Rais Buva
23.2K subscribers
2.06K photos
247 videos
1 file
754 links
Расмий муаллифлик блог. (Бошқа раис бува номидаги сохта каналларга алданманг).

Алоқа учун: 👉 @RaisSupportBot
Инстаграм: 👉 instagram.com/raisbuva.uz
Фейсбук: 👉 facebook.com/raisbuva.uz

Реклама ва ҳамкорлик: 👉 @RaisReklama1
Download Telegram
Кун.узнинг “Иштихон туманида эни 1,5 узунлиги 2 метрли музқаймоқ дўконида 42 ёшли она ва унинг 15 ёшли ўғли яшаётгани ҳақидаги мақоласига кўзим тушиб қолди.

Миндеее материални ўқиб, мақоладаги фотолар ичида ҳокимлик янги сотиб олинган 400 млн. сўм турадиган «Трейлблейзер»га кўзим тушди.

Лекинчи, шу трейлблят... э номиям қийин-ей... хуллас шу машина жа салобатлида. Бу тойчоқни кўрган ҳоким бувалар каптива, малибулардан кўнгли тўлмай қолди. Шунга кўзни чирт юмиб, шартта сотволишяпти. Дил кетганнан кейин қийинда... Қолоурса, кетса халқ пулидан кетади...

Зато бу фоний дунёда ушбу автони кўрганлар Ўўў дейди. Қолгани бир гап бўлар, газини босинглар. #замонсизларники

Маълумот учун Иштихон туманида 2052та оила (рўйҳатга олинганлари) камбағал ҳисобланади.

@RaisBuva
Уни-буни қўйинглар. Сизлар ҳеч расмий латифа ўқиганмисизлар?

"Ўзбекистон ўз энергетик ресурслари ҳисобидан ўзининг эҳтиёжларини тўлиқ таъминловчи мамлакатлар қаторига киради..."
© Энергетика вазирлиги.

Тугади.

@RaisBuva
Фақат ўзбек, телефон сотиб олаётганда - буни фонариям борми? - деб сўрайди.
Тугади.

(колхоздошлардан лайфхак)

@RaisBuva
Сувни таъми муз билан, сув оби ҳаёт.

Навоий вилоятида январь бошидан аҳоли учун 1 м³ ичимлик суви 1080 сўмдан шптақ этиб 3 баробар, яъни 3 000 сўмга, бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун эса 3 300 сўмдан - 7 000 сўмга кўтариларкан.
Маззами а, сизларга маззами?

“Нархнинг бундай кескин ўсишини «Навоий сув таъминот» МЧЖ масъуллари вилоятдаги сув иншоотлари ва қувурларнинг таъмирталаб ҳолга келиб қолгани билан изоҳлаган.”

Ие, зўр-у... Аҳоли 20-30 йилдан бери тўлаб келаётган солиқларидан таъмирланиши керакмасмиди қувурлар?
- А лаббай, халқ тўлоуради...? Ҳа буям тўғри, босингизлар!

Оғирроғидан чалинг ҳоким бува, юракни ўртайдиганидан чалинг! Бир маза қилайлик...
#войаламжон #жоналам

@RaisBuva
Ичимлик сувига январ бошидан 3 баробар қиммат нарх белгиланишини «Навоий сув таъминот» МЧЖ масъуллари, Вилоятдаги сув иншоотлари ва қувурларнинг таъмирталаб ҳолга келиб қолгани. Cув қувурларининг асосий қисми 50 йил олдин ётқизилган бўлиб, ҳозирда эскиргани, оқибатда тизимда оғир иқтисодий аҳвол юзага келгани билан изоҳлаган.

Маълумот ўрнида.
2018 йил сўнгида вилоят ҳокимлиги туман, шаҳар ҳоким ўринбосарларига 8 дона 267 млн. сўмдан Малибу-2 машиналарини берворганди.
Олоурийлар, олоурийлар, пули тўланган дейди-ю...

Туман ҳокими тугул, ўринбосарлари халқдан йиғилган солиқлар эвазига орқани исиқ тутадиган, юмшоққина “молибу”ларда юрса-ю, аҳоли эса энди сувга 3 баробар қиммат солиқ тўласа... #маззами

Энди шу жойида вилоят ҳокимлиигига кўндаланг савол: Ўша, 2 йил аввал 2 млрд. 136 млн. сўм (халқ пулига) олинган “молибу”лар ўрнига қанча сув қурувларини таъмирласанглар бўларди?

Ёки 50 йилдан бери чириб ётган қувурлар 2 йил олдин чётки ҳолатда бўлганмиди? ...ҳа ундай бўлса узр-да, оммалэ.

@RaisBuva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дарвоқе, мана Навоийда ичимлик сувини 3 баробар оширяпсизлару. Халқдан ҳазилакам пул йиғилметта энди. Анаққиса, янги йил сўнгида бу сафар 8 та трейлбляйзер оппўёурасизларда, ҳоким бува.
Қувурлар эса 50 йил чириб кутибди-ми, яна шунча кутоуради... Масаланда!

Омалекин мусиқага гап йўқ.

@RaisBuva
Вилоятларда тайинли иш йўқ, боридаям маошлар чумчуқнинг кетидек...

Медицина, таълим, иқтисодиётимиз хууув ашаққа қараб шошиб кетиб бормоқда...

Ўзимиз ҳар йили қишда газсиз, электрсиз совуқ ва қоронғу уйларда ўтирамиз...

Йўлларимиз эса энасиникига кириб ётибди. Лекин биз, шу ўйдин-чуқур йўлларда амалдорларимизнинг кети оғримасин деб, уларга қиммат автомобиллар миндириб қўйган, бағрикенг халқмиз...

Орқасини ўйлаб, охиратини ўйламайётган амалдорларга айтар гапим: Халқ сизларни дуо қилмоқда! #босингизлар

@RaisBuva
Яндекс «Юк ташиш» тарифини жорий қилди.

Энди Тошкентда Yandex Go иловаси орқали кенг сиғимли юк машиналарини ҳам буюртма қилиш мумкин бўлди. Бу айниқса уйдан-уйга кўчишда, дўкондан маиший техника ёки қурилиш моллари ташишда жуда асқотади.

Тошкентда «Юк ташиш» тарифида нархлар 63 000 сўмдан бошланади. Бунга юк ортиш учун 10 ва тушириш учун 10 дақиқа, шунингдек дастлабки 50 дақиқа ва 15 километр масофа киради.

Айтмоқчи, қўшимча тўлов эвазига бир-икки нафар юк ташувчини ҳам чақириш мумкин бўлади.

@RaisBuva #тирикчиликтайм
Аҳамият бердингларми – 60 минг одам ишли бўлади эмас, ўз касбий кўникмаларини яхшилаш имкониятига эга бўлади (холос) дейилмоқда... Шунча пулгая?

Менимча юқоридаги нарсани 3 млн.$ долларга бемалол амалласа бўлади, қолган 90 млн.$ чи...?
#воеймаззами #силаргамаззами

Сўрасак беряптику деб олоурарканда... Кошкийди эртага бу қарзларни қўша-қўша иморатлар кўтариб, етти пуштига етадиган маблағни босиб қўяётган амалдорлар тўласа.

Эртага бу миллиардлаган доллар қарзлар халққа, оширилган ва ёки янги турдаги солиқлар билан бўлиб берилади, падарига ламинат... – дейди колхозимиз агрономи Матқовул тажанг...

@RaisBuva
Соққани босиш керак, онасини эмсин... © Хакка

@RaisBuva
- Раис Бува, манетта битта удар лойиҳа ишлаб чиқдим. Бир кўрасизми!?

Хуллас битта чёткий сити қурамиз деб, давлатдан улкан имтиёзларга колхознинг киндигидан, оддий одамлар яшаб турган 100 гектар ер оламиз. Кейин ашетта только бойлар учун уйлар, офислар қурибташемиз. Қурилишни уруғ-аймоғиз, танишларизга бўлиб бериб, кеча очилган фирмалари балансига бюджетдан миллиардларни шақиллатиб тушириб берасиз.

“Колхоз Сити” ўртасида саёҳат боғи ҳам қуриппўямиз. Машетта қора халқ ҳам маззақиб текинга айлангани чиқоуради – деб ваъда бериппўямиз. Иннанкейин шартта киришни пуллик қиппўямиз, онасини эмсин. Мисол 10 минг сўмдан.
Оддий байрам арафасида 10 кунда паркка тахминан 5 млн. одам кирса, 10 000 х 5 000 000 = 50 млрд. сўм бўларкан. Қалай, маззами?

Тўғри, бу инсофдан эмас. Ер давлатники, халқники. Тем более бошида паркка кириш пулсиз деб ваъда берганмиз... Лекин шунча соққа турганда инсоф, ваъдага бало борми! Нима дейсиз Раис?

- Хммм, нима десамикин. Башарангга тупурворардим-у, омма зўр таклиф беряпсанда...

@RaisBuva
"Кўрпачани тагида яна бор, унга тегма!"

Менимча кўрпача тагида яна 5 минг бор-ов. Униям олиб, Ташкент Ситига айлангани сурвормасин деган...
Билиўметта.

@RaisBuva
👍1
Бугун ажойиб ҳолат бўлди. Шопирим Матқовул каллаи-саҳар газ заправкага кетгани бўйича, қайтмаганди. Селекторга кеч қолмаслик учун Яндекс такси чақирдим.

Иловада “Ниқоб тақишни унутманг!” деб ёзиппўйишипти. Эээ яхшиям эслатди-я деб, чўнтакни кавласам, ниқоб йўқ. 5 минут қидирибман ўзиям. Кейин миндеее қарасам...
Ниқоб жағимда турганакан.

Нима бўлганда ҳам Яндекс барака топсин, боргансари мижозларга қулайликлар яратиб келмоқда.
Tashkent City паркига кириш пуллик бўлганини пойтахт ҳокими қуйидагича изоҳлади: (қисқача)

“Ситини қурилишига катта харажат кетган. Мисол учун, шунча дарахтлар экилган, шунча энергия кетади. Буни сақлаб туриш учун ойига 900 млн. сўм кетади. Оддий фонтанни ёқиш учун кунига 1 млн. сарф бўлади..."

Иби, унақада вўбшем зўракан-у...
Мисол, эртага Эшмат бир маҳалла марказида, кўчани ўртасида супермаркет қурса, қурилиш олдини жичча обод қилиб, тўрт туп дарахт экиб, фонтан ўрнатиппўйиб: – Каруччим эртадан машеттан ўтиш 10 минг сўм, чунтиролдимми? – деса бўлоурарканда?

Дарахт экиб, фонтан ёқиппўйгани учун давлатни ери, халқнинг кўчаси - Эшматга момосидан қолган шахсий мулкдек бўпполадими шунда?

#воеймаззаю #силаргамаззаю

@RaisBuva
- Раис Бува, гап минде. Кароччим, колхоздаги барча фаввораларга масофадан фуқаро телефонидан пул ечипполеккон махсус, NFC чипли ақлли хисоблагичлар ўрнатамиз. Шунда фуқаро бирор юмуш билан бирор фаввора ёнидан ўтса ҳам, хисобидан пул ечипполиноуради. Катталарга 10 минг, болаларга 5 минг сўмдан. Зўрми?

Хисоблагичлар масаласини ҳам ўйлаппўйганмиз. Хитойдан тайёр йиғилмаганини опкелиб, ўзимизда уёқ-буёғини бураб, шрупларини қотириб, устига логотипимизни тушириб, хитрлик йўллари билан миллий махсулот сифатида чиқарамиз. Бунгаям давлатдан имтиёзлар оламиз. Кейин шу хисоблагичларни фалон пулдан бюджет пулларига яна ўзимиз сотволамиз. Иннанкейин барча кўча, маҳаллаларда қанча фаввора бўлса, барига ўрнатамиз. Қарабсизки пул шақиллаб кебётибдида, бува. Шунга нима дейсиз?

- Ие, ахир у кўчалар халқники-ю. Шунда авом бирор кўча ё маҳалладан просто ўтгани учун пул тўлайдими? Эсинг жойиидами?

- Эээ соддасиз-а Раисим. Одамларни ўйлайдиган замонми...

- Сени миянга пул тўлиппопти. Тур йўқол, кўзимга кўринма!

@RaisBuva
Ё масаланда энди...

Сизлардаям ярим кечаси уйқу ўрнига шунақа ғалати-ғалати фикрлар келадими...?

@RaisBuva
Ҳар сафар Алишер Қодиров “Узауто моторс”ни ёнини олиб чиққанида, ёдимга бир латифа келаверади.

Бир йигит ашнасидан сўраяпти:
- Ашна, тоққа чиққанинда айиқ чиқиппоса, нима қиласан?
- Орқамга қараме қочаман.
- Етвосачи?
- Дарахтга чиқволаман...
- Дарахт бўмасачи?
- Сувга тушволаман...
- Сув бўмасачи?
- Э, менга қара, сен ўзи менга ашнамисан, айиққами?! ©

Айтмоқчи, мабодо эсиздан чиққан бўлса - депутат халқ манфаатларини ҳимоя қилиши керак, халқни эзаётган компанияларни шинасини ялтиллатиб ...артоурмасдан.
Э бўлдида энди... Бошқа хунариз йўқми сизни?! Одамни марааальни эзипташадиз-у ҳар сафар жангдан сўнг қизил байроқ кўтароуриб.

Менимча, УзАуто атрофидаги машмашаларда битта популист бўлса, ҳозирча бу сизсиз!

@RaisBuva
Платформа.уз UzAuto motors ҳақида:

Назаримда, ўз молимизга ўзимизнинг бундай тобеълигимиз тарихимиздаги барча мустабидликлардан-да ҳақоратлироқдир.

Манба: @platformauzb
#ҳайрия
Эркак киши учун кучга тўлган пайтида, оғир жисмоний меҳнат қилолмай, фарзандлари ёнида имконсиз ётиб қолишнинг руҳий азобини тарифлаш қийин.

Икки нафар фарзанднинг отаси Бекободлик Зокиров Бурҳон икки буйрак етишмовчилигидан азият чекиб келмоқда. Унинг икки буйрагига жарроҳлик йўли билан катетер уланган. Катетерларни ҳар ой алмаштириш керак. Бу эса харажатли ва оғриқли жараён экан. (Батафсил: https://www.facebook.com/Raisbuva.uz)

Унинг дардини 38.000 АҚШ доллари эвазига Германияда, мураккаб операция орқали тузатиш мумкин экан. Ҳайрия қилишни ихтиёр этганларга қуйида беморнинг карта рақамлари келтирилади.

UzCard (Zokirov Burhon): 8600 0423 9828 8257
Visa/NBU (Zokirov Burkhon): 4916 6400 0021 0722
Беморнинг телефони:
90 992-24-17

Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай, Онча борким, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай. © Алишер Навоий.
Audio
Бу бемор юртдошимизга кўплар эхсон қилишибди. Ҳаммага раҳмат айтмоқда. Ажр-савобини Яратган ўз даргоҳида қабул қилсин.

Агар имкони кенгроқ, савобталаб тадбиркор юртошларимиз бўлса, шу инсонни дарддан фориғ бўлишида бирлашиб қўллаб юборишса, бир инсон умрининг охиригача уларни дуо қилиб яшайди.

Беморнинг маълумотлари ва телефон рақами юқоридаги постда келтирилган. Бемалол ўзи билан боғланиб, хабар олсангиз бўлади.

@RaisBuva