48 subscribers
210 photos
10 videos
3 files
12 links
Мурожаат учун 👉 @ruhiddinkomil66
Download Telegram
Унитилаётган қадриятларимиздан намуналар -сабзи тўғраш.
Ёшлигимизда маҳлламизда бир отахон бўларди.Соч-соқоли оппоқ бир нуроний чол эди. Яхши эшитмасди раҳматли.Уста бўлганлиги боис уста Ғойиб дейишса бутун қишлоғимиз танирди. Юзга чиққанда ҳам бақувват ва тетик эди. 104 ёшида оламни тарк этган эди. Бугун одатимга кўра мозорни айланиб ҳақига дуо қилиб келдим.
Давлат мустақиллигининг энг асосий белгиларидан бир бу пул бирлигидир.Ўзбекистон Репсубликаси миллий пул бирлиги бу сўмдир. Ҳар қандай давлатўз пул бирлигини мустаҳкамлаш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилади.Назаримда бизда эса тескари. Чемпионларга бериладиган пул ҳам АҚШ долларида, ўқитувчилар оладиган иш ҳақларини ҳам фалон долларда деб ифодалашади. Бу ойнаи жаҳонда роса тарғиб қилинади. Шунақа экан миллий пул бирлигимизни долларга айлантириб қўйсак олам гулистон бўлмайдими?!..
Ҳар қандай давлат ўзининг ички иқтисодиёти, ишлаб чиқаришини ҳимоя қилишни устивор вазифа деб билади. Назаримда бизда буни тескариси содир бўлаяпти. Ҳаммаёқни арзон гаров хитой маҳсулотлари тўлиб тўлдириб бизникиларни синдиришаяпти. Яқинда янги очилган бир хитой дўконини кўрган эдим. Одамлар мўри-малаҳдек тўла.Кийим-кечакларини нархи эса бизникиларникидан икки баробар арзон. Бир танишим бор эди.Яхшигина тикувчилик корхонасини ёпибди. Сабабини сўрасам арзон хитой товарлари олдида ип эша олмай қолиб шунга мажбур бўлдим дея қалб оғриқларини изхор қилди. Унинг корхонасида анчагина одам ишлаб доми-ризқи қиларди.Барчаси ишсиз қолишибди. Хорижий инвестиция деб ўзимизникиларни синдириш шартмикин....