- Бир аёлни бахтли қилолмасам нима қилиб юрибман эркак деган номни кўтариб?
Аёллар ўзини шундай бахтли ҳис қилсинки, аёл бўлиб туғилганига шукроналар келтирсин. Эй Роббим! Мени эркак эмас аёл қилиб яратганинга шукр, эркакларга жуда қийин экан, десин.
Аёлимдан сўраб тураман, айт яна сенга нима керак, бахтдан ёрилиб кетишинг учун яна нима қилай, дейман.
Рамазон пайти эди. Тунги иккиларда уйга келдим. Қарасам, хотиним ширин ухлаб ётибди. Майли, безовта қилмай деб ошхонага кирдим-да, саҳарлик қила бошладим. Ярим соатлардан кейин хотиним чиқиб хавотирланиб, дадаси, нима қиляпсиз деб сўради. Боринг ухлайверинг, бугун саҳарликни мен тайёрлайман дедим.
Иншоллоҳ, Аллоҳ умр берса ҳеч бўлмаса бешта етим қиз боқиб олиб, уларни чиройли тарбиялаб яхши жойларга узатмоқчиман. Меҳрга тўйсин, бахтли бўлсин дейман. Дунёдаги ҳамма аёллар бахтли бўлсин дейман.
ШУҲРАТ ҚАЮМОВ раҳимаҳуллоҳ
********
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Facebook

ҚИЗ ФАРЗАНД КЎРГАН КИШИ ХИЖОЛАТ ЧЕКМАСИН, УМИДСИЗ БЎЛМАСИН.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳга бирорта биродари қиз фарзандли бўлгани ҳақида хабар келса: Унга айтинглар, пайғамбарлар қизларнинг оталари бўлганлар, дер эдилар.
Кишининг гарчи юзта ўғли бўлсада, то қиз фарзанд кўрмагунича бефарзанд ҳисобланади (Араб мақоли).
Амр ибн Ос разияллоҳу анҳу Муовия разияллоҳу анҳунинг ҳузурига Оиша исмли қизчаси билан кирди. Муовия: Бу ким? – деди. Шунда Амр: Бу қалбимнинг меваси. Аллоҳга қасамки, ҳеч ким бемор бўлганингда парвариш қилишда, ўлганингда ортингдан яхшиликлар билан эслашда, махзун вақтингда юпатишда қизларчалик бўлмайди, деди.
Оталарнинг ўз қизларига бўлган муҳаббатларини таърифлашда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз қизлари Фотима разияллоҳу анҳо ҳақида айтган гапларидан гўзалроғи йўқ: “У менинг бир бўлагимдир. Уни шубҳалантирган нарса мени шубҳалантиради, унга озор берган нарса менга озор беради”.
Агар Юсуф алайҳиссаломнинг акалари қаторида бирорта опа-синглиси бўлганида эди, уни ҳимоя қилган бўлар эди. Юсуфни қудуқнинг қаърига эмас, қалбининг тўрига жойлаган бўлар эди. Лекин Аллоҳнинг ҳикмати ва тақдир ғолиб экан.
Агар Юсуфнинг акалари қаторида битта бўлса ҳам синглиси ёки опаси бўлганида эди, ҳудди Мусонинг опаси уни онасининг бағрига қайтариш учун кетидан излаб борганидек, Юсуфни ҳам излаб борар эди.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Қизларни ёмон кўрманглар. Улар бебаҳо мунисалардир”.
Ҳомиджон Ишматбеков

Telegram
Muslimaat liboslari
Кўптармоқли «MUSLIMAAT» дўконига марҳамат!
Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Форобий кўчаси, 393Б-уй.
Мурожаат учун: @muslimaat_liboslari_bot