Rais Buva
23.2K subscribers
2.06K photos
247 videos
1 file
754 links
Расмий муаллифлик блог. (Бошқа раис бува номидаги сохта каналларга алданманг).

Алоқа учун: 👉 @RaisSupportBot
Инстаграм: 👉 instagram.com/raisbuva.uz
Фейсбук: 👉 facebook.com/raisbuva.uz

Реклама ва ҳамкорлик: 👉 @RaisReklama1
Download Telegram
Энди Туронбанкнинг "One Touch" хизмати билан терминални смартфонга алмаштириш мумкин!

🔹Энди турли муаммолар тўловларни қабул қилишда ғов бўлмайди. Шунчаки, картани телефонга текказиш орқали барчаси тез ва осон бажарилади.

🔹Бунинг учун Android смартфонингизда NFC тизими мавжуд бўлса кифоя.

🔹Туронбанк хоҳловчиларга хизматни текинга ўрнатиб беради. (Карта "HUMO" бўлиши даркор).

Батафсил: www.turonbank.uz
Телеграм: @turonbankuz
Ана зўр бўпти. Иложи бўлса кирсовун етиштирувчилар уюшмасиниям тузиб яна 20 млрд. сўм ажратипташаш керак.
Ҳозирги коронавирус сабаб иқтисодий инқироз пайти бюджетни шунақа “слишком муҳим” нарсаларга сарфлаш кераг-у, тўғрими?

Ҳа хечўмаса гўшт ёки ёғ етиштирувчилар уюшмасини тузсак бўлмасмиди?! Ё ёғ-гўшт ўрнига энди гул ебтурамизми...?

...дейдиган одам йўқда.

@RaisBuva
Бир ҳафтадан бери бироз мазам йўқ. Дуо қилиб туринглар. Раҳмат.

P.S. Фото интернетдан.

@RaisBuva
😢1
Ассалому алайкум ахли колхоз! Омонмисизлар?! #менқайтдим

Анча пайт сизларни постларсиз қолдириб, зериктириб қўйганим учун узр.
Август бошларида синов келиб, ковид бўбқолувдим. Анализ топширгандим, ўпкагаям бироз ўтган экан, UzExpo марказда ётиб, даволаниб қайтдим. Шифокорлар яхши қарашди, барака топишсин.

Беморлигимда жуда кўпчилик ҳол-аҳвол сўраб хабарлар қолдиришди, дуолар қилишди. Яратганнинг марҳамати ва сизларнинг дуоларингиз сабабли ҳозир аҳволим анча яхшиланди. Барчангизга раҳмат, борингларга шукр!

Фақат шу, кучли антибиотик, дорилардан сўнг организмда бироз умумий ҳолсизлик сақланиб турибди. Худо ҳоҳласа яқин кунларда тўлиқ тикланиб қоларман. Унгача эса ишларни қоган жойидан секин давом эттириб туроурамизда.

P.S. Икки-уч ҳафта интернетга кирмадим. Диджитл детокс дермиди – ашнақа қилдим, хуллас.
Мен йўғимда колхозда нима янгиликлар бўлди, нималарни ўтказиб юбордим?

@RaisBuva
Масаланда...

👉@RaisBuva
Бирортаси тезликни оширса, бу роботадбиркор шартта Nexia-3'га айланиб, орқасидан съёмка қибкетса керак. Билиўмейтта...

@RaisBuva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир куни Билл Гейтс қўшнисини боғига олма ўғирлагани тушибди. Қўшниси кўриб қолиб, орқасидан қувибди. – 1 минут тўхта ярамас Билл - деса, Билл Гейтс “Иложим йўқ, сиз билан 1 минут гаплашгунимча 1300$ пул топаман", диямуш...

Дарвоқе, исмини “Билл” эмас "Бл" дегани учун Билл Гейтс Матқовулдан ҳафа бўлиб ўтирмайди. Чунки ҳафа бўлишга сарфланадиган ҳар минутда у 1300$ топади.
©Дилшод Одилов.

Колхозимиз бизнес-тренерлари фаолияти рукнидан

@RaisBuva
Унақада тепа ўнг бурчакдаги "30 йил" ёзуви устигаям шунақа "вижир-вижир" тушириб, устидан "Энди 5 йил бўлди" деб ёзиб қўёурмапсизларда...

@RaisBuva
Афсуски чиройли шиорлар қоринни тўйдирмайди... Қатиқдан олинглар.

P.S. Қатиғи янгимикин ишқилиб...?!

@RaisBuva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1. Қандай қилиб турсик ёрдамида оила подшохини аниқлаш мумкин?
2. Бизнес ва турсик ўртасида қандай боғлиқлик бор?
3. Бой бўлиш учун турсикни қандай парваришлаш керак?
4. Турсикдан мотивация олиш стратегияси қандай?

Шу ва шунга ўхшаш саволларга жавоб олмоқчимисиз? Унда срочно гузаримизнинг турсикшунос тренерлари ишлаб чиққан "Турсик ва Бизнес" курсларига ёзилинг.

Колхозимиз бизнес-тренерлари фаолияти рукнидан

@RaisBuva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одам миясининг фақат 2% ишлаб, қолган 98% ухларкан. Фаросатни қара... Қизиқ, буларга микрофонни ким беряпти ўзи?

Калласига шиппак билан қўееееб-қўйворсангда шу, миясини қолган 98% ҳам ишлаб кетсада...

Колхозимиз бизнес-тренерларидан навбатдаги шедевр.

@RaisBuva
Турли, сохта бизнес тренерларга қарши препарат. Қўллашдан аввал бизнес-тренерингиз ёки "Бл Гэтс" билан маслаҳатлашинг.

@RaisBuva
Россиядаги яқинларингиз сизга пул ўтказмаси юбормоқчими? Улар буни паст конвертация курси бўйича амалга оширишлари мумкин.

«Сбербанк» орқали жўнатилган маблағлар, тўғридан-тўғри Миллий банкнинг HUMO ва UzCard карталарига келиб тушади.
Батафсил: https://nbu.uz/milliy/
⠀
Миллий банк билан пул ўтказмалари янада фойдалироқ!
Android учун Milliy | IOS учун Milliy

Канал: 👉@nbu_official
Кимга медаль етмаган бўлса, скачать қиволоурасизлар.

P.S. ...арзимайди.

@RaisBuva
Биз билгандик, биз кутгандик...

Аслида бу техник хатолик эмас, ЎзМТРК раҳбариятининг самоцензураси эканлигини магазинчи Ғайбуллани сигириям билса керак.

Айрим раҳбарлар тепадан биров топшириқ бермасаям, ўзлари ўз ҳаёлотида турли аҳмоқона цензуралар иллюзиясини яратиб олишади.

@RaisBuva
Миллий телерадиокомпаниядан навбатдаги техник хатолик.
Яхшиям 50 йил эмас, энди 5 йил ўтди...
Қизиқ, бу "техник хатолар" нима мақсадда қилиняпти?

Бу хизматлари учун ЎзМТРК раҳбарига 1 литр пахта ёғи берилсин. Срочно!

"Шарафсиз буқаламунлар" рукнидан.

@RaisBuva
Бизнесни бизнесмендан, спортни спортсмендан, нон ёпишни нонвойдан ўрганинг. Айрим "сохта" бизнес-тренерларга алданиб қолманг!

@RaisBuva
ДТМдагилардан бошқа барчага байрам муборак!
Ҳурмат билан янги колхознинг эски раиси.

@RaisBuva
Ҳозир ташқарида пааақ-пааақ этган овозлар эшитилятўди. Оббо, ҳа кундузиям салют отадими деб миндеее ойнадан қарасам, қўшни аёл гилам қоқяптийкан дорга осволиб...

Эри давлат ишида ишлайди. Ойликлар байрамгача чиқади дейишганди, ҳалиям тушмапти. 5 кун дам бўлса - байрамда пулсиз ўтирарканмизда деб диққатўляпти шекилли...

Ёбўмасам. Ўғли инстга топширганди, кечадан буён ухламасдан мандат кутишятўвди. Балки шунга зарда қилаётгандир...
Гиламни ҳар урганда ДТМ, ДТММММ деган товуш чиқиб кетяпти менимча...

Ишқилиб гиламни важохат минан пақиллатяпти.

@RaisBuva
Бояги пааақ-пақ, быыық-бық қилиб важохат минан кўчада гилам қоқеккон аёлни ойнадан сездирмай расмга олдим.
Гиламда одамни расми тушурилганми-ей, узоқдан кўзим яхши ўтмади...

P.S. Айтмоқчи, аёлни эри замминистр. Бир ҳафтадан бери уйига кемаяптиймуш...

@RaisBuva