Rais Buva
23.2K subscribers
2.06K photos
247 videos
1 file
754 links
Расмий муаллифлик блог. (Бошқа раис бува номидаги сохта каналларга алданманг).

Алоқа учун: 👉 @RaisSupportBot
Инстаграм: 👉 instagram.com/raisbuva.uz
Фейсбук: 👉 facebook.com/raisbuva.uz

Реклама ва ҳамкорлик: 👉 @RaisReklama1
Download Telegram
Мандатни кутоуриб абитуриентлардан маккадеее-маккаде тер чиқиб кетяптиймиш...

Фото: Зилола Алибекова

@RaisBuva
Барчангизни Эски Ўзбекистоннинг 25 йиллиги, Янги Ўзбекистоннинг 5 йиллиги, Мустақиллигимизнинг эса 30 йиллиги билан яна бир бор табриклайман!

Анаққиса “New Pro S” ва “New Pro Max S+” пайтлардаям байрамни бирга нишонлаш насиб этсин. Ура!

Ҳурмат билан яп-янги колхознинг эски раиси.

@RaisBuva
ДТМ жавоблари чиқди.

Ўқишга кирганларни табриклайман. Талабалик муборак!

Контракт ва супер-контрактга кирганларнинг ота-оналарига сабр.

Киролмаган қизлар - тўйлар муборак. (Қоганини қайнонангиз "инст"ида ўқийверасиз).

Киролмаган йигитлар. Анаққиса Рассийга вакцинасиз киритилмаяпти шекиллигов?!

@RaisBuva
Нимоўса, ўзлари олиб кетишаркан...

@RaisBuva
Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик. Янги гиламларни патинкада босмайлик. Халқ хизматчисига ярашоуради, халққа эса шолпиллаб қолади...

"Ҳоким гиламда туфлида юрибди, нега одамларнинг оёқ кийими ечтирилган? Президент имзо чеккан давлат нишонини топширишда шу гилам кир бўбқолса-бўлсин эди.

Хатто давлат раҳбари одамлар хонадонига кирганда оёқ кийимини ечиб киргандилар. Бу ҳоким нима, президентдан ҳам юқори оладими ўзини?" – деб нотўғри ҳаёлларга бориб юрманглар тағин.

Ҳа энди ҳоким буванинг патинкалари янгидир. Қолоурса халқ пулига олинган янги, қиммат машинада келганлари учун оёқ кийимларига чанг ҳам қўнмаган ҳали.

Фотода: Хива хони... узр, ҳокими Темур Давлетов.

@RaisBuva
👉Балки ўша маҳал муборак пайпоқлари йиртиқ бўгандир...

@RaisBuva
👉Балки шунчаки "техник хатолик"дир. Билиўмейтта...
Бу йилги супер-контракт нархлари эълон қилинмадими ҳали?

Пулни босиппўйганлар, срочно фарзандингизни киритиппўйилар. Э топилатта ўша арзимаган 100-150 млн. сўм. Пул кетса-кетсин, обрў кетмасин. Зато сандиғингизга кўрк бўлеккон диплом обкелади 4 йилдан кейин...

Ўқишни битирса 1000-2000$ маошлик ишлар кутиб турибди, онасини эмсин. Босинглар газини...

@RaisBuva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхшиям Амир Темур бизни замонда яшамайди. Йўқса буни эшитиб, бу бола-пақирниям "Дальше босаман онасини эмсин, ўзингни ҳимоя қил" деб траливали-тилитили қиворган бўларди-ёв...
Биз эса шундай экшн жанридаги эртакларсиз қолиб кетардик.

Колхозимиз бизнес-тренерлари фаолияти рукнидан.

@RaisBuva
Яхшиям армияга бориб, қўмондонга: - Турсигингни еч, устолга қўй, кимни парашюти тоза бўлса, ана ўша қўмондон бўлади - девормаганакан тағинам...

@RaisBuva
Юқоридаги 👉Амир Темур ҳақидаги чўпчакларини, колхозимиз бизнес-тренери Марсель Брионнинг 👉“Менким, Соҳибқирон – Жаҳонгир Темур” китобидан олганлигини рўкач қилиб, уни танқид қилаётганларни тентакнамо пиарчилар деяпти экан. Жичча диққатўппоганда, тўғри тушуниш керак...

Хўш. Бу муттахамимиз... узр, мутахассисимиз агар юқоридаги китобни ростдан ҳам қўлига олиб ҳеч йўқ вароқлаб кўрганида эди, бу китоб илмий адабиёт эмас, бадиий тўқималарга асосланган бадиий китоб эканлигини. Китобнинг ўзида ҳам бу ҳақда таъкидлаб ўтилганини кўрган бўларди. Шунда одамларга ўзи билмаган нарсасини валақлаб бундай шарманда бўлмаган бўларди.

Қолаверса, кўплаб тарихшунос олимлар ушбу китобни кўп танқид қилишган. Ўзбек ноширлариям шптақ этиб, китобнинг асл вариантидан анча ўзгартириб, китобга қўшимча яна 411 саҳифа (ҳарнада ҳарна деб) қўшиб юборилган экан.
Бу ҳақда мана бу ерда тўлиқроқ маълумот олишингиз мумкин: 👉ziyouz.uz

Энг ёмони, хатто шу бадиий китобдаги маълумотларни ҳам ўзгартириб, ўзидан чўпчаклар қўшиб, безрайиб ёлғон маълумот тарқатяпти: Чунки шу китобниям ўқиб кўрмаган.

...ҳоким ёнига отаси оборган дейдимией (у пайтда ҳокимлар бўлмаган ва отаси обормаган) Амир Темур 18 ёшда бўган (китобда 19 ёш деб келтирилган), қўмондон уни бола-пақир деган, Темур эса “дальше босаман” ва яна бирбалолар деганмишми-ей...

Хуллас Тик-токчи тренерлардан илтимос! Одамларга, бой бўлишни ўргатаман деб, пулини олиб, тарихни эннасини кўрсатиб, ривоятларни бузиб, асоссиз чўпчакларни валдирашни бас қилинглар.
Мен ҳам “дальше босаман” онасини эмсин деб яна кўп нарсалар ёзардим-у, лекин елкасида калласи қолган одамга шуни ўзи етади деб ўйлайман. Тугади.

Э бўлдида энди, болам. Бошқа хунаринг йўқми сани? ...дейдиган одам йўқ.

@RaisBuva
Тик-Токчи бизнес-тренерлардан илтимос! Иложи бўлса тарихга аралашмасдан, тинчгина, ўша турсиклар парашютлар ҳақида гапириб юроурийлар...

Йўқса тарихшунослар ўзини бирнаса қиппўймасин тағин.

@RaisBuva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Диққат! Сифатли таълим олиб, келажакда ўзини яхши таминлай оладиган шахс бўлишни истайсизми? Ўзбекистонда очилган Japan Digital University билан энди буни иложи бор.

🔹Бу ерда сиз: дастурчи, QA-тест ёки PHP-дастурчиси каби замонавий касбларни ўрганишингиз мумкин. Ўқишни битиргач 2та, Японияда ва Ўзбекистонда расман тан олинадиган дипломга эга бўласиз.

🔹Энг асосийси: JDU томонидан Япония компанияларидан бирида ишлашингиз кафолатланаркан. Хуллас қизиққанлар эттаматтан телефон қилоурасизлар!

🔹Диққат! Хужжатларни топшириш 6 сентябргача узайтирилди. Ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг: 👉Https://taplink.cc/jdu.uz

Батафсил маълумот:
Телеграм: @jduniversity_uz
Тел: +99871-200-05-95
Вебсайт: https://www.jdu.uz
​​- Бевафо дунё... Ҳамма биларди ўқишга топширганимни...
- Шунча тайёрланиб бу йил ҳам киролмадим...
- Энди колхозда қандай бош кўтариб юраман...
- Одамлар нима дейди энди...
- Энди менга биров қизини бермайди...

Чёта кечадан бери колхозни айрим ёшлари шолпайиб қопти. Кайфият ноль. Кўзлар қизарган...
Қизлар - энди точно эрга берворишади, энди тушимда кўраман ўқишни - деб йиғлаган бўлса... Боллар томга чиқволиб, ўзича қўлини иягига тираб, осмондаги ойга қараб - Эх, нега гол бўмади... деб ўтириптиймиш...

Эй боллар, қани қаддингни кўтарчи ҳамманг. Иеее, жа индамаган сари... Сан ўқишга киромаган бўлсанг ҳаёт тўхтапполармиди?! Ҳа бу йил бўлмаса кейинги йил кирарсан. Насиб қилгани бўлатта. Ҳар неки бўмасин - ўз ҳикмати бўлади. Одамлар 5-6 йиллаб топшириб, кейин киради... Жонинг соғ бўлса қолгани аста бўлоуратта, диққатўма.

Қисқаси ҳаммаси жойида, ўзингни босиб ол. Худо ҳохласа ҳали бутун келажагинг олдинда. Шолпайма. Ғўддайма. Ундан кўраси яна бир йил қолган эркин вақтингдан унумли фойдалан. Тил ўрган, ё бирор замонавий касб ўрган, программистликми, график дизайнми, (ёки бизнес-тренерликми😁).
Шунда балки, эртага институтга киришни ҳам истамай қоларсан. (Бу ерда бирор ўқув марказининг рекламаси бўлиши мумкин эди).

Ё бўмасам хорижий институтларга топшир, имтихонсиз қабул қиладиганлари бир талай. Ана ўша ерларда сифатлироқ таълим оласан. Қолоурса баъзиларида 1 курсдан сўнг ўқишни ўзимизнинг колхозга “перевод” қилса бўлади, адашмасам. (Бу ерда хорижга ўқишга юборувчи агентлик рекламаси бўлиши мумкин эди).

Одамларни эса ўйлама. Гапирса гапириб, ўлиб кетмайдими. (Эртага ўқишга кирсанг, шу одамлар контрактингга бир сўм бериб қўярмиди-ё?) Сен ўзингни ўйла. Келажагингни ўйла. Эртанги кунингни шукрдан бошла. Балки сени афзалроқ тақдир кутаётгандир. Аллоҳ билгувчи. Хуллас кўнгилни кенг қил, ўқи, ўрган, ҳаётни сев! #вўбщмйўқотмаўзингни

@RaisBuva
Ҳақиқат эгилади, букилади, ўчирилади... Тугади.
(Янги колхознинг янги мақоли).

P.S. Кеча колхозимизнинг Inkuzart тахаллусли номалум рассоми Чилонзор томонларда деворга "УзМонопол Моторс"га бағишлаб расм чизиб кетган экан. Бугун ўчиришганакан.

Бугун ўша рассом: - Вой шунча қиганимни ...га тиқдинг. Тиқдиеееенг!!!.

@RaisBuva
Буларни краскасиям машиналариники сингари, қаттиқроқ ювса ўчиб кетармиш...

Зарари йўқ, эртага "УзМонопол Моторс" томонидан ишлаб чиқилган янги модификациядаги "Red Line Pro Max 2021 On nine sky" краскаси ёрдамида қайта уриниб кўришади.

@RaisBuva
Oson Apteka иловаси ёрдамида керакли дориларни нархи, қайси дорихонада мавжудлиги ва дори аналогларини билиш осон!

Смартфон учун илова: osonapteka.uz/app
Телеграм-бот: @osonaptekabot

Дарвоқе! Oson Apteka жамоаси iPhone 12 Pro Max, Redmi Note 10 Pro ва бошқа ажойиб совғалар улашишда давом этмоқда. Атиги икки хафта давом этади (6-19 сентябрь).

Танлов шартлари: 👉Танлов
Телеграм канал: @osonapteka_uz
Юқоридаги танлов ишончлими деб сўрашяпти бошқа пост остида. Ҳа, ишончли! Бехижалат иштирок этоурийлар.

Хабарингиз бор, ўзимнинг танишим, аниқроғи шопирим Матқовул ҳам OsonApteka нинг аввалги танловларидан бирида “ойпон” ютиб олганди. Ютуқни топширишган.

Фақат, ўшандан кейин Матқовул ишдан бўшаб кетганди. Нимеймуш, энг охирги маркадаги ойпон тутган одам эски УАЗда шопирлик қибюриши ярашмасмуш...

@RaisBuva
"Хўрланган талаба"
Режиссёр: Хўрланган Қаҳад рыжий.

Намоиш бош ҳомийси: "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги".

Картина директори: Сурбет ДТМ.

Мустақиллик ёшларининг "Талаба ҳам одамми?" асарлари асосида суратга олинган.

Билетлар барча уй-бозорлари кассасида ёхуд маклерлар қўлига чиқиб кетган.

@RaisBuva