Rost24 | Расмий канал
37.6K subscribers
12.5K photos
2.93K videos
25 files
14K links
Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар

Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА

•instagram.com/rost24uz
•youtube.com/@rost24official

Реклама: +99890 047 23 78
Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot
Download Telegram
⚡️Учтепада ёнғин содир бўлган хонадонда 26 ёшли аёл қасддан ўлдирилгани аниқланди

2026 йил 24 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлиб, ҳодиса жойидан 26 ёшли аёлнинг жасади топилган эди. Дастлабки текширувларда хонадонда қасддан ўт қўйилгани ва аёлнинг қасддан ўлдирилгани аломатлари аниқланган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ёнғин 24 октябрь куни соат 02:00 ларда содир бўлган. Аёлнинг танасида елка қисмидан сон соҳасигача бўлган жойларда термик жароҳатлар аниқланган.

Шунингдек, хонадоннинг ошхонаси, ётоқхонаси ва меҳмонхонасида бир-бирига боғлиқ бўлмаган учта ёнғин ўчоғи қайд этилган. Ҳодиса жойида қасддан ўт қўйиш аломатлари ҳам аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 24 октябрь куни Учтепа тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми, яъни қасддан одам ўлдириш аломати билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда иш бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов натижаларига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши ва қўшимча маълумотлар тақдим этилиши билдирилган.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9😱3
⚡️Шифокорлар учун Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилади

Президент тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги ўзгаришларда 800 мингдан зиёд ходимнинг муносиб ҳиссаси борлигини таъкидлади.

Яқинда соҳа фидойиларининг бир гуруҳини давлат мукофотлари билан тақдирлаш ҳақида фармон имзоланди. Улар орасида тиббиёт ходимлари билан бирга тадбиркорлар ва хорижлик ҳамкорлар ҳам бор.

Учрашувда мамлакатимиз етакчиси давлат мукофотларини ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

Инсон саломатлигини асраш, илғор илмий ишланмалар ва даволаш усулларини жорий этишда барчага ўрнак бўлаётган тиббиёт ходимлари учун алоҳида давлат мукофотини таъсис этиш ташаббуси ҳам илгари сурилди. У буюк бобомиз Ибн Сино номи билан аталади.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍62❤11🔥10🤡5🤣2
⚡️“Энг яхши шифокор” танлови ғолибларига электромобил берилади

Жорий йил илк бор туман бўғинидаги энг яхши шифокор ва ҳамшира номинациялари бўйича вилоят танловлари ўтказилмоқда. Ғолиблар 30 миллион сўмдан мукофотланади.

Келаси йил рағбат янада кучайтирилади: вилоят босқичида ғолиб бўлган 14 нафар шифокор электромобил билан тақдирланади. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қиладиган энг яхши ўнта лойиҳа муаллифига 200 миллион сўмдан грант берилади.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍55❤11🔥10
⚡️Бакалавриатни битирган ҳамшира ва тиббиёт оғасига 1,5 млн сўм устама тўланади

Ўзбекистонда бакалавриатни битирган ҳамшира ва тиббиёт оғасига 1,5 миллион сўм, магистратурани тугатганларга 2,5 миллион сўм қўшимча устама тўланади.

“Қанча замонавий клиникалар қурмайлик, энг сўнгги ускуналарни олиб бермайлик, малакали ходимларсиз натижа бўлмайди”, дейди Президент.


Бугун 11 та давлат олийгоҳида йилига 15 минг шифокор тайёрланмоқда. Бироқ битирувчиларнинг ҳаммаси ҳам ишга кирган биринчи кундан бемор билан ишлашга тайёр эмас.

“Бошқа соҳада ёш ходим хато қилиши мумкин, аммо бўлғуси шифокорнинг бунга ҳаққи йўқ. Чунки тиббиёт ходимининг ҳар бир ҳаракати ортида инсон ҳаёти турибди”, дейди давлат раҳбари.

Шу боис, кадрлар тайёрлаш клиник амалиёт билан боғланади. Келаси йилдан талабалар ҳафтада уч кун бемор билан ишлашни ўрганади, битирувчилар эса охирги ўқув йилида тўлиқ тиббиёт муассасасида амалиёт ўтайди.

Бакалавриатни битирган ҳамшира ва тиббиёт оғасига 1,5 миллион сўм, магистратурани тугатганларга 2,5 миллион сўм қўшимча устама тўланади. Оилавий шифокорлик бўйича тор соҳа мутахассисига устама 5,5 миллион сўм бўлади.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍65❤10🔥9
⚡️Рўйхатдан ўтган шифокор ва фармацевтларнинг иш ҳақига 7 миллион сўм устама қўшилади

“Аҳоли саломатлиги билан боғлиқ соҳада аниқ тартиб, қатъий назорат бўлиши, бу фаолият билан фақат профессионаллар шуғулланиши керак”, деди мамлакатимиз етакчиси.


Қайд этилишича, тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимига узоқ тайёргарлик кўрилиб, илғор тажрибалар ўрганилган. Тизим келаси йил 1 июлдан йўлга қўйилади.

Дастлабки босқичда давлат рўйхатидан ўтиш ихтиёрий бўлади. 2030 йилдан эса бу тартиб мажбурий тус олади.

Рўйхатдан ўтган шифокор ва фармацевтларнинг иш ҳақига 7 миллион сўмдан, ҳамшираларга 3,5 миллион сўмдан устама тўланади.

Мутасаддиларга соҳада таълим сифати, кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаш топширилди.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍59🔥11❤9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тошкент ҳавосини аслида нима ифлослантиряпти?

Сабаблар лабораторияда ўрганилмоқда

Тошкент ҳавосини аслида нима ифлослантиряпти? Чангми, транспортми ёки об-ҳаво шароитими? Энди бу саволларга илмий жавоб изланмоқда. Пойтахтнинг барча туманларида ҳаводан намуналар олиниб, ифлосланиш манбалари лабораторияда ўрганиляпти.

Президент фармони асосида қўмита тасарруфида Ихтисослаштирилган атмосфера лабораторияси маркази ташкил этилган. Марказ раҳбари, техника фанлари доктори Зикрилла Алимовнинг таъкидлашича, замонавий ускуналар ва илғор халқаро тажриба асосида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддаларнинг келиб чиқиш манбалари аниқланмоқда.

Айни пайтда Тошкент шаҳрининг барча туманларида махсус фильтрлар ёрдамида ҳаводан намуналар олиниб, лаборатория шароитида таҳлил қилиняпти. Тадқиқотлар давомида ифлослантирувчи моддаларнинг манбалари, уларнинг ҳаво сифатига таъсири ҳамда метеорологик шароитлар билан боғлиқ жиҳатлари ўрганилмоқда.

Мутахассисларга кўра, ҳаво сифатига инсон фаолияти билан бир қаторда табиий омиллар ҳам таъсир кўрсатади. Масалан, узоқ вақт ёғингарчилик бўлмаслиги чанг миқдорининг ортишига олиб келиши мумкин.

Ҳарорат инверсияси кузатилганда эса ерга яқин ҳаво қатламида ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалиши чекланади. Натижада уларнинг бир жойда тўпланиши кучайиб, ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин. Келгусида бундай тадқиқотларни республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам кенг жорий этиш режалаштирилган.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍68❤11🔥10😁4🤡2
⚡️Энди ҳокимлар ҳар йили хусусий клиникалар учун ер участкаларини эълон қилади

Президент хусусий клиникалар сони 2017 йилдаги 3,5 мингтадан 9 мингтадан ортиққа етганини қайд этди. Айрим юқори технологик хизматларда хусусий сектор олдинга ўтди: унинг улуши стоматологияда 90 фоиз, диагностикада 70 фоиз, ЛОР хизмати, урология ва офталмологияда 60 фоизни ташкил этмоқда.

Шу билан бирга, ҳудудлар ўртасида катта тафовут сақланиб қолмоқда. Андижон, Фарғона, Наманган, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳрида хусусий клиникаларнинг 35-40 фоизи стационар ўринларга эга. Қорақалпоғистон, Сирдарё, Жиззах ва Навоийда бу кўрсаткич 15 фоизга ҳам етмайди.

Тиббий реабилитация, нефрология, онкология, нейрохирургия, психиатрия, наркология ва туғуруқ комплекслари каби талаб юқори йўналишларда хусусий сектор иштироки кутилган даражада эмас. Ушбу йўналишларга устувор аҳамият қаратилади.

Ҳокимлар ҳар йили хусусий клиникалар учун ер участкаларини белгилаб, эълон қилади. Ерлар фақат шу мақсадда ауционга чиқарилади ва қулай шартларда таклиф этилади.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍67🔥11❤9
⚡️Олис ҳудудларда ишлайдиган шифокорларнинг ойлик устамаси оширилади

Тизимда камида 15 йил ишлаган ходимларнинг ипотека кредитининг бир қисмини қоплаш учун 50 миллиард сўм ажратилди. Шу имконият орқали келаси йил 1 минг нафар тиббиёт ходими янги уйга кўчиб ўтади.

Бу имконият ёш кадрлар учун ҳам жорий қилинади: ҳар йили 500 нафар ёш тиббиёт ходимининг ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади.

Келгуси йилдан олис ҳудудларда ишлайдиган барча шифокорларнинг ойлик қўшимча устамаси 2 миллион сўмдан 4,5 миллион сўмга оширилади. Бундай ҳудудга ишга кирган шифокорга 50 миллион сўм бир марталик рағбат пули ҳам берилади.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤3
⚡️Хорижда тажриба орттирган шифокорлар Ўзбекистонга қайтса, 50 млн сўмгача устама тўланади

Хорижий клиникаларда ишлаган ватандош шифокорлар Ўзбекистондаги шифохоналарга жалб қилинади. Уларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

➖ Ойлик иш ҳақига 50 миллион сўмгача устама тўланади.

➖ Иш жойлари замонавий ускуналар билан жиҳозланади.

➖ Шифокор ўз atrofида кучли жамоа тузади: ҳамкасб шифокорлар, ассистентлар ва ҳамширларни ўзи танлаши мумкин.

➖ Нуфузли конференцияларда иштирок этиш ва хорижлик ҳамкасблар билан тажриба алмашиш харажатлари қопланади.

Бу иш 26 та ихтисослаштирилган марказдан бошланади. Ҳар бир марказ директори келгуси йили 5–10 нафар ватандош шифокорни жалб этиши керак.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤪6❤3👍2🥱1
⚡️Фуқаролар ҳокимликлар қарорлари устидан маъмурий судга шикоят қила олади

Фуқаролар ва тадбиркорлар энди нафақат бошқа идораларнинг, балки бевосита ҳокимликларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари устидан ҳам маъмурий судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Бундай ишлар вилоят судларида судьялар ҳайъати ва прокурор иштирокида кўриб чиқилади.

Шунингдек, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган бошқа ўзгаришлар ҳам назарда тутилмоқда. Жумладан, давлат органлари ўзлари қабул қилган қарорларнинг қонунийлиги ва асослилигини судда исботлаши шарт бўлади.

Агар бир маъмурий органнинг қарори 20 нафар ёки ундан ортиқ шахснинг ҳуқуқларини бузса, улар жамоавий даъво киритишлари мумкин. Суд аризадаги айрим камчиликларни тузатишда ҳам аризачига кўмаклашади, ариза нотўғри судга топширилган бўлса, уни тегишли судга юборади.

Бундан ташқари, суд жараёнида мансабдор шахслар фаолиятида коррупция аломатлари аниқланса, тегишли материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади. Суд қарорини қасддан бажармаган мансабдорларга нисбатан эса жиноий жавобгарлик масаласи ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁9❤7😢2👍1
⚡️Ўзбекистонда ўртача маош 7,3 миллион сўмга етди

Аммо ходимларнинг ярми 4,2 миллиондан кам олади


Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 7,3 миллион сўмга яқинлашган бўлса-да, бу рақам барча ходимларнинг реал даромадини акс эттирмайди. Миллий статистика қўмитаси илк бор эълон қилган медиана иш ҳақи кўрсаткичига кўра, мамлакатда ишловчиларнинг ярми 4,2 миллион сўмдан кам маош олади.

Расмий маълумотларга кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида ўртача номинал ойлик иш ҳақи 7 миллион 274 минг сўмни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18 фоизга юқори.

Бироқ экспериментал тарзда ҳисобланган медиана иш ҳақи 4 миллион 166 минг сўмга тенг бўлган. Яъни ўртача ойлик билан медиана ўртасида 3,1 миллион сўмдан ортиқ тафовут мавжуд.

Нега бунчалик катта фарқ бор?

Сабаби, ўртача иш ҳақини ҳисоблашда юқори даромад олувчиларнинг маоши ҳам умумий натижага таъсир қилади. Масалан, беш нафар ходим 3, 4, 5, 6 ва 22 миллион сўмдан ойлик олса, уларнинг ўртача маоши 8 миллион сўмни ташкил этади. Аммо медиана 5 миллион сўм бўлади. Бу кўрсаткич иш ҳақи тақсимотини аниқроқ тушунишга ёрдам беради.

Ҳудудлар ўртасидаги тафовут ҳам сезиларли

Энг юқори ўртача ойлик Тошкент шаҳрида қайд этилган — 12,3 миллион сўм. Ундан кейин Навоий вилояти 8,8 миллион сўм ва Тошкент вилояти 6,9 миллион сўм билан келмоқда.

Энг кам ўртача иш ҳақи Қашқадарё вилоятида 4,97 миллион сўм ва Сурхондарё вилоятида 4,99 миллион сўмни ташкил этган. Самарқанд вилоятида эса бу кўрсаткич 5,37 миллион сўмга тенг.

Қайси соҳада маош юқори?

Иқтисодиёт тармоқлари кесимида ҳам катта фарқ кузатилмоқда. Хусусан, банк ва молия соҳасида ўртача ойлик 19,7 миллион сўм, ахборот ва алоқа соҳасида 17 миллион сўмга етган. Шу билан бирга, таълим тизимида ўртача иш ҳақи 5 миллион сўм, соғлиқни сақлаш соҳасида эса 4,45 миллион сўм атрофида қолмоқда.

Медиана иш ҳақининг илк бор эълон қилиниши аҳоли даромадлари ҳақида янада тўлиқроқ тасаввур ҳосил қилиш имконини берди. Бу кўрсаткич мамлакатда ўртача маош ўсиб бораётган бўлса ҳам, ходимларнинг катта қисми расмий ўртача даражадан анча кам даромад олаётганини кўрсатмоқда.


📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁12🤡11❤4🤔3🗿2👎1
⚡️Қирғизистонда туман ва вилоятлар тугатилади

Қирғизистонда маъмурий-ҳудудий бошқарув тизимини ислоҳ қилиш режалаштирилмоқда. Янги тартибга кўра, мамлакатдаги 40 та туман ва 7 та вилоят ўрнига 20 дан ортиқ йирик маъмурий ҳудуд — аймоқлар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Бу ҳақда Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш давлат агентлиги раҳбари Элчибек Жантаев маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, ислоҳотдан асосий мақсад маҳаллий бошқарув тизимини соддалаштириш, маъмурий тузилмалар фаолиятини оптималлаштириш ва ҳудудларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришдан иборат.

Янги маъмурий бирликлар ҳажми жиҳатидан амалдаги туманлардан каттароқ, вилоятлардан эса кичикроқ бўлади. Жумладан, Иссиқкўл вилоятини шимолий ва жанубий қисмларга ажратиш, Жалолобод ҳамда Ўш вилоятларидаги айрим кичик туманларни қўшни йирик туманлар билан бирлаштириш назарда тутилмоқда.

Жантаевнинг фикрича, ҳудудларни йириклаштириш уларга кўпроқ бюджет маблағларини йўналтириш ва маҳаллий ривожланиш лойиҳаларини самарали амалга ошириш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда маъмурий-ҳудудий ислоҳотларнинг биринчи босқичи 2023 йилда бошланган. Унинг доирасида айрим туманлар чегаралари қайта белгиланиб, бир қатор аҳоли пунктлари Бишкек ва Ўш шаҳарлари таркибига киритилган. Аввалги ўзгаришлар натижасида маҳаллий маъмурий бирликлар сони 452 тадан 231 тага қисқарган, шаҳарлар сони эса 32 тадан 33 тага етган.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11👍4🥱2🤔1😱1
⚡️Тошкентда талаба 64 минг USDT миқдоридаги крипто-активлар айланмасини амалга оширгани аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказган тезкор-қидирув тадбирларида лицензиясиз крипто-активлар айланмаси билан шуғулланган шахс фаолиятига чек қўйилди.

Аниқланишича, Тошкент туманида яшовчи, 2008 йилда туғилган талаба 2025 йил декабридан 2026 йил октябрига қадар Bitget крипто-биржаси орқали 64 715 USDT миқдоридаги крипто-активларни сотиб олиш ва сотиш операцияларини амалга оширган.

Шунингдек, у Telegram мессенжерида 140 та хорижий давлатнинг виртуал телефон рақамларини сотиш билан ҳам шуғулланган. Унинг крипто-ҳамёнида 450 USDT мавжудлиги ҳам аниқланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎7🤔7❤4😁3
⚡️Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни қайтаришни кўриб чиқмоқда

Таиланд ҳукумати Ўзбекистон, Колумбия ва Мексика фуқаролари учун 15 кунгача визасиз кириш тартибини жорий этишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Таиланднинг The Nation ва Khaosod English нашрлари 27 октябрь куни хабар берди.

Маълум қилинишича, таклиф 9 ноябрь куни Виза сиёсати қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилиши режалаштирилган. Ҳозирча бу борада якуний қарор қабул қилинмаган.
Таиланд туризм ва спорт вазири Сурасак Пханчароенворакулнинг билдиришича, ташаббуснинг асосий мақсади сайёҳлар учун виза расмийлаштириш жараёнидаги муаммоларни бартараф этиш ва мамлакатга келувчи хорижий сайёҳлар оқимини сақлаб қолишдан иборат. Хусусан, айрим мамлакатлар фуқаролари электрон виза олишдаги кечикишлар сабабли сафарларини ўз вақтида амалга ошира олмаяпти.

Бу муаммо Ўзбекистон сайёҳларига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Таиланднинг Москвадаги элчихонаси орқали электрон виза расмийлаштириш тартибининг мураккаблиги, тўлов жараёнидаги ноқулайликлар ва аризаларни кўриб чиқиш учун кетадиган вақт ўзбекистонликлар учун қийинчилик туғдирган. Натижада айрим маҳаллий туроператорлар Таиландга йўлланмалар таклиф қилишни қисқартириб, сайёҳларга Вьетнам каби муқобил йўналишларни тавсия эта бошлаган.

Таиланднинг туризм соҳаси вакиллари ҳам визалар кечикиши сайёҳлик бозорига салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидламоқда. Khaosod English нашрининг ёзишича, айрим халқаро авиақатновларда йўловчиларнинг 20–30 фоизигача қисми виза ўз вақтида тайёр бўлмагани сабабли сафарга чиқолмаган ҳолатлар кузатилгани ҳақида соҳа манбалари маълумот берган.

Эслатиб ўтамиз, Таиланд 2026 йил 15 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари учун аввал амал қилган 60 кунлик визасиз кириш тартибини бекор қилган. Шунингдек, аэропортда виза олиш имконияти ҳам тугатилган. Ҳозирда оддий Ўзбекистон паспорти эгалари туристик мақсадда Таиландга боришдан олдин тегишли визани расмийлаштириши керак. Бу ҳақда Таиланднинг Москвадаги элчихонаси ва «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси ҳам расмий маълумот берган.
Агар янги таклиф маъқулланса, ўзбекистонлик сайёҳлар Таиландда 15 кунгача визасиз бўлиш имкониятига эга бўлиши мумкин. Бироқ қарор қабул қилиниши учун хавфсизлик ва иқтисодий манфаатлар билан боғлиқ масалалар ҳам баҳоланади.

📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁5❤3
⚡️Жаҳон банки Ўзбекистонга электр тақсимлаш тизимларининг самарадорлигини ошириш учун $100 млн ажратди

Жаҳон банки Ижрочи директорлар кенгаши 27 октябрь куни Ўзбекистонда электр энергиясини тақсимлаш тизимининг самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш учун 100 миллион доллар миқдорида қарз ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

«Электр энергиясини тақсимлаш тизимларини модернизация қилиш» дастури «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» компанияси томонидан амалга оширилади. Унинг доирасида электр энергияси йўқотишларини камайтириш ва электр таъминоти ишончлилигини ошириш мақсадида бутун мамлакат бўйлаб 60 та асосий нимстанцияни модернизация қилиш ва рақамлаштиришга инвестициялар киритилиши кўзда тутилган.

2031 йилга бориб дастур туфайли модернизация қилинган нимстанцияларда йиллик электр энергияси йўқотишлари 20 минг мегаватт-соатга (МВт/соат) қисқариши керак. Бундан ташқари, электр тармоғига камида 3,3 ГВт қайта тикланувчи энергия қувватларини интеграция қилиш учун шароит яратилади. Дастур, шунингдек, ҳар йили деярли 23 минг тонна углерод оксидига тенг миқдордаги иссиқхона газлари ажралишининг олдини олиш имконини беради.

Модернизация қилинган энергетика инфраструктураси объектлари фойдаланишга топширилгандан кейин беш йил давомида дастур 11,7 мингга яқин қўшимча сифатли иш ўринлари яратилишига ҳам кўмаклашиши кутилмоқда.

📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🤔1
⚡️«Док-1 Макс» ва «Амбронол»дан жабрланган оилаларга 80 миллиард сўм компенсация тўланди

«Док-1 Макс» ва «Амбронол» дори воситаларидан жабрланган болаларнинг оилаларига компенсация тўловларининг асосий қисми тўлаб берилди. Бугунги кунга қадар 88 нафар жабрланувчига жами 80 миллиард сўм маблағ тўланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича судининг ижро ҳужжатларига мувофиқ, 90 нафар жабрланувчи фойдасига жами 82 миллиард сўм компенсация ундирилиши белгиланган эди. Бироқ айбдорларнинг хатланган мол-мулкини сотиш жараёни чўзилиб кетгани сабабли дастлаб 16,8 миллиард сўм тўланган.

Жабрланган оилаларга етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлиқ қоплаш ишларини тезлаштириш бўйича Президент топшириғи берилгач, давлат бюджетидан 65,2 миллиард сўм ажратилди.

Натижада вафот этган 72 нафар боланинг оилаларига 72,2 миллиард сўм, даволанган ва даволанаётган 16 нафар боланинг оилаларига эса 7,8 миллиард сўм компенсация тўланди.

Банк карталари билан боғлиқ техник масалалар ҳал этилгач, яна икки нафар боланинг оиласига қолган 2 миллиард сўм ҳам тўлиқ тўлаб берилади.

Давлат бюджетидан ажратилган 65,2 миллиард сўм айбдорларнинг мол-мулкини сотиш ва улардан маблағ ундириш орқали республика бюджетига қайтарилади.

📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍79🔥25❤23💯16👌15👏9😢1
⚡️Ўзбекистондан Қозоғистонга юк ташишда 86,5 минг тенгелик кафолат тўлови жорий этилади

2026 йил 9 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги учта чегара ўтказиш пунктида электрон навбатни банд қилиш учун халқаро юк ташувчилардан 86 500 тенге миқдорида кафолат пули талаб этилади. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Давлат даромадлари департаменти маълум қилган.

Янги тартиб «Қозиғурт», «Б. Қонисбаев» ва «Атамекен» чегара ўтказиш пунктларида амал қилади. Кафолат пули 20 ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичига тенг бўлиб, 2026 йилда бу сумма 86 500 тенге (тахминан 2 млн 261 минг сўм)ни ташкил этади. Маблағни электрон навбатни брон қилишдан олдин ташувчининг махсус электрон ҳисобварағида мавжуд бўлиши керак.

Белгиланган вақтда чегара пунктига етиб келган юк автомобили учун кафолат пули тўлиқ қайтарилади. Бироқ ташувчи 90 календарь кун ичида белгиланган вақтда чегарага келмаслик ҳолатини кетма-кет икки марта такрорласа, кафолат маблағи қайтарилмайди ва Қозоғистон давлат бюджетига ўтказилади.

Қозоғистон расмийлари янги талабни электрон навбат тизимида сунъий навбатлар пайдо бўлишининг олдини олиш, брон қилинган вақтда чегарага келмаслик ҳолатларини камайтириш ва халқаро юк ташиш жараёнини тартибга солиш билан изоҳлаган.

📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎3👍1🤯1
⚡️Тошкентда ис гази олти кишининг умрига зомин бўлди

25 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида хусусий уйда содир бўлган ҳодиса оқибатида олти нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди. Яна икки киши оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Бош прокуратура маълумотига кўра, фожиа қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган хусусий уйда юз берган. Дастлабки текширувлар давомида уйнинг ертўласига ўрнатилган иситиш қозони хавфсизлик талабларига жавоб бермагани, газ тармоғига эса белгиланган тартибда тегишли техник шартларсиз улангани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 116, 257 ва 205-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Ҳодисанинг барча ҳолатлари, шу жумладан хавфсизлик талабларига риоя этилмагани учун масъул шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш тергов доирасида аниқланиши айтилган.

📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁1😱1🙏1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қозоғистонда бойлар учун солиқ оширилиши мумкин

Қозоғистонда катта бойликка эга фуқаролар учун солиқ оширилиши мумкин. Президент Қосим-Жўмарт Тоқаев 28 октябрь куни халққа мурожаатида шундай таклиф берди.

«Кимнинг имконияти катта бўлса, мамлакат тараққиётига қўшадиган ҳиссаси ҳам шунга яраша бўлиши керак», деган ғояни илгари сурди президент.

Тоқаевнинг таъкидлашича, гап бойларнинг қонуний йўл билан топган мол-мулкини тортиб олиш ҳақида эмас. Асосий мақсад — солиқ тизимида адолатни таъминлаш.

Энг қизиғи, солиқ назоратига сунъий интеллект ҳам жалб қилиниши мумкин. Бу орқали яширин иқтисодиётни қисқартириш, солиқдан қочиш ҳолатларини аниқлаш ва коррупцияга қарши курашиш режалаштирилмоқда.

Ҳозирча бу таклиф босқичида. Президент ҳукуматга масалани ўрганиб, аниқ таклифлар тайёрлашни топширди.

📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2