Rais Buva
23.2K subscribers
2.06K photos
247 videos
1 file
754 links
Расмий муаллифлик блог. (Бошқа раис бува номидаги сохта каналларга алданманг).

Алоқа учун: 👉 @RaisSupportBot
Инстаграм: 👉 instagram.com/raisbuva.uz
Фейсбук: 👉 facebook.com/raisbuva.uz

Реклама ва ҳамкорлик: 👉 @RaisReklama1
Download Telegram
Колхозимиздан бир қўли гул мухлисим суратимни олмага туширибди. Жуда хурсанд бўлдим, ташаккур!

...Шу борган сари звезда бўбкетяпманда, оммалэ!
Кўз тегмасин тфу тфу...

@RaisBuva
Колхозимизда банан нархи кескин тушиб кетди. Нимеймуш, хитойликлар банан ичига вирус жойлаб экспорт қилишаётганмуш. Бананда вирус яшармуш... Фаросатни қара...

Хуллас нарх тушганда бананга тўйиб олишни маслахат бераман. Иримчиларга таклифим эса - бананни ейишдан олдин, музлатгичда 15 кун карантинда сақланглар.

@RaisBuva
Чунки ўзбекда у, слишком иймонли, виждонлида... #любаятешикхороша

Яғири чиқиб кетган розетка ва включательни қара... Қувватлашни 3 мингдан қилиб қўймаптида, битта фаррошгаям маош чиқарди. Масаланда...

@RaisBuva
https://t.me/raisbuva/1047

Уйга битта нон кўтариб кирмасанг-кирмабсанда, зато телефонинг заряд оволади. #любаятешикхороша

@RaisBuva
#энасиникўргантаълим
Контракт аслида 74% га ошиши керак бўлган экан, булар раҳм қилиб 18% оширишибди. Ҳимматингизнинг чеки йўқ "слишком ҳурматли" вазирлик валломатлари!

Аслида, талабаларнинг устига чиқиб чи... юборишинглар қолди холос. Қолганини қилиб бўлдинглар. Дальше босинглар, талаба ўлмайди!

Анаққиса "Бир хил стипендия"га ўхшаган ахмоқона қарорларингни дальше эксперимент қилиб кўроуринглар, сизларга ярашоуради. Бизнинг халқ чидоуради,

Ўзи миндеее ўйлаб қараса - таълим энасиникига кириб кетиб бўлди.

Яшасин ўта ҳимматли Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги!

@RaisBuva
​​Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабалар устидан очиқдан-очиқ кулмоқда(ми?)

Вазирлик ўқув йили бошида ўша ахмоқона "Бир хил стипендия" қарорини (бу талабалар хохшига кўра қилинди деб (хеч қаерда оммавий сўровнома ўтказмай) халқни куппа-кундузи лақиллатиб) тадбиқ қилганди. Энди эса 4-5 баҳога га ўқиган (фақат грантда ўқийдиган) талабаларга стипендиядаги тўланмаган фарқларни тўлаб бермоқчи. Тўлов контрактда ўқийдиганларга эса замбаракнинг ўқи!

Аслида демократик ривожланган давлатда шундай ҳол (Яъни, охиригача ўйлаб чиқилмаган, ахмоқона қарор) учун Таълим вазирлиги биринчи навбатда халқдан, талабалардан расмий узр сўрайди. Сўнгра ҳеч кимни ЛОХ қилишга ҳаракат қилмай, кимдан қанча пул ундириб қолган бўлса (бюджет ёки контрактдагини ажратмасдан) барини, тийинигача қатариб беради. Чунки вазирликнинг ўта қўпол хатоси учун талабалар зарар кўрмаслиги керак. Биздаги вазирликдан эса буни кутишнинг ўзи ахмоқона иш.

Нимеймуш: "Бу қиймат туширилиб, 400 минг сўм қилинди. Шунинг учун талаба 2019 йил сентябрдан 2020 йил январь ойигача бўлган муддатда ўзи тўлаган шартнома пулига мос равишда стипендия олган. Бунга асосланиб тўлов-шартнома асосида ўқиётган талабаларга стипендия қайта ҳисоб-китоб қилиб берилмайди. Талабалар бу ҳақида огоҳлантирилган."миш...
Ҳа виждонсизлар, ўша пайтда шу айёрона стипендия тўғрисидаги қарорингларни деб кўплаб талабалар стипендияни контрактга "ётқизиб юборишга" мажбур бўлишган-у!?

Аслида бюджетда ўқийдиганлардан кўра контрактдагиларга пул зарурроқлигини кўчадаги ит ҳам тушунади. Чунки у бюджетдаги талаба учун ҳам пул тўлаб ўқияпти. Вазирлик эса унинг пулларини ошкорона шилиб, энди эртак тўқияпди.

Стипендия фарқининг фақат бюджетда ўқийдиганларга қайтарилиши сабаби битта ва ягона: – бюджетдагилар кам ва уларга анча оз сумма қайтариш керак, контрактдагилар эса аксинча ва бу вазирликка “невигднў”. Буни яшириш учун вазирлик ходимлари қийналиб бирнималарни алжираб ётибди.

Гапирай деса гап кўп...
Ўзи "супер контрактни" жорий қилиб, миллиардлаб соққа тушириб ётишибди, лекин олий ўқув юртларининг аксариятида моддий-техник база ва таълим сифати момосиникига кирганича қолмоқда.

Аксинча, "суперлар" касрига ўз кучи билан кирган талабалар (ўта одам кўпайиб кетганидан) 2 сменалаб ўқишга, тор хоналарда қисилишиб таълим олишга мажбур бўлишмоқда. Билими бўлмаса ҳам 80-100 млн. тўлаб қўйган бўш каллалар билан бир даражада ўқишга мажбур бўлмоқдалар... Бу факторлар эса ўзи шундоқ ҳам паст таълим сифатини баттар тушириб юбормоқда... Буни бемалол - Вазирлик талабанинг ҳаққини еб, унга ваъда қилинган шароитни яратиб бермаяпти дейиш мумкин. Имхо.

Хуллас олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабаларга: - Э, ўқиб шаҳар оберармидинг, ундан кўра бориб мол боқ, ўшандан фойда – демоқчи шекилли. Тағин билмадим...
#энасиникўргантаълим

@RaisBuva
Хозирда муддатли тўловга махсулот берадиган марказлар жуда кўп. Лекин аксариятида нархлар слишком қиммат, яна камига сотувчилари совуқ муомала қиладими-ей...
Аммо “Ишонч” кредит-савдо марказларида бунинг аксига гувоҳ бўласиз!
Бу ерда сизни хушмуомала йигит-қизлар кутиб олиб, 15 дақиқада махсулотни расмийлаштириб беришади. Ёнингизда фақат паспортингиз бўлса етади, (ИНН, 1 йиллик даромад хисоботи, махалладан справка ва хоказолар шарт эмас).

“Ишонч” кредит-савдонинг хозирда бутун водий бўйлаб 13 та марказлари мавжуд бўлиб, улардан кенг ассортиментдаги махаллий ва хорижий техника/товарларни қулай нархларда олишингиз мумкин.
Товарларни етказиш ва ўрнатиб бериш - бепул!

Дарвоқе, "Ишонч"га бориб, мени Раис Бувам юборди десангиз, яхшигина чегирма ёки бонус қилиб беришади.

Хуллас минг марта эшитгандан бир марта кўрган афзал - Келинг, кўринг, ҳарид қилинг!

Telegram: @ishonchkredit
Гуруҳ: @ishonchmijozlari
Instagram: instagram.com/ishonchkredit
Ягона алоқа маркази: 73 515 22 22

(Тирикчилик билан ҳамкорликда)
Эхтиёт бўлган яхшида барибир... деб номланган фото.
(Хитойнинг аллақаерида).

@RaisBuva
Нет-клубни эшитганман, тунги клубни эшитганман, Лекин биляд клубни... #саводинггаоттепкурлар

Луғат билан калласига қўйеееб-қўйворсангда!

@RaisBuva
Колхозимизда бир "Маклер" деган касб эгалари бор. Буларнинг 90% иймон-инсофини сотиб юборибди виждонсизлар.

Ижарага берувчининг шунчаки телефон рақамини олиб, ижарачига 100-200$ ва ундан ҳам қимматроққа сотадиган номардлар шулар бўладилар. Яъни булар эртага ижарачига хеч қандай кафолат бермайди, шунчаки бир марта соққани оладию - суради. Ва кўплари шу (ижарачини қийнаб, норози қилиб топилган) пулини ҳалол деб ўйлайди.

Кўплари хатто, ижарага берилмоқчи бўлган уйни кўрсатиш учун ҳам (ҳали туриши ноаниқ бўлган) ижарачидан таксига ҳам пул сўрайди. Ўлганинг яхшимасми паст? - демаганда биров...
Бундайларнинг дастидан асосан мухтож оилалар ва талабалар жуда кўп азият чекишади. #нафсинггамолтепкурлар

Афсуски сўнгги пайтларда колхозимизда - Ижарада тураман деганни безбетларча шиладиган маклерлар жуда кўпайди. Ҳа номард, хизматингни 10% қил, бор ана 20% қил... 50% ҳам қиласанми, муттахам? Ахир бу қип-қизил инсофсизлик-ку?! - дейдиган одам йўқда...

Албатта инсофли маклерлар ҳам бордир, лекин жуда кам.

@RaisBuva
https://t.me/raisbuva/1054

OLXда ижарага қўяман деб эълон берсанг, кўпчилик маклерлар уялмасдан телефон қилиб: - Эълонни олиб ташланг, ўзим клиент топиб бераман - дейди. Сани топганинг керакмас, номард, камида 100$ оласан ундан...
Ҳеч қайси тарафга ҳеч қандай кафолат бермайди булар яна...
© Бурхон Сулаймонов

@RaisBuva
​​Жамоамдаги бир яхши йигитга ижарага квартира топиб бераман деб қўйган эдим. Бир неча кундан бери унга ижарага уй излашиб, ҳар хил инсонларни учратдим. Кўпчилик пулни деб бутунлай иймон-инсофидан чиқиб кетибди... Ижара нархлари ўта қиммат. Хатто Туркияда, Анкара ва Истанбулда марказларда 2-3 хонали (жуда яхши шароитли) квартираларда 200-250$га туришибди ўзимизнинг қоракўзлар. Туркияда ойлик қанақаю - бизда қанақа...

Аслида бизнинг шароитда ижара учун 200-300$$ хазилакам пул эмас ҳар ой тўлаб яшагани. Лекин шу нархгаям норм шароитли уй топиш қийин... Ижарачиниям ўйланглар миндеее, униям ижара ҳақидан ташқари еб-ичиши, тирикчилиги, бола-чақаси бор... ЭНГ ёмони, уйини шундай нархлаётган кўплар, уйида шароит ҳам қилиб қўймаган, уйига умуман пул сарфламаган, шу фақат "олиш" бўлсада... Ҳа баракатопкур, уйинг эскироқми, шароити сал миндероқми - нархиниям инсоф билан белгилаб қўяверда, зеро "Инсоф сари барака" дейдилар... Талаб бор экан деб, мусофир, талаба,.. хуллас қийналиб турган одамларни баттар эзмасдан. Ўзи ижарага турувчи шундоқ ҳам (моддий) чорасизликдан шунга мажбур бўлиб турган бўлади.

OLXuz да уйини ижарага бераман деб эълон берганларга маклерлар алоқага чиқиб, эълонини олдириб ташлаб, ўша шароитсиз, таъмирталаб уйларга ҳам (ижарадан ташқари) 100-150$ "маклер хизмати" қўйиб олишмоқда. (Аслида 100-200минг, бор ана 400минг хизмат ҳақи белгиласа ҳам сал инсофдан бўлармиди). Аллоҳ ўзи инсоф берсин бундай, иймонини пулга сотаётганларга.

@RaisBuva
👍1
#лағмончеллендж
Миндеее обқараса, биз слишком ношукур бўпкетяппизакан қодрлилар... Каттаконлар бизга ҳар йили шууунча ваъдалар беришяпти, биз эса яна нолийверамиз...

@RaisBuva
​​Бу ерда колхозимиздаги интернет тезлиги ҳақидаги пост бўлиши мумкин эди...

@RaisBuva
Клачиский причочка...
- Раис Бува, тилнинг ҳам охири бўладими?
- Албатта бўлади, бўтам. Мана мисол рус тили бизнинг колхозга келиб тугайди...

"Саводингга от сакраб тепкурлар" рукнидан.

@RaisBuva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонлик ижодкорлар томонидан ишланган ушбу қисқаметражли роликдаги ҳолат афсуски бизга жуда таниш.

Колхозимизда - ўзи ғирт ўзбек бўлатуриб, ўзбекчада бирор нарса сўрасанг, (гапингга балодек тушуниб турган бўлсада) "Я не понимаю, говорите на русском" деб турган ойтавоқларни кўп учратворяпмиз охирги пайтларда.

"Пастаяннў" рус тилида гапириб юрсам, ташқаридан "такойроқ" кўринаман деб ўйлайдида қишлағимизнинг айрим олифталари. Хе ўргилдим сани ўша қўйиб берган тухумингдан... - дейдиган одам йўқда!

Хоп, русчани бил, инглизчани, хитойчани бил... Манга деса 10 тилни билмайсанми... Лек ўзингнинг она тилингда гапиришни "западло" билишинг нимаси энди, қоракўз...?!

@RaisBuva
Куни-кеча колхозимизнинг чекка туманида бир оғзи шалоқ, молпам каттакон йиғилиш қилиб, ишчиларини бўралатиб сўккан экан. Ҳамма ёқда шов-шув бўлиб кетибди вей...

Ҳа сўккан бўлса сўккандир, бунақа ҳолат биринчи мартамасу, миндеее битта узр сўраб қўйса унут бўлиб кетадиган нарсага шуууунча ваҳима қилиш уятмасмикин, қодрлилар...?!

@RaisBuva
​​​​Қанча ҳаракат қилмай, ман бир нарсага ҳеч тушунолмаяпман... Аслида ким орсизроқ?
Ўз ишини эплолмасдан, шаллақи хотинга ўхшаб бирқанча одамни бўралатиб онасидан сўккан валломатми, ёки кап-катта эркаклар бўлатуриб, ўзларини онасидан сўктириб қўйиб, ўша оғзи шалоққа "ғиқ" деёлмаганларми...?!

Ўша ердаги шунча одамнинг ичидан - "Э, ўзингни онангни ўшанақа хоппи?! Осмон қўлингда бўлса ташлавор, шилта. Олсанг ишимни оласанда, манда гапинг бўлса ўзимни сўк, онамга осилмасдан, шашвар" - деб, "ррросабитта" калла қўйиб (эшикни айтяпманда) чиқиб кетолган бирорта мард топилмагани одамга алам қиладида...

Ўнлаб одамни онасидан сўкса ҳам қўйга ўхшаб жим туроургандан кейин, у дальше сўкоурадида!

Агар Кавказ томонларда бирорта шилта ҳоким шу хунарини қилса, э аниқ энасини учқўрғонидан кўриб кетарди... Ёки ёлғонми?

@RaisBuva
Қашқадарёда шундай "яхши кадримиз" бўлганакан-у, биз билмай юрганаканмиз... Яхши кадрмуш, ҳа бу бутун-бошли туманни шарманда қилди-ю?! Яхши кадр эмас, "удар кадр" деса тўғрироқ бўларди. Тағин билмадим.

Ишқилиб, икки ойдан кейин бошқа туманга "перевод" қилиб қўйиш йўқми бу кадрни?

@RaisBuva
- Раис Бува, бу, Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир ака "Ҳокимият биноси ҳақорат сўзларни ишлатиш ёки кимнидир сўкиш учун қуриб берилмаган" дебди. Ишқилиб бу дегани - Сўксанг ана ташқарида сўк, машина орқасидан югуртир... Манга деса далага обчиқиб кесак кўтартириб қўймайсанми... Э бор ана, тиззабўйи ариққа солибқўй, лекин ҳокимият биносида бошқа сўкинмаларин, хоппи?! - деганимасмикин?

- Билмадим бўтам, билмадим. Нима бўлганда ҳам, сўконғич "собиқ" раҳбар лавозимидан озод этилди. Шуни ўзи катта гап! Юқорида айтдиму, ишқилиб бунисиниям (ҳар доимгидек) бошқа лавозимга ўтқазиб қўйишмаса, ҳисоб.
Вот где масала кўндаланг.

@RaisBuva