Rais Buva
23.2K subscribers
2.06K photos
247 videos
1 file
754 links
Расмий муаллифлик блог. (Бошқа раис бува номидаги сохта каналларга алданманг).

Алоқа учун: 👉 @RaisSupportBot
Инстаграм: 👉 instagram.com/raisbuva.uz
Фейсбук: 👉 facebook.com/raisbuva.uz

Реклама ва ҳамкорлик: 👉 @RaisReklama1
Download Telegram
“Ўзбекистон телевидениесини икки ой кўрмай туринг”.

“Гуанжо” Хитой тиббиёт марказининг рекламасини бир кунда турли каналларда 70 мартадан 120 мартабагача кўравериб-кўравериб, асаблар бутунлай тугаб, қон босимим фалакка чиқиб кетди, қўлим қалтирайдиган бўлиб қолди.

Ўзингиз ўйланг, мен кўрмоқчи бўлган кино, спектакл, кўрсатувларни кўролмасам, унинг ўрнига бир ёқимтойгина қизнинг: “Эркаклик кучингизни тикланг ва аёлингизни хурсанд қилинг” деган “насиҳати”ни эшитиб ўтирсам!

Теледастурлар – йўлига, аслида ит эгасини танимайди.
Дардимга ҳеч қанақа Лактавита, ҳеч қанақа Ламиналайфлару, седана ёғлари фойда бермади. Ўзимизнинг поликлиникага чиқдим. Врач рецепт ёзиб берди. У ерда мана шу сўзлар ёзилган экан: “Ўзбекистон телевидениесини икки ой кўрмай туринг, отдай бўп кетасиз.”

Айтганини қилган эдим, ёшим 70 дан ошган бўлса ҳам, ўзимни 25 ёшли йигитдай сезяпман. Соғлом бўлай десангиз, сиз ҳам мендан ўрнак олинг!

© Шароф Бошбеков,
Ўзбек телеканалларидаги ўзиям, номиям тутруқсиз сериаллар ва уларнинг бепараст режиссёрларига ҳамда шу савиясиз сериалларни эфирга узатаётган "тормоз"ларга бағишланади.

"Мана санга ўша кайф" рукнидан.

@RaisBuva
Сан ўроқ билан оёғига урасан, ман кетмон билан белига соламан... ©

(Биринчи қисм 👉бу ерда).

@RaisBuva
Мана бўларкану?! Асфальтни ўзгартиришибди.

P.S. Шиорни ҳам янгисига алмаштиришса керак. ))

@RaisBuva
Ажойиб.
UzAuto Motors'дан илтимос, ўша магнитафонни ўрнига битта тўкчойнак ўннатиб чиқарселар, иложи борми? Газга навбатда турганда чой-пой дамлаб турардикда...

@RaisBuva
Мен яна бир нарсадан шубҳаланяпман. Кобальтни магнитафони, дамасни ходовойи...

@RaisBuva
Магнитофон нимўпти, эртага ўриндиқларни ечволиб, 4та кўрпача тўшаппўйсаям сотволасан.
Э кереўса рульни ечиппўйиб сотсин, барибир олишга мажбурсан. Чунки бошқа вариантинг ҳам йўқ.

Давлатни ўзи қўллаб тургандан кейин, монопол компания истеъмолчиларни устидан истаганича кулиши мумкин. Бияғи энди иқтисодиётнинг ўзбек модели ёҳуд #манасангаўшакайф

@RaisBuva
Маҳаллабай ишлаш тизими...

@RaisBuva
Фарғона вилояти, Сўх туманидаги йўл ўртасидаги симёғоч муаммоси ижтимоий тармоқларда кўтарилгандан сўнг ҳал бўлибди.

Мутасаддилар илтимос, хадеб кабинетда "тернет"да ўтироурмасдан, миндеее ташқарига чиқиб, муаммоларни (интернетга чиқишидан аввалроқ) ҳал қилишга одатланинглар. Бўлдида энди...

P.S. Асфальт жонворниям сааал кенгайтирса бўларкан, лекин бу масаланиям аввал интернетда олиб чиқиш керак шекилли...

@RaisBuva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Цирк давом этади

Наманган вилояти Норин тумани 1 мактабнинг 11 синф (математика бўйича онлайн олимпиадада 1 ўринни эгаллаган) ўқувчисига берилган ноутбук қайтиб олинибди.

"Келажак ёшларники - Ноутбук катталарники" рукнидан.

@RaisBuva
Юқоридаги постга комментларни ёқинг деб сўрашганди. Мана, 👉шу ерда изоҳ қолдиришингиз мумкин.

Куни кеча Самарқандда рўй берган ноутбук можароси энди Наманганда давом этяпти экан...
Ўзи Халқ таълимида нималар бўляпти вей? Ҳаммаёқ цирк бўпкетти-ю?!

@RaisBuva
"Болларга бунақа, 👉ҳаққини талаб қилишни ўргатмейлар" деган баёнотлар чиқмадими ҳали?

@RaisBuva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тарқаламиз. Совринни 24 январь куни тантанали топширишмоқчи бўлишганакан. Шунга ўқитувчилар (ўқитувчилардан эса методист) ноутбукни берилган куниёқ тортволишган экан. Ажойиб.

👉Биринчи видеода эса совриндор, ундан ноутбукни "Бу мукофот сеники эмас, чунки сенинг номингдан биз ишлаганмиз деб айнан қайтиб олиб қўйишганини" таъкидлаган эди...
Амаллашибдида хуллас.

Мабодо анъанавий таълим бир йилдан кейин бошланса, ўшанда топширмоқчи бўлган шекилли мактаб директори. Билиўметта...

"Ҳайитдан кейинги хина" рукнидан.

@RaisBuva
👆Томоша тугади. Ҳамма билет оганмиди ишқилиб?

"Алдагани бола яхши" рукнидан.

@RaisBuva
Audio
Ушбу аудио шу ерда туриб турсин...

@RaisBuva
Ўз бизнесини тизимли қилмоқчи бўллган тадбиркорлар диққатига!

23 январь куни Ибрахим Гулямов (Тадбиркор ва бизнес коуч. "Perfect Consulting Group асосчиси) томонидан ўтказиладиган онлайн бизнес тренингда БЕПУЛ иштирок этишга таклиф этади!

Мавзу: "Системали бизнес қуриш"
✅ Системали бизнес қандай бўлиши керак;
✅ Бизнесда тизим йўқлигини кўрсатувчи ҳолатлар;
✅ Тартибсиз бизнесни тўғри тизимлаштириш;
✅ Стратегик режалар тузишга қаратилган билим ва амалий инструментлар.

Рўйхатдан ўтишга шошилинг: 👉https://clck.ru/anQxm
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миндеее "валасапт"та кететуриб умбадақарс этиб пешонангни симёғочга урвосанг, билгинки сен Андижонни Бўстон тумани, Ипак йўли кўчасида кетеккон бўласан, нимўса...

Тротуардан симёғочни опташаб, (велойўлакча ашағда турсин) ҳеч йўқ пиёдалар учун норм қиппўйиши учун туман ҳокимигаям шеър айтиб бериш керакдир балки. Билиўметта...

@RaisBuva
Агар Андижонни Бўстон туманида тротуарлардаги симёғочларга (юқоридаги видеода) урилиб ҳали бошингизни ёрмаган бўлсангиз, унда Андижонни Улуғнор туманида точно бунга мушарраф бўласиз, ишшоноринг...

P.S.Дарвоқе, Улуғнор туман ҳокими (ё унинг ўринбосарлари) тунда бу симёғочли тротуарлардан ҳеч қачон пиёда ўтмайди. Бу удар шароитлар бари (солиқ тўловчи) халқ учун.

"Ҳоким бувага раҳмат" рукнидан.

@RaisBuva
Андижон вилояти. Улуғнор туманидаги #ЭНАвацион пиёдалар йўлакчалари.

Фотога яхшилаб аҳамият берилса, пиёдалар учун йўлаклар нобоплиги сабаб аҳоли (ҳаётини ҳавф остига қўйиб) йўлнинг транспорт қатнови қисмидан юришга мажбур. Камига фотодаги столб йиқилай деб турибди...

Балки маҳаллий ҳокимият ушбу пиёдалар йўлакларини функционал қилишдан аввал бирор асослироқ (Худо кўрсатмасин) нохуш сабаб кутишаётгандир, ким билсин...

Айниқса ёмғир-қорли фаслларда ёш болалар ҳам тротуар қолиб асфальтдан юриб мактабга қатнашга мажбур.
Зато туман ҳокимиятдагиларнинг фарзандлари бу йўллардан юрмаслиги аниқ. Бундай махсус қулайликлар фақат солиқ тўловчи оддий аҳоли учун!

Умид қиламизки туман ҳокимлиги ушбу муаммони тез фурсатларда бартараф қилади.

@RaisBuva
👉Кеча каналда чоп этилган Андижон вилояти Улуғнор туманидаги бир ёнга оғиб қолган симёғоч пиёдалар йўлагидан четроққа кўчирилибди.

Туман ҳокимлигига муаммони тез фурсатда бартараф этгани учун миннатдорчилик билдирамиз.

@RaisBuva