмий каналлари:
@Muslimaatuz
@Bintusodiq
@muslimaat_liboslari
@muallim_media
Шундан бошқа ҳар қандай каналлар бизники эмас. Айниқса, Одинахон Муҳаммад Содиқнинг исмлари, расмлари ва бошқа шунга яқин номлар қўйилган жуда кўп каналлар бизники эмас, бизнинг каналлардан олиб қўйилганидан бошқа маълумотларга бизнинг алоқамиз йўқлигини эслатиб ўтамиз.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍂🌹🍂АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!
🌿🌹Аллоҳ таоло юзимизни ёруғ;
🌿🌹Қалбимизни кенг;
🌿🌹Қадримизни баланд;
🌿🌹Сўзимизни олий;
🌿🌹Ҳаётда муваффақиятли;
🌿🌹Охиратда саодатли;
🌿🌹Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
🌿🌹Қарзларимизга нажот;
🌿🌹Ризқимизга кенглик;
🌿🌹Кунимизга барака;
🌿🌹Бандаларига суюмли қилиб;
🌿🌹Бизни билган ва билмаганларга истарали кўрсатиб,
🌿🌹Дунёда муборак;
🌿🌹Охиратда гуноҳлари мағфират қилинганлардан қилсин! Амиин!
🤲Кунимиз хайрли, фойдали ўтсин!