Rais Buva
23.2K subscribers
2.06K photos
247 videos
1 file
754 links
Расмий муаллифлик блог. (Бошқа раис бува номидаги сохта каналларга алданманг).

Алоқа учун: 👉 @RaisSupportBot
Инстаграм: 👉 instagram.com/raisbuva.uz
Фейсбук: 👉 facebook.com/raisbuva.uz

Реклама ва ҳамкорлик: 👉 @RaisReklama1
Download Telegram
Мана қиш келди, қор ёғди...
Ҳадеб уйда совуқда зингиллаб ўтироурмасдан, миндеее ташқарига чиқиб исиниб ҳам туринглар...

@RaisBuva
Фарғонада слишком меҳрибон Қувасой шаҳар электр таъминоти корхонаси, халқ қийналмасин деб электрни ўчириш бўйича чиройли график қиппўйишипти.

Баҳонани қараппўй "ягона электр тизимида қувват етишмаганида бла-бла-бла..." эмиш.

Ундан кўра мард бўлиб - Ҳар йилги шилтиқ ҳунаримиз, одамларни дуосини олларинг деб туман ҳокими личнў топширган – деб тўғрисини этиппўёурсада, масхарабозлик қимасдан...

– дейдиган одам йўқда.

@RaisBuva
Кун.уз нашрининг ёзишича «Akfa dream world» Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан қуюқ ҳамкорликда 24 январь куни колхозимиз тадбирига келган “нозик-нозик” меҳмонларни умумий хисобда 1,4 млрд. сўм эвазига жиндек едириб-ичирибди.
Мисол учун, ўша кунги «Congress Hall» залидаги 250 кишининг тушлиги, киши бошига атига 1,53 млн. (1 530 000 сўм) дан тушибди холос.

Шунга шунча шов-шув, шунча тўпаланг кўтариляпти ижтимоий тармоқларда. Вей, унақамаста қодрлилар. Нимаўпти, кетса жичча халқ пулидан кетибдида... Қолоурса халқимизда "Меҳмон отангдек улуғ" деган гаплар бор аҳир... Пул кетса кетсин, обрў кетмасин!

Катталар 1,5 млн.га тушлик қилсаям ярашоуради. Оддий қора халққа эса кунига 5 600 сўм ҳам етади, онасини эмсин.

“Кимга мазза бу дунёда, сенга мазза-ёв...” деган қўшиқ бўлармиди? Чёто шу ашулла ёдимга тушиб кетди-чи манашетта. #любаятушликхараша

@RaisBuva
👍1
#любаятушликхараша
Раис Бува, боя сомсахонага чиқиб 2500 сўмдан 3 та сомса еб келдим. Чойи текин экан.
Тушлигим жами: 7500 сўмга тушди. Қорин тўйди, Аллоҳга шукр.

шундоқ келиб, канализдаги 1,53 млн.лик тушлик ҳақидаги постингизни ўқиб, шпагат тушиб қолдим...
© Бир фирма директори.

@RaisBuva
Даври келганидан фойдаланиб халқни пулини сўриб, ялаб ётган... 7 пуштини итига ҳам етадиган қилиб соққани босаётган амалдорларга ажойиб эслатма:

"Бир турк савдогари билан нонушта қилдик. Айтишича, ўзи молия ва иқтисодни ўқиган, оиласида ҳамма зиёли, отаси қори экан.

«Мен ҳам давлат ишида ишлашим мумкин эди, бироқ у ерда менга маошни 85 миллион киши тўлайди. Агар мен тижоратда бир киши билан олди-берди қилсам ва унинг ҳақи менга ўтиб кетса, мен уни топиб рози қила оламан. Лекин 85 миллион киши Қиёмат куни ҳақини сўраб келса, у ерда пул ишламайди, уларга нимамни бераман?» дейди.

Бизда ҳам 35 миллион киши ҳақини сўраб боради. У Кунда мол ҳам, бола-чақа ҳам ёрдам бермайди."
© Жамолиддин Муҳаммаджон

@RaisBuva
"I Love Uzb"
Миллий маҳсулот, миллий ғурур!

@RaisBuva
Халқ йўқ электрга солиқ тўласа-ю, булар шу пуллардан орқани иссиқ тутадиган, салкам 400 млн.лик машиналарда юрса... Вой маззами а, силарга маззами!?

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизматининг хабар беришича: ...мазкур 398 млн. сўмлик автомашина узоқ масофага ҳамда тоғли шароитларга хизмат сафарлари учун мўлжалланган бўлиб, Жамиятнинг шундай турдаги машинага эҳтиёжи туфайли маҳаллий ишлаб чиқарувчи маҳсулоти шартнома асосида харид қилинган."

Узоқ тоғли ҳудудлар ашағда турсин, шаҳар марказларида тайинли электр йўқку?! Олдин шуларни эплаб қўйиб, кейин тоғли ҳудудлар ҳақида эртак эшитсак яхши бўлардида, а лаббай?!

Лекин қисман тўғри. Бу машина тоққа дачага чиққани жа қулайда, оммалэ...
Ўриндиқлари кенг, иссиқ, юмшоққина. Ғадр-будр йўлларда орқага ботмайди.

@RaisBuva
Майлику-я, шу пайтгача бирор тоғли ҳудудда техник аварияни бартараф этиш учун 3-4 монтёр Трейлблейзерда юрганини ҳеч кўрмадимда, оммалэ...

Ё сизлар кўрганмисизлар, қорда, чекка қишлоқда монтёрлар жипда юрганини?!

@RaisBuva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Келаётган қишда ҳар бир хонадонда газ бўлади ва ҳар бир хонадон исийди!
...Ҳар бир муаммони жойида ҳал қилишга ваъда бердик муҳтарам президентимизгаям..."

"Ўзбекнефтегаз" собиқ директори Баҳодир Сиддиқов. 2019 йил, 18 июнь. "Ўзбекистон 24" телеканалидаги интервьюдан.

Тугади...

@RaisBuva
Ҳайрли кеч колхоздошлар!

Охирги пайт камнамо бўбқолдим-у, сабаби борда буни.
Шийпонда газ, свет ўчоуриб ишлабўме қолувди. Кабинетда қалин тўнга ўраниб, телпакни кийиб ўтирувдим...
Шунга қишнинг биринчи кунидан колхоз марказроғига кўчволдим. Бетта свет ҳам, газ ҳам “симидан” экан-чи, оммалэ. Кейин миндеее суриштирсам, судьянинг маҳалласи экан...

Хуллас ўша гап. Қоган жойидан етказволоуз.

@RaisBuva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- Раис Бува, бугун "Нефтчи" ва "Турон" ўртасидаги футболни кўрдизми?

- Ие, у футболмиди хали? Мен бўлсам "Ип Ман"ни 5 чиқибдими деб ўйлабман...

@RaisBuva
Ҳа деганда фермер, тадбиркорлардан мажбурий пул йиғиб, миллиардларни футбол клубларига ўткизоургандан кейин, машнақа копток ўрнига одам тепадиган питболчилар ҳам пайдо бўлатта. Тўқликка - шўхлик.

Ҳа, судьяни тепгунча, коптокни шунақа сакраб тепмайсанмиди, Нортой?! ...дейдиган одам йўқда.

@RaisBuva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Euroasia insurance» суғурта компанияси 22 йилдан буён аҳолига ихтиёрий ва мажбурий суғурта турлари бўйича хизмат кўрсатиб келмоқда. Компаниянинг Ўзбекистон бўйлаб 60 ортиқ филиаллари фаолият юритади.

«Euroasia insurance» суғурта компанияси ишончли, тезкор ва сифатли хизмат кўрсатади. Бу компания сизни ортиқча оворагарчиликлардан халос этади. Буни мазкур компания орқали ўзингизни, саёҳатингизни ёки мол-мулкингизни суғурта қилдириб синаб кўришингиз мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳар, Бунёдкор кўчаси 42/1 уй.
Телефон: 71 200 99 22
Боя, колхозимизда сўз ҳамда матбуот эркинлиги ва юртимизда ОАВни ривожлантириш жараёнларига бағишланган давра суҳбатидан узатилаётган жонли эфир узилиб қолди. Тугади.

@RaisBuva
- Раис Бува, колхозимизда сўз эркинлиги қай даражада?
- Личкага ёздим, бўтам...

@RaisBuva
ISHONCH дўконлар тармоғи, Олмалиқ шаҳрида 25-филиалини очди.

Бу ерда маиший техника, мебель, уй-рўзғор буюмлари, сантехника маҳсулотлари, спорт анжомлари, хуллас 7000дан ортиқ турдаги маҳсулотлар мавжуд бўлиб, уларни муддатли тўловга харид қилиш мумкин.

Яқин кунларда «Ишонч»нинг янги филиаллари Наманган вилоятининг Уйчи туманида ҳамда Андижон вилоятининг Андижон шаҳри ва Мархамат туманларида ўз ишини бошлайди.
2021 йилда Сирдарё, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Хоразм, Сурхондарё, Жиззах вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ўз филиалларини ишга тушириши кутилмоқда.

Манзил: Олмалиқ шаҳри, А.Темур кўчаси
Телефон: +99873-515-2222
Батафсил: @ishonchkredit

#тирикчиликтайм
Одамлар уйида оддий электр, газ бўлмас экан, минбарлардан туриб буюк келажак ҳақида айтилаётган баланд-парвоз гаплар - бир тийин!

...дейдиган одам йўқ.

@RaisBuva